Ўқувчиларда маънавий-аҳлоқий дунёқарашни ривожлантириш ижтимоий педагогик зарурият сифатида

Annotasiya

Маълумки, миллий тарих, турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлар, қатламлар, миллий онг, миллий тил, миллий валюта, миллий ҳудуд яхлитлигини ифодаловчи давлат рамзлари, миллат вакиллари, миллатнинг равнақи, эртанги куни миллий қадриятлар асосини ташкил қилади. Мазкур мақолада миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар миллий турмуш тарзи ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган, унинг эртанги истиқболини таъминлашга хизмат қиладиган маънавий-ахлоқий ғоялар, қарашлар, муносабатлар ва ёндашувлар тизими сифатида талқин қилинади.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
CC BY f
82-88
70

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Исақов, О. (2022). Ўқувчиларда маънавий-аҳлоқий дунёқарашни ривожлантириш ижтимоий педагогик зарурият сифатида. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 3(11/S), 82–88. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp82-88
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Маълумки, миллий тарих, турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлар, қатламлар, миллий онг, миллий тил, миллий валюта, миллий ҳудуд яхлитлигини ифодаловчи давлат рамзлари, миллат вакиллари, миллатнинг равнақи, эртанги куни миллий қадриятлар асосини ташкил қилади. Мазкур мақолада миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар миллий турмуш тарзи ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган, унинг эртанги истиқболини таъминлашга хизмат қиладиган маънавий-ахлоқий ғоялар, қарашлар, муносабатлар ва ёндашувлар тизими сифатида талқин қилинади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Development of spiritual and moral worldview of students
as a social pedagogical necessity

Olimjon ISAKOV

1

Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2022
Received in revised form

25 October 2022

Accepted 20 November 2022

Available online

25 December 2022

It is known that national history, way of life, social relations,

strata, national consciousness, national language, national

currency, state symbols representing the unity of the national
territory, representatives of the nation, and the development of

the nation form the basis of national values in the future. In this

article, national spiritual and moral values are interpreted as a

system of spiritual and moral ideas, views, relations and
approaches that regulate the national way of life and social

relations and services to ensure its future.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp82-88

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

value,

national values,

spirituality,

development,

morality.

Ўқувчиларда

маънавий

-

аҳлоқий

дунёқарашни

ривожлантириш

ижтимоий

педагогик

зарурият

сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

қадрият

,

миллий қадриятлар,

маънавият,

тараққиёт,

ахлоқ.

Маълумки, миллий тарих, турмуш тарзи, ижтимоий

муносабатлар, қатламлар, миллий онг, миллий тил, миллий

валюта, миллий ҳудуд яхлитлигини ифодаловчи давлат

рамзлари, миллат вакиллари, миллатнинг равнақи,

эртанги куни миллий қадриятлар асосини ташкил қилади.
Мазкур мақолада миллий маънавий

-

ахлоқий қадриятлар

миллий турмуш тарзи ҳамда ижтимоий муносабатларни

тартибга

соладиган,

унинг

эртанги

истиқболини

таъминлашга хизмат қиладиган маънавий

-

ахлоқий ғоялар,

қарашлар, муносабатлар ва ёндашувлар тизими сифатида

талқин қилинади.

1

Independent researcher, Namangan State University. E-mail: olimisakov@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

83

Развитие

духовно

-

нравственного

мировоззрения

студентов как социально

-

педагогическая необходимость

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

ценность,

национальные ценности,
духовность,

развитие,

нравственность.

Известно, что национальная история, образ жизни,

общественные отношения, слои, национальное сознание,

национальный

язык,

национальная

валюта,

государственные символы, олицетворяющие единство

национальной

территории,

представителей

нации,

развитие нации и составляют основу национальные

ценности в будущем. В данной статье национальные
духовно

-

нравственные ценности трактуются как система

духовно

-

нравственных

представлений,

взглядов,

отношений и подходов, регулирующих национальный

образ жизни и общественные отношения и служащих

обеспечению его будущего.

Глобаллашув жараёнлари тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган

ҳозирги даврда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил

19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг

72-

сессиясидаги нутқида бутун жаҳондаги 2 миллиарддан ортиқ ёш авлод

вакилларининг инсоният тараққиётида муҳим ўринга эга бўлаётгани ва ёшлар
омилининг алоҳида эътиборни талаб қилаётгани ҳақидаги фикри ниҳоятда муҳим
аҳамиятга эга. Юртбошимизнинг ушбу анжумандаги “Сайёрамизнинг эртанги
куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан
боғлиқ... Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу
тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим
вазифадир”, –

деган хулосаси эса БМТга аъзо барча мамлакатлар вакилларининг

диққатини ўзига қаратгани бежиз эмас [1].

Дарҳақиқат, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён жамият

маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта
эътибор бериш асосий вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Бу жамият олдида
турган вазифаларни ҳал этишга оқилона ёндашишнинг кўринишидир. Бу
жиҳатдан истиқлол туфайли халқимиз ўз тақдирининг эгаси, тарихининг
ижодкори, ўзига хос миллий маданиятининг соҳибига айланди. Миллий ўз

-

ўзини

англашга интилиш кучайди. Миллий маънавий

-

ахлоқий қадриятларнинг

моҳиятини англаш учун дастлаб “миллий қадриятлар” тушунчаси билан танишиш
мақсадга мувофиқдир. “Миллий қадриятлар –

миллат учун муҳим ва жиддий

аҳамиятга эга жиҳатлар, хусусиятлар, моддий ва маънавий бойликдир”. Миллий
қадриятлар у ёки бу миллатнинг ўтмиши, бугуни, эртаси, ижтимоий тараққиёти,
миллатга мансуб кишиларнинг турмуш тарзи, улар ўртасида ташкил этилаётган
ўзаро муносабатлар учун дахлдор бўлган, қадр

-

қимматга эга, қадрли моддий ва

маънавий омиллар саналади. Миллат айнан ўзига хос бўлган миллий қадриятлар
туфайлигина ўзга миллат ва элатлардан фарқланади. Миллий қадриятларнинг
таназзули –

миллатнинг миллат сифатида йўқолиб боришини, мавжуд

бўлмаслигини таъминлайди. Миллий тарих, турмуш тарзи, ижтимоий
муносабатлар, қатламлар, миллий онг, миллий тил, миллий валюта, миллий ҳудуд


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

84

яхлитлигини ифодаловчи давлат рамзлари, миллат вакиллари, миллатнинг
равнақи, эртанги куни миллий қадриятлар асосини ташкил қилади. Миллий
маънавий

-

ахлоқий қадриятлар миллий турмуш тарзи ҳамда ижтимоий

муносабатларни тартибга соладиган, унинг эртанги истиқболини таъминлашга
хизмат қиладиган маънавий

-

ахлоқий ғоялар, қарашлар, муносабатлар ва

ёндашувлар тизимидир.

“Қадрият” жуда кенг тушунча бўлиб, унда миллатнинг ўзига хос томонлари,

феъл

-

атвори, донишмандлиги, миллий ғурури ўз аксини топади. Бошқача қилиб

айтганда, миллатнинг маданияти, имони, миллий урф

-

одати, меҳру оқибати,

турмуш тарзи, қўшиқ ва рақслари, миллий либоси, миллий тарбиянинг барча
қирралари

халқнинг ўзига хос қадриятларида намоён бўлади.

Қадриятлар

ўз моҳиятига ва амал қилиш доирасига қараб бир неча гуруҳга

бўлинади:

1)

табиат билан боғлиқ қадриятлар, яъни инсониятнинг яшаши учун зарур

бўлган табиий бойликлар, ўсимликлар, ҳайвонот оламини асраш, кўпайтириш,
тежамли фойдаланишини тарғиб этувчи ғоялар, қарашлар;

2)

иқтисодиёт соҳасидаги меҳнат ва меҳнат қуроллари малакаси билан

боғлиқ қадриятлар, шунингдек, шарқона муносабатлар;

3)

ижтимоий

-

сиёсий қадриятларга давлат тузилмаси, унинг ҳуқуқий

асослари –

адолат, тенглик, тинчлик, ҳақиқат сингари омиллар, давлат рамзларига

бўлган ҳурмат;

4)

маънавий қадриятлар –

миллатимиз томонидан яратилган ва бизгача

келган илмий

-

фалсафий, ахлоқий қарашлар, диний, тарихий, бадиий, санъат билан

боғлиқ ёдгорликлар киради.

Демак, миллий қадрият муайян миллатнинг авлоддан

-

авлодга ўтиб, узоқ вақт

сақланиб келган ахлоқий нормалари, ғоя ва диний эътиқоди, урф

-

одат ва

маросимларини ўз ичига олади. Шарқда, хусусан, Марказий Осиёда илмий
қадриятларга

нисбатан диний қадриятлар кўпроқ қадрланар, қадрият тушунчасига

диний

-

илоҳий мазмун берилар, диний билим олий қадрият ҳисобланар, дунёвий илм

аҳиллари унча эъзозланмас эди. Диний қадриятлар устиворлик қилган муҳитда
дунёвий илм аҳиллари ўз юртларидаги ғоят биқиқ муҳитни тарк этишга, ўзга
юртларда илм

-

фан билан шуғулланишга мажбур бўлардилар.

Марказий Осиёда IХ–ХII асрларда етишиб чиққан, жаҳон илм

-

фани ва

маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнингсарсон ва
саргардонликда ўтган ҳаёт йўли, Абу Райҳон Берунийнинг

гувоҳликлари ҳам ана

шундан далолат беради. Марказий Осиёдан етишиб чиққан таниқли олимлар ўз
илмий

-

фалсафий асарларини диний қадриятлар доирасида яратган. Уларнинг

олдида “Қадрият нима?” деган муаммо ҳеч қачон кўндаланг бўлмаган.

Чунки бу

муаммо Қуръони Каримда идеал даражада ҳал этилган, деб ҳисоблаганлар.
Дарҳақиқат, ислом дини ва унинг ғоялари қадриятли онг ривожида жуда муҳим
роль ўйнаган. Ислом динида Қуръоннинг биринчи марта Муҳаммад
алайҳиссаломга нозил бўлган кунининг “Лайлатул қадр” деб, яъни “қадр кечаси”
деб аталиши, ҳозирга қадар рамазон ойининг 27

-

кунига ўтар кечасининг

мусулмонлар томонидан мўъжиза содир бўлган кун сифатида нишонланиши асло
бежиз эмасдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

85

Диний нуқтаи назардан олий қадрият –

илоҳий калом, яъни Қуръондир,

шариат ҳукмлари

ва Муҳаммад пайғамбарнинг суннатларидир. Даврлар ўтиши

билан инсон ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида диний қадрият

нуқтаи

назаридан

талқин

этила

бошлаган, илоҳиётда қадрият тушунчаси табарруклик,

муқаддаслик тамғаси қўйила бошлаган. Бинобарин, ҳар

бир мусулмон назарида

қадрият тушунчасининг мазмуни, моҳияти ва мавжудлиги

илоҳий

ҳикмат

,

мўъжизадан

бошқа нарса эмасдир.

Аксиология фан сифатида дунёвий илм

-

фан ривожининг маҳсули сифатида

Европада вужудга келди ва ривожланди. Янги замон Европа ижтимоий

-

фалсафий

тафаккури илоҳий ҳикматлар ва мўъжизаларни эмас, балки реал инсон, унинг эрки,

ақли ва тафаккури салтанатини олий қадрият деб тушунишга асосланар эди.

Аксиология олам моҳиятини диний ва илмий асосда билишдан бутунлай

фарқланадиган қадриятни билишга, яъни нарса ва ҳодисалар моҳиятини билишга

ижтимоийлашган инсон манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашишга асосланар эди.

Қадриятшунос

-

файласуф

Қ.

Назаров

ўз

тадқиқотларида

тўғри

таъкидлаганидек, инсоният тараққиётининг бурилиш нуқталарида, бир

ижтимоий

-

сиёсий тузум бошқаси билан алмашинаётган ўтиш даврларида

файласуфлар олдида муқаррар равишда “Қадрият нима?” деган

савол пайдо

бўлаверади,

инсоният

тараққиёти

қадриятлар

тизимининг алмашинувидан

иборат бўлиб қолаверади. Сиртдан қараганда, диний қадриятлар

билан

илмий

қадриятлар

ўртасида

қарама

-

қаршилик, бир

-

бирини

истисно

этиш,

рад

қилиш

мавжуддек, бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ аслида улар ўртасида ворисийлик, бир

-

бирини тақозо этувчи алоқадорлик мавжуддир. Гап шундаки, диний қадриятлар

ёки қадриятлар моҳиятини диний асосда тушуниш ижтимоий

-

сиёсий

барқарорлик, тотувлик, ҳамжиҳатлик, биродарлик, меҳр

-

оқибат ва бошқаларни

таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Қадриятлар

маънавий тараққиётнинг сифат жиҳатидан янги босқичидир.

Маънавият ва қадрият тушунчалари бир

-

бири билан

узвий боғлиқдир.

Маънавият

қадрият тушунчасига

нисбатан

бой

ва

кенг қамровли

тушунчадир.

Қадрият

маънавият таркибига

киради

ва

уни ривожлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Шунинг учун ҳам қадрият деганда, кишиларда аввало маънавий қадриятлар

тўғрисидаги тасаввур пайдо

бўлади. Туб ўзгаришлар

ва

янгиланиш

даврида

маънавий қадриятлар аҳамиятини ортиб бориши ўтиш даврига хос объектив

-

тарихий қонуниятдир.

Мавжуд илмий

-

фалсафий адабиётларда қадриятлар моҳиятини таърифлашда

тушунча билан у

ифодалайдиган нарса ва ҳодисаларни аниқлаштириш ва бунинг

оқибатида қадриятларга ғоят жўн таъриф бериш, қадриятларга эҳтиёжлар

ривожининг маҳсули сифатида қараш каби ҳолларни кузатиш мумкин. Жумладан,

“Энг янги фалсафа луғати”да қадриятга “Абсолютга, шартга, мақсадга йўналтирилган

объект ва ҳодисаларнинг инсоний, ижтимоий ва маданий моҳиятини акс эттирувчи

атама” деб талқин берилади. У инсоннинг, барча ижтимоий объектларнинг

“социомаданий фаоллиги доирасини белгилаб келади”, маданий фаолият натижаси

сифатида эса шахсдан, айрим ҳолларда эса тарихий ҳодисалардан айрича идрок

этилади. Шунинг учун қадриятлар ўтмиш, ҳозир ва келажакни уйғунлаштириш

(вақтда намоён бўлиши), фаолият натижаларини семиотик ифодалаш (маконда

намоён бўлиши), нарса ва ҳодисаларни баҳолашда уларнинг мақсадга

мувофиқларини устувор ҳисоблаш, дунёни идрок этишда турли даражадаги қадрлаш

тизимларини яратиш ва фикрларни асослаш тарзида келади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

86

Ушбу ёндашишдан маълум бўладики, қадриятлар инсон ва субъектларнинг

социомаданий фаолиятининг маълум

бир натижаси сифатида шаклланган

бўлса

-

да,

шахслар

уларни

тайёр

ҳолда

топадилар,

айнан

шу нуқтаи назардан

қадриятларнинг мавжудлиги ёки амал қилиши айрим олган шахслар,

тарихий

ҳодисаларга боғлиқ эмас, балки улардан боқийроқдир. Таъриф муаллифи

(В.Л.

Абушенко) қадриятларнинг вақт ва маконда намоён бўлиши

айрим

олган

бойликлардан

кенглигини

тўғри

таъкидласа

-

да,

улардаги

миллий

хусусиятларнинг

етакчи

ўрин

тутишини

эсга

олмайди. Натижада қадриятлар

миллий, ҳатто умуминсоний белгиларсиз қандайдир соф социомаданий ҳодиса

сифатида талқин этилади. Қадриятларга ахлоқий

-

этик ҳодисалар сифатида

ёндашиш у ёки бу даражада барча адабиётларда мавжуд. Бироқ айрим муаллифлар

қадриятлардаги

ушбу белгиларни мутлақлаштиришга мойилдирлар. Масалан,

А.И.

Кравченко қадриятларга қуйидагича таъриф беради: “Қадриятлар,

деб ёзади

у,

кўпчилик кишилар томонидан ижтимоий қўллаб

-

қувватланадиган эзгулик,

адолат, ватанпарварлик, романтик севги, дўстлик каби ҳодисалар ҳақидаги

тасаввурлардир... Қадриятлар

шубҳа

остига

олинмайди,

улар барча кишилар учун

эталон, идеал бўлиб хизмат қилади”.

Ўзбекистонлик олимлар ҳам қадриятларни ижтимоий

-

тарихий

ва маданий

категория сифатида қараб, уларга “инсон ва инсоният учун аҳамиятли

бўлган

барча

нарсалардир” деб таъриф

берадилар.

Бироқ

бу таъриф ҳам саволлар

уйғотади. Инсон ва инсоният учун аҳамиятли, керакли бўлмаган нарса борми ўзи?

Ҳатто

заҳарли илон ҳам одам учун аҳамиятли эканини исботлаб ўтириш керакми?

Демак, оламда мавжуд жамики нарса, мавжудот инсон

ва

инсоният

учун

аҳамиятли

,

кераклидир. Демак, бу ўринда қадрият тушунчаси ҳаддан ташқари кенг

талқин этилган. Бундан ташқари, луғатда икки жумла ўтгач, қадриятлар “моддий

ва маънавий бойликлар оламининг гултожи, сараси” деб

таърифланади.

Ундай

бўлса,

барча моддий ва маънавий бойликлар эмас, балки уларнинг “сараси,

гултожи” қадриятларга киради,

деган

хулосага

келамиз.

Ўз

-

ўзидан

маълум

бўладики,

инсон

ва инсоният учун аҳамиятли барча нарсалар эмас, балки моддий

ва маънавий бойликларнинг

гултожи,

сараси –

қадриятлардир.

Ушбу

фикрларда

ички зиддиятлар борлигини кўрмаслик мумкин эмас.

Р.

Нурмуҳамедов ва

И.

Юнусовлар инсоннинг қадр

-

қиммати ва “қадрият”

тушунчасини айнанлаштиришга ҳаракат қилишган “Қадр

-

қиммат–

ахлоқ

тушунчаси бўлиб, одамни маънавий томондан тўлиқ баҳолашга ишлатилади. Шу

билан бирга одамнинг ўз

-

ўзига ва жамият унга шахс сифатида берадиган

қадриятни

ҳам кўрсатади”. Муаллифлар ушбу таърифни кенгроқ очиб

бермайдилар. Улар қадр

-

қимматни шунчаки изоҳлаш билан чекланадилар. Аслида

ўзбек тилида чоп этилаётган деярли барча адабиётларда қадр

-

қиммат,

қадрият

,

шахс

қадри, инсон қиммати каби атамалар, ҳақли тарзда, ёнма

-

ён ишлатилади,

гоҳо улар синоним категориялар сифатида келади. Бизнинг фикримизча, ушбу

ёндашув моҳиятан тўғри бўлса

-

да, ҳодисалар ва воқеалар ифодасига этимология

ҳамда герменевтика нуқтаи назаридан қараганда юқоридаги тушунчалар ўртасида

маълум бир фарқлар борлигини кўрсатади. Қадриятлар ушбу категориялардан

кенг бўлиб, улар ушбу

категориялар

учун

генезис,

асос вазифасини ўтаган. Қадр

-

қиммат, шахс қадри, инсон қиммати

каби категориялар фақат инсонга нисбатан

ишлатилади; инсон хатти

-

ҳаракатлари, тушунчалари, хислат ва фазилатлари

уларнинг ифода объектидир Қадриятлар эса “инсонлардан ташқарида”

(В.А.

Абушенко) ҳам

бўлиши мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

87

Тушунчани таърифлаш унинг

ҳамма

белгиларини

эмас, балки

муҳим

белгиларини

кўрсатиб

бериш

демакдир.

Бироқ тушунчани таърифлаш, бу –

ўша

тушунчада ифода этиладиган предметларнинг ҳар томонлама акс этиши деган сўз

эмас. Тушунча таърифида унинг энг муҳим белгиларигина ажратиб кўрсатилиши

керак. Шу маънода Қ.

Назаров тўғри таъкидланидек, қадрият тушунчасини ҳаддан

ташқари кенг талқин этиш ҳам, унинг маъносини торайтириш ҳам бирдек

хатодир. Қадрият фалсафий тушунчадир. У илмий

тушунчалардан фарқли

равишда

образли

-

мавҳум

тушунчадир. Яъни

қадрият

деганда ҳамиша

ижобийлик,

фойдалилик,

ёқимлилик,

тараққиёт,

гўзаллик, инсонийлик, эзгулик тасаввури ўз

-

ўзидан намоён бўлади. Шу ўринда М.С.

Каган мулоҳазалари эътиборга лойиқдир.

Унинг ёзишича, қадриятни унинг объектидан фарқламаслик, яъни уларни

айнийлаштириш ҳам, ёки уни “фойдалилик”, “кераклилик”

сингари объектив

ҳолатлар билан тенглаштириш ҳам бирдай хатодир.

Бизнинг фикримизча, қадриятларни таърифлашда

уни

маданият билан

аниқлаштириш ёки “халқнинг маънавий маданиятини шакллантириш

манбаи

сифатида

қадрланиб

келинган

маънавий

-

руҳий хатти

-

ҳаракатлар,

нарса

ва

ҳодисалар

мажмуи сифатида

таърифлаш, афсуски, қадриятлар тўғрисида аниқ ва

конкрет тасаввур ҳосил қилишга имкон бермайди. Россиялик тадқиқотчи

Н.С.

Розов “қадрият” тушунчасига худди “ҳақиқат”, “ақл”, “инсон”, “маданият”

тушунчалари каби узил

-

кесил ва

тўла

таъриф

бериб бўлмаслигини тўғри

таъкидлайди ва фалсафий жиҳатдан

қадриятларни

“инсон онги ва хулқининг

якуний норматив асослари” сифатида тушунишни таклиф этади. Қадриятлар

моҳиятини фалсафий

-

аксиологик жиҳатдан тўғри тушунишда Қ.

Назаровнинг

мулоҳазалари

эътиборга

лойиқдир: “Қадрият бирор

-

бир тарзда, шаклда зоҳир

бўладиган,

субъект

учун

муайян таъсирини

намоён қиладиган воқеликнинг турли

-

туман

шакллари, кўринишлари,

нарсалар,

ҳодисалар,

жараёнлар,

муносабатлар,

турли сифатлар, хусусият, ахлоқ ва маънавийлик мезонлари ҳамда бошқаларнинг

субъект

учун

ижтимоий аҳамиятли ва қадрини ифодалайдиган умумий аксиологик

категориядир”. Рус тилида қадрият (“ценность”) ва баҳо (цена)

тушунчалари

ўзакдош

ва

маънодош тушунчалар бўлса ҳам, аммо улар бир

-

биридан фарқланади.

Тушунчага аниқлик киритиш мақсадида “қадриятли баҳолаш” тушунчаси

қўлланилади. Бизнинг тилимизда бу тушунча содда ва лўнда қилиб “қадрлаш”

дейилади.

Шу сабабли маънавий

-

ахлоқий тарбияда ёшларда тарихий

-

маданий

меросни, анъаналарни, аждодларни қадрлаш ҳиссини ривожлантиришга алоҳида

эътибор берилади. “Қадрият” ғоят мураккаб, кўпқиррали ва кенг қамровли

аксиологик категориядир.

Оламдаги

нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг инсон ва

кишилик

жамияти

учун

аҳамияти

тобора

чуқурроқ

англаниши

билан қадрият

тушунчасининг

моҳияти

ва

мазмуни

тобора

чуқурлашиб бораверади.

Шунинг

учун

ҳам

“қадрият”

муттасил

равишда

бойиб борадиган

тушунча

бўлиб, унга

бериладиган илмий

-

фалсафий таъриф ҳамиша

даврнинг

маънавий

-

интеллектуал

салоҳияти, илмий изланишларнинг бугунги даражаси билан боғлиқ бўлади.

Қадрият

тушунчаси воқеа ва ҳодисаларнинг объектив борлиғи, унинг шахс,

гуруҳ ва жамият учун

аҳамиятини ўзида тўла ва ёрқин акс эттиради. Нарса ва

ҳодисалар такомиллашиб бориши, уларнинг шахс гуруҳ ва жамият учун аҳамияти

ортиб бориши билан

қадрият

тушунчасининг мазмуни ҳам чуқурлашиб ва

кенгайиб бораверади. Демак, миллий қадрият муайян миллатнинг авлоддан

-

авлодга ўтиб, узоқ вақт сақланиб келган ахлоқий нормалари, ғоя ва диний

эътиқоди, урф

-

одат ва маросимларини ўз ичига олади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

88

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://yuz.uz/news/ozbekiston-va-bmttarixiy-sessiya-hamda-tarixiy-nutq

2.

Мусурмонова

О

.

, Баубекова

З. “Ўзбек халқ педагогикаси”

Т.

, 2000

йил.

3.

Р.

Мавлонова, О

.

Тўраева, К.

Холиқбердиев “Педагогика”

Тошкент 2001 йил.

4.

Волков

Г.Н., Баубекова

З.Д. Этнопедагогика. Т., 2000.

5.

Зиёмухаммедов

Б., Абдуллаева

Ш. “Педагогика”. Т., 2000.

6.

Подласий

И.П. Педагогика в 2

-

х частях. М., Владос, 2000.

7.

Ҳасанбоев

Ж., Усмонбоева

М. “Педагогика назарияси”. Т., 2000.

8.

Ўзбек халқ педагогикаси антологияси. Т., “Ўқитувчи” К.

Хошимов таҳрири

остида, 2001.

9.

А.

Жуманазаров. “Ўзбек халқ топишмоқларининг ўзига хос хусусиятлари”

номзодлик диссертацияси. Т. 2000 й.

10.

О.

Имомалиева “Маънавият ва ахлоқий қадриятларнинг ривожлантириш

услублари” БМИ 2005.

11.

Абдуллажонова

М.,

Исақова

М.,

Зокирова

М.,

Исроилжонов

С. Ижтимоий

психологик тренингдан практикум. –

Ф.: ФарДУ. 2003. –

C. 68.

12.

Абу Наср Форобий. Бахт

-

саодатга эришув ҳақида. –

Т.: Халқ мероси,

1993.

255 б.

13.

Абу Райхон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. –

Т.:

Фан,

1989.

365 б.

14.

Авесто // Тарихий

-

адабий ёдгорлик: Асқад Маҳкам таржимаси. –

Т.: Шарқ,

2001.

400 б.

Bibliografik manbalar

https://yuz.uz/news/ozbekiston-va-bmttarixiy-sessiya-hamda-tarixiy-nutq

Мусурмонова О, Баубекова З. “Ўзбек халқ педагогикаси “ –Т 2000йил.

Р.Мавлонова, О, Тўраева, К. Холиқбердиев “Педагогика “ Тошкент 2001 йил.

Волков Г.Н., Баубекова З.Д. Этнопедагогика. Т., 2000.

Зиёмухаммедов Б., Абдуллаева Ш. “Педагогика”. Т., 2000.

Подласий И.П. Педагогика в 2-х частях. М., Владос, 2000.

Щасанбоев Ж., Усмонбоева М. “Педагогика назарияси”. Т., 2000.

Узбек халк педагогикаси антологияси. Т., “Укитувчи” К.Хошимов тахрири остида, 2001.

А. Жуманазаров. “Ўзбек халқ топишмоқларининг ўзига хос хусусиятлари” номзодлик диссертацияси. Т. 2000 й.

О. Имомалиева “Маънавият ва ахлоқий қадриятларни ривожлантириш услублари” БМИ 2005.

Абдуллажонова М., Исақова М., Зокирова М., Исроилжонов С. Ижтимоий психологик тренингдан практикум. – Ф.: ФарДУ. 2003. – 68

Абу Наср Форобий. Бахт-саодатга эришув ҳақида. – Т.: Халқ мероси, 1993. – 255 б.

Абу Райхон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. – Т.:Фан, 1989. – 365 б.

Авесто // Тарихий-адабий ёдгорлик: Асқад Маҳкам таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. – 400 б.