Таълим ва тарбия сифатини оширишда оила омили

CC BY f
56-60
6
2
Поделиться
Эгамназаров , А., & Мамадалиев , Н. (2021). Таълим ва тарбия сифатини оширишда оила омили . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 56–60. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/21992
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, хусусан, Узбекистан Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ ёшларни мустақил ҳаётга кафолатли тайёрлаш, тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланиб, 18 ёшигача давом этадиган, тадрижийлик ва узлу ксизлигига асосланган метод икани ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни шахе сифатида ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтириш, дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар устиворлигини, жумладан таълим соҳасини ҳам таъминлашга даъват этилгандир. Эркин демократик ва фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат қурилаётган ҳозирги шароитда оилага хос маданий хусусиятларни илмий тадқиқ этиш, шу асосда унинг такомиллашувига кўмаклашиш нафақат жамият, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам муқаддас бурчидир.


background image

56

Эгамназаров А.И., Мамадалиев Н.К.

Тошкент тпиббиётп академиясининг Фаргона филиалу

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ОИЛА ОМИЛИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, хусусан, Узбекистан

Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ ёшларни
мустақил ҳаётга кафолатли тайёрлаш, тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланиб, 18 ёшигача
давом этадиган, тадрижийлик ва узлу ксизлигига асосланган метод икани ишлаб чиқиш ва ҳаётга
татбиқ этиш, ёшларни шахе сифатида ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтириш, дунёқараши кенг,
фаол фуқаролар этиб тарбиялаш жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар
устиворлигини, жумладан таълим соҳасини ҳам таъминлашга даъват этилгандир. Эркин демократик
ва фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат қурилаётган ҳозирги шароитда оилага хос маданий
хусусиятларни илмий тадқиқ этиш, шу асосда унинг такомиллашувига кўмаклашиш нафақат жамият,
балки ҳар бир фуқаронинг ҳам муқаддас бурчидир.

Бу соҳада, айниқса, оила, оилавий муносабатларни миллий ва умуминсоний ахлоқий қадриятлар

негизида узлуксиз маънавий тарбияни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро,
баркамол авлод ана шу оилавий муҳитда тарбия топади, жамиятдаги мавжуд социал, иқтисодий,
мафкуравий ва маънавий муносабатлар унинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатади. Бу
муносабатлар жонли, ўзгарувчан, ривожланувчан бўлиб, унинг моҳият-мазмуни кўп жиҳатдан
маънавий омилларга, таълим даражасига боғлиқ бўлади. Бунда оиланинг маданийлик даражаси, оила
муҳитини қарор топтирадиган маънавий қадриятларнинг роли ниҳоятда каттадир.

Оила кишиларнинг бирламчи таянчи, жамиятнинг кичик хужайраси, айни пайтда ижтимоий-

маданий организм сифатида нафақат табиий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатларни, шу билан бирга
маданий-маърифий муносабатларни ҳам ўзида гавдалантиради. «Оиладаги соглом муҳит соғлом
мафкурани шакллантириш манбаидир. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлигини,
ўзаро ҳурмат ва аҳилликни таъминлаш-миллий мафкурада кўзда тутилган мақсадларни амалга
оширишда таянч бўлади» [1. 66 б.].

Оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-

одатларимизни сақлайдиган, шулар орқали келажак наслларнинг камол топишига бевосита таъсир
кўрсатадиган тарбия ўчоғи ҳисобланади [2. 400 б]. Шундай экан, оила аъзоларида нафақат ўз
маданияти, шу билан бирга бутуй бир инсоният қадриятлари нисбатан ҳурматда бўлишни
шакллантириш муҳим тарбиявий омил саналади.

Жамиятнинг табиати инсонларнинг моҳияти билан узвий боғлиқ экан, уни оиладан, оиланинг

манфаатларидан ташқарида тасаввур этиш мумкин эмас. Бинобарин, онгли оила бўлиб яшаш дунёдаги
барча маҳлуқот ва жонзотлар орасида фақат инсон зотига хосдир. Зардўштийликнинг «Авесто»
асарида оила мустаҳкамлигини сақлаш, никоҳ тартиблари, эр-хотиннинг мажбурияти, никоҳ тузиш ва
бекор қилиш қонун-қоидалари батафсил баён этилган. Давлатнинг обод ва фаровонлиги
фуқароларнинг бахт-саодати билан узвий боғлиқ тушунчалар эканлиги туркий Урхун-Енисей
битиктошларида ҳам ўз ифодасини топган[3. 846].

Оиланинг жамиятда тутган ўрни, оила тарбияси, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги

муносабатлар, шунингдек, оиланинг поклиги ва мустаҳкам бўлишига оид қимматли фикрлар Қуръони
Карим ва ҳадисларда, буюк мутафаккирлар Форобий, Абу Али ибн Сино, Беруний, Хоразмий,
Фарғоний, Навоий ва бошқалар илмий-назарий таълимотларида комил инсон фазилати ҳақидаги
фикр-мулоҳазаларида қолдирилган [4]. Жадидчи маърифатчилар янги давр ва янги тузум учуй
курашни энг аввало онлайн ислоҳ қилишдан бошладилар. Уларнинг фикрича, оила асосини тўғри
қурмай ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг
ривожини тараққиёт сари йўналтириш мумкин эмас бинобарин миллат тақдири унинг оиласи
ҳолатига боғлиқдир [5].

Биринчи президент И. А.Каримов, Узбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёев- нинг


background image

57

маъруза ва асарларида ифодаланган мустақилликни мустаҳкамлашнинг маънавий омиллари,
маънавият ва маданият, ўзликни англаш, миллий онг, миллий менталитет, миллий анъана ва урф-
одатлар, миллий ифтихорни ўстириш, оила, оилавий муносабатларни такомиллаштириш, оиланинг
маънавий негизларини мустаҳкамлашда миллий ўзликни англаш, миллий анъаналарга содиқлик,
умуминсоний қадриятларнингтаъсиринитавсифлашга багишланган масалалар ташкил этади.

Миллий мустақиллик мафкурасининг оилавий муносабатлар мазмунини чуқурлаш- тиришга,

оиланинг мафкуравий тарбиядаги ролини кўтаришга, соглом мафкуравий муҳитни вужудга
келтиришга қаратилган гоялар Узбекистан Республикасининг Конституциям, «Оила» кодексы,
«Таълим тўғрисида» қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури, Узбекистан Республикасини янада
ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжаллаган ҳаракатлар стратегияси кабиларда ўз
ифодасини топган.

Оила жамиятнинг юридик маънодаги никоҳ, қариндошлик, фарзандликка олиш ёки бошқа

шаклларда болаларни доимий тарбияга олишдан келиб чикадиган тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар
билан умуминсоний қадриятлар ва шарқона анъаналарга асосланган оилавий
муносабатларни ривожлантириб, уни мустаҳкамлашга қаратилган фуқаролар иттифоқидан иборат
бўлиб қолмай, балки келажак авлодни дунёга келтирувчи, авлодлар силсиласини боғловчи, ҳаёт ва
меҳнатга тайёрловчи, яъни таълим берувчи жамиятнинг табиий ва асосий бўғини ҳамдир.

Оила таълими энг аввало, ёш авлодни эмоционал тарбиялаш, уларда ахлоқий ҳиссиётларни

шакллантиришга йўналтирилгандир. Оилада шаклланадиган фарзандлик, ака-ука, опа-сингиллик
меҳрини бошқа бирор ижтимоий муассаса бажара олмайди. Бу ҳиссиётлар, ўз-ўзича юксак ахлоқий
бойлик бўлгани ҳолда, шахснинг социал алоқаларида, жамият ахлоқини ўзлаштиришда мустаҳкам
замин бўлиб хизмат қилади. Никоҳ-оила ахлоқини тарбиялаш оила тарбиявий фаолиятининг муҳим
томонларидан бирини ташкил этади. Шунингдек, эр-хотиннинг эмоционал меҳр-муҳаббати, оила
аъзоларининг тенглиги, дўстлиги, ўзаро ҳурматига асосланган миллий оилавий муносабатлар
ёшларда эркак ва аёл муносабатининг ахлоқий меъёрларини шакллантиришда, уларда бўлажак
оилавий турмушга зарур амалий малака ва хислатларни тарбиялашда муҳим мактаб бўлиб хизмат
қилади.

Демак оила, оила таълими, оилавий тарбия муаммолари оиланинг ижтимоий-тарихий роли ва

ўрни, оиланинг ҳуқуқ ва бурчлари, оилада адолат ва тенгликнинг қарор топиши, оилада ахлоқ
меъёрларига риоя қилиш, оиланинг ижтимоий, иқтисодий манфаатларини таъминлаш, унинг
маънавий асосларини такомиллаштириш, оила ва жамият манфаатларини уйғунлаштириш, оилада
соғлом муҳитни ривожлантириш каби масалаларни ўз ичига олади.

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик тамойили миллий ахлоқий қадриятлар орасида алоҳида

ўрин тутади. Эркин шахсда мулоҳаза, мушоҳада қилиш қобилияти ривожланади, ўз Ватани, ўз оиласи
тақдири ҳақида ўйлайди. Узбек оилаларининг қон-қонига сингиб кетган одоб-ахлоқ, ор-номус, уят-
андиша, меҳмоннавозлик қонуниятларини ўзлаштирилади.

Одатда оилага таъриф берар эканмиз, уни доимо жамият, юрт, ватан сўзлари билан ёнма- ён

ишлатамиз. Уни ҳамиша жамият таянчи, эл-юрт негизи, ватан тимсоли каби ифодалар билан
таърифлашга ҳаракат қиламиз. У таълим-тарбия берувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи, жамиятда соғлом
муҳит яратувчи ахлоқий фазилатларга бой ижтимоий макон ҳамдир.

Дарҳақиқат, «Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик

мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади,
одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Узбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий
фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош уруғлари ва яқин одамларнинг, қўни-
қўшниларнинг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий
даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир». [6, 22-23 6].

Таълим — билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва

меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси. Таълим жараёнида маълумот олинади ва тарбия амалга
оширилади. Таълим тор маънода ўқитиш тушунчасини англатади. Лекин у фақат турли типдаги ўқув
юртларидаги ўқитиш жараёнини эмас, оила, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда маълумот ва билим
бериш жараёнини ҳам билдиради [6]. Таълим - ижтимоий ривожланиш соҳасидаги асосий етакловчи
омилдир. ЮНЕСКО ташкилоти қошида тузилган Э.Фор бошчилигидаги комиссиянинг 1972 йилдаги


background image

58

“Ҳаёт учуй таълим” концепциясида, узлуксиз таълим жараёнида шахс компетентлигини:
билимлардан фойдаланмоқ, ишни бажармоқ, биргаликда яшамоқ ва ривожланмоқ деб таърифлаган ва
бу даражасини эгаллаш шахснинг бутун ҳаёт фаолияти(шу жумладан оилада ҳам) давомида амалга
оширилади ва унга шахсий ёки касбий муаммолар туғилган тарзда таълим олиш имкониятини беради.

Демак, ушбу жараёнда оилада берилаётган таълимнинг ҳам ўрни беқиёсдир. Зеро таълимни

тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Таълим жараёнида олинадиган билим ва
маълумотлар натижасида тарбия амалга оширилади.

Бугунги кунда ота-онанинг фарзанди келажаги ҳақида қайғурар экан, оилада ташкил этиладиган

“Оила кутубхонаси’нинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир. Оилада турли: иқтисодий, бадиий, диний,
касбий, тарихий энцинклопедик (қомусий) китобларнинг мавжуд бўлиши болани кенг дунёқарашга,
касбга, ҳунарга йўналтиришига катта ёрдам беради. Албатта ота-онанинг билимлилиги фарзанд қайси
касбни эгалласа оиласи, ватани учун қай даражада муҳим эканлигини сингдира олса, келажакда
баркамол инсонни, етук мутахассисни обрў-эътибори оила, маҳалла ва юрт шаъни эканлигини
англатилиши, фарзандни ҳаётга бўлган иштиёқи, меҳру-муҳаббати, орзу-интилишларига қанот
бўлиши мумкин.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан шундай хулосаларга келиш мумкин:

замонавий оила тарбияси, энг аввало, миллий ахлоқий маданият бағрида, оила таълими

негизида, у билан узвий боғлиқ ҳолда таркиб топади;

оила тарбияси тарбияланувчининг оилада олган таълими натижасида шаклланади ва ҳар

томонлама ижодкор, мустақил фаолият юритадиган қилиб тарбиялашда ҳал қилувчи рол ўйнайди;

миллий ахлоқий маданиятга хос билимлар, илғор тамойиллар, етакчи хусусиятлар таъсирчан

ягона манба сифатида оила тарбиясини бойитиб, янгилаб, ўзгартириб боради;

миллий хусусиятлар ҳамиша умуминсоний қадриятлар билан узвий боғланган экан, оила

тарбияси орқали халқимиз умумбашарий, қадриятлар такомилига ўз ҳиссасини қўшган. Бинобарин,
умуминсоний маданиятдан ажралиб қолган алоҳида миллий маданиятнинг бўлиши мумкин эмас, бу
фикрлар оила тарбиясига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, унда миллий ва умуминсоний маданият
тамойиллари бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади;

оила миллий ахлоқий маданият бағрида у билан ўзаро алоқада таркиб топади. Умуминсоний

ахлоқий маданият тамойиллари эса оила маданиятининг ўзаро уйғунлигини намоён этувчи мезон
ҳисобланади;

Таълим сифати самарадорлигининг ошиши оила муҳити билан боғлиқ бўлади;

Таълим берувчи ота-онанинг ўзи бугунги кун билимларидан хабардор бўлиши ва у ни

фарзандларига етказа оладиган маҳоратни эгаллаши зарур. Ота-она ўзи билмаган ёки тушунмаган
билимларини фарзандларига йетказа олмайди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар оилада маънавий муҳит,

унинг маҳалла, жамият билан алоқаси, оилада эр-хотин муносабатлари, оила ва жамиятда
фарзандларнинг ўрни, умуман, тарбияда оналар, аёллар, фарзандларнинг роли, масъуллигини
ошириш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Узбекистон Республикаснинг
Конституциясида оилавий муносабатларни ижтимоий-сиёсий, маънавий- ҳуқуқий кафолатланишига
бағишланган алоҳида боб ажратилди, Узбекистон Республикаси «Оила кодекси» қабул қилинди,
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Узбекистон Республикаси хотин-қизлар
қўмитаси ҳузурида Республика «Оила» илмий- амалий маркази (1998), Маҳалла ва онлайн қўллаб-
қувватлаш вазирлиги (2020) ташкил этилди вах.к.[7, 7 6].

Тадқиқот юзасидан амалга оширилган конкрет-социологик тадқиқотлар, уларнинг натижалари

кўрсатадики, ҳозирги даврда оилаларда фарзандларнинг тадбиркорлик қобилиятларини тарбиялаш,
маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш устивор ўрин тутмоқда. Фарғона шаҳри, Тошлоқ
тумани маҳаллаларида ўтказилган тадқиқотларда тадбиркорлик билан шуғулланишда бошқа
ёшдагиларга нисбатан 17-24 ёшлилар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг иқтисодий билимларини
ошириш ёшларнинг ишбилармонлик ва тадбиркорлик маҳоратларини юксалтиради. Айни пайтда
Президентимиз томонидан илгари сурилган аҳолининг китобхонлик даражасини кўтариш ташаббуси
кишиларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилгандир.

Таълим ва тарбия самарадорлигини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратилишини


background image

59

тавсия этамиз:

оила тарбиясида ота-онанинг масъуллигини, маҳалла ва ижтимоий институтларнинг

фаоллигини янада ошириш, болаларга ҳуқуқий маданият асосларини сингдириш, уларда ўзининг ҳар
қандай хатти-ҳаракати учун шахсий масъуллигини, жавобгарлигини ҳис этишни тарбиялаш;

оилада ахлоқий маданиятни таркиб топтиришнинг мазмуни ва йўналишларини миллий

ғоянинг асосий тамойиллари уйғунлигида белгилаш, болаларда миллий мафкуранинг ватан равнақи,
юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ғояларини
сингдиришда муваффақиятга эришиш учун уларнинг маънавий, ахлоқий, психологик қобилиятларига
мос санъат асарлари яратиш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш;

маҳалла туман, шаҳар, вилоят, республика миқёсида мунтазам равишда “Намунали оила”,

“Уқимишли, саводхон оила”,“Тадбиркор оила”, “Фаровон оила” каби мавзуларда кўрик танловлар
ўтказишни янада мукаммаллаштириш;

замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини

ошириш, одамларда, айниқса аёлларимизда тадбиркорликка иштиёқни уйғотиш зарур. Шу мақсадда
маҳаллаларда “Оила мактаблари” ўқув курсларини ташкил этиш, унда ёш ота- оналарга
фарзандларини ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш учун зарур бўлган замонавий таълим методикалари билан
таништириш, кекса авлоднинг бу борадаги тажриба ва маҳоратлари билан тажриба алмашиш, маҳалла
аҳли, айниқса аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, тиббий онг ва маданиятларини ошириш. Ота-
оналарнинг дунёқарашини ўзгартира олмасак, уларда янгичасига фикрлашни шакллантира олмасак,
мақсадга етишишимиз қийин кечади;

янги қурилаётган маҳалла идоралари бинолари таркибида кутубхона ва ўқув залларининг

бўлишлиги, уларнинг замонавий АКТлар ҳамда бадиий адабиётлардан ташқари илмий, илмий-
услубий, янги педтехногияларга оид адабиётлар билан ҳам таъминланишига эътиборни қаратиш;

оила кутубхоналарини ташкил этиш, кутубхонада бадиий, илмий, диний, тарихий, касбий

адабиётлар бўлишлигига диққатни қаратиш;

ота - она фарзандига ўз йўли, ўз касби ва ўз тақдирини эркин танлашига имконият яратиб

бериши;

халқимизнинг миллий менталитета, маънавий-ахлоқий фазилатлари, ақлий салоҳияти,

меҳнатсеварлиги каби қадриятларига, буюк алломаларнинг ёшлиги, ахлоқий фазилатларига урғу
берадиган рисолалар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, тарихий, фалсафий, мафкуравий
мавзудаги мақолалар туркумини «Жаннатмакон», “Оила” журнали, “Оила ва жамият”, “Ватанпарвар”
каби журнал ва газеталар саҳифаларида мунтазам эълон қилиб бориш, ёш телетамошабинларнинг
ахлоқий мавзудаги мулоқотларини мунтазам ташкил этиш;

таълимда Миллий гоя, Узбекистан тарихи, Фалсафа, Диншунослик ва бошқа ижтимоий-

гуманитар фанлар интеграциясини янада ривожлантириш ва х.к.

Хулосани Президентимиз ШММирзиёев сўзлари билан айтганда «Одамларимиз билиши керак,

оила муқаддас биз учун. Оилани сақлаб қолмасак, биз ўзлигимизни йўқотамиз», - деб мухтасар
қиламиз.[10]

АДАБИЁТЛАР:

1.

Миллий истиқлол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: Узбекистан ,2000, 66 б.

2.

Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида, 6-жилд.-Т.: Узбекистан, 1998. 400 -

бет.

3.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир

раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Тошкент,Узбекистан 2017, 45-бет.

4.

Маҳмудов Т. «Авеста» ҳақида. -Т.: Шарқ, 2000; Раҳмон Н. Турк ҳоқонлиги.-Т.: А.Қодирий

номидаги халқ мероси нашриёти, 1993, 84- б.

5.

Қаранг: Абу Али ибн Сино. Саломон ва Ибсол. - Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.;

Алишер Навоий. Ҳайратул-аброр,- Т.:Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

6.

Алимова Д. Оила пойдевори ҳақида рисола. //Фитрат, Оила, Т., Маънавият, 2000.

7.

Узбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент., 2000-2005.

8.

Каримов И.А. Узбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли, Т.Узбекистон, 1992, 22-23 б.


background image

60

9.

Узбекистон Республикасининг Оила кодексига шарҳлар.- Т. Адолат, 2000, 76.

10.

Мирзиёев Ш.М. Яхши оила учуй курашиши керак. 07.02.2018 йилдаги “Хотин- қизларни ҳар

томонлама қўллаб-қу вватлаш ва оила институтини му стаҳкамлаш” масалаларига багишланган
йигилишдаги маъруза.

11.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014):

403-407.

12.

Namazova, Yulduz. "National education system in the educational ideas of jadidism." The Light of

Islam 2020.3 (2020): 47-57.

13.

Шермухамедова, H. "Философия и методология науки (на узб. языке). Ташкент:" Изд. НУУз."

(2005).

14.

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21923

Библиографические ссылки

Миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: Узбекистан ,2000, 66 б.

Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиёт йулида, 6-жилд.-Т.: Узбекистан, 1998. 400 -бет.

Мирзиёев Ш.М. “Танкидий тахлил, катьий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак”. Тошкент,Узбекистан 2017, 45-бет.

Махмудов Т. «Авеста» хакида. -Т.: Шарк, 2000; Рахмон Н. Турк хоконлиги.-Т.: А.Кодирий номидаги хал к мероси нашриёти, 1993, 84- б.

Каранг: Абу Али ибн Сино. Саломон ва Ибсол. - Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.; Алишер Навоий. Хдйратул-аброр, Т.:Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

Алимова Д. Оила пойдевори хакида рисола. //Фитрат, Оила, Т., Маънавият, 2000.

Узбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент., 2000-2005.

Каримов И.А. Узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули, Т.Узбекистон, 1992, 22-23 б.

Узбекистан Республикасининг Оила кодексига шархдар.- Т. Адолат, 2000, 76.

Мирзиеев Ш.М. Яхши оила учуй курашиши ксрак. 07.02.2018 йилдаги “Хотин- кизларии хар томонлама куллаб-ку вватлаш ва оила институтини му стахкамлаш” масалаларига багишланган йигилишдаги маъруза.

.Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадкикот мстодологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014): 403-407.

Namazova, Yulduz. "National education system in the educational ideas of jadidism." The Light of Islam 2020.3 (2020): 47-57.

Шермухамедова, H. "Философия и методология науки (на узб. языке). Ташкент:" Изд. НУУз." (2005).

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21923

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов