Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, хусусан, Узбекистан Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ ёшларни мустақил ҳаётга кафолатли тайёрлаш, тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланиб, 18 ёшигача давом этадиган, тадрижийлик ва узлу ксизлигига асосланган метод икани ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни шахе сифатида ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтириш, дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар устиворлигини, жумладан таълим соҳасини ҳам таъминлашга даъват этилгандир. Эркин демократик ва фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат қурилаётган ҳозирги шароитда оилага хос маданий хусусиятларни илмий тадқиқ этиш, шу асосда унинг такомиллашувига кўмаклашиш нафақат жамият, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам муқаддас бурчидир.
Mazkur maqolada maktabgacha tarbiya yoshidagi bolalarni maktabga tayyorlashda uchraydigan qiyinchiliklar, shu yoshda ularda yuzaga keladigan inqirozning psixologik xususiyatlari, ularni bartaraf etish bo‘yicha xulosa va tavsiyalar berilgan.