Ислом тарихидан: Миср

CC BY f
156-158
0
0
Поделиться
Кадырова, Г. (2021). Ислом тарихидан: Миср. Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 156–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22032
Гузаль Кадырова, Ташкентский государственный университет востоковедения

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XXI асрда дунёнинг турли ҳудудларида “ислом омили’нинг давлатлар ички ва ташқи сиёсатидаги таъсир доираси ортиб бораётганлиги очиқ намоён бўлди. Бу таъсир “совуқ уруш”нинг якунланиши, икки қутбли тизимнинг йўқ бўлиши, жаҳонда бир қутбли ривожланиш жараёнининг бошланиши, турли давлатлар манфаатларининг бузилиши, янги мустақил давлатлар нинг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг умумжаҳон сиёсати ва иқтисодиётида фаол субъект сифатидаги иштироки натижасида рўй берган глобал геосиёсий ўзгаришлар билан узвий боғлиқдир. Исломнинг жамият ва сиёсатдаги ролининг глобаллашуви нафақат мусулмон давлатлари ва ҳудудлари, балки мусулмон бўлмаган, ғарб давлатларини ҳам қамраб олди.

Похожие статьи


background image

156

Кадирова Гўзал Шуҳрат қизи

таяпч докторант

Тошкент давлат шарцшунослик университети

ИСЛОМ ТАРИХИДАН: МИСР

XXI асрда дунёнинг турли ҳудудларида “ислом омили’нинг давлатлар ички ва ташқи

сиёсатидаги таъсир доираси ортиб бораётганлиги очиқ намоён бўлди. Бу таъсир “совуқ уруш”нинг
якунланиши, икки қутбли тизимнинг йўқ бўлиши, жаҳонда бир қутбли ривожланиш жараёнининг
бошланиши, турли давлатлар манфаатларининг бузилиши, янги мустақил давлатлар нинг пайдо
бўлиши ҳамда уларнинг умумжаҳон сиёсати ва иқтисодиётида фаол субъект сифатидаги иштироки
натижасида рўй берган глобал геосиёсий ўзгаришлар билан узвий боғлиқдир. Исломнинг жамият ва
сиёсатдаги ролининг глобаллашуви нафақат мусулмон давлатлари ва ҳудудлари, балки мусулмон
бўлмаган, ғарб давлатларини ҳам қамраб олди.

Дин ва сиёсат муносабатлари маданий, ижтимоий ва иқтисодий масалалар ҳамда ижтимоий

онгнинг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Шу нуқтаи назардан
жаҳонда юз бераётган асосий жараёнларни, айниқса ижтимоий - сиёсий ва иқтисодий ривожланишни
катта эътибор билан тадқиқ этилиши ниҳоятда муҳим деб ҳисобланади. Айниқса, демократлаштириш
ва ислоҳотлар ўз давлатчилигининг сиёсий тузилмаларини яратиш йўлига ўтган мамлакатлар учун
алоҳида аҳамият касб этади. эди. Уларнинг ўтмиш анъаналари ва қадриятларини тиклашга
интилишлари замирида замонавийликни инкор қилиш, шу жумладан жамиятни ғарб намунаси бўйича
юксалтиришни
радэтишётади.ШусабаблиУзбекистонраҳбариятимустақилликнингдастлабкийиллариданоқ

“чуқур

англанган ёндашув, сиёсий, иқтисодий ва маданий дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш ва ҳаётга
тадбиқ этиш қайта тикланаётган қадриятларга танлама ёндашув жамиятни демократлаштириш ва
янгилаш йўсинидаги умумбашарий қадриятларни бойитиб боришда муҳим аҳамият касб этган миллий
урф одатларимизни ривожлантириш” йўлини танлади. Узбекистон Республикасининг мустақиллиги
шарофати билан жамиятнинг маънавий – диний асосларини қайта тиклаш учун кенг имкониятлар
яратиб берилди. Маълумки, бугунги кунда аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган
барча мамлакатлар давлатнинг бирлиги, хавфсизлиги ва барқарорлигига жиддий таҳдид солувчи
диний-сиёсий ташкилот ва гуруҳлар билан тўқнаш келяпти. Баъзи араб - мусулмон мамлакатларида
асосий жараёнларга диний - сиёсий тус берувчи кучлар аралашиб, ислом динидан мафкуравий қурол
сифатида конституцион тузумга қарши ёки мамлакатнинг сиёсий тузумини ағдаришдек ёвуз мақсад
йўлида фойдаланилмоқда. Бу жараёнлар араб мамлакатларининг ички ва ташқи сиёсий ҳаётида Яқин
ва Урта Шарқ мамлакатларида, айниқса, Мисрда катта таъсирга эта эканлигини таъкидлаб ўтмоқ
жоиз.

Айнан Мисрда ислом сиёсий назарияси биринчи маротаба шаклланиб, ўзининг мафкуравий ва

амалий асосини топганлиги, радикал оқимлар ҳам, ислом “модернизми” ва “реформизми” ҳамда ўта
радикал ҳисобланган “жиҳод” назарияси мисрлик Хасан ал-Банна, Саййид Қутб, Солиҳ Сиррийа,
Шукри Мустафо, Абд ас-Салом Фараг каби мафкурачилар томонидан ўзига хос шаклда
ривожлантирилганлиги ўтган асрда ислом ва сиёсат масаласини жиддий ўрганишни талаб эта
бошлади [ Ш.Ёвкочев. 1999: Б.95-103.].

Исломнинг жамият ижтимоий - сиёсий ҳаётига жалб этилиши барча мусулмонлар дунёсининг,

шунингдек Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг ҳам
долзарб муаммосига айланган.

Ислом Миер жамияти ва давлат ҳаётида XII - аср мобайнида муҳим ўрин тутиб келмоқда.

Мисрликлар ҳаётига диннинг таъсирини тобора чуқурлашиб бораётганлиги бугунги кунда янада


background image

157

яққолроқ бўлиб қолди: жума номозлари чоғида лиқ тўлган маежидлар, радиокарнайлар орқали
номозга чақирувчи муаззинларнинг овозлари, диний масалалар бўйича қизғин мунозаралар, турли
ёшдаги аёлларнинг хижоб ёпиниши, радио ва телевидение орқали бериладиган ҳар кунлик диний
дастурлар, турли диний адабиётларнинг нашр этилиши ва тарқатилиши - буларнинг ҳаммаси ҳозирги
Мисрнинг одатдаги ҳар кунлик ҳаётидир.

Мисрликларнинг ҳаётида ислом кўп аерлар давомида турли кучлар томонидан маълум сиёсий

мақсадларга эришишнинг воситаси сифатида қўлланиб келинмоқда. Диний сигиниш ва итоат
қилишга асосланган ҳаётнинг тарихий жиҳатдан шаклланган мақоми ва тарзи туфайли Миер
мусулмонларида ўзига хос фикр юритиш тарзи ва атроф - муҳитга, одамларга ва давлатга муносабати
юзага келди. Бу турли ҳил кўринишларда: худодан қўрқишда, мулкчилик табақаларига бефарқликда,
ажнабийларга нисбатан ётсираш муносабатида бўлишларида, қариялар ва ҳокимлар обрўсини инкор
этишда ўз ифодасини топади.

Кўпчилик мисрликлар учун маежид диний маросимлар ўтказиш жойи бўлишдан ташқари, шу

билан бир вақтда мактаб, фикр алмашиш, муҳим ҳаётий саволларга жавоб олиш жойи ҳисобланади.
Бундан турли кучлар шу жу млад ан диний радикаллар ҳам фойдаланадилар.

“Халқ маежидлар и” деб аталадиган маежидлар (ҳайр -эҳсон пуллари ва мусулмонларнинг

садақаларига қурилган) кўп ҳолларда радикал ғояларни тарғиб этувчи чаласавод ва тегишли билим
олмаган хатиб ва имомлар учун хизмат қилувчи минбарга айланди [ Ёвкочев Ш. 2008: С.6.].

Ушбу мамлакатда ислом омили кучайганлигининг сабабларини ёритиш бу ҳодисанинг сиёсий ва

тарихий илдизларини кузатиб ўтиш зарур. Миер тарихи мобайнида ислом унинг ижтимоий ва сиёсий
ҳаётининг муҳим омили бўла туриб, у билан бирга ривож топди ва жамият тараққиётига доим таъсир
кўрсатди.

Ислом Мисрга 640-чи милодий йилда араб қўшинлари билан бирга кириб келди. Қисқа вақт

ичида кўпчилик мисрликлар уни қабул қилдилар. Бироқ маҳаллий аҳолининг бир қисми, асосан
қибтийлар, христиан ортодоксал черкови тарафдорлари бўлганлигича қолдилар [ Ш.Ёвкочев. 1999:
Б.95-103.]. Ҳ,озирги вақтдаМисрда қибтий черковидан ташқари шунингндек Рим- католик ва инглиз
черковлари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

969 йилда Миер Фотимийлар халифалигининг марказига айланди. Фотимийлар ҳукмронлиги

пайтида 972 йили Қоҳирада ислом дунёсидаги биринчи диний университета
“ал-Азхар” асоа топди. Ҳозирги вақтда у расмий теологик ўқув юрти бўлиб Миер Араб
Республикасининг диний ва сиёсий ҳаётида катта ва муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари “ал-Азхар
университета бутуй мусулмонлар дунёси учун кадрлар тайёрловчи бош диний ўқув юрти ҳисобланади
ва у мусулмонлар дунёсида раҳнамолик даражасига даъвогарлик қилиб MAP нуфузини кўтаришда
муҳим сиёсий ўрин тутмоқда.

Кейинчалик ислом Мисрда “кофирларга”, яъни салибчиларга қарши миллий озодлик ҳаракати

рамзига айлана бошлади. 1187 йилда султон Салоҳиддин ал - Аюбий ислом ва дин учун муқаддас
кураш (жиҳод) байорғи остида Фаластинда салибчиларга қақшатгич зарба бериб, мусулмонларнинг
Макка ва Мадинадан кейинги қадамжой - Қуддусни эгаллашга муяссар бўлди.

Ислом байроғи остида ривожланаётган миллий озодлик ҳаракати мисрликларга муғулларнинг

даҳшатли кучига қарши туришда ёрдам берди. 1250 йилда мисрлик мамлюклар Яқин Шарқда татар -
муҳул қўшинларга қарши курашга рағбарлик қилиб 1260 йили муғуллар хони Хулагунини
мағлубиятга учратдилар.

1517 йилда Миср турклар томонидан босиб олинди. Мамлакат Усмоний империясининг бир

қисми бўлиб қолди. Икки ярим асрдан кўпроқ чўзилган шу даврда Миср иқтисоди, сиёсати ва маданий
ҳаётида турғунлик ҳолатида бўлди.

1798 йилда Мисрга генерал Наполеон Бонапарт бошчилигида француз қўшинлари бостириб

кирди. Мисрда уч йил бўлиш чоғида французлар мисрликлпрнинг ижтимоий - сиёсий ҳаётига катта
турткич бердилар. Мисрликлар илк бор ғарбий цивилизация ютуқлари ва француз инқилоби
ғояларига яқинлашдилар.


background image

158

Муҳаммад Али (1805-1848 йй.) ҳукмронлиги йилларида Миср жамоаси ҳаётида маданият ва

иқтисодни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим ислоҳатлар ва ўзгаришлар амалга
оширилди. Муҳаммад Али давлат маъмурий идораларининг ишини қайта тузиб, мусулмон
рухонийлиги тасарруфидан вақф ерларини (диний муассасаларга берилган ёки ҳадя қилинган мулк
ёки ерлари) чиқарди, масжид ва мадрасаларга ажратиладиган давлат ҳаражатларини қисқартирди [
Ш.Ёвқочев. 1999:Б.98.].

XIX асрнинг биринчи ярмида Мисрда мусулмон ислоҳчилик (модернизм) ҳаракати юзага келди.

Исломда ислоҳчилик ғоясининг асосчиси Рифа’а Ат- Тахтавий ҳокимлар учун жамоатчилик фикри
билан ҳисоблашиш муҳимлиги жамоа онгини сиёсий маърифат ва табиий фанлар ўрганиш орқали
ривожлантириш зарурлиги тўғрисидаги ғояни олдинга сурди. Мазкур ғоялар XIX аср охири - XX аср
бошларидаги ислоҳчилик ҳаракатининг, Жамолиддин ал-Афғоний, Муҳаммад Абду ва Муҳаммад
Рашид Ридо каби намоёндаларининг фикрларида тобора ривож топди [ Ёвкочев Ш. 2008: С.43-44.].

1882 йилда Миср Буюк Британия томонидан истилоҳ қилинди, бироқ расмий равишда Усмоний

империясига тобелигича қолди. Ҳдқиқий ҳокимлик мамлакатда инглиз дипломатик вакилга ва бош
консулга ўтди. 1914 йили Миср расмий равишда Буюк Британиянинг протекторати этиб эълон
қилинди. Миср иқтисодига ғарбий капиталнинг кириб келиши билан мамлакат тобора кўпроқ сотув
бозорига, арзон хом-ашё ва иш кучи манбаига айлана бошлади. Уша вақтдаги Мисрда ижтимоий
нотинчлик ва аҳолининг қашшоқланиши фожиали даражада эди. Мисрнинг сиёсий ва иқтисодий
қулликка солиниши билан бир вақтда христианлик вакилларининг фаолияти фаоллашди, бу
мамлакатда кўпчиликни ташкил этувчи мусулмонларнинг норозилигига олиб келарди. Ажнабийлар
ҳукмронлигининг барча оғирликлари деҳқонлар, ишчилар, пайдо бўлаётган миллий буржуазия ва
катта ер эгалари зиммасига тушарди.

Дин инглиз мустамлакачилигига қарши курашга бошчилик қилди. 1919 йилда мамлакатда Яқин

Шарқда биринчи миллий озодлик инқилоби бошланди. Бу курашнинг асосий ютуғи Буюк Британияга
1922 йилда мустақиллик берилиши бўлса ҳам, амалда эса бу мустаққилик фақат расмий бўлган эди.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Ёвкочев Ш. (2008). ‘Исламский фактор в политической системе современного Египта’.

-

Т, ТИУ С.6.

2.

Ш.Ёвкочев. (1999). ‘Мисрнинг сийсий хаётига ислом омилининг таъсири’. // Шаркшкнослик.

№1.-Т, ТошДШИ. Б.95-103.

3.

Ш.Ёвқочев. (1999) ‘Мисрнинг сиёсий ҳаётига ислом омилининг таъсири’ // Шарқшунослик.

№1-2. -Т, ТотттДПГИ Б.98.

4.

Ёвкочев Ш. (2008) ‘Исламский фактор в политической системе современного Египта’.

-

Т, ТИУ С.43-44.

4.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

5.

Namozova, Yulduz. "СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ

ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10 (2019):
370-374.

6.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Культурно-исторический характер формирования

научной картины мира." Credo new 2 (2003): 7-7.

7.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF

THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

Библиографические ссылки

Ёвкочсв Ш. (2008). ‘Исламский фактор в политической системе современного Египта’.-Т,ТИУС.6.

Ш.Ёвкочев. (1999). ‘Миернинг сийсий хаётига ислом омилининг таъсири’. И Шаркшкнослик. №1.-Т, ТошДШИ. Б.95-103.

Ш.Ёвкочев. (1999) ‘Миернинг сиёсий каётига ислом омилининг таъсири’ // Шаркшунослик. №1-2. -Т, ТотттДПГИ Б.98.

Ёвкочсв III. (2008) ‘Исламский фактор в политической системе современного Египта’.-Т, ТИУ С.43-44.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа.” (2010).

Namozova, Yulduz. '’СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10(2019): 370-374.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Культурно-исторический характер формирования научной картины мира."Credo new 2 (2003): 7-7.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов