Фуқаролик жамиятида ижтимоий шерикчиликнинг ривожланиш механизмлари

CC BY f
1
2
To share
Kushnerenko, A. (2021). Фуқаролик жамиятида ижтимоий шерикчиликнинг ривожланиш механизмлари . Global Partnership As a Condition and Guarantee of Sustainable Development, 1(1). Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22080
Anastasia Kushnerenko, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek

doctor of philosophy (PhD) in political sciences, associate professor v. b

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Фукаролик жамиятининг умумий тан олинган тамойилларидан бири ижтимоий шсрикчилик ҳисобланади. Дарҳақиқат, тадқиқотимиз объекта сифатида олинган ижтимоий шерикчилик муаммосининг концентуал тахдили шуни курсатадики, хорижий мамлакат олимлари томонидан ижтимоий шсрикчиликнинг шаклланишини назарий-мстодологик тушунишнинг гснсзиси ва детерминацияси жуда чукур ишланган. Бирок ҳанузгача ижтимоий шерикчиликнинг мазмун-моҳиятини ягона тушунчаси мавжуд эмас.


background image

279

Нишанбаева Энахон

сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктора (PhD), доцент в. б.

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университета

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИДА ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИКНИНГ

РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

Фуқаролик жамиятининг умумий тан олинган тамойилларидан бири ижтимоий шерикчилик

ҳисобланади. Дарҳақиқат, тадқиқотимиз объекти сифатида олинган ижтимоий шерикчилик
муаммосининг концептуал таҳлили шуни кўрсатадики, хорижий мамлакат олимлари томонидан
ижтимоий шерикчиликнинг шаклланишини назарий-методологик тушунишнинг генезиси ва
детерминацияси жуда чуқур ишланган. Бироқ ҳанузгача ижтимоий шерикчиликнинг мазмун-
моҳиятини ягона тушунчаси мавжуд эмас.

Ҳозирги даврда ижтимоий шерикчилик муаммоларига бағишланган чиқишлар сонининг ортиши,

мазкур феномен билан боғлиқ қатор масалалар назарий тадқиқотлари, шунингдек уларнинг амалий
реализациясига қарамай, улар янада чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Узбекистонда ижтимоий
шерикчилик муносабатларини самарали шакллантириш ва ривожлантириш тизимига оид
масалаларни ҳал этиш, ижтимоий шерикчиликнинг назарий ва амалий хусусиятларини етарлича
ўрганиш бугуннинг муҳим вазифаларидандир. Зеро, масалага ижтимоий-фалсафий ёндошув
ижтимоий шерикчилик феномени, унинг кўпқиррали экани ва мавжуд тажрибани турли
тадқиқотларда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тўлиқ таассурот шакллантириш имконини беради.

Ижтимоий шерикчилик жамиятда эҳтимолли низоларни мақбул йўл билан ҳал этиш, жамиятда

иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий барқарорликни шакллантириш ва қўллаб- қувватлашни ҳам назарда
тутади. Шунингдек, бозор иқтисодиётига йўналтирилган жамиятда ижтимоий-меҳнат
муносабатларини тартибга солишнинг уч устувор фактори мавжуд бўлиб, улар ёлланма меҳнат ва
капиталнинг шериклигини тан олишга асосланади: иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий (меҳнатни ташкил
қилиш шакллари, ёлланма ишчи ва иш берувчи муносабатларини ишлаб чиқариш жараёнида
ўзгартириш; жамиятда ижтимоий структурани такомиллаштириш; касабауюшмалариташкил этиш;
давлатда кучли ижтимоий сиёсат; жамият бошқарувида демократик тамойилларни ривожлантириш ва
ҳ.к.). Бугунги кунда ижтимоий субъектларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ижтимоий диалог, ҳуқуқ
ва манфаатлари тенг, зиммасига олинган мажбуриятлар сингари белгилар мавжуд бўлган ижтимоий
шерикчилик шаклланмоқда.

Бугунги кунда ижтимоий шерикчилик иборасига турли қарашлар мавжуд. Ижтимоий

шерикчиликнинг ҳар ҳил аспектларига багишланган монографик изланишлар анализи шуни
кўрсатадики, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантиришда ижтимоий
шерикчиликнинг ўрни масалаларига эътиборни янада кучайтириш долзарбдир. Ушбу иборани
ўзлаштириш учуй олимлар шуни аниқлаб олишлари шарт: ижтимоий шерикчилик фуқаролик
жамиятига хос, давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги учуй энг қулай
мувозанатни таъминлайдиган ижтимоий муносабатларининг алоҳида тури ҳисобланади. Бундай
муносабатларда ижтимоий шерикчилик - давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги
ўзига хос ижтимоий-сиёсий муносабатлар тизими бўлиб, унда манфаатлар қарама-қаршилиги ва уни
ҳал этиш йўллари кўзда тутилади. Ижтимоий шерикчилик бошқа ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан
ҳам чамбарчас боғлиқ.

Фуқаролик жамиятида ижтимоий шерикчилик янги бошқарув усули, давлат ва фуқаролик

жамияти институтларининг ўзаро муносабатларини оқилоналаштириш деганидир. Ушбу услуб давлат
ва фуқаролик жамияти институтлари муносабатларини замой руҳига мос равишда белгиланган шакл
ва тамойилларга асосланган ҳолда яхшилашга қаратилади.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш учуй аввало давлат ва фуқаролик жамияти институтлари

ўртасидаги муносабатларни ижтимоий шерикчилик соҳасидаги қонунчилик актлари билан тартибга
солиниши, яъни қонун ҳужжатларининг «таъсир доираси»га кириши лозим. Шундай қилиб давлат ва
фуқаролик жамияти институтлари, уларнинг вакиллик органлари, алоҳида ҳолларда ўзаро


background image

280

манфаатларни инобатга олган ҳолда ижтимоий- сиёсий муносабатларни белгилаш, ижтимоий-
иқтисодий вазифаларини аниқлаш, улар ўртасидаги ижтимоий шерикчилик шаклларининг амалга
оширилиши

механизмларини

тобора

такомиллаштириб

бориш фуқаролик

жамиятини

ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Ижтимоий шерикчилик тизимини ривожлантириш - ходимлар ва иш берувчиларнинг

манфаатлари орасида нисбий мувозанатни, келишувни шерикчилик асосида вужудга келтиришга
шароит яратади. У иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий адолатнинг бирга акс этиши механизмы
бўлиб хизмат қилади. Саноати ривожланган мамлакатларда ижтимоий шерикчилик турфа шаклларга
эта. Ушбу тизим Австрия, Швеция, Япония, ГФР, Швейцария, Нидерландия каби давлатларда кенг
тарқалган. Масалан, Австрияда ижтимоий шерикчилик маслаҳат кенгашлари ва қўмиталарининг
филиаллари, умуммиллий ва тармоқлар бўйича эса тенглик асосидаги комиссиялар орқали амалга
оширилади. Демак, хулоса қилиб айтганда, ижтимоий шерикчилик - нодавлат нотижорат
ташкилотлари, давлат ва бошқарув органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзаро келишган
ҳолда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириши, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
дастурларини ишлаб чиқиши, гуманитар муаммоларни ҳал қилиши, мамлакат аҳолиси турли
қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишидаги ўзаро ҳамкорлиги
тушунилади. Бир сўз билан айтганда, фуқаролик жамиятининг бош мақсади инсоннинг барча
эҳтиёжларини қондириш, жумладан, моддий, маънавий ва ҳуқуқий эҳтиёжларини, фуқароларнинг
турли соҳаларда эркин фаолият юритишини таъминлаш ва фаровон турмуш тарзини ўрнатишдан
иборатдир.

Жаҳонтажрибасиижтимоийшерикчиликғоясиузоқйилликривожланишватакомиллашиш тарихи

давомида катта тажриба тўплагани ва ундан турли жамоатчилик муносабатларини тартибга солишда
фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Ишлаб чиқариш жараёни ва қайта ишлаб чиқариш жараёнлари
меҳнат ва капитал муносабатлари базасида амалга оширилиши назарий жиҳатдан асосланган ва иш
берувчилар ҳамда ишчилар манфаатлари мос келмаган шароитларда мазкур жараён мумкин эмас.
Бугунги кунда мазкур ғоялар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни сақлаш учун фаол
амалда қўлланилмоқда. Дарҳақиқат, ижтимоий шерикчиликни ижтимоий тинчлик ва барқарорликни
шакллантиришга хизмат қилувчи ҳамда ижтимоий-меҳнат ва унга боғлиқ сиёсий ва иқтисодий
муносабатлар йиғиндиси сифатида баҳолаш мумкин. Масалага бундай ёндашув мазкур жамоатчилик
феноменини унинг ички тузилиши, дифференциацияси, ўзаро алоқалари ва вазифалари, уни
ривожлантириш элементлари динамикаси асосида баҳолаш имконини беради.

Ижтимоий шерикчилик тизимининг ўзаро ижтимоий таъсир механизмы ва услублари; ижтимоий

ҳамкорлик субъектлари; ижтимоий субъектлар муносабатларини ҳу қу қий жиҳатдан тартибга
солувчи меъёрий-ҳуқуқий база; аҳолини ижтимоий шерикчилик жараёнлари, унинг имкониятлари ва
унга нисбатан жамоат фикрини шакллантирувчи ахборот майдони сингари асосий элементларидан
иборат. Ижтимоий шерикчилик субъектив структурасида одатда, асосий шериклар бўлмиш - иш
беручи ва ишчилар (уларнинг бирлашмалари) ҳамда асосий шериклар ўртасида низоларнинг келиб
чиқамаслигидан манфаатдор томон - давлат ажратиб кўрсатилади. Манфаатлари мос келмаган аҳоли
у ёки бу гуруҳининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати субъектларни ажратиш бирлиги бўлиб хизмат
қилади. Бироқ жамиятнинг ҳаёт фаолияти бугунги кунда ижтимоий шерикчилик ижтимоий-меҳнат
соҳаси ижтимоий субъектлар доирасидан ташқари синфий, демографик, этник, ҳудудий ваҳ.к.ларни
қамраб олгани сабабли ижтимоий шерикчилик хусусида субъектлар манфаатлари ўзаро
кесишгандагина гапириш ўринли бўлади.

Аксарият фалсафий ва ижтимоий-гуманитар соҳа адабиётларида “шерикчилик” тушунчаси

торайтирилган, мазмун-моҳияти ижтимоий ҳодисалар соҳаси билан чекланган тарзда таъриф ва
тасниф этилади. Шунинг билан бир қаторда кўп ҳолатларда мазкур тушунча олимларнинг
методологик ва парадигмал нуқтаи назарларидан келиб чиқилган ҳолда, ўта субъектив қабул
қилинади. Бизнинг нуқтаи-назаримизга кўра эса қатъий юридик нормалардан фарқли равишда,
ижтимоий шерикчилик ижтимоий субъектлар ўртасидаги муносабатларда маълум даражада
иҳтиёрийликни назарда тутади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, Узбекистонда ижтимоий шерикчилик
тизимининг шаклланиши масаласини тизимли тадқиқ этиш учун, ижтимоий шерикчилик ҳақидаги


background image

281

ижтимоий-фалсафий билимлар тўпланишининг замонавий босқичини ажратиш мақсадга
мувофиқдир.

Узбекистан Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунида ижтимоий-

иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар масалаларни ҳал этиш, аҳоли турли
қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг
давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-
ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш кўзда тутилган.

Ижтимоий шерикчиликнинг муҳим жиҳатлардан бири давлат фуқаролар учун етарли бўлган

яшаш шароитини таъминланишда янгича фаолият юритиши билан белгиланади. Чунки жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози туфайли келиб чиққадиган шароит, яъни яшаш сифатининг пасайиши
сиёсий тизимнинг самарадорлиги ва фундаментига таҳдид солиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги
кунда бундай муаммоларни олдини олиш жамиятнинг турли қатламларига хусусан ижтимоий, диний
ва этник гуруҳлар ва сиёсий кучларнинг баробар шерикчиликдаги ҳаракатига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Бундан маълум бўладики, фақатгина мазкур ижтимоий шерикчилик доирасидагина аҳолига етарлича
яшашлари учун шароит яратиш мумкин. Мамлакатимизда мазкур тизимни кенг миқёсда жорий
қилиниши ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни
ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қоуниний
манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан
ўзаро муносабатларини янада аниқлаштиради.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳуқуқий давлатни ижтимоий шерикчиликнинг тамойиллари ва

қадриятларини амалга оширилмасдан ҳам тасаввур қилиб бўлмайди, чунки улар давлатга зарурий
мафкуравий барқарорликни таъминлаб беради. “Ижтимоий шерикчилик” деганда - инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари, қадр-қиммати, ижтимоий адолат ва ўзаро бирдамлик тамойиллари тан олинувчи ҳар
қандай муносабатларга айтилади. Уз навбатида ижтимоий шерикчилик умумий маънавий-қадриятли
жараён бўлиб, унинг воситасида давлат, бизнес ва фуқаролик жамияти ташкилотлари кундалик
маконини, ҳукумат ўз фуқароларининг фаровонлиги учун қайғурадиган ва ижтимоий жавобгар тизим
маъносидаҳам қабул қилинади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

2.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND
CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal
of Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.

3.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

4.

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

5.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение
этнокультуры,

in

Library,

7(1),

1-22.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

References

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal of Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение этнокультуры, in Library, 7(1), 1-22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов