Ўзбекистон вa UNICEF ташкилотининг ҳамкорлик алоқалари ва инсонпарварлик ғоялари

CC BY f
292-295
1
0
Поделиться
Очилова , Г., & Очилов, Б. . (2021). Ўзбекистон вa UNICEF ташкилотининг ҳамкорлик алоқалари ва инсонпарварлик ғоялари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 292–295. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22083
Гузаль Очилова , Каршинский инженерно-технологический институт

кандидат философских наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Узбекистон тинчлик ва тараққиёт сари дунёдаги ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда. Мамлакатимизда 1994 йилдан буён БМТ нинг болалар ЮНИСЕФ халқаро жамгармасининг Узбекистондаги ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги даврда дунёда инсон ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш масалалари асосан БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар каби қарийб 80 та ҳужжатда ўз аксини топтан бўлса, Узбекистан инсон ҳуқуқлари соҳасига доир 60 дан зиёд кўптомонлама халқаро шартномаларга қўшилган [1. 36-бет].

Похожие статьи


background image

292

Очилова Гўзал Араловна

фалсафа фанлари номзоди, доцент

Қарши муҳандислик-ицтисодиёт институти

Очилов Бахром Аралович

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти

ЎЗБЕКИСТОН BA UNICEF ТАШКИЛОТИНИНГ ҲАМКОРЛИК

АЛОҚАЛАРИ ВА ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИ

Узбекистон тинчлик ва тараққиёт сари дунёдаги ривожланган мамлакатлар ва халқаро

ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда. Мамлакатимизда 1994 йилдан буён
БМТ нинг болалар ЮНИСЕФ халқаро жамгармасининг Узбекистондаги ваколатхонаси фаолият
кўрсатмоқда. Ҳозирги даврда дунёда инсон ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш масалалари
асосан БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
халқаро пактлар каби қарийб 80 та ҳужжатда ўз аксини топтан бўлса, Узбекистан инсон ҳуқуқлари
соҳасига доир 60 дан зиёд кўптомонлама халқаро шартномаларга қўшилган [1. 36-бет].

ЮНИСЕФ ҳар бир боланинг ҳуқуқлари амалга оширилаётган дунёни қуришга кўмаклашадиган

ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. ЮНИСЕФ (United Nations Children’s Fund) БМТ нинг халқаро
болалар фонди жамғармаси бўлиб, 1946 йилда урушдан вайронага айланган Европа мамлакатлари
болаларига фавқулодда ёрдам сифатида ташкил этилган. Ҳозирги номи 1953 йилдан жорий этилган
БМТ нинг болалар бўйича дастурлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи асосий муассасаси
ҳисобланади. Котибияти Нью-Иоркда жойлашган. Женева ва бир қатор ривожланаётган
мамлакатларда бўлимларга эта. 1965 йилда “Тинчлик” бўйича Нобель мукофотини олган.

Ҳозиргача ЮНИСЕФ болаларнинг талабларини қондириш, уларни озиқ-овқат, ичимлик суви ва

турар жой билан таъминлаш учун барча чораларни ишга солмоқда. Бундан ташқари болаларни ҳарбий
тўқнашувлар шароитида ҳимоя этиш, уларга энг зарур шароитларни яратиб бериш сайи-
ҳаракатларидан келиб чиқиб, ЮНИСЕФ тинчлик минтақасида болалар концепциясини ишлаб чиқди.

Дунё болаларининг бугунги кундаги ҳаёт тарзига бир назар солсак, миллионлаб гўдаклар

болаликни эрта тарк этаётганлари, шодлик-қувончдан бебаҳра турмуш дея тентираб юрганларини
гувоҳи бўламиз. Хусусан, Россияда бир йилда 123 минг 204 нафар бола ажралиш касридан тирик етим
бўлиб қоляпти.

Кейинги ўн йиллик зиддиятлар боне 2 миллион бола ҳалок бўлди, 6 миллион ярадор, 12 миллион

бошпанасиз, бугунги кунда 35 миллион қочоқларнинг 80 фоизи оналар ва болалардир. Ер юзида 149
миллион бола очликдан силласи қурияпти. Дунё бўйича 30 миллионга яқин ОИТС касаллигига
йўлиққан бахтиқароларнинг 16,4 миллиони аёллар бўлса, 1,4 миллиони эса 15 ёшгача бўлган
болалардир. Ушбу касаллик туфайли 15 ёшгача етиб- етмай 10, 4 миллион бола тирик етим бўлиб
қолди. Уларнинг 90% ҳозир Африкада яшаяпти. Дунёда бугунги кунда 130 миллион бола мактабга
қатнашмаяпти, билим олмаяпти. Уларнинг 60 миллион нафари қиз болаларни ташкил қилади.

1998 йил ЮНИСЕФ ва Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти, Бутунжаҳон Банки ўз саъй-

ҳаракатларини бирлаштириб, ўлим таҳдидини солувчи 6 касалликка қарши ўз дастурини қабул қилди.
Ҳозирги пандемия шароитида ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ҳар қандай жамият ўз фарзандларни масъулиятини ҳис этадиган муносиб фуқаролар бўлиб

етишишларини ва уларнинг давлат тараққиётига, гуллаб-яшнашига ўз улушларини қўшишларига
умид боғлашади. Афсуски, дунёнинг кўпгина мамлакатларида болалар ҳали ҳам ўз ҳуқуқларидан
маҳрум этилган. Яъни, уларнинг соғ-саломат яшаб, тўлақонли ривожланишлари ва жамият ҳаётида
фаол иштирок этишлари учун ҳеч қандай имкониятлар яратилмаган.

Тараққий этаётган мамлакатлардаги каби индустриал ривожланган мамлакатларда ҳам болалар

ҳар куни кўчаларда гиёҳванд моддалар, сексуал зўравонликлар, мажбурий меҳнат хавфига дуч
келмоқдалар. Уларнинг иш соатлари баъзи ҳолларда ниҳоятда узун бўлганлиги боне, болалар
соғлиқларига хавф туғдиради. Натижада улар дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш имкониятларидан
маҳрум бўлиб қолмоқдалар. Миллионлаб мактабга қабул қилинган болалар уни тўлиқ


background image

293

битираолмайдилар, ҳаттоки этник жиҳатдан кам бўлган, лекин болалар сони ўсиб бораётган
мамлакатларда ногирон қиз ва болаларни белгиланган даражада маълумот олишлари чекланган ёки
умуман маҳрумлар.

Касалликни олдини олиш мумкин бўлган жойларда ҳали ҳам жуда кўп болалар хасталиклардан

нобуд бўлишмоқда, қорни тўйиб овқат ейишлик муаммо бўлиб қолмоқда, тоза ичимлик суви
мавжудлиги - кўп жойларда мўл-кўлчилик ҳисобланади. Кўпгина индустриал ривожланган ҳамда
тараққий этаётган мамлакатларда атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва зарарланиши болалар соғлиғига
салбий таъсир этмоқда.

Бундан ташқари жаҳоннинг баъзи бир қитъаларида мактаб ёшдаги болалар ҳам қуролли кучлар

сафига чақирилмоқда. Улар зўравонликларга, қийноқларга дучор қилинмоқдалар, жисмоний
жазоланмоқдалар, керак бўлса, озодликдан маҳрум қилинмоқдалар.

Асосий эҳтиёжлари ва ҳуқуқлари қўпол равишда бузилган болалар ҳеч қачон бошқаларнинг

ҳуқуқларини ҳурмат қила олмайдилар, ҳамда катталарга одил ва ғамхўр бўла олмайдилар. Ҳуқуқнинг
бузилиши фақат шахснинг азоб-уқубатланишини юзага келтиришга сабаб бўлибгина қолмай, балки
уларнинг онгида ижтимоий-сиёсий беқарорлик уруғларини экилишига ва қуролли низоларга сабаб
бўлмоқда.

Ҳозирги даврда болалар ҳуқуқининг ўзи нима? Уларнинг қандай тамойил ва принциплари

мавжуд эканлигини билмоқликлари, “Бола ҳуқуқлари конвенция”сини ўрганмоқлари лозимдир.

Узбекистон Республикасида бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Яъни,

болаларимизнинг пухта билим олишлари, дам олишлари, соғ-саломат яшашларига катта эътибор
қаратилгандир. Хабарингиз бор, Президент Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида бошқа кўпгина муҳим масалалар қаторида Ёшлар
ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни қабул қилишга оид Узбекистон ташаббусига яна бир бор
жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратди. “Ёшлар ҳуқуқи деганда, биз, биринчи навбатда,
уларнинг тинч ва соғлом яшаш ҳамда таълим олишга бўлган тўлақонли ҳуқуқини тушунамиз. Шу
боис, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши, сифатли ва мукаммал
таълим олишини таъминлаш биз учун ҳамиша устувор вазифа ҳисобланади”, -деб таъкидладилар [2.
1-бет].

Бугунги қийин пандемия шароитга қарамасдан, давлатимиз томонидан ўз вақтида чора-

тадбирлар кўрилди. Жумладан, қисқа муддат ичида юртимизда “онлайн мактаб” лойиҳаси ва
масофавий таълим жорий этилди. Яқинда Узбекистон Республикасининг аксарият мактабларида,
карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, янги ўқув йили бошланди. Қарийб 650 минг нафар 1-синф
ўқувчисига Президент совғалари сифатида 72 миллиард сўмлик ўқув қуроллари топширилди.
Шунингдек, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари ва
ногиронлиги бўлган болаларга қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуролларидан
иборат 426 миллиард сўмлик моддий кўмак берилгани ҳам болаларга бўлган эътибор ва ғамхўрликни
далолатидир. Шу ўринда, атоқли давлат арбоби Узбекистон биринчи Президента И.Каримовнинг
“Бизнинг вазифамиз ривожланган мамлакатлар қаторига чиқиб олиш, жисмоний, маънавий, моддий
жиҳатдан соғлом авлодсиз бунга эришиб бўлмайди. Шунинг учун Узбекистонда бангифурушлик,
жиноятчиликка қарши олиб борилаётган шафқатсиз курашни авваломбор ўзимизнинг порлоқ
келажагимиз учун кураш деб биламиз... Соғлом деганда биз фақатгина жисмонан бақувват
фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой авлодни кўзга тутганмиз. Чунки ҳар томонлама соғлом
авлодга эга бўлган халқни ҳеч қачон енгиб бўлмайди”, - деб таъкидлаган сўзларини қанчалик ҳақиқат
эканлигини англамоқдамиз [3. 56-бет].

Маълумки, ҳозирги давр ҳар қачонгидан ҳам мураккаб кечмоқда. Бутун дунёга тарқалган

пандемия ҳамма давлатларни иқтисодий ўсишига салбий таъсир этмоқда. Шундай вазиятда
Узбекистон Президента аҳолини, ёш авлодни, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож
қатламларни янада қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш заруриятини
қўйдилар. Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 15 апрелдаги қарорига асосан
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестр и» ахборот тизими жорий қилиниб, унда оилаларнинг эҳтиёжи ва
талабгорларнинг белгиланган мезонларга мослиги даражасини реал вақт режимида ошкора баҳолаш


background image

294

амалга оширилмоқда.

2020 йил 20 апрель куни Узбекистон Президента Ш.М. Мирзиёев кам таъминланган ва

эҳтиёжманд оилаларга ихтиёрий асосда манзилли хайрия ваҳомийлик ёрдами кўрсатиш бўйича
«Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракатини яратиш ташаббусини илгари сурди. «Саховат ва кўмак
жамғармаси» 22 апрелдаги Ҳукумат қарори билан ташкил этилди. Президентнинг 2020 йил 26
мартдаги Фармони билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил
этилди. шу билан бирга шу билан бирга ҳукумат таркибида Бош вазирнинг молиявий-иқтисодий
масалалар ва камбғалликни қисқартириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Ҳозирда БМТ,
Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қашшоқликни камайтиришнинг ўрта
ва узоқ муддатли стратегиялари ишлаб чиқилмоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош
Ассамблиясининг 75-сессиясида нутқ сўзлаганларида шу мавзуга алоҳида эътиборни қаратдилар:
“Жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб
бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал
муаммоларини кучайтирмоқда. Бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кескин тус олмоқда.
Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни
безовта қилиши зарур. Шу муносабат билан қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши
курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий
мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни
ўтказишни таклиф этамиз»[4. 2-бет].

Узбекистонни мустақиллигини мустаҳкамлашда стратегик аҳамиятга эга ушбу вазифаларнинг

ҳал қилиниши бола манфаатларининг республикамизда энг мақбул тарзда таъминланишига
асосланувчи амалий саъй-ҳаракатлардир. Инсоният барқарор ривожланиши демократия, тенглик,
тинчлик-осойишталик ва ижтимоий адолат принципларига таянадиган, болалар яшаши учун муносиб
дунё яратиш борасидаги жаҳон ҳамжамияти тараққийпарвар кучларнинг биргаликдаги саъй-
ҳаракатлари билан ҳамоҳангдир.

Олдимизда турган мақсадларимизга эришиш, янги демократик жамиятни қуриш, ислоҳотлар

тақдири, қандай интеллектуал кучга эгалигимизга ёшларимиз қандай маданий ва профессионал
савияга эришганлигига, қандай ғояларга эътиқод қилишига, маънавий жиҳатдан қанчалик бойишига
боғлиқдир. “Бутунги кунда бир оддий ҳақиқат барчамиз учун аён бўлиши керак: олдимизда турган
энг эзгу мақсадларимиз - мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон
ҳаётимиз ҳам, Узбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам -
буларнинг барчаси, авваломбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар
бўлиб вояга етишига боғлиқдир”. [5. 187-бет].

Шу боис, аҳолининг билим олиш имкониятини янада кенгайтириш, янги авлодни тарбиялашда

астойдил ёндошмоғимиз даркор.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Демократлашиш ва инсон ҳуқуқлари. // Илмий-маърифий журнал. Бола ҳуқуқларига доир

халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбекча нашрлари. №3 (23), 2004. 36-бет.

2.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчи ва

мураббийлар книга бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 30.09.2020 й. “Халқ сўзи” газетаси,
2020 йил 1 октябрь.

3.

Каримов И.А. Соглом авлод - бизнинг келажагимиз. -Тошкент. “Абу Али ибн Сино”, 2000 й.

56-бет.

4.

Мирзиёев Ш.М. Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги

нутқи 23-сентябрь. “Халқ сўзи” газетаси, 2020 йил 24 сентябрь. 2-бет.

5.

Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. - Т.: Узбекистан, 2001.187-

бет.

6.

Шермухамедова, Н. А. "ИНСТИТУТ ПРЕЗИДЕНТСТВА: ОПЫТ УЗБЕКИСТАНА И

СОТРУДНИЧЕСТВО С КАЗАХСТАНОМ." П26 Первый Президент Республики Казахстан–Елбасы:
стратегия государственного управления и феномен лидерства: сборник (2018): 38.


background image

295

7.

Намазова,

Юлдуз

Музаффаровна.

"ГЛОБАЛ

ФУҚАРОЛИК

РУҲИДАГИ

ТАЪЛИМ." ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ. 2019.

8.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY

TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

Библиографические ссылки

Демократлашиш ва инсон ҳуқуклари. // Илмий-маърифий журнал. Бола хукуқларига дойр халқаро хуқуқий ҳужжатларнинг ўзбекча нашрлари. №3 (23), 2004. 36-бет.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистан Рсспубликаси Президента Шавкат Мирзисевнииг ўқитувчи ва мураббийлар книга бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 30.09.2020 й. “Халк сўзи” газетаси, 2020 йил 1 октябрь.

Каримов И.А. Соглом авлод - бизнинг келажагимиз. -Тошкент. “Абу Али ибн Сино”, 2000 й. 56-бет.

Мирзиёев Ш.М. Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблсясининг 75-ссссиясидаги нутки 23-сентябрь. “Халқ сўзи” газетаси, 2020 йил 24 сентябрь. 2-бет.

Каримов И.А. Ваган равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. - Т.: Узбекистан, 2001.187-бет.

Шсрмухамсдова, Н. А. ’’ИНСТИТУТ ПРЕЗИДЕНТСТВА: ОПЫТ УЗБЕКИСТАНА И СОТРУДНИЧЕСТВО С КАЗАХСТАНОМ.” П26 Первый Президент Республики Казахстан-Елбасы: стратегия государственного управления и феномен лидерства: сборник (2018): 38.

Намазова, Юлдуз Музаффаровна. "ГЛОБАЛ ФУҚАРОЛИК РУҲИДАГИ ТАЪЛИМ." ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ. 2019.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов