Тафаккур эркинлиги ва ахлоқий маданиятли шахс тарбияси

CC BY f
357-359
0
0
Поделиться
Хаджиева, М. . (2021). Тафаккур эркинлиги ва ахлоқий маданиятли шахс тарбияси . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 357–359. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22121
Максуда Хаджиева, Ургенчский государственный университет

доктор философии, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ахлоқий маданиятли шахе, фуқаролар тафаккурини мустақиллик талабларига ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари ҳаётнинг барча соҳаларига шиддат билан кириб келаётган, бутун дунёда глобаллашув тамойиллари кучайиб бораётган давр чақириқларига мослаштирмасдан туриб, ислоҳотларни юқори суръатларда ва муваффақиятли давом эттириш қийин.


background image

357

Хажиева Максуда Султановна

фалсафа фанлари доктори, профессор

Урганч Давлат университети

ТАФАККУР ЭРКИНЛИГИ ВА АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТЛИ

ШАХС ТАРБИЯСИ

Ахлоқий маданиятли шахе, фуқаролар тафаккурини мустақиллик талабларига ҳамда ҳозирги

ахборот технологиялари ҳаётнинг барча соҳаларига шиддат билан кириб келаётган, бутун дунёда
глобаллашув тамойиллари кучайиб бораётган давр чақириқларига мослаштирмасдан туриб,
ислоҳотларни юқори суръатларда ва муваффақиятли давом эттириш қийин. Фақат эркин ва мустақил,
нестандарт фикрлай оладиган кишидагина жоҳилликка, мутаассибликка, ҳар турли бузгунчи гояларга
нисбатан мафкуравий иммунитет тезроқ вужудга келади. Фақат шундай тафаккур соҳибига
ватанпарварлик, инсонпарварлик, мустаҳкам эътиқод ва ижтимоий етуклик касб этади. Юртимизда
қабул қилинган ва қабул қилинаётган қонунлар, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, қўлга киритилаётган
муваффақиятларимиз ўз олдимизга қўйган бош мақсадимизга, яъни мамлакатимизни дунёдаги
ривожланган демократах давлатлар қаторидан жой олишига тобора яқинлаштирмоқда. “Ана шундай
юксак мақсадларга эришишнинг ҳал қилувчи омилларидан бири, - деб таъкидлайди Биринчи
Президентимиз Ислом Каримов, - бу - ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз аҳолисининг онгу тафаккури ва
дунёқарашида юз бераётган ўзгаришлар, унинг ҳаётга, меҳнатга бўлган муносабати, тобора ўсиб
бораётган сиёсий ва ҳуқуқий маданияти десам, асло муболаға бўлмайди” [1]. Маълумки, кадрлар
тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунда янги авлод эркин, ижодий ва мустақил
тафаккурга эга, мустамлакачилик даврида ўсган авлоддан фарқли, ижтимоий қўрқувдан ва миллий
маҳдудликдан ҳоли, сиёсий ва ижтимоий фаол, изланувчан ва омилкор, боқимандаликнинг ҳар қандай
кўринишларини ўзига ор деб биладиган, кенг билимли, маърифатли бўлиб етишиши лозим, деган
вазифа қўйилди. Агар эътибор берилса, мазкур тарихий ҳужжатларда фуқароларимизнинг тафаккур
эркинлиги масаласига алоҳида аҳамият берилган. Табиийки, бу бежиз бўлмай, шахс дунёқараши
билан узвий боғлиқдир. Тафаккур эркинлиги инсон эркинлигининг ажралмас қисми ва негизидир.
“Оқибат натижада, тафаккур эркинлиги ҳар қандай эркинликнинг (виждон эркинлигининг, сиёсий,
ҳуқуқий, иқтисодий эркинликларнинг, умуман дунёқараш эркинлигининг ва ҳ.к.) маънавий негизини,
интеллектуал шарт-шароитини ташкил этади” [2, - Б. 37].

Маълумки, тафаккури бировга қарам бўлган ёки чекланган киши ўз хатти-ҳаракати ва

индивидуал ҳолатини ҳам, эҳтиёжларини ҳам, шу билан бирга, атрофида содир бўлиб турган
ижтимоий ўзгаришларни ҳам тўла-тўкис англаб етолмайд и. Модомики, фикрлашд а маҳдудлик
мавжуд экан, фикрловчи шахс ўзи гувоҳ бўлиб турган ҳодиса ва вазиятнинг моҳиятини тўғри таҳлил
этолмайди, у ҳақида одил ва ҳаққоний қарор қабул қила олмайди, ўзигача билдирилган мулоҳазаларга
жавобан танқидий муносабатда бўлишга қийналади. Натижада унга бировлар олдинга сураётган
фаразлар, ғоялар ҳар жиҳатдан тўғри ва адолатли бўлиб кўринади. Бу кузатишларимиздан кўриниб
турибдики, тафаккур қарамлиги тушунчасининг инсон билим даражасига ҳам бевосита алоқаси бор.

Тафаккур эркинлигининг заифлиги, шундай қилиб, бошқалар ортидан кўр-кўрона эргашишга,

ирода заифлигига, иккиланувчанликка, ўзига ишонмаган ҳолда қарорлар қабул қилишга олиб келади.
ОАВ саҳифаларида ёки турли экстремистик тўдалар таъсирига тушиб қолган аксари ёшлар билан
телевидениедаги суҳбатларда бир сўз тез-тез такрорланади: “билмай қолибман”, “тушунмабман”,
“адашибман”... каби. Афсуски, одамни дастлабки пайтда маҳлиё қилган ёт ғоя ёки моддий
манфаатдорлик замиридаги даҳшатли хавф-ҳатарни тафаккур соҳиби ҳолисона баҳолай олмайди, ўша
ғоя ниқобидаги бузғунчиликни сезмайди, аксинча бунинг ўрнига таваккал қилишни маъқул кўради.

Ҳолбуки, халқимизнинг маънавий меросида, оғзаки ижод намуналарида ҳушёрликка,

мулоҳазакорликка ундовчи ҳикматли сўзлар бежиз асрлар давомида сақланиб қолмаган: “Уйнаб
гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”, “Етти ўлчаб, бир кес”, “Аввал ўйла, кейин сўйла”, “Бир балоси бўлмаса,
шудгорда қуйруқ на қилур” каби.


background image

358

Булардан маълум бўладики, тафаккур эркинлиги энг аввало оила муҳитида шаклланиб,

кишининг мустақил мулоҳаза юритиш ва воқеа-ҳодисаларга одилона баҳо бериш, баҳолаш
масъулиятидан бошланади. Бу ўринда индивиддаги фикрлаш маданияти тўғрисида ҳам тўхталишга
тўғри келади. Фикрлаш маданияти тараққий этган киши - муайян билим даражасига эта бўлган, яъни
муҳокама ва таҳлил этилаётган нарса ёки ҳодиса тўғрисидаги маълумотларни билган, ўрганган ёҳуд
камида хабардор бўлган шахс. Иккинчидан, у шу маълумот, билимни тўғри таҳлил қила оладиган зот.
Агар ана шу икки хусусият мавжуд бўлмаса, фикрлаш маданияти норасо эканлигидан далолат беради.
Одатда билими паст киши ўзаро суҳбат, баҳс ёки мунозараларда суҳбатдоши ўртага ташлаган фикрни
холис баҳолашга қийналади, иккиланади, ҳамсуҳбати келтирган далилларнинг тўғрилигига шубҳа
кўзи билан қарайди, лекин уларни асосли, жўяли рад эта олмайди. Рад этган тақдирда ҳам интуитив
тарзда, хаёлига келган ногаҳоний мулоҳазага суянган ҳолда рад этади. Табиийки, бундай
таваккалчиликнинг натижаси ҳар доим ҳам ижобий чиқавермайди.

Демак, тафаккур маданиятига билимнинг ўзи камлик қилади. “Билим кўпроқ пассив

эрудициядан, ахборотлар мажмуидан иборат бўлиб қолса, унда таҳлил қилиш, мустақил хулосалар
чиқариб янги фикр яратиш орқали янги нарса ижод қилиш, яъни амалиётга айланиш салоҳияти
етишмаса, у тафаккур маданиятига айланмайди” [2, -Б. 41].

Шу ўринда тафаккур эркинлигининг шахс ахлоқий маданияти билан узвий боғлиқ томонлари

ҳам намоён бўлади. Ахлоқий маданият оламни маънавий-амалий англашнинг зарур воситаларидан
бири сифатида маълум қадриятларга йўналганликни, фаолият меъёрлари ва сабабларини,
инсонлараро муносабатларнинг ўзига хос шаклларини қамраб олган ҳолда, уларни асослаб беради.
“Ахлоқий маданият моҳиятан жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётида
намоён бўлади. Аҳлоқий маданиятнинг бош мақсади эса инсонни ҳақиқатга олиб бориш, у ни комил
шахс сифатида тарбиялаш масаласидир. Шу аснода ахлоқий маданият ижтимоий ҳаёт билан бевосита
муносабатга киришади” [3, -Б.8].

Ахлоқий маданиятнинг муҳим омили бўлган ахлоқий онг ўз навбатида у ёки бу ҳолатда нафақат

қандай йўл тутиш кераклигини, балки вазият тақозо этган вазифани қандай амалга ошириш
заруратиии ҳам тушунишга имкон яратади. Ахлоқий маданиятга аввало, тарбия ва ўз-ўзини тарбия
қилиш маҳсули сифатида қараш лозим. Зеро, ахлоқий маданиятли шахс турли ижтимоий муҳит
таъсири ва фавқулодда содир бўладиган ҳодисалар зарбидан ўзини йўқотиб қўймайди, ўз ўрни ва
ижтимоий моҳиятини ангал етади ва ўзига тегишли хулосани чиқаради. Бинобарин, шахснинг
ахлоқий маданиятини қандайдир қотиб қолган омил кўриниши сифатида эмас, балки мунтазам
юксалиб ва бойиб борувчи, ҳатто баъзан заволга юз тутиши ҳам мумкин бўлган жараён сифатида ҳам
тушунмоқ лозим. Бу хусусда тарихдан мисоллар келтириш мумкин.

Ахлоқий маданиятли шахс ўз халқи тарихи, маънавий мероси ва бугунги ижтимоий тараққиётига

бефарқ бўлмайди, ўз ҳаёти ва фаолиятини Ватан тараққиёти ва истиқболи билан

ное партнерство как условие и гарантия стабильного развития

чамбарчас

боғлайди, ўзини миллат, мамлакат ва ижтимоий-тарихий ҳаётдан четда тасаввур этмайди. Ахлоқий
маданиятнинг ўзига хос хусусиятларида бири унинг замонавийлиги, яъни ҳар бир даврда эришилган
ютуқларнинг шахе ахлоқий ҳаётида намоён бўлиши билан белгиланади. Шунингдек аерлар оша
сайқал топиб келаётган ахлоқий қадриятлар ҳам ахлоқий маданиятнинг асосини ташкил этади.

Халқимизда баодоблик, тарбия кўрганлик, андишалилик, мулоҳазакорлик деган тушунчалар бор.

Узаро суҳбатлар, тарихий манбаларда кўп марта қайд этилишича, юксак маданият ва ахлоқ-одоб
меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилган. Беодоблик, шарттакилик, сўзлаётган одамнинг
гапини бўлиб қўйиш, ўрин-ноўрин луқма ташлаш, берухсат сўзлаш, баланд овозда сўзлаш, қўпол
иборалар қўллаш каби ярамас одатлар содда айтганда беодоблик, тарбия кўрмаганлик,
беандишалилик ҳисобланган. Бу масалаларга алоҳида муносабатда бўлаётганимизнинг сабаби
шундаки, тафаккур эркинлиги якка ҳолдаги ижтимоий муаммо бўлолмайди. У илмий-фалсафий
моҳиятга эга бўлган ахлоқий маданият муаммоси ҳамдир.

Бинобарин, эркин тафаккур ҳамиша юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар билан уйғун

тушунчадир. Демак, тафаккур эркинлиги баркамоллик сари йўналган ирода бўлиб, комиллик


background image

359

мезонларига мувофиқ келади. Маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни вояга етказиш
миллий мафкурамизнинг асосий тамойилларидан биридир. Шу сабабли ҳам болаларга аҳлоқий тарбия
бериш ҳар биримизнинг кундалик ишимизга айланиши лозим.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Каримов И.А. Инсон манфаатлари, ҳуқуқваэркинликларинитаъминлаш, ҳаётимизнинг янада

эркин ва обод бўлишига эришиш - бизнинг бош мақсадимиздир // Узбекистон Республикаси
Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси), ЎзАС, 2012 йил
8 декабр.

2.

Эркаев А. Тафаккур эркинлиги, - Т: Маънавият, 2007.

3.

ТешабоевМ. Глобаллашув шароитида ёшлар ахлоқий маданияти. - Т: Тафаккур, 2012.

4.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

5.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY

TAHLILI."

ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ

3 (14) (2021).


Библиографические ссылки

Каримов И.А. Инсон манфаатлари, ҳуқуқваэркинликларинитаъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш - бизнинг бош мақсадимиздир И Узбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси), УзАС, 2012 йил 8 декабр.

Эркаев А. Тафаккур эркинлиги, - Т: Маънавият, 2007.

ТешабоевМ. Глобаллашув шароитида ёшлар ахлоқий маданияти. - Т: Тафаккур, 2012.

Shennukhamedova, N. A. "Philosophy.” Tashkent: Noshir (2012).

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов