Глобаллашув даврида раҳбар маьнавий савиясини юксалтириш зарурати

CC BY f
360-361
0
0
Поделиться
Кувватова , Г., & Ботирова , Л. . (2021). Глобаллашув даврида раҳбар маьнавий савиясини юксалтириш зарурати . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 360–361. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22122
Гулбону Кувватова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

студент

Лобар Ботирова , Общеобразовательная средняя школа №14 Янгибозорского района Хорезмской области

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда мамлакатимизда демократии қуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишга доир амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари фуқароларнинг бу жараёнларда фаол иштирок этишлари баробарида давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар кадрларнинг хам бошқарувчилик салохияти билан узвий боғлиқ эканлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини бслгилаб бсрди. Шунингдек, мамлакатдаги сиёсийэлитанингжамият ва давлат тузил мал аридаги фаолиятининг қандай характер касб этиши ҳам кўп жиҳатдан кадрлар сиёсатини ишлаб чиқилиши, шунингдек, унинг нечоғлик халқчиллик тамойилларига таянганлиги билан боғлик холда ривожланади. Бунинг сабаби кабул қилинадиган қарорлар ва Олий Мажлис томонидан қабул қилинган конунлар миллионлаб инсонлар тақдирига бевосита таъсир этиб, халкнинг бунёдкорлик сифатларининг юксалишига шарт лшароитлар яратиши ёки турли беқарорликларни келтириб чиқариши мумкин.


background image

360

Кувватова Гулбону

талаба

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университета

Ботирова Лобар

ўритувчи

Хоразм вилояти Янгибозор тумани 14-сон умумии ўрта таълим мактаби

ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА РАҲБАР МАЬНАВИЙ

САВИЯСИНИ ЮКСАЛТИРИШ ЗАРУРАТИ

Ҳозирги кунда мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишга

доир амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари фуқароларнинг бу жараёнларда фаол
иштирок этишлари баробарида давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар кадрларнинг ҳам
бошқарувчилик салоҳияти билан узвий боғлиқ эканлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини
белгилаб берди. Шунингдек, мамлакатдаги сиёсийэлитанингжамият ва давлат тузилмаларидаги
фаолиятининг қандай характер касб этиши ҳам кўп жиҳатдан кадрлар сиёсатини ишлаб чиқилиши,
шунингдек, унинг нечоғлик халқчиллик тамойилларига таянганлиги билан боғлиқ холда
ривожланади. Бунинг сабаби қабул қилинадиган қарорлар ва Олий Мажлис томонидан қабул
қилинган қонунлар миллионлаб инсонлар тақдирига бевосита таъсир этиб, халқнинг бунёдкорлик
сифатларининг юксалишига шарт-^шароитлар яратиши ёки турли беқарорликларни келтириб
чиқариши мумкин.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб

ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, аҳоли турмуш-даражасини яхшилаш, уларни ижтимоий
қўллаб-қувватлар, ёшларни таълим-тарбияси янада яхшилаш, билимли, ижтимоий фаол мутахассис
кадрларни тарбиялаш, раҳбар кадрлар фаолияти самардорлигини ошириш масаласи давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Айниқса, давлатимиз биринчи раҳбари Ислом Каримов бошқарув
кадрларининг раҳбарлик сифатларини шакллантиришга алоҳида аҳамият берган. Чунки, туб бурилиш
даврида тоталитар жамиятдан фуқаролик жамиятига ўтиш мураккаб жараён бўлиб, унда раҳбар
кадрларнинг етакчилик сифатисиз олға силжиб бўлмас эди? Қолаверса, халқни, меҳнат жамоаларини
уюштириш учун кадрларда раҳбарлик сифатлари мужассамлашган бўлиши талаб этилади. Узбекистан
Республикаси Президента ШММирзиёев таъкидлаганидек, “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом
ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарни - бу Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари бўладими, ҳукумат
аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак”
[1].

Раҳбарнинг ўз мансабида узоқ ишлаши ёхуд қисқа муддатда олиб ташланиши ҳам унинг

фаолиятининг нечоғлик самарадорлиги билан ўлчаниши анъанага айлана бошлади. Албатта, бу каби
мезонлар нафақат миллий қадриятларимизга, балки умуминсоний қадриятлар талабларига ҳам мос
келиб, эл-юртимизнинг ишончига муносиб бўлиш, одамларнинг ҳаётини амалий ишлар билан
яхшилашдан иборат. Биз раҳбарлар бир нарсани қулоғимизга қўрғошиндай қуйиб олишимиз керак.
Агарки, бизга катта умид ва ишонч билан қарайдиган одамларнингдастурхонида, оилавий аҳволида,
рўзғор тебратишида, умуман, кундалик ҳаётид а ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаса, бу аҳолининг
ҳақли эътирози ва норозилигига олиб келиши табиий ҳол. Шунинг учун ҳам биз қаерда, қайси
лавозимда ишламайлик, раҳбарлик ишимизнинг самараси ва маҳсули охир-оқибатда ана шундай
мезон билан ўлчанади, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар натижасида, шунингдек, мамлакатда иқтисодий

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштиришга доир қабул қилинган ҳукумат
қарорлари ижросини изчил амалга ошириш натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни


background image

361

янада ривожлантиришга доир шарт-шароитлар ҳам яратила бошланди. Бу соҳадаги муҳим ўзгаришлар
шундан иборат бўлдики, тадбиркорлар ва фермерлар фаолиятига ҳокимият органлари раҳбарларининг
аралашишини чеклаш учун имкониятлар туғилди. Хусусий сектор бошқаруви ўзини ўзи бошқариш
тамойили асосида кечишига муҳим аҳамият берила бошланди.

Мамлакатда ҳукумат, вазирликлар, давлат идоралари, ҳокимликлар томонидан раҳбар кадрларни

танлаш, тайёрлаш, жой-жойига қўйишга доир эҳтиёжларни ўрганиш, давлат ва жамият бошқаруви
учун муносиб кадрларни саралаш (танлов ўтказиш), амалиётда фаолият юритаётган мансаблар учун
кадрлар захирасини шакллантириш, номзодларни бошқарув мансабларига тавсия этиш, захирадаги
кадрлар бўйича зарур ахборотлар жамланган компьютер базасини яратиш, махсус компьютер
дастурларини жорий этиш, барча ташкилот, корхона, муассасалар ва жамоат ташкилотларида фаол
ишлаётган, фидойи, мустақил фикрлай оладиган иқтидорли ёшлардан иборат кадрларнинг захирасини
яратишга доир изчиллик асосида фаолият олиб бориш тизими яратилиб, улар давлатнинг,
жамиятимизнинг мустақиллик давридаги кадрлар сиёсатининг мазмун-^моҳиятини ташкил этади.

Ҳозирги вақтда давлат ҳокимияти органларининг раҳбар кадрларидан стратегик фикрлаш,

долзарб мақсадларни илгари суриш ва уларга эришиш чораларини топиш, мустақил қарорлар қабул
қилиш, фаолиятни режалаштириш ва ташкиллаштириш, самарали мулоқотга киришиш ва
музокараларни оқилона олиб бориш талаб этилади. Таъкидлаш жоизки, бошқарув вазифалари XXI
асрдаги каби мураккаб бўлган эмас. Бу эса маҳаллий давлат бошқаруви органларининг кадрлар
салоҳиятини ошириш масаласининг нақадар долзарблигини кўрсатади.

Мустақил тараққиёт йўлида тўпланган тажриба, дунё жамоатчилиги ўзбек модели дея эътироф

этган ўзимизга хос ва ўзимизга мос тараққиёт йўли келажаги буюк давлат барпо этиш борасида амалга
оширилаётган барча тарихий ўзгаришлар ва янгиланишлар раҳбарларнинг шахсий эътиқоди ва
маънавий қиёфасини тубдан ўзгартиришга катта ёрдам берди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва психологик билимларни

атрофлича ўзлаштирган раҳбар юқори даражадаги маданият, хулқ, ахлоқ категорияларини доимий
характерга айлантирган бўлади. Бу эса раҳбар ўзида индивидуал ва интеллектуал савияни ҳар
томонлама шакллантириб боришни тақозо қилади. Узининг олдига қўйган мақсадларини аниқ
тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган ҳар бир раҳбар ҳеч қачон дангасалик,
бепарволик, масъулиятсизлик каби салбий иллатлар пайдо бўлишига йўл қўймаслиги керак.
Маънавий қиёфаси, юксак иродаси ва замонавий билими бўлмаса, ҳар қандай раҳбар ўз йўлидан
адашиши мумкин. Зеро, ҳар бир раҳбар ўзи фаолият юритаётган ташкилот ва кархона келажаги учуй
балки, шу жойда фаолият олиб бораётган ходимлар келажаги учуй ҳам масъулдир.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир
раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Т.: Узбекистан. 2017, 6-бет.

2.

Намазова, Юлдуз Музаффаровна. "ГЛОБАЛ ФУҚАРОЛИК РУҲИДАГИ
ТАЪЛИМ." ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ. 2019.

3.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING
ILMIY TAHLILI."

ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ

3 (14) (2021).

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Танқидий тахлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Т.: Узбекистан. 2017, 6-бет.

Намазова, Юлдуз Музаффаровна. "ГЛОБАЛ ФУҚАРОЛИК РУҲИДАГИ ТАЪЛИМ." ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ. 2019.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATIGENEZISINING ILMIY TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов