Ёшлар - радиоканалларнинг фаол аудиторияси вакилллари сифатида

CC BY f
408-413
0
0
Поделиться
Хамдамова, Д. . (2021). Ёшлар - радиоканалларнинг фаол аудиторияси вакилллари сифатида . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 408–413. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22130
Дилшода Хамдамова, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ёшлар - ҳар бир мамлакатнинг энг фаол ва шижоатли, янги гоя ва ташаббусларга эга, куч-гайратли, соглом ва баркамол авлодлари саналади. Шундай экан, эртанги келажак давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънан ва соглом бўлиб вояга етишлари, таълим олишлари, ўз иқтидор ва истеъдодларини намоён этишлари учун старли шарт шароитларни яратиш масаласи ҳар доим муҳим ва долзарб бўлган.


background image

408

Дилшода Ҳамдамова

докторант

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

ЁШЛАР - РАДИОКАНАЛЛАРНИНГ ФАОЛ АУДИТОРИЯСИ

ВАКИЛЛЛАРИ СИФАТИДА

Ёшлар - ҳар бир мамлакатнинг энг фаол ва шижоатли, янги гоя ва ташаббусларга эга, куч-

гайратли, соглом ва баркамол авлодлари саналади. Шундай экан, эртанги келажак давомчилари
бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънан ва соглом бўлиб вояга етишлари,
таълим олишлари, ўз иқтидор ва истеъдодларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитларни
яратиш масаласи ҳар доим муҳим ва долзарб бўлган.

XXI асрда оммавий ахборот воситалари миллионлаб одамларнинг кундалик ҳаётининг ажралмас

қисми бўлиб, уларнинг кайфияти, муносабати ва дунёқарашига таъсир қилмоқда. Жамият
тараққиётининг ҳозирги босқичида оммавий коммуникация одамлар, гуруҳлар, муассасалар,
давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқанинг зарурий элементига айланди, бу даврда маълумотлар,
қадриятлар, баҳолаш, маъно, ҳиссиётлар ва бошқалар кўплаб манбалар: радио, телевидение, матбуот,
глобал Интернет орқали узатилади. Шунинг учун тўғридан-тўғри шахсий алоқалар орқа фонда
йўқолади ва атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлик ёш одам учун унинг шахе сифатида шаклланиши ва
ривожланишидаги энг муҳим омиллардан бирига айланади. Шундай қилиб, замонавий ёш авлод учун
оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти кескин ошди.

Оммавий коммуникацияларнинг жамиятга таъсири даражасини ўрганиб чиқиб, махсус

ижтимоий-демографик гуруҳ сифатида ёшларни ажратиб кўрсатиш керак, чунки бошқа ёш
гуруҳларидан фарқли ўлароқ, ушбу гуруҳ вакиллари ўзларининг«мен» ларини шакллантириш ва
излаш босқичида.

Ёшлик муҳити янги меъёрлар ва урф-одатларни ўзгартириш жараёнларига энг таъсирчан, чунки

уларнинг ёши ва ҳаётга бўлган муносабатининг ўзига хос хусусиятлари туфайли у янги қадрият
йўналишларини бошқаларга қараганда тезроқ ўзлаштиради. Бошқа ижтимоий ва ёш
гуруҳларибилантаққослаганда, қадриятлартизиминиўзгартиришгава ёшлар хулқ-атворининг мос
шаклларини шакллантиришга ёрдам беради. Ушбу жараён жамиятдаги ўзгаришлар билан қўллаб-
қувватланади, бу, қоида тариқасида, янги қадриятлар йўналишларини пайдо бўлишини
рағбатлантиради ва келтириб чиқаради, анъанавий маданият қадриятлари билан янги пайдо
бўлаётганлар ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтиради.

Оммавий ахборот воситалари саналган матбуот, телевидение, радио ва интернетнинг энг фаол

фойдаланувчилари ҳам ёшлар саналади. Тўғри, бугун аҳоли орасида матбуотни ёшлар ўқимайди,
деган фикрлар билдирилади. Аммо мамлакатимиз аҳолисининг олтмиш фоиздан ортигини ёшлар
ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, 18-30 ёшгача бўлган аҳоли вакилларининг деярли 50 фоизи
матбуотни кузатиб боради.

Оммавий ахборот воситалари туфайли аҳоли мамлакатда ва ташқарида бўлиб ўтаётган воқеалар

тўғрисида маълумот олишади. Оммавий ахборот воситалари ёшларнинг турмуш тарзини
шакллантиришда жуда катта таъсир қилади. Ушбу таъсир тўғридан-тўғри оммавий ахборот
воситалари орқали ёшларнинг шахсиятига ва билвосита ота-оналар, ўқитувчилар, тенгдошлар орқали
тарқалади.

Оммавий ахборот воситалари ёшларнинг турмуш тарзига икки томонлама эксклюзив

таъсиркўрсатади:биртомондан,уларёшларўртасидасоғломтурмуштарзинишакллантиришни
рағбатлантирувчиомилсифатидаҳаракатқилса,бошқатомондануларёшларнингонгигасалбий

таъсир

кўрсатувчи воқеа-ҳодисалар, ёмон одатлар, менталитетимизга тўғри келмайдиган “янгича”
мезонларни тарғиб қилишади. Хусусан, биргина турли реклама роликлари орқали бугун
ёшларимизнинг онгига салбий таъсир кўрсатаётган, “оммавий маданият” унсурларини кўришимиз


background image

409

мумкин. Ёки бўлмаса, отасини пичоқлаган ўғил, эр-хотин ўртасидаги жанжал оқибатида келиб
чиқаётган мудҳиш оқибатлар дейсизми, буларнинг барчаси ёшларнинг руҳиятига салбий таъсир
ўтказиши табиий. Ёки бўлмаса, интернетнинг очиқлиги туфайли ёшлар зўравонлик, порнография,
эротик фильмларга муккасидан кетиб, бунинг оқибатида вояга етмаган ёшлар ўртасида эрта никоҳ,
эрта туғруқ ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Демак, бугун оммавий ахборот воситалари томонидан
узатилаётган ҳар бир ахборот энг аввало, ёшларни ана шундай “кераксиз” маълумотлардан холи,
уларни маънавий-маърифий жиҳатдан етукликка чорловчи, уларнинг руҳиятига ижобий таъсир
қиладиган тарзда бўлиши керак.

Оммавий ахборот воситаларининг ёшлар хулқ-атворига салбий таъсиридан ташқари, ижобий

томонлари ҳам мавжуд. Хусусан:

-

медиа ёшларни воқеалар тўғрисида хабардор қилади ва шу билан ахборотга бўлган эҳтиёжни

қондиради;

-медиа аҳолининг умумий маданиятини оширади;
-

оммавий ахборот воситалари ҳокимият ва аҳолининг ўзаро хабардорлиги учун хизмат қилади.

Шундай қилиб, биз оммавий ахборот воситалари ҳаётимизда катта рол ўйнайди деган хулосага

келишимиз мумкин. Айнан улар туфайли дунё аҳолиси ўртасида ахборот-маърифий ишлар олиб
борилмоқда. Улар энг кўп ишонадиган ёш гуруҳи сифатида ёшларга катта таъсир кўрсатади.

Узбекистон Республикасида ҳам Давлат мустақиллигини қабул қилинганининг дастлабки

давридан бошлаб, ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилди.

1991 йилнинг 20 ноябрь куни Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан «Узбекистон

Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Узбекистон
Республикасининг Қонуни қабул қилинди ва 1992 йил 1 январдан кучга кирди. Қонуннинг кириш
қисмида акс эттирилганидек: “Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, «Узбекистон Республикасининг
давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонунга асосланиб, республика ёшларнинг ижтимоий
ҳамда маънавий камол топиши учун шарт- шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни
ишлаб чиқади ва уни амалга оширади”.

Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад - ёшларга оид сиёсат Узбекистон Республикаси давлат

фаолиятининг устивор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол
топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши
учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни
кафолатлашдан иборатдир.

Қонун қабул қилинганидан сўнг, ёшларнинг энг аввало, сифатли таълим олиши, ўз иқтидор ва

қобилиятларини намоён этишлари, ёшлар ҳуқуқларини кафолатлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик
ва жиноятларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар амалга оширилди. Фикримизнинг исботи
сифатида иқтидорли қизларимизни кашф этувчи ва уларни қўллаб-қувватловчи Зулфияхоним қизлари
Давлат мукофоти, олий ўқув юртлари талабалари учун фанлар кесимида Алишер Навоий, Абу Райҳон
Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улугбек, Узбекистон Республикаси Президента Давлат
стипендияларининг таъсис этилиши, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг турли фан олимпиадалари ва
спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун етарли шарт-шароитларнинг яратилганини келтириб
ўтиш мумкин.

Орадан 28 йил вақт ўтиб, ёшларга оид қонунчиликни такомиллаштиришни даврнинг ўзи тақозо

этди. Сабаби, бугунги давр ёшларининг қизиқишлари, интилишлари, орзу- мақсадлари жуда улкан.
Бугунги ташаббускор ва янги ғояларга эга бўлган ёшлар фаннинг турли йўналишларида
изланишларни амалга ошириш билан бир қаторда, тадбиркорликнинг янги-янги йўналишларида ҳам
ўз фаолиятларини йўлга қўйишни мақсад қилишган. “Иигирма биринчи аср-интеллектуал ёшлар
асри” деган шиор ҳам фикримизнинг исботи бўла олади.

Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатида

имзолаган илк ҳужжати ҳам - “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонундир. 2016 йил 14
сентябрда имзоланган мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсади “ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборат” . 33 моддадан иборат қонуннинг муҳим жиҳати шундаки,
унда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари алоҳида моддаларда белгилаб қўйилган,
унда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, маънавий,
интеллектуал ва жисмоний-ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ўз ифодасини топтан.


background image

410

Одатда ёшларга оид мавзулар эшиттиришларда турли жанрлар орқали қизиқарли тарзда

тайёрланиб, эфирга узатилади. Бир мавзу мамлакатимиз узоқ ҳудудларидаги ёшларнинг турмуш-
тарзи ҳақида ҳикоя қилса, бошқа мавзу эса бугунги ёшларнинг истиқболига бағишланади. Яна бир
мавзу эса ўзида ёш истеъдодларни кашф этиб, уларни қўллаб- қувватлашни акс эттиради.
Эшиттиришларнинг турли-туман ва қизиқарлилиги ҳам ана шунда.

Айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни турли бузғунчи ва ёт ғоялардан асраб-

авайлаш, уларнинг маънавий онгини ривожлантириш, ёшлар ўртасида ҳу қу қбузарлик ва
жиноятларнинг олдини олиш, “оила-мактаб-жамият” концепцияси асосида уларни баркамол авлод
қилиб тарбиялаш масаласи бугунги куннингэнг асосий вазифаларидан биридир. Зеро, бугунги ёш
авлод - эртанги келажагимиз эгаларидир.

Шу ўринда радионинг фаол аудиторияси вакиллари сифатида ёшларнинг ўрни қандай? Ёшлар -

ҳар бир мамлакатнинг энг фаол ва илғор қатлами ҳисобланади. Шундай экан, оммавий ахборот
воситаларининг кузатувчиси сифатида ёшлар ҳамиша олдинги сафда туришади. Қолаверса, бугун
ОАВ томонидан ёритилаётган мавзулар орасида ёшлар масаласи энг долзарб ва муҳим мавзулардан
бири саналади. Ёшлар мавзуларини кенг ёритишда матбуот, интернет, телевидениедан фарқли
равишда радио қандай иштирок этмоқда? Радиоканаллар аудиториясининг неча фоизини ёшлар
ташкил этади?

Бугунги замонамиз ёшлари мусиқасиз ҳаётларини тасаввур қилиша олишмайди. Кун давомида

нима иш билан банд бўлишларидан қатъий назар, ҳеч бўлмаганда, уяли телефон қулоқчинлари орқали
радиоканаллар томонидан узатиладиган мусиқа ва қўшиқларни тинглаб боришади.

Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) 2019 йилнинг 19 февралида ўз

сайтида эълон қилган “Радио: яхши кўрамиз, лекин тингламаймизми?” сарлавҳали мақолада
русларнинг радио тинглаш-тингламаслиги ҳақидаги тадқиқот маълумотларини тақдим этди.

Сўнгги 10 йил ичида радиотингловчиларнинг улуши сезиларли даражада камайди: агар 2009

йилда русларнинг учдан икки қисми (63%) радио тинглаган бўлса, бугунги кунда тингловчиларнинг
улуши 48 фоизни ташкил қилмоқда. Сўровнинг ҳар иккинчи (50%) иштирокчиси умуман радио
тингламайди ва бу улуш 18-24 ёшдагилар орасида юқори - 69%. Эътибор қаратсак, 18-24 ёшдагилар
орасида радио тинглашнинг камайиб кетганлигига бир қанча омиллар сабаб бўлади. Утган 10 йил
давомида олинган маълумотлар ўзаро солиштирилган ҳолда шундай хулосага келиш мумкинки,
аҳолининг радиодан бошқа ОАВ, хусусан, интернетдан фойдаланувчилари сони ошди. Бугун
интернет ўзида барча ОАВни акс эттирмоқда. Бу дегани радиони ҳеч ким тингламай қўйди, дегани
эмас. Асосий масала - тадқиқотимизнинг объекти бўлган радионинг тингловчилари сонини
кўпайтириш, хусусан, ёшлар қамровини кенгайтиришдан иборат. Радиоканаллар ҳам ўз фаолиятини
интернет билан боғлаган ҳолда олиб боришга киришди. “Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин
келажакда Интернет радионинг машҳурлиги энг юқори даражага етади ва сунъий йўлдош ва маҳаллий
рақамли эшиттиришга соя солади. Арботроннинг сўзларига кўра, ёзувлар ёрлиқларининг қаттиқ
қаршиликларига қарамай, америкаликлар орасида онлайн тингловчилар сони тўрт йилда 11
миллиондан37 миллионгача ўсди. Таъсирчан, аммо ҳозирда унинг ривожланишига овоз ёзиш
компаниялари билан келишмовчиликлар халақит бермоқда. Ҳақиқат шундаки, Интернет
радиостанциялари одатдагидан фарқли ўлароқ, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш қонуни билан
боғлиқ муаммоларга дуч келмоқдалар. Хусусан, мавжуд қоидалар уч соат ичида ҳар қандай
ижодкорнинг тўртдан ортиқ қўшиғини ижро этишни тақиқлайди ва реклама қилишга йўл қўймайди.
Ҳолбуки сунъий йўлдош эшиттиришлари ҳеч қандай чекловлардан холи”.

Иккинчи сўровномада эса аҳолининг таркиби бўйича хулосалар берилган. Россия фуқаролари

мусиқа (74%) ва янгиликларни (53%) радиода, одатда, шахсий транспорт воситаларида (56%) вауйда
(41%) тинглашни афзал кўришади. Илмий ва маърифий дастурлар (28%) ва «гапириш» жанридаги
дастурлар (24%) радио тингловчиларида камроқ қизиқиш уйғотмоқда. Мусиқани 25-34 ёшлилар
(88%), ёши каттароқ одамлар (60 ёшдан ошганлар орасида 64%) кўпроқ тинглашади. 45-59 ёшдагилар
учун илмий ва ўқув дастурлари қизиқ (36%).

«Биринчи ўйин» телеканалининг талабига биноан москваликларнинг мусиқий имтиёзларини

ўрганган ФДФгроуп маркетинг агентлиги хулосасига кўра, “16 ёшдан 25 ёшгача бўлган


background image

411

респондентларнинг 97 фоизи (уларнинг ярми талабалар) ҳар куни мусиқа тинглашларини айтишди.
Уртача ёшлар кунига 4 соатни мусиқага бағишлашади. Респондентларнинг учдан биридан кўпроғи
(37%) мусиқани кунига 1 соатдан 3 соатгача тинглашади (1-расмга қаранг), 27% - 3 соатдан 5 соатгача,
яна учдан бир қисми (30%) - 5 соатдан ортиқ. Респондентларнинг атиги 6% кунига бир соатдан кам
мусиқа тинглашади”. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ёшлар аудиториясининг кўп қисми радиони
асосан, мусиқа ва қўшиқ учун тинглашади. Сабаби, бугунги замон ёшларининг узундан-узоқ
маърузалар, суҳбат ва мулоқотларни тинглашга тоқати йўқ. Улар фақат республика ва хорижда содир
бўлган қисқа хабар ва янгиликларни эшитишади, холос.

Шунингдек, агентлик сўровномада респондентларга “Сиз одатда мусиқа тинглайсизми ...?” Сиз

кўпинча мусиқа тинглайсизми ...? деган саволлар билан ҳам мурожаат қилган. Респондентлар учун
кунига 5 соатдан ортиқ радио тинглаш жуда кенг тарқалган ўйин- кулгидир. Бунинг сабаби, аксарият
плейерлар ва мобил телефонларнинг радио функцияси борлиги билан боғлиқ, демак сиз мусиқани
ҳамма жойда - кўчада, транспортда, фитнесс- клубда, ҳатто институтдаги маърузада тинглашингиз
мумкин. Радио ишқибозлари, шунингдек, ишдан ва иш жойидан тиқилинчда кўп вақт сарфлайдиган
ҳайдовчиларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Албатта, ҳар бир мамлакатнинг маданий ва бошқа ўзига хос хусусиятларига қараб, турли

мамлакатлардарадиод а асосий вақтҳар хил бўлиши мумкин, аммотингловчиларнинг аксарияти кун
давомида соат 08.00 дан 14.00 гача радио тинглашади. Агар эфирга узатиладиган вақтни шартли
интервалларга ажратадиган бўлсак, радио катта ёки кичик даражада тингланганда бир неча вақт
оралиғини ажратишимиз мумкин. Мисолларни Қозоғистон Республикасида фаолият кўрсатадиган
куннинг олти қисмидаги вақт оралиғи мисолида кўриш мумкин:

1-жадвал. Радио тинглаш вацтлари

Куннинг маълум бир қисми

Тингланадиган вақти

Эрта тонг

06:00-08:00

Эрталабки асосий вақт

08:00-10:00

Кундузги асосий вақт

10:00-15:00

Кундузи

15:00-18:00

Кечки асосий вақт

18:00-20:00

Тунги вақт

20:00-06:00

Кун давомида энг кўп радио тинглаш вақти жадвалда қалин ҳарфлар билан кўрсатилган: бу

эрталабки асосий вақт - соат 08.00 дан 10.00 гача, кундузги асосий вақт - 10.00 дан 15.00 гача ва кечки
асосий вақт - 18.00 дан 20.00 гача.

Агар радио тинглаш ва телевизор томоша қилиш вақтини таққосласак, ўртача кунлик қамровга

кўра, кун давомида радио аудиторияси телевизион аудиториядан устун туради.

Америкаликтадқиқотчилар тинглаш вақтига қараб радиостанциялардатингловчиларнинг

психографик сегментларини аниқлаш бўйича бир қатор тажрибалар ўтказдилар. 2-жадвалда радио
тингловчиларнинг қайси сегментлари қайси вақтда радио тинглашлари кўрсатилган.

2-жадвал. Тингловчиларнинг маълум аудшпорияга бўлинган ҳолда радио тпинглаши.

Тинглаш вақти

Аудитория /Сегмент

Эрталаб ва тушдан кейин

Уй бекалари

Кечқурун

Ёшлар

Пешиндан кейин дам олиш кунлари

Спортчилар

Якшанба куни эрталаб

Сайёҳлар

Кечки 20.00 вақти оралиги

Ишчи-ходимлар

Тунда

Транспорт ходимлари


background image

412

2-жадвалдан кўриниб турибдики, уй бекалари эрталаб ва тушдан кейин радио тинглашади. Кечки

вақт энг кичик томошабинлар орасида энг машҳурдир. Кечаси маълум вақт ичида ишлайдиган
одамлар радиони тинглашади. Албатта, сегментларга бўлиниш ўзбошимчалик билан амалга
оширилади, аммо бу бўлиниш турли хил ижтимоий гуруҳларнинг радиоэшиттиришлари тўғрисида
фикр беради.

Шу ўринда тингловчилар учуй радиони тинглашда маълум бир жой ёки шароит унчалик муҳим

эмаслигига ҳам эътибор қаратиш лозим. Сабаби, телевизор кўриш учуй маълум бир жой керак бўлади.
Одатда, кун давомида радио турли жойларда: уйда, ишда, транспортда, дам олиш жойларида
тингланади. Радио сигнални турли хил ташувчилардан ҳам олинади: у уй ёки иш радио қабул
қилувчиси, автомобил радиоси, кичик индивидуал радио қабул қилувчиси бўлиши мумкин. Сўнгги
пайтларда радио тез-тез МП-3 плейерлари, мобил телефонлар каби турли хил мобил қурилмаларга
жойлаштирилган, шунингдек Интернет орқали тарқатилмоқда.

Радио аудиториясини кузатиш ва тадқиқ қилиш учуй дунёнинг аксарият мамлакатлари

кундаликлар панели - сўровномалардан фойдаланадилар, бу ерда респондентлар қайси
радиостанцияни ва қайси вақтда тинглаганликларини билдирадилар. Афсуски, маълумотларни
рўйхатдан ўтказишнинг ушбу шакли бир нечта камчиликларга эга. Масалан, респондент беихтиёр
радио тингловчиси бўлган транспортда ёки бошқа жамоат жойларида радиочастотанинг аниқ вақти ва
номини тузатиш қийин. Шунинг учуй мутахассислар радио тинглашни рўйхатдан ўтказишнинг
мавжуд усулларини ўзгартириш зарурлигини тушунадилар.

Мамлакатимизда ёшларга ихтисослашган радиоканал - бу “Yoshlar” радиоканали ҳисобланади.

Хусусий радиоканаллар орасида айнан ёшларга мўлжалланган радиоканал мавжуд эмас.

Кузатишларимиздан маълумки, хусусий радиоканалларнинг фаол аудиторияси вакиллари -

ёшлардир. Сабаби, хусусий радиоканалларда мусиқа ва куй-қўшиқлар, турли радиовикторина ва
радиоўйинлар ташкил этилган-ки, бундай кўнгилочар дастурлар ёшларни бефарқ қолдирмайди. Бир
сўз билан айтганда, дастурлар мавзуси енгил, содда, ортиқча бош қотиришни талаб этмайди.
Бошловчилар ҳам ана шу дастурларга ҳамоҳанг тарзда қувноқлик, кўтаринки кайфият билан
тингловчиларни ўзларига жалб этишади. Оддий ва жўн саволларга жавоб бериш учуй кўп вақт
сарфлаш шарт эмас. Ёшлар бу саволларга СМС орқали тезкор жавоб беришга ҳаракат қилишади.
Хусусий радиоканалларнинг яна бир ютуги – ёшларнинг дидига мос қўшиқларнинг бериб
борилишидир. Бугуннинг замонавий ёшлари нафақат, ўзбек эстрадаси балки хориж эстрадасини ҳам
севиб тинглайдилар. Аммо тингловчилар радиони фақат куй-қўшиқ учуй эшитаётганлари ачинарли
ҳол. Бир қарашда радио оддий инсон учуй қўшиқ тинглайдиган магнитофон вазифасини ўтаётгандек.

Хўш, бундай нотўғри фикрлар пайдо бўлишига ким ёки қандай шароит сабаб бўлмоқда? Бунинг

учун аввало, радиони қайси қатлам кўпроқ тинглаётганини аниқлаштириш керак. Матбуотни зиёли
қатлам ўқийди деган (тушунча)стереотип шаклланиб қолганидек, телевидение ва интернетдан
болалар, ёшлар, ўрта ёшлилар ва кексалар бугунги кунда оммавий равишда - бирдек фойдаланмоқда.

Радиони айни даврда қайси қатлам тинглаяпти? Давлат радиоканаллари мисолида жавоб

излайдиган бўлсак, кузатишларимиз натижасида “O‘zbekiston” ҳамда “Mahalla” радиоканалларини
кекса авлод вакиллари, “O‘zbekiston24” радиоканалини ўрта ёшдагилар - 30-50 ёшдагилар, “Yoshlar”
радиоканалини ўз номидан келиб чиқиб, ёшлар тингламоқда, деган жавобларни олдик.

Давлат радиоканалларида ҳам ёшларга оид мавзулар ёритилади. Турли қизиқарли викториналар,

ёшлар билан боғлиқ куннинг муҳим мавзуларига бағишланган мулоқот ва дастурлар ташкил этилади.
Аммо улар маълум бир вақт ва кун оралигида берилади.

Масаланинг муҳим жиҳати шундаки, радиоканаллар бугун ёшларни ўйлантирадиган, уларнинг

муаммоларига ечим топадиган, интилиш ва иқтидорларини намоён этадиган қизиқарли эшиттириш
ва дастурлари орқали ўз аудиторияларини қамраб олиш устида иш олиб боришлари керак.

Мамлакатимизда ёшлар ҳаёти билан боғлиқ мазкур жараёнларни кенг ёритиб беришда бошқа

оммавий ахборот воситалари қаторида радиоканаллар ҳам ўзига хос, қизиқарли тарзда ёритиб
келмоқда. Хусусан, турли жанрларда тайёрланган радиэшиттиришлар, янги-янги дастурлар ёшлар
ҳаётини акс эттириб бермоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бугунги замонавий ёшлар радиони фақат мусиқа қўшиқ учун

тинглашяпти, холос. Бунга бир қанча сабаб ва омиллар мавжуд:


background image

413

Биринчидан, радиоканаллар ўз дастурларини ранг-баранг ва қизиқарли тарзда ташкил этишлари

зарур;

Иккинчидан, радиоканалларда бошқа ОАВнинг замонавий унсурларини акс эттириш керак;
Учинчидан, ижодий жамоани ёшлар билан кўпайтириш керак;

Тўртинчидан, радиоканалларни замонавий техника воситалари билан таъминлаш керак;

Бешинчидан, ҳар бир хонадонга радиоприёмникларни ўрнатиш керак. Масалан, Жанубий Корея

Республикасида хонадонларнинг ошхона мебелларига радиоприёмниклар ўрнатиш керак ва бу уй
бекалари учун ҳам уй юмушлари бажариш билан бир қаторда, радио тинглаш имкониятини яратади.
Айниқса, ёш оилалар учун бу қизиқарли ва фойдали маълумотлардан хабардор бўлиш имкониятини
яратади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

2.

Нишанова, О. (2023). Влияние процессов глобализации на этническую культуру, in Library,
7(1), 164-167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21867

Библиографические ссылки

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Нишанова, О. (2023). Влияние процессов глобализации на этническую культуру, in Library, 7(1), 164-167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21867

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов