Медианинг “учинчи тўлқини” даврида: ахборотлашган жамиятда коммуникацияларининг ўзига хос жихатлари

CC BY f
417-422
0
0
Поделиться
Нажмиддинова, Г. . (2021). Медианинг “учинчи тўлқини” даврида: ахборотлашган жамиятда коммуникацияларининг ўзига хос жихатлари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 417–422. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22131
Гулноза Нажмиддинова, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ахборот ва билим жамияти, оммавий ахборот воситаларининг мазкур ижтимоий тузилмадаги мавқеи, оммавий онг, оммавий маданият каби ҳодисалар шаклланишида тутган ўрни ҳақидаги дастлабки мулоҳаза ҳамда гипотетик прогнозлар ўтган асрнинг 60 йилларида шаклланди. Буига, маълум маънода, аудиовизуал ахборот-коммуникация воситалари, хусусан, телевидениенинг жадал тараққий топиши сабаб бўлди. Жамиятдаги коммуникация жараёнлари, аудиовизуал ахборот воситаларининг инсон онгига таъсири масалаларини ўрганиб чиққан М.Маклюэн, Д.Белл, Э.Тоффлер, Й.Масуда, Дж.Нейсбит каби футурологлар бу борада билдирган фаразлар айниқса аҳамиятлидир. Хусусан, Маршалл Маклюэн ўзининг “Гуттенберг галактикаси” асарида электрон ахборот воситалари дунёни тараққиётнинг илк даврларидек - аудиовизуал тарзда англашни шакллантириб, жамиятнинг ‘Тлобал қишлоқ” кўринишидаги электрон ижтимоий тузилмага трансформациясини таъминлаши ҳақида ёзади. Унингтадрижий ижтимоий тараққиёт борасидаги мулоҳазаларида ёзув ва босма сўз ихтиросидан олдинги ва кейинги коммуникация жараёнлари эволюцияси характеры очиб берилган.


background image

417

Нажмиддинова Гулноза Умаровна

магистрант

Узбекистан миллий университети

МЕДИАНИНГ “УЧИНЧИ ТЎЛҚИНИ” ДАВРИДА: АХБОРОТЛАШГАН

ЖАМИЯТДА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИХАТЛАРИ

Ахборот ва билим жамияти, оммавий ахборот воситаларининг мазкур ижтимоий тузилмадаги

мавқеи, оммавий онг, оммавий маданият каби ҳодисалар шаклланишида тутган ўрни ҳақидаги
дастлабки мулоҳаза ҳамда гипотетик прогнозлар ўтган асрнинг 60-йилларида шаклланди. Буига,
маълум маънода, аудиовизуал ахборот-коммуникация воситалари, хусусан, телевидениенинг жадал
тараққий топиши сабаб бўлди. Жамиятдаги коммуникация жараёнлари, аудиовизуал ахборот
воситаларининг инсон онгига таъсири масалаларини ўрганиб чиққан М.Маклюэн, Д.Белл, Э.Тоффлер,
Й.Масуда, Дж.Нейсбит каби футурологлар бу борада билдирган фаразлар айниқса аҳамиятлидир.
Хусусан, Маршалл Маклюэн ўзининг “Гуттенберг галактикаси” асарида электрон ахборот воситалари
дунёни тараққиётнинг илк даврларидек
-

аудиовизуал тарзда англашни шакллантириб, жамиятнинг ‘Тлобал қишлоқ” кўринишидаги

электрон ижтимоий тузилмага трансформациясини таъминлаши ҳақида ёзади. Унингтадрижий
ижтимоий тараққиёт борасидаги мулоҳазаларида ёзув ва босма сўз ихтиросидан олдинги ва кейинги
коммуникация жараёнлари эволюцияси характеры очиб берилган.

1-расм. Коммуникация жараёнлари эволюцияси (Ҳ.М.Маклюэн бўйича)

Маклюэн воситали коммуникация деб ёзма ва босма сўз орқали амалга ошириладиган

мулоқотни назарда тутади. Бироқ унингча, қўлёзма матн коммуникатив табиатига кўра “асосан
аудиотактилдир. Бу эса босма маданиятда сезиладиган четдан кузатиш ҳисси унга хос эмаслигидан
далолат ҳисобланади. Қўлёзма маданиятда совуқ визуал лоқайдлик ўрнига эмпатия, сезгилар
иштирокини пайқаймиз”[Маклюэн, ГМ. 2003. 42-бет]. Маклюэн “Гутенберг галактикаси” ҳамда
“Медиани англаб” сингари футуристик асарларида электрон технологиялар инсониятни примитив
маданият вакилларига тенглаштиришини таъкидлайди. Аммо шу билан бир қаторда сўз
визуаллашувига қадар бўлган аудиовизуал маданият ҳамда замонавий коммуникация воситалари
таъсирида шаклланган аудиовизуал маданият ўртасида катта фарқ борлиги сезилади: “Эндиликда
олдимизда амфибия сингари икки ёндош оламда эмас, балки плюралистик - бир пайтнинг ўзида
кўпгина дунёларда яшашни ўрганиш вазифаси турибди”[Малюэн, Г.М. 2003. 46-бет]. Биргина шу
фикрнинг ўзиёқ Маклюэннинг ҳозирги ижтимоий тузилма борасидаги прогнозлари қанчалик
ҳақиқатга яқинлигини кўрсатади. Зеро аввал телевидение, сўнг эса Интернет кўп ўлчамли дунё
борасидаги фаразлар асосли эканлигини исботлади.

БИРИНЧИТЎЛҚИН

(Анъанавий ёки аграр жамият)

ИККИНЧИТЎЛҚИН

(Индуапр

иал жамият)

УЧИНЧИ ТЎЛҚШ1

(пост

индустриал ёки

супериндусгприал* жамият)

Примитив

(аудиовизуал)

Воснталн

(визу ал)


background image

418

Жамият) i

HJ

ir фақат э л

и

та р

қатл а м и иакнлларига

Йунадгаилик

О м ма и

и й иуд и io pi

1

я

ОАН

домассификацияси

в

а

ихт

и со

сл

а шу

ви

,

ахборот

ишлаб ч

и

цари

in

НШЕГ

и

стот > м

(

1

л

ч

и

л

а

р

томонидан поддала штнри л

иш

и, а л оқа

в ©сита лари

нин г

бизнессоҳдсида

кенг

қўлланпл

и

in и

1-жадвал. Тоффлер “тўлрин "ларида инфосфера тараҳқиётининг хос хусусиятлари.

Футуролог Э.Тоффлернинг “Келажак ҳайрати” ҳамда “Учинчи тўлқин” асарларида эса янги

компьютер технологиялари тараққиёти натижаси ўлароқ вужудга келадиган “инфосфера” ва унинг
ижтимоий ҳамда индивидуал онгга таъсири хусусида атрофлича фикр юритилади[Тоффлер, Э. 2004].
Тоффлер алоқа ва ахборот алмашинуви соҳасини ҳар бир “тўлқин”нинг ўзига хос хусусиятлари
жиҳатидан таҳлил қилади.

Жамиятнинг ҳозирги ҳолатини максимал даражада аниқ тасвирлаб берган америкалик ёзувчи

Джон Нейсбит индустриал жамиятдан ахборотлашган жамиятга ўтиш жараёнининг беш асосий
жиҳатини ажратади:

а) ахборотлашган жамият хаёлий абстракция эмас, иқтисодий воқеликдир;

б) алоқа ва ҳисоблаш техникаси соҳаларидаги инновациялар ахборот узатишга сарфланадиган

вақтни жадал қисқартириб, “ноль” даражага етказиш ҳисобидан ўзгаришлар суръатини оширади;

в) янги ахборот технологиялари д астлаб саноатнинг мавжуд тармоқларид а жорий қилиниб,

кейинчалик, босқичма-босқич тарзда янги фаолият турлари, жараён ва маҳсулотларни юзага
келтиради;

г) саводхонлик ва таълим сифатига талаб юқори бўлган замонавий жамиятда малакали

мутахассислар тақчиллиги сезилади;

д) ахборот асри технологиялари муваффақияти “юқори технологиялар - қулайлик учун”

тамойилига асосланади[Нейсбит, Дж. 2003. 34-бет].

Нейсбит, ахборотлашган жамият ҳодисасини таҳлил қилар экан, бундай информацион тўйинган

ижтимоий муҳитда кишиларнинг ахборот ва билимга бўлган эҳтиёжлари ҳам тобора ўсиб боришини
таъкидлайди[Нейсбит, Дж. 2003. 41-бет].

Медиатўйинган жамият концепцияси инглиз олими Ф.Уэбстер тадқиқотларида ҳам учрайди:

“Янги ахборот воситалари бизни қуршаб олмоқда. Улар тақдим этаётган хабарларга жавоб бериш ёки
бермаслигимиз мумкин. Аслида эса барчамиз ахборот муҳитига ўйлаганимиздан-да кўпроқ
боғланганмиз, у аллақачон бизнинг бир бўлагимизга айланган”[Уэбстер, Ф. 2004. 28-бет].

Умуман олганда, ахборот жамиятига янги ижтимоий-иқтисодий тузилма сифатида ёндашилган

ОАВ (РАДИО

ВА ТЕЛЕВИДЕНИЕ)

ТАРАҚҚИЁТИ

АХБОРОТ-

КОММУНИКАЦИ

ОН

ТЕХНОЛОГИЯЛА


background image

419

барча тадқиқот ишлари, илмий-публицистик манбаларда мазкур типдаги социумнинг уч таянч пункти
ажратилганлигини пайқаш мумкин.

ИНФОРМАЦИОН

ЭҲТИЁЖЛАРНИНГ

ЎСИШИ

2-расм. Ахборотлашган жамиятривожинингуч таяпч пункти.

Демак, электрон коммуникация ва ахборот воситаларининг кашф этилиши ахборотлашган

жамият шаклланиши учуй зарур платформани вужудга келтирган бўлса, кишиларнинг ўзаро ҳамда
атроф-муҳит билан мулоқотида имкониятлар спектрининг кенгайиши, ўз навбатида, информацион
эҳтиёжларнинг ҳам геометрик прогрессия бўйлаб юксалишини таъминлади. Бу эҳтиёжларни
қондириш муаммоси эса АКТ соҳаси тараққиёти ҳамда - якуний натижа сифатида - халқаро Интернет
тармоғи кашфиётига сабабчи бўлди.

Статистик маълумотларга назар солинса, Интернетнинг ривожланиш шиддати бошқа электрон

коммуникация воситаларидан анча тезкорроқ бўлганлигини кузатиш мумкин.

Электрон коммуникация воситаси

Муддат (йил хнсобида)

Радио

38

Телевидение

13

Кабелли телевидение

10

Интернет

4

2-жадвал. Электрон коммуникация воситалари ривожланиш ва оммалашиш

суръати\Купратхужаъв,

Ш. 2011. 10-бет].

Интернет ва унинг WWW (World Wide Web) сервиси бундан ярим аср илгари сурилган ‘Тлобал

қишлоқ” концепциясининг амалдаги кўринишини шакллантирди.

1994 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги вице-президента А.Гор Лос-Анжелес Телевидение

Академиясидаги саммитда сўзлаган нутқида кабель, маҳаллий ва халқаро телефония, телевидение,
кино, компьютер технологияларининг биргаликдаги тараққиёти “Катта Портлаш”га олиб келишини,
шунингдек, ахборот бизнесы субъекты бўлиш имконияти барча учуй тент бўлишини, 2000 йилга
келиб эса “ҳар бир мактаб, кутубхона, касалхона ва клиника миллий информацион инфратузилма
аъзосига айланишини”[Ктд, Е. 2010. р.171] таъкидлаб ўтган эди. Бу даврда биргина АҚШ эмас, балки
Европа, Осиёнинг қатор ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларида миллий информацион
инфратузилмага бирлашиш, глобал ахборот бозорига чиқиш масалалари долзарблик касб этди. Бу эса
ахборот ва билим иқтисодий категория сифатида ҳам, давлат ва жамият бошқаруви инструменты
сифатида ҳам юқори мавқега эта “Учинчи тўлқин” даври яқинлашаётганлигидан далолат бўлди.

Халқаро Интернет тармогининг яратилиши кишилик жамиятининг барча жабҳалари, хусусан

ОАВ тизимини ҳам тубдан ўзгартириб юборган техник инқилоб бўлди. Нафақат алоқа канали, балки
ахборотни сақлаш манбаси сифатида ўз имкониятларини намоён этган веб-кенглик масс-медиа
тараққиётининг мутлақо янги тенденцияларини шакллантирди. Интернет бир вақтнинг ўзида ҳам
мустақил оммавий ахборот воситаси, ҳам қўшимча тарқатиш канали тариқасида мавқега эга бўлди ва
шу билан биргаликда халқаро медиабозор глобализациясидек кенг қамровли жараён механизмини


background image

420

ҳаракатга келтирди.

Мазкур интерфаол майдонни “ўзлаштириш”да матбуот вакиллари илғорлик қилиб, дастлаб

даврий нашрларнинг е-намуналари ва босма аналоги бўлмаган веб-нашрлар шаклланди. Утган
асрнинг 90-йй. бошида тармоқ орқали аудио ва видео форматдаги файллар алмашинувининг йўлга
қўйилиши эса виртуал кенглик сарҳадларини радио ва телевидение учун очиб берди. Анъанавий ОАВ
дастлаб Интернетдан ахборот тарқатишнинг қўшимча канали сифатидагина фойдаланди. Бироқ қисқа
вақт оралиғида глобал тармоқнинг ахборот манбаси ҳамда алоҳида медиавосита сифатидаги аҳамияти
ҳам мустаҳкамланди.

Маълум маънода, Интернетни универсал медиа дейиш ҳам мумкин-ки, бунга унинг уч ёқлама

ривожланиш имконияти асос бўла олади. Яъни, глобал тармоқ бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот
манбаси, ҳам узатиш канали, ҳам алоқа воситаси функцияларини бажаришга қодир. Унинг бу
имкониятлари эса бугунги кунда анъанавий ОАВ (матбуот, радио ва телевидение) учун кенг
имкониятларни очиб беради, журналистиканинг интерфаоллашувини таъминлайди. Бир сўз билан
айтганда,

Интернетнинг кашф этилиши ахборот алмашинув жараёнларини янги босқичга олиб

чиқди.

Шиддат билан тараққий топаётган ахборот ва коммуникацион технологиялар замонавий

жамиятнинг барча жабҳаларида жиддий трансформацияларга сабаб бўлди. Тадқиқотчиларнинг
фикрича, “информация ҳажмининг ўсиши сифат жиҳатидан янги ижтимоий тузилма - ахборотлашган
жамиятнинг шаклланишига олиб келди”[Уэбстер, Ф. 2004. 14-бет]. Ахборот ва билим қадрият
даражасига кўтарилган бундай социумда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти анчайин
салмоқли.

Бугунги аудитория талабчан ва бетоқат. У - нозиктаъб истеъмолчи: ўзига керакли маҳсулот

(ахборот) ни чертиб-чертиб танлайди. Турли медиатузилмалар унинг информацион эҳтиёжини тўлиқ
қондира оладиган товар етказиш борасида ўзаро рақобатлашади. Бу эса эндиликда ахборот ва
коммуникация соҳалари ҳам бозор муносабатлари домига тортилганлигидан дарак беради. Хўш,
ҳозирги аудитория журналистик маҳсулотни қандай мезонлар асосида баҳолайди?

Тезкорлик - омма бесабр, у бугун содир бўлган воқеа-ҳодиса ҳақида шу заҳотиёқ билишни

истайди;

Долзарблик - актуал масалаларни ёритиш аудитория эътиборини тутиб туришга ёрдам беради

Батафсиллик - мавзунинг тўлиқ қамраб олиниши ортиқча саволларга барҳам беради

Кўргазмавийлик - ҳодисаларни кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиш истаги барчамизга хос;
Оригинал тақдимот - журналист/репортёрнинг ахборотни тақдим этиш услуби ҳам талабчан

аудитория нигоҳидан четда қолмайди.

Мазкур мезонлар барча ахборот воситалари учун умумийлик касб этади. Яъни информация хоҳ

анъанавий медиада эълон қилинган бўлсин, хоҳ янгисида, аввало юқоридаги критерийлар асосида
баҳоланади. Асримизнинг дастлабки ўн йиллигида медиасферада юз берган “портлаш” натижалари
аудитория наздида профессионал ва фуқаро журналистикаси ўртасидаги фарқ секин-аста йўқолиб
бораётганлигини; шу даврда ОАВ рейтингларининг ўзгариш суръатларига оид статистик
маълумотлар таҳлили эса журналистиканинг бутунлай виртуал кенгликка кўчиши фақат вақт
масаласи бўлиб қолганлигини кўрсатади.

Бу ту и биз бирин-кетин кириб бораётганимиз, ахборот жамиятида масс-медиа атамасидаги

“масс”, яъни “оммавий” сўзи ўз аҳамиятини йўқотиб боради. Ахборот каналларининг
демассификацияси ва ихтисослашуви бошланади. Бу, замой талаби билан “оммавий ахборот
воситалари” тер мини ўзгаришга учрайди, деганидир.

Хўш, энди “О”си олиб ташланган АВ ким учун контент тайёрлайди? Ахборот воситалари

қаршисида мақсадли аудиторияни белгилашгина эмас, балки уни яхшилаб таниб, билиб олиш, унта
айланиш масаласи кўндаланг бўлади. Бунда энди “6-16 яшар болалар”, “18- 35 ёшлилар”,
“машиналар/кулинария/мода/қўл меҳнати ва ҳкз.га қизиқадиган барча” каби абстракт таргетлаш
ўтмайди. Аудиториянинг аниқ образлари шакллантирилади. Мисол учун, 12 яшар ўқувчи Анора,
унинг синфдоши Темур, 21 яшар талаба Азиз, унта тенгқур, бироқ ўқишга киролмай қолган Лола, 32
яшар уй бекаси Назокат, ёши 40 ни қоралаб қўйган бўйдоқ Толиб, нафақадаги ўқитувчи Дилбар опа
ва ҳкз. Бу одамлар орамизда: улар бизнинг ота-онамиз, фарзандимиз, бизга қўшни, қариндош, қуда,
ҳамкасб, дугона, улфат. Уларни ўз ёш категориялари ичида ҳам (миллат, эътиқод, гендер, яшаш жойи,


background image

421

қизиқишлар ва ҳкз. белгиларга кўра) турли тор гуруҳларга бирлаштириш мумкин. Мақсадли
аудитория қанчалик аниқ бўлса, коммуникация ва у орқали бериладиган хабар самарадорлиги ҳам
шунчалик юқори бўлади. Ахир, пазандалик мавзусидаги журнални 30 дан ошган уй бекалари учун
тайёрлаш билан қўшнимиз Назокат опа учун тайёрлаш ўртасида фарқ бор.

Аммо шу аниқ одамлар, кичик гуруҳларни бирлаштирадиган умумий хулқий хусусиятлар ҳам

борки, улар ҳақида алоҳида тўхталиш лозим.

Доно маслаҳатлар
Одамлар кимгадир маслаҳат беришни, бу билан ўзларининг донишманд, кўпни кўрган ва билган

эканликларини кўрсатиб қўйишни яхши кўради.

Уз тажрибаси билан бўлишиш
Узи ишлатган, қўллаган, ҳис қилган нарсалар билан бўлишиш ҳам одамлар учун жуда мароқли

жараён.

Харажат қилмай фойда келтириш
Фойдали, керакли, ҳожатбарор бўлиш яхши. Бунинг учун пул ҳам сарфланмаса - нур устига.
Совғалар
Катта-кичик, арзирли-арзимас презентлар ҳар доим жуда ёқимли бўлган.
Кўриниб турибдики, аудитория хулқига оид ушбу хусусиятлар инсоннинг ким учундир керакли

бўлиш ва ҳаракат учун рағбат кўриш эҳтиёжларига таянади. Шундай экан, самарали фаолият
кўрсатишни мақсад қилган медиа ҳам ўз мақсадли аудиториясининг ушбу эҳтиёжларини қондиришга
кўмаклашиши лозим. Бунда эса, интерактив ечимлардан фойдаланиш тақозо этилади.

Жумладан, босма медиа маҳсулотни яратишда муайян вазифаларни аудиториянинг ўзига юклаш

мумкин. Одатда бу “Қайси бирига овоз берасиз?” “Ким ёки нима ҳақида ўқишни истайсиз?”
қабилидаги саволлар бўлиб, ўқувчига нашрнинг шакли ва мазмунини яратишда иштирок этиш
имконини беради. Жумладан, АҚШнинг “Entertainment \уеек!у”хафталик нашри 2016 йилда
аудитория имкониятларидан фойдаланиб, олдинги йилга нисбатан 4% ўсиш кўрсаткичига эга бўлган
эди. Бунда журналнинг бир сони учун иккита муқова тайёрланган ва овозга қўйилган энг кўп (2,5 млн
га яқин) овоз олган муқовали журнал эксклюзив сифатида Bames&Noble тармоғида сотилган.
Иккинчи муқова остидаги нашр одатий тарзда сотувга
4HKapHnraH[Entertainment Weekly Newsstand Sales Are Up.By Richard Horgan. January 9, 2017-

http://www.adweek.com/digital/entertainment-weekly-2016-newsstand-sales/]

Болалар суратли китоблари ривожланиш тенденцияларини тадқиқ этган олима Беттина

Кеммерлинг-Мейбауэр (Bettina Kummerling-Meibauer) контент яратишда мақсадли аудитория билан
ҳамкорлик тажрибаси билан ўртоқлашади[Кшптег1^-Ме1Ьаиег, В. 2015. р.249- 264]. Таъкидлашича,
инглиз болалар адиби Квентин Блейк (Quentin Blake) суратли китоб яратиш устида француз мактаб
ўқувчилари билан ҳамкорликда ишлайди, китоб сюжетини шакллантиришда болаларнинг фикр ва
гояларидан фойдаланади. Натижада, учар қайиқ ясаб, унда мушкул вазиятда қолган каттаю кичикни
қутқаришга бел боглаган икки болакай ҳақида ҳикоя қилувчи “Учар қайиқ” (A Sailing Boat in the Sky,
2003) суратли китоби пайдо бўлади.

Аудитория билан бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш учуй босма медиа ижтимоий тармоқ ва

мессенджерларда самарали коммуникацияни йўлга қўйиши лозим. Бунда нафақат расмий канал ва
саҳифалар, балки медиа қошида тузилган ҳамжамият, клуб, тўгарак, ижодий платформалар ҳам
назарда тутилади.

Таҳририят томонидан тузилган ҳамжамиятлардан ғоя ва мавзулар генерациясида фойдаланиш

тажрибаси 2013-2015 йилларда Uz24.uz интернет-нашрида кузатилган. Нашрнинг Facebook ижтимоий
тармоғидаги “Общественный контроль” гуруҳида ўртага ташланган мавзулар самарадорлиги таҳлил
қилиниб, аудиторияни кўпроқ қизиқтирганлари видоролик сюжети, материал мавзуси учун асос
қилинган.

Аудитория билан ҳамкорлик, виртуал ҳамжамиятлар билан ишлаш тажрибаси электрон медиада

фаол йўлга қўйилган. Жумладан, телевидениеда ток-шоулар, кўрсатувлар мавзусини белгилаш,
томошабинга маъқул фильмларни овозга қўйиш каби оддий мисоллар билан бир қаторда, контент
мазмунида аудиторияни муайян мавзу, йўналишда бирлаштиришга қодир, томошабин эътиборини
жалб қилувчи, мулоҳаза, фантазияга чорловчи “очиқ дарчалар”, “илмоқлар”нинг бўлиши каби нозик


background image

422

механизмларни эътироф этиш мумкин. Охиргилар негизида эса бугунги кунда замонавий АКТ орқали
салмоқли оқимга айланган фанатлик субмаданияти ривожланди ваэндиликда бу ижтимоий ҳодиса
медиагаҳамтаъсир кўрсатмоқда.

Хулосаўрнидашуниайтишжоизки,замонавийжурналистикадагитехнологикўзгаришлар контент

тарқатишда авторитар, бир томонлама коммуникациядан воз кечишга олиб келди. Шунингдек,
интерактив коммуникациянинг посткоммуникатив фидбек кўриниши ҳам эндиликда содда ва оддий
ҳодисага айланмоқда. Аудитория истеъмолчи мақомидан ҳамкор, маслаҳатчи, буюртмачи мақомлари
томон ўсмоқда. Бу эса медиа маҳсулотлар, жумладан, босма медиада ҳам ўз изини қолдираяпти.

ЛИТЕРАТУРЫ:

ЕМаклюэн, Г.М. Галактика Гутенберга: Сотворение человека печатающей культуры./

Г.М.Маклюэн. Пер. с англ. А.Юдина. - Киев: Издательство «Ника-Центр», 2003.

2.

Тоффлер, Э. Третья волна./Э.Тоффлер. Пер. с англ. С.Барабанова и др. - М.: ООО

“Издательство “ACT”, 2004. -Манба: http://modemlib.ru/books/toffler_elvin/tretya_volna/read

3.

Нейсбит, Дж. Мегатренды/ Дж. Нейсбит; Пер. с англ. М.Б.Левина. - М: ООО «Издательство

АСТ»: ЗАО НИН «Ермак», 2003.

4.

Уэбстер Ф. Теории информационного общества. - М.: Аспект Пресс, 2004;

5.

Қудратхўжаев, Ш. Интернет тарихи: тузилиши, техник хавфсизлик: (ўқув-услубий

қўлланма)/Ш.Қудратхўжаев; масъул муҳаррир Н.Раҳмонов; УзР Олий ва ўрта-махсус таълим
вазирлиги, М.Улуғбек номидаги Узбекистан Миллий ун-ти. - Т: «Узбекистан», 2011.

6.

King, Е. Free for all: The Internet’s transformation of journalism. - Northwestern University Press,

2010.

7.

Bettina Kummerling-Meibauer (2015) From baby books to picturebooks for adults: European

picturebooks in the new millennium, Word & Image, 31:3, 249-264, DOI: 10.1080/02666286.2015.1032519-
http://dx.doi.org/10.1080/02666286.2015.1032519

8.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014):

403-407.

9.

Entertainment Weekly Newsstand Sales Are Up.By Richard Horgan. January 9, 2017—http://

www.adweek.com/digital/entertainment-weekly-2016-newsstand-sales.

10.

Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического

иммунитета

молодежи,

in

Library,

7(2),

27-30.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844

Библиографические ссылки

ЕМаклюэн, Г.М. Галактика Гутенберга: Сотворение человека печатающей культуры./ Г.М.Маклюэн. Пер. с англ. А.Юдина. - Киев: Издательство «Ника-Центр», 2003.

Тоффлер, Э. Третья волна./Э.Тоффлер. Пер. с англ. С.Барабанова и др. - М.: ООО “Издательство “ACT”, 2004. -Манба: http://modemlib.ru/books/toffler_elvin/tretya_volna/read

Нейсбит, Дж. Мегатренды/ Дж. Нейсбит; Пер. с англ. М.Б.Левина. - М: ООО «Издательство АСТ»: ЗАО НИН «Ермак», 2003.

Уэбстер Ф. Теории информационного общества. - М.: Аспект Пресс, 2004;

Қудратхўжаев, Ш. Интернет тарихи: тузилиши, техник хавфсизлик: (ўқув-услубий қўлланма)/Ш.Қудратхўжаев; масъул муҳаррир Н.Раҳмонов; УзР Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, М.Улуғбек номидаги Узбекистан Миллий ун-ти. - Т: «Узбекистан», 2011.

King, Е. Free for all: The Internet’s transformation of journalism. - Northwestern University Press, 2010.

Bettina Kummerling-Meibauer (2015) From baby books to picturebooks for adults: European picturebooks in the new millennium, Word & Image, 31:3, 249-264, DOI: 10.1080/02666286.2015.1032519-http://dx.doi.org/10.1080/02666286.2015.1032519

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014): 403-407.

Entertainment Weekly Newsstand Sales Are Up.By Richard Horgan. January 9, 2017—http:// www.adweek.com/digital/entertainment-weekly-2016-newsstand-sales.

Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического иммунитета молодежи, in Library, 7(2), 27-30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов