Педагогика магистрининг фаншунослик компетентлиги

CC BY f
443-445
1
0
Поделиться
Чориев , И. (2021). Педагогика магистрининг фаншунослик компетентлиги . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 443–445. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/24089
Икром Чориев , Центр духовности и просвещения Национальной гвардии Республики Узбекистан

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Глобаллашув бугунги кунда жаҳон миқёсида ахборот оқимининг тезлашуви, фанларнинг интеграциялашуви, фанларнингтуташ бандидаянги фанлар таркиб топиши, жамият маънавий қудратини ошишида фан ва диннинг яқинлашуви бўлажак педагогика, магистрларидан фаншунослик компетентликни талаб этади.


background image

443

Чориев Икром Абдушукурович

тадцицотчи

Узбекистон Республикаси ОЎМТвазирлиги ҳузуридаги

Маънавият ва маърифат маркази

ПЕДАГОГИКА МАГИСТРИНИНГ ФАНШУНОСЛИК КОМПЕТЕНТЛИГИ

Глобаллашув бугунги кунда жаҳон миқёсида ахборот оқимининг тезлашуви, фанларнинг

интеграциялашуви, фанларнингтуташ бандидаянги фанлар таркиб топиши, жамият маънавий
қудратини ошишида фан ва диннинг яқинлашуви бўлажак педагогика, магистрларидан фаншунослик
компетентликни талаб этади.

Педагогика мутахассислиги давр талаби жамият буюртмаси педагогика фанларини назариясини

ва тарихини мукаммал ўрганиш ва уни ўқитиш фанининг ривожланишига хизмат қилади. Педагогика
мутахассислиги фанининг тараққиёти, жамият тараққиётида тутган ўрни, ривожланиш стратегияси
билан боғлиқ компетенция талаблари асосида тайёрланади. Бўлажак мутахассис аввало фаншунослик
фанининг ижтимоий, иқтисодий моҳиятини, заруратини билиши фаншунослик принципи асосларига
амал қилиши унинг муҳим компетентлилик фазилатидир.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 - декабр мамлакатимиз

тараққиётининг фан тараққиёти билан боғлиқлиги нутқида қонуниятсиз фан, фансиз тараққиёт
бўлмаслиги ҳамда мамлакатимиз тараққиётида ҳар бир фаннинг истиқболли йўналишини асослаб
берди.

XXI асрда фаннинг яратувчанлик қудратини ошиб бориши, ишлаб чиқариш кучига айлангани

илмий педагогик кадрларни методологик маданиятини ошириш долзарблигидан далолат беради. Ҳ,ар
бир фаннинг метод ологияси фаншуносликнингтаркибий қисми, фаннинг тараққиёти эса унинг
мукаммал методологиясини яратилганлигига боғлиқ. Фан объектив борлиқ ҳақида билимлар тизими,
воқеликни илмий назарий акс эттиришдир. Ҳозирги глобаллашув жараёнида, аввало, ҳар бир
ахборотга илмий ёндашиш, қолаверса,фаннинг жамият ижтимоий, иқтисодий, маънавий
ривожланишида ҳозир жавоб бўлиш давр талабидир. Барча ижтимоий-гуманитар фанлар қатори
педагогика ҳам бюрократик методология занжириданқутилди, минг-минг йиллар жаҳон халқлари
баҳраманд бўлган бизнинг бобокалонларимизнинг илмий мероси асосида фанларнинг методологик
пойдевори яратилди, кадрлар тайёрлаш ўзбек моделида фаннинг истиқболни дастлабки йилларидаёқ
фаннинг ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Илм-фаннинг диалектик хусусияти, давр талаби, жамият буюртмасига мос истиқболли вазифаси

ҳар бир фаннинг методологик асосини такомиллаштиришни тақозо этади. Уз навбатида фанларнинг
тез ривожланиши; ҳар 3-4 йилда узлуксиз таълим мазмуни ўзгариб туриши; ҳар томонлама
ривожланган, интеллектуал салоҳиятли баркамол авлодни тарбиялашдек долзарб муаммони илмий-
методик таъминлаш методологиясини ишлаб чиқишни тақозо этади.

«Фанни фақат олдинги ютуқларга таянган ҳолда бойитиш мумкин;
-

янги билим эски илмнинг мукаммаллашган тўлиқроқ ва аниқроқ шакли бўлиб, ҳақиқатни

янада аниқроқ акс эттиради;

-

ўтмишдаги фан тараққиёти янги фан учун замин тайёрлайди;

-

ўтмишдаги билимларнинг фақат ҳозирги давр илмий назарияларига мос келувчи

элеминтларгина аҳамиятлидир”. Фалсафа луғатида: “фан реаллик ҳақидаги объектив билимларни
тайёрлаш ва назарий тизимлаштириш функциясига хос инсон фаолияти соҳасидир. Тарихий
тараққиётда фан жамиятда ишлаб чиқариш кучига ва муҳим ижтимоий институтга айланади. Фан
тушунчаси ўзигаянги билимни эгаллашдаги фаолият ва шу фаолият натижасида дунёнинг илмий
манзараси ҳақидаги шу давргача бўлган илмий билимларни мужассамлаштиради: ”Фан” атамаси
илмий билишнинг алоҳида соҳаларини белгилашда ҳам ишлатилади ва бошқа манбаларда фан
реаллик ҳақидаги объектив билимларни яратиш ва назарий тизимлаштириш хусусияти кўрсатилган.

-

Проф. Н. Шермуҳаммедова фаннинг моҳияти ҳақида қуйидагича хулосага келади:

1 .Умумийлик ва тизимлилик;
2.

Умумаҳамиятлилик (интерсубъективик);

З.Объективлик (билиш субъектига боғлиқ эмаслиги);


background image

444

4.

Махсус билишметодларинингмавжудлиги (назарий ва экспиментал);

5.

Асосланганлик (вер фикация);

6.

Танқидийлик (фалсофикация);

7.

Тўлдирувчанлик (кориускуляр - тўлқинли дуализмдан П.Файербенднинг методологик

анархизмигача);

8.

Ворисийлик (мос келиш тамойилида намоён бўлади);

Фаншуносликда фанлар аввало икки туркумга бўлинади: табиат ҳақидаги фанлар ва ижтимоий

гуманитар инсонни ўрганадиган фанлар. Барча фанларни табиий деб аташ мумкин, зеро инсоннинг
ўзи табиатнинг бир бўлагидир, демак унинг маънавий ва моддий фаолияти барча тирик мавжудотлар
фаолияти табиий бўлгани каби табиийдир.

Инсон буюк мавжудот, унинг жисмоний моҳияти, ҳаётий фаолияти серқирралиги ижтимоий

гуманитар фанлар тизими ва уларнинг инсоншунослик предметидан билиш мумкин.

Инсон, инсонийлик ва инсоният предметида инсоншунослик фанларининг ўзаро ҳамкорлиги

фаншуносликнинг методологик асосига боғлиқ. Проф. Н. Шермуҳаммедова методологияни “уч
даражасини”, - кўрсатади.

фалсафий даража;

умумий даража;

хусусий илмий даража;

Бўлажак педагогика мутахассислари инсоншунослик, инсоншуносликда педагогиканинг тутган

ўрнини, фанларни таълим - тарбия жараёнида ўзаро боғлиқлигини билиши шарт.

Шермуҳамедова таъкидлаганидек “методологиянинг фалсафий даражаси гносеология

(эпесемология, билим назарияси, билиш ҳақидаги таълимот) муаммоларига яқин. Методологиянинг
умумийлик даражаси алоҳида илмий билим билан фалсафий билмининг ўзига хос синтезидир.
Методологиянинг алоҳида илмий даражаси эса, ўз навбатида, умумийлик методология билан тегишли
хусусий фан билимлар тизимини синтези демакдир”. Фан методологияси, аввало, умумметодологик
тамойилларга асосланади ва ўз предметига асосан тадқиқот объектини илмий билиш ўзига хос
методик имкониятлардан, таълимотлардан фойдаланади. Ҳар бир фандаги сингари умумийлик ва
хусусийлик тамойили педагогик тадқиқотларнинг методологик асосидир.

Фалсафий қонун ва категориялар, тамойиллар барча табиий фанлар сингари ижтимоий -

гуманитар, жумладан, педагогик тадқиқотларнинг умумметодологик асосидир. Ҳозирги даврда илмий
билиш кўпроқ фалсафа ва фанларнинг ўзаро боғлиқлиги билан ҳарактерланади. Инчунун, фан
фалсафаси фанларнинг умумметодологик моҳиятини ифодалайди. Объектив борлиқни илмий
билишда философия махсус фанлар ютугидан фойдаланади, философия билиш назариясини
умумлаштирса, педагогик билиш жараёнининг қонуниятлари, мазмуни, метод воситаларини тадқиқ
этади, философиянинг диалектик қонунияти барча фанлар учуй умумметодологик ҳарактер касб
этганидек, ижтимоий фан фундаментал тадқиқотлари илмий дунёқараш концепциясини
ривожланишига таъсир этади. Илмий даражанинг биринчи босқичи “фалсафа доктори” деб
белгилангани ҳам дунё тажрибасининг ифодасидир.

Диалектик материализм илмий билиш назарияси педагогиканинг педагогик тадқиқотлар

предметы, таълим - тарбия воқелигини чуқурроқ англатса, тадқиқот методларини танлаш ва
истиқболини белгилаш имкониятини беради. Умумметодология олимнинг илмий тафаккурини,
диалектик қонуният, категория ва принциплар бўйича бойитади, ҳар бир назариянинг моҳиятини
чуқурроқ билишга шароит яратади, илмий дунёқарашини оширади. Анализ ва синтез, индукция ва
дедукция, назария ва амалиёт бир-бирибоғлиқлиги, ижтимоий тажриба ҳақиқат мезони эканлигини
англаб етади.

Узбекистон мустақиллигидан кейин мамлакатимиз фанини жаҳон илм-фанига интеграциясида

улкан ютуқларга эришилди.

Узбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлида фаннинг устувор соҳаларидан бири эканлиги

ривожланиш барқарорлигини таъминламоқда.

Узбекистонни янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси юқори малакали мутахассислар

тайёрлашвауларданфойдаланиш, илгорпедагогикваахбороттехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича
фаннинг истиқболли йўналишлари белгилаб берилди:

- Табиат ва жамият тараққиёти қонунлари тўғрисида янги фундаментал ва амалий билимларни


background image

445

шакллантириш, ўрганиш ва фойдаланиш учуй керакли илмий натижаларни амлаш - бу борада олий
малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга ошириш;

-

Юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқот жиҳатдан

таъминлаш инфраструктурасини вужудга келтириш, таълимнинг ахборот тармоқларидан
фойдаланиш мақсадида билимнинг турли соҳалари бўйича ахборот базасини шакллантириш;

-

Мамлакатимиз илм-фанининг жаҳон илм-фанига интеграцияси - замонавий илм-фан ва

технологияларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш учуй илмий ютуқлар ва кадрларни халқаро
миқёсида алмашинувини амалга ошиши;

Кадрлар тайёрлаш тизимига илм-фаннинг узвий равишда кириб бориши:

-

илгор педагогик технологияларни яратишни ўзлаштириш юзасидан мақсадли инновацион

лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш йўли билан илм-фаннинг таълим амалиёти билан
алоқасини таъминалаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

-

илгор ахборот ва педагогик технологияларни ташкил этиш учуй экспериментал майдончалар

барпо этиш орқали илмий тадқиқотлар натижаларини ўқув-тарбия жараёнига ўз вақтида жорий этиш
механизмини рўёбга чиқариш.

Узбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепциясида белгиланганидек:

-

юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ёшларнинг илмий ижодиётини ҳар

томонлама қўллаб қувватлаш;

-

таълим муассасаларида илмий тадқиқот ва илмий педагогик ишлар даражасини баҳолашга

замонавий ёндашувни рўёбга чиқариш, илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар натижалари
тижоратлашуви асосида олимларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини ошириш кабилар.

Бу вазифалар кўламидан маълумки, барча фанлар, айниқса педагогика фани бўлажак

мутахассисларни илмий методик тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Узлуксиз
таълим тизимида ҳар бир фаннинг ўрни, узлуксиз таълим стандартларини ишлаб чиқишда фанлараро
алоқа бўлиши акс этади.

Маълумки, ҳар бир фаннинг ўқитиш методикаси фанлараро педагогик тамойилларига

асосланади. Ҳар бир фан ва амалий билим ва кўникмага айланиши унинг аҳамиятини орттиради.
Фанларнинг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва ундан фойдаланувчи вазифасида ана шу
узвийлик ифадаланади. Фанлараро алоқанинг маркази, ташкилотчиси вазифасини бажаради.

Мутахассислар тайёрлашни методик таъминлаш, таълим-тарбия тизимини давр талабига асосан

тубдан ислоҳ қилиш, педагогика фанининг фанлараро ҳамкорлик истиқболли йўналишлари бўйича
минг йиллар мобайнида жаҳонда машҳур бўлган буюк мутафаккир бобокалонларимизнинг,
халқимизнинг инсоншунослик борасидаги илмий мероси миллий педагогиканинг тараққиёт омили
бўлди. Инсоншунослик фанларининг ўзаро ҳамкорлиги, инсонни бир бутунликда ўрганиш
методологиясини яратишдан иборат.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Узбекистон Республикаси Президенты Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 - декабр

мамлакатимиз тараққиётининг фан тараққиёти билан боғлиқлиги ҳақидаги нутқи. Халқ сўзи.
Узбекистон академияси етакчи олимлари билан давра суҳбати. 2016 йил 30 - декабр.

2.

Н. Шермуҳаммедова «Фалсафа ва фан методологияси». Тошкент. 2005.

3.

А.Чориев, И.Чориев «Педагогиканинг методологик асоси ва илмий тадқиқот методлари». Т.:

«Nishon noshir» 2016.

4.

А.Чориев, И.Чориев «Педагогиканинг фанлараро боғлиқлик методологияси». Т.: «Фан»

нашриёти. 2011.

5.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенты Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 - декабр мамлакатимиз тараққиётининг фан тараққиёти билан боғлиқлиги ҳақидаги нутқи. Халқ сўзи. Узбекистон академияси етакчи олимлари билан давра суҳбати. 2016 йил 30 - декабр.

Н. Шермуҳаммедова «Фалсафа ва фан методологияси». Тошкент. 2005.

А.Чориев, И.Чориев «Педагогиканинг методологик асоси ва илмий тадқиқот методлари». Т.: «Nishon noshir» 2016.

А.Чориев, И.Чориев «Педагогиканинг фанлараро боғлиқлик методологияси». Т.: «Фан» нашриёти. 2011.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов