Коронавирус пандемияси шароитида масофавий таълим: муаммо ва ечимлар

CC BY f
454-458
1
0
Поделиться
Хамдамов, Ю. (2021). Коронавирус пандемияси шароитида масофавий таълим: муаммо ва ечимлар . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 454–458. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/24094
Юсуф Хамдамов, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

кандидат филологических наук, доцеит

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Хубэ провинцияси маркази бўлган Ухань шаҳрида илк бор коронавирус инфекцияси (COVID-19) қайд этилди. Шундан сўнг мамлакатнинг кўплаб провинцияларида, бошқа давлат ҳамда қитъаларда ушбу касаллик кенг ёйилди.

Похожие статьи


background image

454

Юсуф Ҳамдамов

филология фаилари номзоди, доцеит

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий уииверситети

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Хубэ провинцияси маркази бўлган Ухань шаҳрида

илк бор коронавирус инфекцияси (COVID-19) қайд этилди. Шундан сўнг мамлакатнинг кўплаб
провинцияларида, бошқа давлат ҳамда қитъаларда ушбу касаллик кенг ёйилди.

Коронавирус инфекцияси дунё бўйлаб кенг тарқалиб кетганлиги боис, Жаҳон Соғлиғни Сақлаш

Ташкилоти бу инфекцияни “пандемия”, яъни барча мамлакатларда кенг тарқалган касаллик сифатида
қайд этди.

Орадан қарийб уч ой ўтиб, ушбу вирус Узбекистонга ҳам кириб келди. Мамлакатимизда

касалликка қарши кураш учун барча чоралар кўрилди. Яъни Президентимиз Фармонига асосан, Бош
вазир раислигида эпидемияга қарши курашиш бўйича махсус комиссия тузилди ва мазкур комиссия
мунтазам иш олиб борди.

Шу ерда таъкидлаб ўтиш керак, давлатимиз раҳбари мамлакатимизда коронавирус пандемиясига

қарши курашишни йўлга қўйиш, аҳолининг соғлиғини асраш, касалликдан зарарланганларга ҳар
томонлама ёрдам бериш бўйича бир неча видеоселекторлар ўтказди.

Мана, орадан бир неча ойлар ўтмоқдаки, бу касаллик дунё аҳлининг соғлиғи, иқтисодий аҳволи,

қолаверса, мамлакатлар халқ хўжалигининг барча жабҳаларига жуда катта салбий таъсир кўрсатиб
келмоқда. Бу кўзга кўринмас балои офат таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Шу
боис, Узбекистонда таълим тизими анъанавий билим беришдан, online тизимига ўтди.

Шу ерда масофавий таълим тизими, унинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, хорижий

тажриба ҳақида тўхтаб ўтишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Айтиш керакки, шу пайтга қадар бизнинг мамлакатимизда масофавий таълимни жорий этиш

бўйича тажриба, деярли йўқ эди. Шундай бўлса-да, қисқа муддатда бутун мамлакатда таълим тизими
учун масофавий таълимнинг жорий этилиши ва буни педагоглар, ўқувчилар ва ота-оналар тез
ўзлаштириб, бу тизимнинг ишлаб кетгани маъқул иш бўлди.

Хусусан, хорижлик ҳамкорларимиз билан масофавий таълим масаласини муҳокама қилинганида,

кўпгина давлатлар мактаб ўқувчилари учун ҳам интернет орқали ўзининг ўқитувчиси билан даре
ўтиши ташкил этилгани интернет ва техника етишмовчилиги сабаб, кўплаб муаммолар
кузатилаётганини, Узбекистоннинг бу борада танлаган йўли, яъни онлайн дарслар телевидение ва
интернет тармоқлар орқали тент тақсимланиши энг тўғри танлов бўлганини таъкидлашди.

Юртимизда биринчи марта ташкил этилган ушбу видеодарсларни, умуман, масофавий таълимни

ташкил этишда ўзига яраша муаммолар бўлди. Республика таълим инспекцияси томонидан
“Масофавий таълимни ташкил этиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш” бўйича халқаро
экспертлардан таклиф ва тавсиялар олиниб, тизимни такомиллаштириш ишлари олиб борилди.

Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ота-оналарга қулайлик яратиш

мақсадида Инспекциянинг @edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилди.

Мазкур телеграм бот орқали ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишнинг сифати,

уни ташкил этиш ҳамда ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар бўйича хабар ва таклифлар беришди.
Айни пайтда ҳамкор вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан масофавий таълим сифатига салбий
таъсир кўрсатадиган омиллар бартараф этилди.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини

сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига
бағишланган йиғилиш ўтказди.

“Пандемия сабабли тизимга масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим


background image

455

муассасасидаги 7 миллион ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн даре бериш йўлга қўйилди”, - деди
давлатимиз раҳбари, - бу янги механизм карантин шароитида фанлар ўз вақтида ўзлаштирилишини
таъминлаб бермоқда”.

Президентимиз йигилишда яна жорий ўқув йилини сифатли якунлаш вазифаси турганлиги,

хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув
имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди.

Йигилишда мазкур жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда,

интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги янги
тартиб ва афзалликлар ҳақида аҳоли батафсил хабардор қилинади.

Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами бешта - учта мажбурий ва иккита

мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг
имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади.

Қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда

имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Карантин туфайли ижтимоий масофа тушунчаси ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллади. Шундан

келиб чиқиб, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда, меъёрларни қайта кўриб чиқиш зарурияти
таъкидланди.

“Пандемияни сабаб қилиб таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни кечиктиришга

мутлақо ҳаққимиз йўқ”, - деди Президентимиз. -Вазиятга қараб, ўқув юкламаларни ва дастурларни
қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни
кучайтириш лозим”.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекциясига олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш
берувчилар талабидан келиб чиқиб, мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш бўйича вазифалар
юклатилди. Дастурларнинг белгиланган талабларга мослигини назорат қилиш механизми ҳам ишлаб
чиқилиши таъкидланди.

Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб,

таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим масала эканлиги
алоҳида таъкидланди.

Шу муносабат билан, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-

босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, даре машгулотларини масофадан
кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириги
юклатилди.

Коронавирус пандемияси сабаб, масофавий таълим шаклига ўтиш Узбекистон Олий таълим

тизимида, жумладан, Узбекистон Миллий университетида ҳам талабаларга профессор - ўқитувчилар
томонидан назарий ва амалий машгулотлар олиб боришда янгича, замонавий ёндашувни талаб қилди.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида Узбекистон

Миллий университетининг 15636 нафар талаба-ёшлари 2020 йилнинг 16 мартидан икки ҳафталик
таътилга чиқарилиб, 1 апрелдан бошлаб масофавий таълим платформаси орқали ўқув жараёнига жалб
этилди.

Тан олиб айтиш керак, шу вақтгача Узбекистон Миллий университетида масофавий таълим

унсурларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини олиб бориш учун маълум бир ишлар амалга
оширилган бўлсада, аммо масофавий таълим шаклига ўтишга тўлиқ тайёр эмас эди. Шуларни ҳисобга
олган ҳолда, университетнинг техник имкониятлари, шарт - шароитлари қайта қўриб чиқилди ва 2019-
2020 ўқув йилининг баҳорги семестрида ўқитиладиган барча фанлардан модуллар яратилиб, улар
зарур ўқув материаллари, топшириқлар ва видеодарслар билан таъминланди.

Масофавий таълим шаклига ўтиш анъанавий усулда талаба билан юзма-юз ишлаб, дарс ўтишга

ўрганган профессор-ўқитувчилар учуй масофавий таълим платформасидан фойдаланиш


background image

456

кўникмаларининг тўлиқ шаклланмаганлиги, видеодарслар тайёрлаш учун мавжуд дастурий
таъминотдан барча ўқитувчилар бирдек фойдалана олмаслиги кузатилди. Шунингдек, аудиторияда
маъруза ўқишга ўрганган ўқитувчи учуй янгича методик ёндошув ва таълим технологияларини
қўллашда ўзига яраша муаммолар ҳам бўлди.

Янги тизимга кўникма ҳосил қилиш мақсадида Узбекистон Миллий университетида яратилган

масофавий таълим платформасида профессор-ўқитувчилар учун ўқув материлларини ишлаб чиқиш
ва тизимга жойлаштириш, талабаларнинг ўқув дастурини ўзлаштириши, берилган топшириқ ва
вазифаларни вақтида бажариб боришини ўргатиш учун қисқа муддатли семинарлар, онлайн курслар
ташкил этилди ҳамда улар учун видеоқўлланмалар тайёрлаб берилди.

Бу ҳақда ҳам айтиш лозим, талабалар томонидан интернетдан фойдаланишда тезликнинг

пастлиги, алоқанинг йўқлиги ёки баъзида узилишлар борлиги тўғрисида жуда кўплаб мурожаатлар
бўлди ва натижада мавжуд ўқув материалларини талабалар томонидан юклаб ололмаслик ҳолатлари
ҳам кўп учради.

Масофавий таълим платформаси билан параллел равишда профессор-ўқитувчилар Телеграмм

каналлари, YouTube канали орқали талабалар билан икки томонлама алоқа учун қулай бўлган мулоқот
муҳитини яратишди. Натижада масофавий таълим платформасига талабаларнинг 92 фоизи қамраб
олинди.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, университетда масофавий таълим платформасига

қўйиладиган ўқув материалларига бўлган талаблар ўзгартирилди ва уларнинг кичик ҳажмли ҳамда
кўп манбаларга эга бўлиши талаб қилинди. Видеодарслар янги Camtasia Studio, Bandicam, Movavi
Screen Recorder Studio электрон дастурий маҳсулотларни ўзлаштирган ҳолда ёзила бошланди.
Уларнинг сифати яхшиланиб, давом этиш вақти узайтирилди, шунингдек, ҳажми анча
ихчамлаштирилди.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб тасдиқланган дарс жадвали асосида ZOOM дастури

орқали онлайн дарслар ўтилиши йўлга қўйилди. Натижада, талабалар давомати ва ўтилаётган
дарсларнинг сифатини таъминлаш борасидаги муаммолар ечилди.

Одатда, маълум бир масала муҳокама қилинганда, шу иш юзасидан фикрлар хилма - хиллиги

бўлиши маъқул. Шуларни эътиборга олган ҳолда,онлайн таълимнинг баъзи камчиликлари ҳақидаги
баъзи фикрларни ҳам келтириб ўтамиз.

Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университеты собиқ биринчи проректоры Азамат

Акбаровнинг масофавий таълим ҳақидаги фикрлари:

“Онлайн таълимнинг камчиликлари кўп. Биринчидан, ойлаб уйда қолиб кетган талабада стресс

бошланади. Иккинчидан, онлайн таълим инклюзив таълимга зарба беради. Уқув жиҳозларидан
талабанинг фойдаланолмаслиги кабы. Учинчидан, онлайн ўқиш инсонлар орасида тенгсизлик,
табақаланишни кучайтириб, адолатсизликни кўпайтиради.

Олий таълим мутасаддиларига бу борадаги халқаро тажрибани ўрганишларини, хориж

университетлари билан ўртада ҳамкорликни йўлга қўйишни сўраб қолардим”.

Энди хорижий давлатларда масофавий таълимни йўлга қўйиш бўйича қандай қулайликлар

яратилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз: “Қозоғистон уяли алоқа операторлари томонидан
масофавий таълим учун махсус имтиёзли тариф яратилди, дейилади «Kazinform» хабарида.

Етакчи уяли алоқа операторлари ойлик тўлов миқдори 990 тенге бўлган «Таълим» тарифный

ишлаб чиқдилар. У ўқув йилининг бошидан бошлаб ишлайди. Биз ушбу масалани ишлаб чиқишда
фаол иштирок этдик. Ушбу тариф режасида таълим ресурсларида фойдаланганлик учун мегабайт
олинмайди», - деди «Кунделик» МЧЖ Бош директоры Мухтар Илясов.

Маълум қилинишича, тариф режасида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида бепул қўнғироқлар

ҳамда таълим ресурсларининг мавжудлиги таъминланади.

Республикамизда масофавий таълимга ўтилганига кўп вақт бўлгани йўқ, аммо шу вақтлар ичида

анча - мунча тажрибага эга бўлдик, яъни, Олий таълим, Халқ таълими тизимида онлайн шаклидаги
ўқув ишларида ютуқлар, шунингдек, камчиликлар ҳам бўлди. Бу борадаги ишлар мутасадди


background image

457

ташкилотлар томонидан атрфлича ўрганилди, уларнинг фаолиятига баҳо берилди. Масалан, таълим
сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Узбекистон ОТМларидаги масофавий таълим сифатини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келди:

“Уқув йили бошланган кунларданоқ ОТМлардаги онлайн таълим сифати текшириб

борилмоқда”,- дейилади хулосаларда,

-Профессор-ўритувчилар ва талабаларнинг электрон

платформадан фойдаланиш кўникмаси йўкушги, мазкур платформалар ўқув-услубии томондан
тўлик; бойитилмагани, техника, uiapoum етишмаслиги ва интернет сифати каби муаммолар сабаб,
талабалар давомати каби камчиликлар кузатилди».

Қайд этилишича, масофавий таълимда яратилган электрон ресурслар сифати таҳлили

натижаларига кўра:

-

38 та ОТМдаталабаларга маслаҳат бериш хизматлари ва колл-центрлар фаолияти йўлга

қўйилмаган;

-26 та ОТМда талабалар томонидан машғулот сифатига баҳо бериш тизими йўлга қўйилмаган;
-19 та ОТМда масофавий ўқитиш платформасидан фойдаланиш бўйича қўлланма ва

йўриқномалар йўқ.

Қайд этилишича, аниқланган камчиликлар бўйича ОТМларга қатъий огоҳлантириш берилиб,

қилиниши керак бўлган ишларнинг «Иўл хариталари» тасдиқланган. Камчиликлар босқичма-босқич
бартараф этилаётгани айтилди.

Масофавий таълим нисбатан самарали йўлга қуйилган ОТМлар ҳам санаб ўтилди:
-Халқаро ислом академияси.
-

Тошкент молия института.

-Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари института.
-

Тошкент ахборот технологиялари университета.

-

Тошкент шаҳридаги Инха университета.

-

Турин политехника университета.

-Самарканд давлатуниверситета.
-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

-Бухоро давлат тиббиёт института.
Маълум қилинишича, бошқа ОТМларга юқоридаги олийгоҳлар тажрибасини ўрганиш тавсия

қилинган.

«Бирок; таъкидлаш жоизки, ҳали масофавий таълимни сифатли ташкил этиш бўйича

ОТМларда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар мавжуд. Ху су сан, кўпгина
мутахассислик бўйича бевосита амалий машгулотлар муҳим ўрин тутишини инобатга олиб,
эпидемиологик вазиятдан келиб чициб, босқичма-босқич анъанавий таълимгаўтилиши билан мазкур
камчиликлар ҳам бартараф этилади», -

деди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

матбуот котиби.

Узбекистонда коронавирус пандемияси шароитида масофавий таълимнинг қандай йўлга

қўйилганлиги, бу борадаги тўпланган тажрибалар ҳақида маълум фикрларга эга бўлдик. Асосийси,
огир вазиятдан чиқиш учун Давлатимиз раҳбари бошчилигида бу соҳага алоҳида эътибор берилгани
муҳим аҳамият касб этади.

Янги ўқув йили ҳам масофавий таълим асосидабошланди. Табиийки, бу борадаги тажриба ва

кўникмалар ошаверади, муҳими, таълимни янада сифатли ва мазмунли бўлиши ҳамда
бу тизимни янада мукаммалроқ бўлиши учун асослар бор. Бошланган ишимиз янада яхши йўлга
қўйилса, уни янги технология ва янгича усуллардан фойдаланган ҳолда ўз устимизда жиддийроқ
ишлаб, такомиллаштирсак, талабаларга сифатли билим бериш йўлидаги саъй - ҳаракатларимиз ўз
натижасини беради, дейиш мумкин.

АДАБИЁТЛАР:

1.

UzA.uz.2020 йил 30 апрель.

2.

UzA. uz. 2020 йил 30 август.


background image

458

3.

Kun.uz.2020 йил 11 октябрь.

4.

Kun.uz. 2020 йил 13 октябрь.

5.

Kun.uz. 2020 йил 13 октябрь.

6.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

7.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Библиографические ссылки

UzA.uz.2020 йил 30 апрель.

UzA. uz. 2020 йил 30 август.

Kun.uz.2020 йил 11 октябрь.

Kun.uz. 2020 йил 13 октябрь.

Kun.uz. 2020 йил 13 октябрь.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов