Ўзбек тили тараққиётида даврий нашрларнинг ўрни

Надир Хамраев

Инсоният ҳаётида матбуот доим муҳим ўрин тутиб келган. Ривожланиш босқичидан ўтаётган ҳар қандай жамиятда ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракат матбуотсиз, газета ва журналларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Даврий нашрлар ўзининг ҳар битта соҳага таъсир ўтказа олиш хусусияти билан аҳамиятли: «Маълумки, матбуот ижтимоий ҳаётни акс эттириш кўринишларидан бири, реал воқеликни билиш, тадқиқ этиш ҳамда унга таъсир кўрсатишнинг муҳим воситасидир». [1] Таъсир қилиш мобайнида у ўша соҳанинг камчилик-ютуқларини, келажак ва ўтмишини рўй-рост айта олмиши керак. Она тили ҳар бир давлатнинг энг муҳим бойлиги, ғурури, фахри ҳисобланади. Унга қандай, муносабатда бўлинса бу ўша халққа қилинган муносабат бўлади. бекорга халқ орасида «Тилга ихтиёрсиз элга- эътиборсиз» дейилмаган. Шу боисдан ҳам азалдан олимларимиз ва тил учун қайғурадиган ҳар қандай инсон фикрларини мақола шаклига келтирган ва рўзномалар орқали халққа етказган.

47

Просмотров

19

Загрузок

hh-index

0

Цитаты