Ўзбек тили тараққиётида даврий нашрларнинг ўрни

CC BY f
159-162
3
1
Поделиться
Хамраев, Н. . (2021). Ўзбек тили тараққиётида даврий нашрларнинг ўрни . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 159–162. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22036
Надир Хамраев, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инсоният ҳаётида матбуот доим муҳим ўрин тутиб келган. Ривожланиш босқичидан ўтаётган ҳар қандай жамиятда ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракат матбуотсиз, газета ва журналларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Даврий нашрлар ўзининг ҳар битта соҳага таъсир ўтказа олиш хусусияти билан аҳамиятли: «Маълумки, матбуот ижтимоий ҳаётни акс эттириш кўринишларидан бири, реал воқеликни билиш, тадқиқ этиш ҳамда унга таъсир кўрсатишнинг муҳим воситасидир». [1] Таъсир қилиш мобайнида у ўша соҳанинг камчилик-ютуқларини, келажак ва ўтмишини рўй-рост айта олмиши керак. Она тили ҳар бир давлатнинг энг муҳим бойлиги, ғурури, фахри ҳисобланади. Унга қандай, муносабатда бўлинса бу ўша халққа қилинган муносабат бўлади. бекорга халқ орасида «Тилга ихтиёрсиз элга- эътиборсиз» дейилмаган. Шу боисдан ҳам азалдан олимларимиз ва тил учун қайғурадиган ҳар қандай инсон фикрларини мақола шаклига келтирган ва рўзномалар орқали халққа етказган.

Похожие статьи


background image

159

Ҳамраев Нодир Ҳасанович

тадрицотчи

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

ЎЗБЕК ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИДА ДАВРИЙ НАШРЛАРНИНГ ЎРНИ

Инсоният ҳаётида матбуот доим муҳим ўрин тутиб келган. Ривожланиш босқичидан ўтаётган ҳар

қандай жамиятда ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракат матбуотсиз, газета ва журналларсиз тасаввур
қилиб бўлмайди. Даврий нашрлар ўзининг ҳар битта соҳага таъсир ўтказа олиш хусусияти билан
аҳамиятли: «Маълумки, матбуот ижтимоий ҳаётни акс эттириш кўринишларидан бири, реал
воқеликни билиш, тадқиқ этиш ҳамда унга таъсир кўрсатишнинг муҳим воситасидир». [1] Таъсир
қилиш мобайнида у ўша соҳанинг камчилик-ютуқларини, келажак ва ўтмишини рўй-рост айта
олмиши керак. Она тили ҳар бир давлатнинг энг муҳим бойлиги, ғурури, фахри ҳисобланади. Унга
қандай, муносабатда бўлинса бу ўша халққа қилинган муносабат бўлади. бекорга халқ орасида «Тилга
ихтиёрсиз элга- эътиборсиз» дейилмаган. Шу боисдан ҳам азалдан олимларимиз ва тил учун
қайғурадиган ҳар қандай инсон фикрларини мақола шаклига келтирган ва рўзномалар орқали халққа
етказган. Даврий матбуот орқали эълон қилинажак мақолаларни уч босқичга бўлиш мумкин:

жадид даври матбуотида тил масаласининг ёритилиши

мустақилликкача бўлган давр матбуотида тил масаласининг ёритилиши

мустақилликнинг дастлабки йиллари матбуотида тил масаласининг ёритилиши

ҳозирги давр матбуотида тил масаласининг ёритилиши

Жадид даври матбуоти тил тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. Боиси газета ва журналлар

Туркистон ўлкаси бўйлаб эндигина ёйилиш арафасида бўлиб, бу одамларнинг ҚИЗИҚИШИНИ уйғота
олган ва бир қанча масалаларга ечим топилиши учун кўмак ҳам берган. Абдурауф Фитратнинг
«Иштирокиюн» газетасининг 1919-йил 12-июнидаги 32-сонида чоп этилган «Тилимиз» номли
мақоласини бу турдаги илк мақола ҳам дейиш мумкин. Унда аччиқ ҳақиқатлар қўрқмасдан тилга
олинган.

Масалан:

«Сўз

бу

ерда

келдими?

Чидамоқ

қўлдан

келмас.Қаболик,

дўққиликкўрсатмоқчибўлибдеймизки: Сизулусингизнисевмайсиз.Шунинг учун турк улуси ва турк
тилининг сиз билан иши йўқдир. Қаршингиздаги кишилар бу сўзни эшитиб ўтирмаслар, қиларини
қиларлар. Мен улусимни жонимдан ортиқ севаман, дерлар. Буларнинг мана шу сўзлари кўмучдир,
(ёлғон)... турк тилини севамиз, лекин тили қабодир, мусиқаси тотсиздир, таризи қоронудир,
деганларнинг ҳам бир-икки таёқ еб, қувилмоқлари керакдир, лекин, турк тили бахтсиздир». Абдурауф
Фитрат вақтли матбуотда ўзининг тилга оид ушбу мақоласи билан тил масаласига жиддий қарамоқ
кераклигини, она тилимизни ҳар қандай таҳдидлар ва чекловларга қарамасдан, камчиликлари билан
биргаликда севиш кераклигини уқтирган. Шунингдек Фитрат ўзининг бошқа мақолаларида ҳам тил
мавзусини бот-бот эслаб ўтишни канда қилмайди. Масалан, «Шеър ва шоирлик» адабий мубоҳасасида
«Туркча сўзларнинг гавдасини бузмай олмоқа кўб тиришкан шоир Навойидир», деб айтиб ўтган.
«Тараққий», «Хуршид», «Садойи Туркистон», «Садойи Фарғона», «Нажот», «Самарканд» ,
«Ҳуррият» каби газеталар М.Беҳбудий, М.Абдурашидхонов, Ҳ.Ниёзий, А. Авлоний, Чўлпон,
Л.Обидов, И.Тоҳирий ва бошқалар томонидан нашр этила бошланди ва ўз асарлари билан
Туркистонда озодлик, мустақиллик, шунингдек, тилпарварлик ғояларининг вужудга келиши ва
ривожланишида каттахизмат қилдилар. Жаҳон матбуотшунослари бу давр матбуотини эркин дунё
матбуоти деб номладилар. Лекин Туркистон ўлкаси бундан мустасно эди. Мустамлакачилик зулмини
яхшигина тортган бўлса ҳам юртимиз зиёлилари бутун халқни қийнаётган муаммоларни ёритишдан
тўхташмаган. Шу даврнинг энг кўзга кўринган нашрларидан бири ҳисобланган «Маориф ва
ўқитувчи» газетаси ўзининг ҳар бир нашрида зиддиятли, муҳокамаларга бой мақоллаларини бериб
борарди. Масалан, 1922-йилнинг 26- февраль - 6-март кунлари Бокуда туркологларнинг биринчи
Бутуниттифоқ қурултойи бўлиб ўтади, унда араб ва рус графикалари асосида иш кўраётган туркий
халқларнинг ёзувларини лотинлаштирилган алифболарга кўчириш масаласи кўрилади. Қурултойда


background image

160

туркий халқларнинг ёзувларини лотинлаштирилган алифболарга кўчириш таклифи маъқулланади, бу
таклифнинг ҳар бир Республикада махсус кўриб чиқилиши тавсия этилади. Ана шу тавсиядан сўнг
Узбекистонда лотин графикасига кўчиш ҳаракати анча тезлашади. Чунончи, «Маориф ва ўқитувчи»
журналида чиққан бир мақолада бу ҳақда шундай дейилади: «Нима учун арабдан лотинга ўтиш
керак?» Шу сўроққа қисқа қилиб шундай жавоб берамиз:

Араб алифбоси турк тилидаги товушларнинг шаклини тамомила бера олмайдир.
Араб алифбоси техника томонидан лотиндан қуйида турадир. Арабда нуқталар, аломатлар, бош,

ўрта ва сўнгги ҳарфлар бордир. Лотин эса булардан узоқдир.

Араб алифбоси ўқитиш, ўрганиш ишида лотиндан ортда турони, техника томонининг бузуқлиги

устига стенография, телеграфия ишида ҳам тўсқинлик қиладир» [2].

Бундан шу кўриниб турибдики, тилшуносликдаги қарама-қаршиликлар, маълум қарорни қабул

қилиш ёки қилинмасликка дойр қарашларнида ёритиб борган рўзномалар, албатта, тил хусусидаги
муҳим давлат қарорларини ҳам чоп этаверган. 1922- йилнинг 29— 31- ноябрида Самарқандда тил
мутахассислари ва ўзбекшунослар кенгаши ўтказилади. Унда ёзувга оид қуйидаги қарор қабул
қилинади: «Бугун ишлатилмоқда бўлган имломизнинг етишмасликларига қарамасдан айтиш
мумкинки, кўп имлолардан мукаммалдир ... шунинг учун-да бошқадан бир лотин ҳарф ва имлоси
масаласини кўтариш ортиқчадир» [3].

«Бутун турк оламининг кўпчилиги томонидан араб ҳарфлари асрлардан бери ишлатилиб келиб,

туркларнинг аксариятининг тарих ва адабиёт билан боғланганлигини эътиборга олиб, биз, турклар
учун араб ҳарфларини олишни мувофиқ топамиз» [4]

1938- йилнинг 9- декабрида лотин графикаси асосидаги ўзбек алифбоси ва имлосининг

юқоридаги ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган янги лойиҳаси муҳокама учун матбуотда эълон
қилинади. [5].

Журналлар ҳақида сўз кетганда «Ойна», «Чаён», «Ҳуррият» кабилар матбуотнинг дастлабки

ривожланиш йилларида Туркистон халқлари маънавий тарихида, шунингдек, туркий тил
тараққиётида катта ўрин эгаллаган нашрларни эслаш ўринли. 1917- йил октябр ўзгаришидан
сўнгУзбекистонда «Инқилоб», «Ер юзи», «Муштум» ва бошқа кўплаб журналлар нашр этила
бошланди. «Ойна» журнали, «1913 йил, 1-сонида яна бир тараққийпарвар адиб Мунавварқори
Абдурашидхонов икки эмас, тўрт тил лозим» мақоласи орқали ўз она тили қаторида бошқа тилларни
ҳам ўрганиш кераклиги, шунингдек, тил билган кишилар шу тилдаги асарларни таржима қилиб тил
кўламдорлигини ошириш лозимлигини уқтирмоқчи бўлади: «Форсий билган киши Фирдавсий, Бедил,
Саъдий, Маснавийдан қандай лаззат олса, туркий билганлар Фузулий, Навоий, Боқий, Сомий,
Абдулҳақ Ҳомид, Акрамбек, Санойи, Нобий, Ножийлардан, яна Толстой, Жул Верн ва уларнинф
замонавий асарини туркий таржимасидан лаззат шундай оладур» [6].

Тил грамматикасинингяратилиши мураккаб жараён. Бу жараёндаэса кўплаб мулоҳазалар ўз

тастиғини топади ёки йўқликка маҳкум бўлади. Ундан аввал эса матбуотда эълон қилиниб бошқа
мутахассислар ҳамда оддий ўқувчилар томонидан ўқилиб, муҳокама қилиниши мумкин. Шунингдек,
грамматиканинг кўплаб муаммоларини ёритишни ўз олдига мақсад қилиб олган мақолалар газета ва
журналларнинг деярли ҳар бир сонидн ўрин эгаллайдиган бўлди ва ҳатто тил масалаларига
бағишланган алоҳида «Узбек тили ва адабиёти» журнали ҳам нашр этила бошланди. Ушбу журнал
Узбек тили тараққиётида муҳим ўринга эта нашр ҳисобланади. Журналда эса М.Асқарова мақолалари
салмоқли ўрин эгаллайди. Олима журналнинг деярли ҳар бир сонида ўз мулоҳазалари билан
ўртоқлашиб бораверган. Масалан,

«Бўл

сўзининг айрим хусусиятлари ҳақида» [7], «Боғловчи-

юкламалар ҳақида», [8], Усмонов С. «Антонимлар» [9], «Фразеологик бирликларда маъно ва қурилиш
номутаносиблиги» [10] Искандарова Ш. «Ономасиология муаммолари ва ўзбек тили лексикасини
майдон сифатида ўрганиш» [11], Назаров К. «Алифбоҳам миллий бўлсин» [12] каби мақолалар жуда
аҳамиятли. 50-90- йилларда тилга доир мақолалар тил тараққиёти учун жуда катта аҳамият касб этади,
аммо, мақоллаларнинг эълон қилиниш даври мустамлакачилик даврига тўри келгани боне
грамматикамиз руслашиб кетишига олиб келди. Мамлакат мустақилликка эришганидан сўнггина


background image

161

ушбу хатони торилашга бир мунча уринилди.

Ендигина мустақилликка эришган юртнинг тилшунос олимлари зиммасига катта вазифа

юкланади. Рус грамматикасига мослашиб қолган тилшунослигимизни бутунлай туркийлаштириш
мушкул эди. Шу боисдан кетма-кат мақолалар ёзилиб нашрлар уларни эълон қилар ва халқ уни
муҳокама қиларди. Бу жараённи бугунга қадар давом этмоқда, дейиш мумкин. Масалан, руслардан
бизга “мерос қолган«$1» кирилл ёзуви ҳозиргача лотинчанинг оёғига тушов бўлмоқда. 1995-йил 6-
майда «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўрисида»ги Узбекистон
Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши
қарорига ўзгартишлар киритиш тўрисидаги Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарори қабул
қилинди. Бу хабар эса бир вақтнинг ўзида - «Халқ сўзи» газетасида 1995-йил 6-июнда, «Маърифат»,
1995-йил 7- июнда, шунингдек, «Тил ва адабиёт таълими» журналида ҳам нашр этилди. Лотин ёзувига
ўтиш даставвал 2005 - йилгача муддатда берилган бўлса ҳам кейинчлик бу қарор муддати 2010-йилга
узайтирилди. “Узбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва
қўшимчалар киритиш тўрисида: Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993- йил 2- сентабрда
қабул қилинган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўрисида»ги Узбекистон
Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги Қарорининг;

1-бандидаги «2005- йил» деган сўзлар «2010- йилнинг» деган сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандидаги «2005-йилнинг» деган сўзлар «2010- йилнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
УзбекистонРеспубликасиПрезидентаИ.Каримов. Тошкент шаҳри, 2004- йил 30- апрел.» [13].

«Халқ сўзи» газетасининг 2004- йил 26- июнь, шайба кунги сонида ушбу қонун босиб чиқарилди.

Масалан, унинг 2007- йил Тил мураккаб қурилишли ижтимоий ҳодиса бўлиб, кишиларга

фикрлаш, фикрлашув қуроли сифатида хизмат қилади. Дастлаб тилнинг икки ҳолати фарқланади:
лисон ва нутқ. Лисон- тилнинг киши миясидаги тил хотираси марказида мавжуд бирликлардан ва
улардан фойдаланиш қоидаларидан иборат бойлик. Нутқ эса ана шу бойликдан фойдаланиш жараёни
ва шундай жараённинг ҳосиласи. Лисон киши миясида мавжуд мавҳум ҳодиса бўлиб, уни ақл билан
идрок қиламиз, нутқ эса ана шу мавҳум ҳодисадан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган ҳодиса
бўлиб, уни талаффуз бирликлари сифатида эшитамиз.

Лисонга мансуб, яъни тил хотирасида мавжуд ҳодисаларга «лисоний бирликлар» дейилади;

лисоний бирликларнинг нутқда моддий шакл олган ҳолатига «нутқий бирлик» дейилади. Демак, ҳар
бир кишининг миясида лисоний бирликларнинг рамзларидан ва
улардан фойдаланишнинг қоидаларидан иборат бойлик бор, ҳар бир киши эҳтиёжига қараб бу
бойликдан фойдаланиб, нутқ ҳосил қилади.

Ҳозирги давр тилшунослигининг матбуотда ёритилиши юқорида санаб ўтилган даврларникидан

кўп фарқ қилмайди. Гўё аввалги муаммолр ҳали ҳал қилинмагандек, ёки айнан шундай. Масалан, биз
ҳозиргача лотин ёзувига тўлиқ ўтмадик. Даврий нашрларнинг тили ҳам бунга ҳали тўлиқ тайёрмас,
қайсидир газета ёки журнал лотин ёзувида иш юритса, яна қайсинисидир кириллда юритаверади.
Бугунги кун нашрларидан тил тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётган газета ва журналлардан
«Тил ва адабиёт таълими» журнали, «Шарқ юлдузи», «Маърифат», «Ҳуррият» кабиларни санаш
мумкин. Чунки уларнинг ҳеч бири тил масаласига бефарқ бўлмай, унга доир мақолаларни чоп этиб
боради. Мисол учун «Халқ» сўзи газетасининг 2019-йил 22- октябрь сонида «Миллий ўзлигимиз ва
мустақил давлатчилигимиз тимсоли» мавзули Президент Шавкат Миромоновичнинг ўзбек тилига
давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига баишланган тантанали маросимидаги нутқи чоп
этилди. Газетанинг худди шу сонида «Тил миллатнинг руҳи, жонидир» номли мақола ва «Номлар тил
меъёрларига мое бўлсин» номли мақола Д.Лутфуллаева ҳамда М.Спарниязовалар ҳаммуаллифлигида
берилди. Тан олиб айтиш керакки, ҳозирги давр матбуотида, шунингдек, интернет нашрларида кўпроқ
тилимизни ёт сўзлардан ҳимоя қилиш, она тили фанининг самарадорлигини ошириш борасидаги
мақолалар кўплаб учрайди. Филология фанлари доктори, профессор Б.Менглиевнинг «Она
тилимиз»ни тилшунослик исканжасидан қутқарайлик номли мақоласини ҳақиқий портлаш деб аташ
мумкин. Чунки, аслида ҳам сўнгги пайтларда биз тилимизни керагидан ортиқ ялтироқ қоғозга ўрашга


background image

162

ҳаракат қилмайлик ундаги доғларни яширишнинг имкони бўлмаяпти. Муаллиф бу борада шундай
дейди: Ҳаммамиз мактабда физика, кимё, математика предметларини ўқиганмиз. Улардан қойиллатиб
беш баҳо олганмиз. Аммо кўп ҳолларда оддийгина электр чироқли патронини ўрнатишни ҳам, бирор
нарсанингҳажминиҳисоблашниҳамэплай олмаймиз. Нега? Жавобини ўзингиз беринг. Муаммоми?
Унда ечими ҳақида Сиз ҳам ўйланг. Энди ўзимизнинг «Она тили»мизга келайлик. Мактабда она
тилимизнинг аҳволи қандай? Боши ҳам, адои ҳам йўқ, бунинг устига дарсликдан дарсликка ўтиш,
синфдан синфга кўчиш билан ўзгариб турадиган сон-саноқсиз илмий (лингвистик) қоидаларни
ёдлаганмиз сув қилиб ичганмиз. Матннинг, берилган гапларнинг «авра-астар»ини чиқариб, ипидан
игнасигача таҳлил қилганмиз. Бироқ, бу «билим»лар оғзаки ва ёзма нутқимизга қай даражада таъсир
қилганлиги ҳақида ўйлаб кўрайлик. Нутқимиз қандай?» тилшуноснинг ўз ҳамкасбларидан тортиб,
ўзбек тилида сўзлашувчи оддий инсон олдига қўйган саволини нотўри, деб айтиб бўлмайди. Бу савол
ҳар биримизни ўйлантириши керак, аслида. Бундай мақолаларнинг нашрларда бериб борилиши
тилимизнинг тараққиёти учун хисса қўшмасдан қолмайди, албатта. Ачинарли жиҳати шундаки, газета
ва журналларни фақат 21- октаябр «Тил байрами» арафасидаги чиқаришади кўп ҳолларда. Аслини
олганда бу мавзуни кечиктиришнинг сира кераги йўқ. чунки тил муттасил, билинар-билинмас
ўзгаришга учрайди. Янги ўзгаришга учраган тилда эса муаммолар бўлиши табиий ҳол. Шуни ўз
вақтида бажариш эса кейинги, ундан-да каттароқ муаммоларнинг туилишининг олдини олади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Иномов Р. Лотин алифбоси учун кураш//«Маориф ва Оқитувчи» журнали, 2006, 3-сон. 5-6.

2.

Ҳожиев А. Назарий тилшуносликка оид бир масала /«Филология масалалари».

3.

М.А.Асқарова. (1962) Бўл сўзининг айрим хусусиятлари ҳақида (Узбек тили ва адабиёти

масалалари, Тошкент.

4.

М.А.Асқарова. (1962) Боғловчи-юкламаларҳақида. Узбек тили ва адабиёти масалалари

журнали. Б-4.

5.

М.А.Асқарова. (1962) Қўшма гапнинг кўчирма гапли тури ҳақида “Узбек тили ва адабиёти

масалалари журнали. Б-4.

6.

М. А.Асқарова. (1959) боловчисиз боланган қўшма гаплар “Совет мактаби«$1» журнали, Б-

11.

7.

Усмонов С. Антонимлар // «Узбек тили ва адабиёти масалалари» жури., 1958, 2-сон,

8.

Ҳ о ж и е в А. (1967) Кесими -р экан формасидаги пайт эргаш гапли қўшма гаплар ҳақида.—

«Узбек тили ва адабиёти», 1-сон.

9.

Ҳайитметов К. (1966) Фразеологик бирликларда сўзлар тартиби масаласига дойр.— «Узбек

тили ва адабиёти», 2-сон.

Ю.Ҳайитметов К. (1966) Гайда сўзларнинг тартибини ўрганиш.— «Совет мактаби», 9-со
11.

.Ҳайитметов К. (1968) Инверсия ҳақида.— «Совет мактаби», 5-сон.

12.

Худойқулов М. (2007) Журналистикага кириш. Тошкент.

13.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу

билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

14.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Иномов Р. Лотин алифбоси учун кураш//«Маориф ва Оқитувчи» журнали, 2006, 3-сон. 5-6.

Ҳожиев А. Назарий тилшуносликка оид бир масала /«Филология масалалари».

М.А.Асқарова. (1962) Бўл сўзининг айрим хусусиятлари ҳақида (Узбек тили ва адабиёти масалалари, Тошкент.

М.А.Асқарова. (1962) Боғловчи-юкламаларҳақида. Узбек тили ва адабиёти масалалари журнали. Б-4.

М.А.Асқарова. (1962) Қўшма гапнинг кўчирма гапли тури ҳақида “Узбек тили ва адабиёти масалалари журнали. Б-4.

М. А.Асқарова. (1959) боловчисиз боланган қўшма гаплар “Совет мактаби«$1» журнали, Б-11.

Усмонов С. Антонимлар // «Узбек тили ва адабиёти масалалари» жури., 1958, 2-сон,

Ҳ о ж и е в А. (1967) Кесими -р экан формасидаги пайт эргаш гапли қўшма гаплар ҳақида.—«Узбек тили ва адабиёти», 1-сон.

Ҳайитметов К. (1966) Фразеологик бирликларда сўзлар тартиби масаласига дойр.— «Узбек тили ва адабиёти», 2-сон. Ю.Ҳайитметов К. (1966) Гайда сўзларнинг тартибини ўрганиш.— «Совет мактаби», 9-со

.Ҳайитметов К. (1968) Инверсия ҳақида.— «Совет мактаби», 5-сон.

Худойқулов М. (2007) Журналистикага кириш. Тошкент.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов