ХИТОЗАН НАНОПРЕПАРАТЛАРИ ТАЪСИРИДА СОЯ ЎСИМЛИК БАРГ САТҲИНИНГ КЕНГАЙИШИ

Abstract

Ушбу мақолада, биологик соф маҳаллий биопрепарат  хитозан нанопрепаратлари таъсирида соя ўсимлик баргларининг юзаси кенгайиши аниқланиб, таҳлил қилинган ва олинган натижалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
93-96
0

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Бойматова , М. . (2025). ХИТОЗАН НАНОПРЕПАРАТЛАРИ ТАЪСИРИДА СОЯ ЎСИМЛИК БАРГ САТҲИНИНГ КЕНГАЙИШИ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 4(19), 93–96. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/123587
0
Citations
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада, биологик соф маҳаллий биопрепарат  хитозан нанопрепаратлари таъсирида соя ўсимлик баргларининг юзаси кенгайиши аниқланиб, таҳлил қилинган ва олинган натижалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

93

ХИТОЗАН НАНОПРЕПАРАТЛАРИ ТАЪСИРИДА СОЯ ЎСИМЛИК

БАРГ САТҲИНИНГ КЕНГАЙИШИ

Бойматова Муқаддас Амировна

таянч докторант

Шоличилик илмий тадқиқот институти

E-mail: muqaddasamirovna2403@gmail.com

Телефон: +998939908637

https://doi.org/10.5281/zenodo.15877357

Аннотация.

Ушбу мақолада, биологик соф маҳаллий биопрепарат

хитозан нанопрепаратлари таъсирида соя ўсимлик баргларининг юзаси
кенгайиши аниқланиб, таҳлил қилинган ва олинган натижалар ҳақидаги
маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

соя, хитозан нанопрепаратлари, капсуллаш, соя, дуккакли

экин, барг, ҳосилдорлик.

Ҳозирги кунда юртимиз аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминлаш ва сифатли озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш долзарб
масалалардан биридир. Шунингдек, маҳаллий озиқ-овқат ва хомашё
ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, бозорга хавфсиз, экологик
тоза ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш муҳим вазифалардан
ҳисобланади.

Шу боисдан, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда ҳосил

сифати ва ҳажмига муайян боғлиқ бўлган

ташқи муҳит омиллар

таъсирини имкон даражасида пасайтиришда янгича ѐндашувлар керак
бўлади. Шу билан бир қаторда, атроф муҳитга салбий оқибатлар келтириб
чиқувчи агрокимѐ ва агротехнологиялардан фойдаланишни янада
камайтириш мақсадга мувофиқ.

Хориж

олимлари

томонидан

биологик

фаол

полимер-

қисқичбақасимонлардан олинган хитозан ва унинг ҳосилалари
асосидаги препаратлар ўсимликлар физиологик жараёнларини
тезлаштириши, ўсиб- ривожланишига ва ҳосилдорлигини ошириши,
ўсимликларга касаллик ва зараркунандаларга юқори чидамлилик
бериши аниқланган.

Биз тадқиқотимизда ЎзР Фанлар академияси Полимерлар кимёси

ва физикаси институтида маҳаллий тут ипак қурти ғумбагидан олинган
Bombyx mori хитозани асосида олинган нанопрепаратларидан
фойдаландик. Хитозан нанопрепаратлари биостимулятор сифатида, соя
навларининг ўсиб-ривожланиши ва ҳосилдорилигини ошириш билан


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

94

бирга инсон саломатлиги ва атроф муҳитда ҳеч қандай салбий
оқибатлар келтириб чиқармайдиган табиий биологик фаол модда.

Барг юксак ўсимликнинг энг муҳим вегетатив органи бўлиб,

ассимиляция юзасини ҳосил қилади. Барча физиолигик ва биокимёвий
жараёнларнинг асосий қисми барг ёрдамида амалга ошади, жумладан,
фотосинтез, газ алмашинув, транспирация, минерал озиқланиш фаолияти
учун барг сатҳи муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақида қатор олимлар
изланишларида таъкидлаб ўтишган.

Ўсимликларда барг юзасининг кенглиги меъёрда бўлиши

фотосинтез жараёнининг самарали бўлишига таъсир кўрсатади, шунга
кўра, ҳар бир ўсимлик керакли барг юзасини шакллантиришга мослашган
бўлади. А.Я.Барчукованинг (2012-й) изланишларида таъкидлашича,
ўсимлик барг юзасининг кенгайиши фотосинтез соф маҳсулдорликни
ошишига ёрдам беради. [25]

И.В.Массино, Н.С.Умаровалар [80. 19-21-б] соя ўсимлик барг юзаси

майдони улчамини ўсимлик онтогенезининг шоналаш, гуллаш ва
дуккаклаш даврларида ўрганганда, барг юзаси майдони Ўзбек-2 навида
Орзу навига нисбатин юқори бўлишини кузатишган.

М.А.Саттаров, Р.Саидкановалар [21. 19-21-б] такидлашича, соя

ўсимлигининг барг сатҳи маккажўхорининг барг сатҳидан икки баробар
катта бўлади, лекин меъёрдан ортиқча барглар ёруғлик нурининг пастки
ярусда жойлашган барглардан тусиб қўяади.

Биз тажрибамизда ўсимлик барг сатҳи кенгайишини навлар

кесимида ривожланиш фазалари бўйича хитозан нанопрепаратларининг
таъсирини аниқлаш мақсадида кузатув ишларини олиб бордик.
Кузатишларда, хитозан нанопрепаратлари таъсирида назорат вариантга
нисбатан барг сатҳи майдонининг ошиб бориши аниқланди (1-жадвал).

1-жадвал

Соя

ўсимлигининг

барг

сатҳи

кенгайишида

хитозан

нанопрепаратларининг таъсири.

№ Тажриба вариантлари

Ривожланиш

даврларида

1

туп

ўсимликдаги барг сатҳи, см²
Шоналаш

Гуллаш

дуккаклаш

Нафис нави

1 Назорат

351,7

1345,9

3963,8

2 Хитозан

353,3

1504,0

4074,9

3 Нанохитозан

368,8

1935,6

4463,5


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

95

Олинган натижаларни кўрсатишича, Нафис навининг назорат
вариантида барг сатҳи шоналаш даврида 351,7 см² ни, ялпи гуллаш
даврида 1345,9 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса 3963,8 см² ни ташкил
этган. Хитозан препарати таъсирида барг сатҳи шоналаш даврида 353,3
см² ни, ялпи гуллаш даврида 1504,0 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса
4074,9 см² ни ташкил қилди. Нанохитозан препарат таъсир эттирилган
вариантда барг сатҳи шоналаш фазасида 368,8 см² ни, гуллаш фазасида
1935,6 см² ни, дуккаклаш фазасида бўлса 4463,5 см² ни қайд этди.
Наоаскорбат хитозан препарати таъсир эттирилганда эса барг сатҳи
шоналаш даврида 370,4 см² ни, гуллаш фазасида 2265,4 см² ни, дуккаклаш
фазасида 4682,3 см² га кенгайганлиги аниқланди.
Тажрибада ўрганилаётган Севинч навида назорат вариантида барг
сатҳи шоналаш даврида 338,6 см² ни, ялпи гуллаш даврида 1284,7 см² ни,
ялпи дуккаклаш даврида эса 3895,7 см² ни ташкил этган. Хитозан
препарати таъсирида барг сатҳи шоналаш даврида 346,5 см² ни, ялпи
гуллаш даврида 1427,5 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса 3974,6 см² ни
ташкил қилди. Нанохитозан препарат таъсир эттирилган вариантда барг
сатҳи шоналаш фазасида 360,3 см² ни, гуллаш фазасида 1720,6 см² ни,
дуккаклаш фазасида эса 4265,8 см² ни қайд этди. Наоаскорбат хитозан
препарати таъсир эттирилганда эса барг сатҳи шоналаш даврида 367,9 см²
ни, гуллаш фазасида 1985,7 см² ни, дуккаклаш фазасида 4572,0 см² га
ортганлиги кузатилди.

Хулоса қиладиган бўлсак, ўсиб ривожланишни рағбатлантирувди

хитозан препаратлари барг юзаси майдонини кенгайишига яхши таъсир
кўрсатди. Бу эса соя баргида юқори фотосинтетик фаолият кузатилиб,
юқори ҳосилдорликка замин яратди. Тадқиқотимизда ҳосилдорлик
бўйича энг яхши натижа Севинч навида кузатилди, ваҳоланки барг сатҳи
кенгайиши бўйича Нафис нави устиворликка эришган бўлсада. Нафис
навнинг биологик хусусиятидан келиб чиқиб, барглар сони ва барг сатҳи
айниқса наноаскорбат хитозан препарати таъсирида меъёрдан ортиқ
натижа олинди.

4 Наноаскорбатхитозан 370,4

2265,4

4682,3

Севинч нави

1 Назорат

338,6

1284,7

3895,7

2 Хитозан

346,5

1427,5

3974,6

3 Нанохитозан

360,3

1720,6

4265,8

4 Наноаскорбатхитозан 367,9

1985,7

4572,0


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

96

Барг сони ва барг сатҳининг меъёрдан ошиқ бўлиши қуёш нурининг

паски ярусларда жойлашган вегетатив органларга етишмасликдан, ҳосил
элементларининг шаклланмай қолишига сабаб бўлди. Ҳосил бўлган айрим
дуккакларда дон етилмай қолишига олиб келди.

Соя навларидан хавфсиз, экологик тоза ва юқори ҳосил олиш ва

аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш мақсадида хитозан
нанопрепаратлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Атабаева Х.Н., Умарова Н.С. Соя биологияси. Тошкент- 2020 . 8-9 б.
2.М.А.Саттаров. Соя. Монография. Тошкент-2023. 131-бет.
3.Асеева Т.А., Рубан З.С. Влияние биосинтетических регуляторов роста
растений гормональной природы на величину и качество урожая
зерновых культур и сои. Дальневосточный аграрный вестник. Научный
журнал. DOI: 10.24411/1999-6837-2008-0007
4.Борисова И.В. Сезонная динамика растительного сообщества. -В кн.:
Полевая геоботаника. Л., 1972, т. 4, с.5-94.
5.Ничипорович А.А. Фотосинтетическая деятелност растений и пути
повышения

их

продуктивности

//

Теоретические

основы

фотосинтетической продуктивности. –Москва, 1972. –С. 511-527.

References

Атабаева Х.Н., Умарова Н.С. Соя биологияси. Тошкент- 2020 . 8-9 б.

М.А.Саттаров. Соя. Монография. Тошкент-2023. 131-бет.

Асеева Т.А., Рубан З.С. Влияние биосинтетических регуляторов роста растений гормональной природы на величину и качество урожая зерновых культур и сои. Дальневосточный аграрный вестник. Научный журнал. DOI: 10.24411/1999-6837-2008-0007

Борисова И.В. Сезонная динамика растительного сообщества. -В кн.: Полевая геоботаника. Л., 1972, т. 4, с.5-94.

Ничипорович А.А. Фотосинтетическая деятелност растений и пути повышения их продуктивности // Теоретические основы фотосинтетической продуктивности. –Москва, 1972. –С. 511-527.