“МИФТОҲ УЛ-АДЛ”ДА АҲЛОҚ-ОДОБ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Abstract

Мазкур мақолада Хожа асарларида, хусусан “Мифтоҳ ул-адл”да ёритилган ахлоқий-тарбиявий ғоялар таҳлил этилган. Ҳикоялардаги образлар орқали инсоннинг маънавий юксалиши, ростгўйлик, вафодорлик, поклик, шариатга мувофиқ ҳаёт тарзига эътибор қаратилади. Ҳикояларда шайх ва султон каби тимсоллар орқали тўғрилик, холислик, тавба ва инсонпарварлик ғоялари илгари сурилади. Мақолада айниқса халқ оғзаки ижоди, эртаклар ва ҳаётий воқеаларнинг бадиий тарзда баён этилиши, уларнинг маънавий тарбиядаги аҳамияти тилга олинган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
51-54
0

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Муҳаммадсолиев, С. (2025). “МИФТОҲ УЛ-АДЛ”ДА АҲЛОҚ-ОДОБ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 4(19), 51–54. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/120795
0
Citations
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мазкур мақолада Хожа асарларида, хусусан “Мифтоҳ ул-адл”да ёритилган ахлоқий-тарбиявий ғоялар таҳлил этилган. Ҳикоялардаги образлар орқали инсоннинг маънавий юксалиши, ростгўйлик, вафодорлик, поклик, шариатга мувофиқ ҳаёт тарзига эътибор қаратилади. Ҳикояларда шайх ва султон каби тимсоллар орқали тўғрилик, холислик, тавба ва инсонпарварлик ғоялари илгари сурилади. Мақолада айниқса халқ оғзаки ижоди, эртаклар ва ҳаётий воқеаларнинг бадиий тарзда баён этилиши, уларнинг маънавий тарбиядаги аҳамияти тилга олинган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

51

“МИФТОҲ УЛ-АДЛ”ДА АҲЛОҚ-ОДОБ МАСАЛАЛАРИНИНГ

ЁРИТИЛИШИ

Муҳаммадсолиев Сайфуллохон Ҳидиятилла ўғли

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти

университети 2-босқич докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15847328

Annotatsiya

Мазкур мақолада Хожа асарларида, хусусан “Мифтоҳ ул-адл”да

ёритилган ахлоқий-тарбиявий ғоялар таҳлил этилган. Ҳикоялардаги
образлар

орқали

инсоннинг маънавий

юксалиши,

ростгўйлик,

вафодорлик, поклик, шариатга мувофиқ ҳаёт тарзига эътибор қаратилади.
Ҳикояларда шайх ва султон каби тимсоллар орқали тўғрилик, холислик,
тавба ва инсонпарварлик ғоялари илгари сурилади. Мақолада айниқса
халқ оғзаки ижоди, эртаклар ва ҳаётий воқеаларнинг бадиий тарзда баён
этилиши, уларнинг маънавий тарбиядаги аҳамияти тилга олинган.

Хожа ҳикоялари ичида ахлоқий-таълимий масалаларга бағишланган

ҳикоялар ҳам учрайдики, уларда кўтарилган қатор фикрлар ҳозирда ҳам ўз
аҳамиятини сақлаб қолган. Шу нуқтайи назардан тўғрилик ғояси олға
сурилган “Султон Санжар Мовий ва кампир” ҳақидаги ҳикоя диққатга
сазовордир.

Султон бир айвон қурмоқчи бўлади, аммо айвонга лойиқ устун топа

олмайдилар. Охир бир кампирнинг уйида устунбоб дарахт борлиги
аниқланади. Султон кампирга бир зарли тўн ва бир товоқда тангалар
бериб, дарахтни сотиб олади. Бу дарахт айвонга муносиб эди. Айвон
зарлар билан, устун олтин билан безатилади. Айвон қурилиши тугатилгач,
шаҳар халойиқи айвон томошасига келадилар. Шунда устун эгаси кампир
ҳам заркаш тўнларини кийиб, устун ёнига боради ва “Эй йиғоч,
ростлиқингдин ўзингни ҳам тиллопўш қилдинг мени ҳам тиллопўш
қилдинг”, - дейди. Ҳикоя қуйидаги шеърий парча билан тугатилади:

Ҳар кимки, ростлиқни қилди шиор ўзига,
Бунёди илан ҳар иш бўлди жаҳонда маҳкам.
Гар алифдек рост бўлсанг, бол ичида тут мақом,
Лом алифдек бўлсанг, эгри бўл бано ичра мудом.1
Ҳикояда адолат билан иш кўрувчи шоҳ ҳамда тўғрилик тимсоли

бўлган устун тўғрисида сўз боради. Султон Санжар Мовий – одил шоҳ. У
айвон учун тўғри устун қидирар экан, зўрлик, золимлик қилмайди,
кампирни рози қилиб, уни тиллолар билан безаб, сўнгра дарахтни йиқади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

52

У тўғрилик тарафдори. Айвонига кўрк бериб, уни безаб турган устунни у
тиллоларга ўрайди ва унинг яъни тўғрилигининг қадрига етади.

Хожа даври халқ оғзаки манбаи бўлган бу ҳикоя мазмунини баён

этадиган “Тўғрилик – бойлик” эртаги ҳозиргача яшаб, тилдан-тилга ўтиб
келмоқда. Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонининг

Аҳлоқий-таълимий мавзуда ёзилган Хожа ҳикояларидан яна бири

“Шайх ва мурид” ҳақидаги ҳикоядир. Ҳикояда баён этилишича, бир киши
шайх олдига бориб, кўп гуноҳ ишлар қилганлигини, энди эса, тавба-узр
сўраб келганлигини билдиради. Шунда шайх у кишига: “Санинг кўнглинг
бир ҳавога ўхшар ва анга бкш ариғдин лой сувлар кириб, тақи ул ҳавони
тийра

қилурлар.

Агар ул ариғларнинг йўлларин боғласанг ва бу ҳавога тийра сувлар
кирмаса, ондин сўнг санға тавба ва иноят берурман”, - дейди: у киши бу
қандай ариқлар эканини сўраганда шайх айтади: “Бир ариғ – кўзингнинг
йўлидурким, мусулмонларнинг аҳли-аёлига хиёнат бирлан боқмағайсан.
Яна бир ариғ – оғзингнинг йўлидурким, андин ёмон, ҳаром нималарни
емағайсан. Яна бир ариғ – иликларингдурки, кишини ноҳақ уриб,
молларини олмағайсан. Яна бир ариғ – оёқларингнинг йўлидурким, анинг
бирлан номашруъ йўлларға бормағайсан, мисли бўзахона ва шаробхона ва
мафсақа. Яна бир ариғ – қулоқларнинг йўлидурким, ғийбат сўзларни
эшитмагайсан”. Ул киши шайх айтганларини бажариб, тезда соҳиб камол
муршид бўлади.

Ҳикоя кичик бўлишига қарамасдан, каттагина аҳлоқий ғояни олға

суради. Бу ғоя ҳикояда шайх образи орқали ўз талқинини топган бўлиб,
ҳикоя муаллифининг сўзлари орқали баён этилади. Асарнинг тили

Шайх тимсоли воқеа-ҳодисани шариат нуқтайи назаридан баҳолаш

билан бирга, кўпни кўрган, донишманд, адашганларга тўғри йўл
кўрсатувчи, тадбирли киши сифатида гавдаланади. Поклик ва ҳалоллик,
софлик, ўзгаларга хиёнат қилмаслик, ғийбат йўлини тутмаслик кабиларни
асосий аҳлоқ нормаси деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳикоя муаллифи ўз
қаҳрамони тилидан сўзлаб, муридга тавба – тазарруъ беришдан олдин
унга тўғри йўл кўрсатади, унинг хулқ-атворидаги иллатларни тузатишга
ёрдам беради. Ҳикоя мазкур маснавий билан якунланади:

Халққа алтофни кам кам қилмағил,
Ҳеч кишига жавр-ситам қилмағил.
Айла Худонинг ғазабидин ҳазар,
Солма кишининг ҳарамига назар.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

53

Фахш сўзин оғзингга олма мудом,
Шумлар ила доғи ичма ҳаром.
Мафсақалар кўйига қўйма қадам,
Бўлма алар таври била муттаҳам.
Ғийбати бад кўйига солма қулоқ,
Доим ўшал тоифадин бўл йироқ...
Хожа ўз ҳикояларида хоинликнинг гуноҳи кабир эканлиги, ўз яқинига

вафо қилмаган ўзгаларга ҳам вафо қилмаслигини жуда содда ва
тушунарли тилда очиб бера олган. “Мифтоҳ ул-адл”даги қуйидаги ҳикоя
айнан шу мазмунни юзага чиқаради:

“Кунлардан бир куни Искандар Зулқарнайн Ҳамадон шаҳрига келиб

хирож талаб қилди. Ҳамадон беги баҳодир эрди, хирож бермади, урушти.
Тақи бекнинг оти Доро эрди. Нечаким уруштилар, Дорони енга
билмадилар. Искандар айтди: Не ҳийла қилиб Дорони тутғаймиз?
Вазирлар айтди: Доронинг бир иноқ қули бор, элчилар йиборинг тақи
айтсунлар, сиз Дорони ўлдурасиз, ҳарна муродингиз бўлса, они қилурмиз.
Искандар элчи йиборди. Шул сўзни айтиб, элчи боргандин сўнг шул
хабарни айтибтурур. Ондин сўнг шу иноқ икки қул бир кеча Искандарнинг
ёнига келиб ваъдани бир ерда қўюб ўлдурмоқчи бўлдилар. Ондин сўнг
Искандарнинг бир оти Зулқарнайн эрди. Яна Искандар айди: сиз иккингиз
Дорони ўлдурсангизлар, лашкарда барчадин юқори ўрун берайин, деб
ваъда қилди, эрса бу қуллар бош урдилар. Тонглоси икки бир-бирисига
саф тортуб рўбаро бўлдилар. Ондин сўнг бу икки иноқ қул Дорони
ўлдуруб, бошини олиб келдилар, эрса Искандар Дорони буюрдиким яхши
қилиб эъзоз қилиб кўминглар, ондин сўнг Дорони кўмғон ерда икки дор
қилинг, бу икки иноқ қулни ўлдурунг, дорга осинг, деб амр қилди. Ул
қуллар айдилар: эй Искандар, бизга не ваъда қилиб эрдинг? Одил
турурсан, нечун золим султонлартек ваъдани бузарсан? Искандар айтди:
мен ваъдамни бузмасман. Доро сизга шунча йил яхшилик қилиб, сизларга
ёнидан ўрун берди. Шартимға бўйсунганингиз билан сизлар хоин
турурсизлар, мунча вақтдан бери Доро сизларни асради, сизларга ўрун
берди, анинг ҳақини билмадингиз, анга ёмонлиқ қилдингиз, ўлдурдингиз.
Эмди менинг ҳақимни тақи билмассизлар. Эмди бу лашкарга сизларга
юқори ўрун берурман, - дор турур, - ман шартимда турурман. Сизнинг
жазойингиз бу турур1.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

54

Ҳикоя услуби содда, равон ўқилади. Лексик қайтариқлар (ондин сўнг,

турур,) матнга ғализлик туғдирмайди, аксинча, мазмунни боғлаш билан
бирга, ифода қисқа ва ўқувчига осон етиб боришлилигини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1. М.Мирзааҳмедова. Хожа асарларининг матншунослик таҳлили. – Т.: Фан,
1966.
2. В.Зоҳидов. Ўзбек ёзма адабиёти тарихи. – Т.: Фан, 1974.
3. С.Ғаниева. Мустақиллик даври ўзбек адабиёти. – Т.: Шарқ, 2000.
4. Алишер Навоий. Садди Искандарий. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашр,
1980.
5. Е.Бертелс. Восточная поэтика и текстология. – М.: Наука, 1965.
6. P. Шамсиев архиви материаллари.
7. Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди ҳужжатлари.

References

М.Мирзааҳмедова. Хожа асарларининг матншунослик таҳлили. – Т.: Фан, 1966.

В.Зоҳидов. Ўзбек ёзма адабиёти тарихи. – Т.: Фан, 1974.

С.Ғаниева. Мустақиллик даври ўзбек адабиёти. – Т.: Шарқ, 2000.

Алишер Навоий. Садди Искандарий. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашр, 1980.

Е.Бертелс. Восточная поэтика и текстология. – М.: Наука, 1965.

P. Шамсиев архиви материаллари.

Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди ҳужжатлари.