Авторы

  • Болтаев Нодиржон Абдусаломович
  • Хотамов Беҳзод Мирзакулович

Биографии авторов

  • Болтаев Нодиржон Абдусаломович

    Навоий давлат университети, Тиббтиёт факультети клиник фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, PhD. Навоий вилоят Бош патолог-анатоми. Узбекистан,

  • Хотамов Беҳзод Мирзакулович

    НКМК жамғармаси, Давлат муассасаси Зарафшон худудий бошқармасига қарашли Зарафшон Тиббий санитария қисми патологик-анатомия бўлим мудири. Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tbir.100047

Ключевые слова:

Калит сўзлар: Патологоанатомия лаборант микроскопия биопсия гистология бактериологик текширув вирусологик текширув лаборатория иши лаборатория назорати.

Аннотация

Аннотация: Ушбу тезис патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантларнинг хизмат вазифаларига бағишланган. Лаборатория ишининг турли жиҳатлари, лаборантнинг патологоанатомик текширувлар, биопсиялар, гистологик тахлиллар ва микроскопик текширув бўйича амалга ошириш керак бўлган вазифаларига тафсилотлар берилган. Лаборантлар ўз ишини аниқ ва самарали бажаришлари учун биология, кимё, микробиология ва санитария-гигиена соҳаларидаги билимларга эга бўлишлари зарур. Тезисдаги таҳлиллар лаборатория ишини тартибга солиш ва сифатини оширишдаги муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтади.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-41_ Том-21_ Март-2025

391

ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ БЎЛИМ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИДА

ТИББИЙ ЛАБОРАНТНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Болтаев Нодиржон Абдусаломович

1

Навоий давлат университети, Тиббтиёт факультети клиник фанлар

кафедраси катта ўқитувчиси, PhD. Навоий вилоят Бош патолог-анатоми.

Узбекистан, Навоий. 210100

Хотамов Беҳзод Мирзакулович

2

НКМК жамғармаси, Давлат муассасаси Зарафшон худудий

бошқармасига қарашли Зарафшон Тиббий санитария қисми патологик-

анатомия бўлим мудири. Узбекистан, Навоий. 210100

Аннотация:

Ушбу

тезис

патологоанатомик

бюро

ва

марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантларнинг

хизмат вазифаларига бағишланган. Лаборатория ишининг турли

жиҳатлари, лаборантнинг патологоанатомик текширувлар, биопсиялар,

гистологик тахлиллар ва микроскопик текширув бўйича амалга ошириш

керак бўлган вазифаларига тафсилотлар берилган. Лаборантлар ўз ишини

аниқ ва самарали бажаришлари учун биология, кимё, микробиология ва

санитария-гигиена соҳаларидаги билимларга эга бўлишлари зарур. Тезисдаги

таҳлиллар лаборатория ишини тартибга солиш ва сифатини оширишдаги

муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтади.

Калит сўзлар: Патологоанатомия, лаборант, микроскопия, биопсия,

гистология, бактериологик текширув, вирусологик текширув, лаборатория

иши, лаборатория назорати.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-41_ Том-21_ Март-2025

392

Кириш

Патологоанатомия соғлиқни сақлашнинг муҳим соҳаларидан бири

бўлиб, касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйишда катта аҳамиятга эга.

Лаборантлар патологоанатомик текширувларнинг самарали ва аниқ

ўтказилишида муҳим роль ўйнаши лозим. Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 4 ноябрдаги №574-бойруғига

мувофиқ патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик

бўлимдаги лаборантнинг хизмат вазифалари шакллантирилган. Уларнинг

вазифалари аниқ ва мураккаб бўлиб, тиббий хизматнинг сифатини оширишга

қаратилган.

Лаборантнинг патологоанатомик текширишдаги вазифалари

Лаборантнинг иши патологоанатомик лабораторияда мураккаб ва

мас'улиятли вазифаларни ўз ичига олади. Уларнинг асосий вазифалари

қуйидагилардан иборат:

1.

Мурдалар

аутопсиясида

ва

ҳужжатларни

расмийлаштириш:

Лаборантлар томонидан мурдаларни ёриш учун

зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда врачга ёрдам беради. Бу

вазифа текширилаётган аъзо ва тўқималарни тўғри белгилаш ва уларни

керакли тарзда йиғишни ўз ичига олади;

2.

Бактериологик ва вирусологик текширувлар учун

материал

олиш:

Лаборантлар

бактериологик,

вирусологик,

биокимёвий текширишлар учун наъмуналар (материаллар) олишда

врачга ёрдам беради. Бу жараёнда лабораторияга йўлланмаларни

тўлдириш ва маълумотларни тўғри расмийлаштириш ҳам муҳим;

3.

Микроскопия ва гистология:

Лаборантлар микроскопик

текширув

учун

олинган

материалларнинг

фиксацияланиб

(қотирилишини) кузатиб, уларни гистологик усулда бир нечта

босқичда тайёрлайди. Унинг вазифаси кесиб олинган материалларни


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-41_ Том-21_ Март-2025

393

тўғри белгилаш ва сўнгра уларни микротом ва бошқа асбоблар билан

ишлашдан иборат;

4.

Биопсия

материалларини

ишлаш:

Биопсия

материалларини қабул қилиш, уларнинг ҳолатини текшириш,

белгилаш

ва

патологоанатомик

текшириш

учун

тайёрлаш

лаборантнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. У биопсиядан

кейин ўз вақтида хулосаларни ҳозирлаб, клиник бўлимларга тақдим

этишга масъул;

5.

Микропрепаратлар тайёрлаш ва архивга сақлаш:

Лаборант

текширишларнинг

натижаларини

ойначали

микропрепаратлар шаклида тайёрлаш ва уларни архивга сақлаш

бўйича масъулдир. Шунингдек, архивдан микропрепаратларни олиб

бериш ва қайтариш учун назорат олиб бориш лозим.

Илмий асослар ва мураккабликлар

Патологоанатомик текширишлар ва лаборатория иши нафақат техник

кўникмаларни, балки илмий билимларни ҳам талаб қилади. Лаборантнинг

иши лаборатория материалларини тўғри тайёрлаш ва сақлаш, аниқ ва халқаро

стандартларга мувофиқ гистологик текширувлар ўтказиш, шунингдек,

лабораторияда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишни ўз ичига

олади.

Патологоанатомик

лабораториялар,

айниқса,

ёритилаётган

тўқималарнинг ўзгаришларини, хужайраларнинг тузилиш структурасини ва

уларнинг физиологик ҳолатини аниқлашда муҳим роль ўйнайди. Бу жараёнда

лаборантлар самарали ишлашлари учун генетика, молекуляр биология ва

биохимия соҳаларидаги билимларга эга бўлишлари керак.

Хулоса

Патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик

бўлимдаги лаборантлар тиббий текширувларнинг аниқ ва самарали


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-41_ Том-21_ Март-2025

394

ўтказилишини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Улар техник ва илмий

билимларни бирлаштирган ҳолда ўз вазифаларини бажаради, натижада аниқ

ташхис қўйишга ва шифокорларга тўғри ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.

Лаборантлар ушбу соҳадаги ишларнинг сифатини оширишга ва тиббий

хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшадилар.

Тавсиялар:

1.

Касбий тайёргарлик

: Лаборантлар учун мукаммал касбий

тайёргарликни ташкил этиш, уларни патологоанатомия соҳасидаги
замонавий илмий усуллар ва техника билан таништириш, халқаро
стандартларга асосланган тренинглар ўтказиш зарур.

2.

Техник асбоблар ва ёрдамчи материаллар

: Лабораторияда

ишлаш учун зарур бўлган асбобларнинг сифатини ошириш, уларни ўз
вақтида янгилаш ва модификация қилиш, шунингдек, лаборатория муҳитини
сифатли таъминлаш бўйича чоралар кўриш муҳим.

3.

Санитария

ва

гигиена

талабларига

риоя

қилиш

:

Лабораторияда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ва ишчи
ходимларнинг ҳам шу талаблар бўйича махсус ўқитиши керак.

4.

Текширув натижаларини кузатиш

: Лаборантлар биопсия ва

патологоанатомик текширишлар натижаларини бошқа клиник бўлимларга
узатиш ва уларни мониторинг қилишни таъминлашга масъул бўлишлари
керак.

5.

Архивлаштириш ва маълумотларнинг сақланиши

: Барча

микропрепаратлар, блоклар ва биопсия материалларини аниқ белгилаш,
архивлаштириш ва уларни сақлашнинг аниқ тартибини яратиш, шу билан
бирга архивдан материалларни олиб бериш ва қайтариш устидан назорат
олиш зарур.

6.

Инновацион усуллардан фойдаланиш

: Патологоанатомик

лабораторияларда

инновацион

усуллар,

технологиялар

ва

автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш иш самарадорлигини
оширишга ёрдам беради.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Болтаев Нодиржон Абдусаломович, Ўсарбоева Нурхон Ертугановна, "КЎП ТАРМОҚЛИ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АЁЛЛАР ХОНАСИНИНГ ТИББИЁТДАГИ ЎРНИ" , Лучшие интеллектуальные исследования: Том 41 № 2 (2025)

Болтаев Нодиржон Абдусаломович, Суяров Элдор Камолович, ЎЛИК ТУҒИЛГАН БОЛАЛАР ВА ЎЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ҲАМДА ПЕРИНАТАЛ ДАВРДА ЎЛГАНЛАР УЧУН ПАТОЛОГОАНАТОМИК ЁРИШ ТАРТИБИ ВА ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ , Лучшие интеллектуальные исследования: Том 41 № 1 (2025)

Болтаев Нодиржон Абдусаломович, Муродов Нуриддин Ҳасанович, ЯТРОГЕНИЯ. ХАЛҚАРО КАСАЛЛИКЛАР ТАСНИФИГА КИРИТИЛГАН, ДИАГНОСТИК ВА ДАВОЛАШ МУОЛАЖАЛАРИ ХАТОЛИКЛАРИ КАБИ ПАТОЛОГИЯЛАР , Лучшие интеллектуальные исследования: Том 41 № 2 (2025)

Болтаев Нодиржон Абдусаломович, Муродов Нуриддин Ҳасанович, БИОПСИЯ, ЖАРРОҲЛИК МАТЕРИАЛИ ВА ЙЎЛДОШНИНГ МОРФОЛОГИК ДИАГНОСТИКАСИ. , Лучшие интеллектуальные исследования: Том 41 № 2 (2025)

Болтаев Нодиржон Абдусаломович, Жумаев Қудрат Бустонович, Суяров Элдор Камолович, ПАТОЛОГОАНАТОМИЯ БЎЛИМЛАРИДА ТИББИЙ САНИТАРНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ , Лучшие интеллектуальные исследования: Том 41 № 1 (2025)