https://scientific-jl.com/luch/
Часть-41_ Том-2_ Март-2025
250
ЯТРОГЕНИЯ. ХАЛҚАРО КАСАЛЛИКЛАР ТАСНИФИГА
КИРИТИЛГАН, ДИАГНОСТИК ВА ДАВОЛАШ МУОЛАЖАЛАРИ
ХАТОЛИКЛАРИ КАБИ ПАТОЛОГИЯЛАР
Болтаев Нодиржон Абдусаломович
1
Навоий давлат университети, Тиббтиёт факультети клиник фанлар
кафедраси катта ўқитувчиси, PhD. ВССБ Бош патолог-анатоми.
Узбекистан, Навоий. 210100
Муродов Нуриддин Ҳасанович
2
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси патолог-анатом шифокори.
Узбекистан, Навоий. 210100
Аннотация: Бу тезисда тиббиётда ятроген патологиялар, яъни
тиббий муолажалар натижасида ривожланадиган асоратлар ва уларнинг
халқаро таснифи кўриб чиқилади. Ятроген патологияларнинг турли
шакллари, уларнинг клиник ва патологоанатомик диагнози, шунингдек,
уларнинг даволаш ва диагностикадаги хато-оқибатлари ўрганилади.
Ятроген хато ва муолажалар асоратларининг олдини олиш учун
профилактик тадбирлар ва тўғри диагностика ўта муҳим эканлиги
кўрсатилган.
Калит сўзлар: Ятрогения, диагностика хатоликлари, терапевтик
хатоликлар, хирургик хатоликлар, патология, МКБ-10, аутопсия,
патологоанатомик эпикриз
Мақсад:
Тезиснинг мақсади ятроген патологиялар ва уларни ташҳислаш,
асоратларини камайтиришга йўналтирилган муолажаларни аниқлаш ҳамда
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-41_ Том-2_ Март-2025
251
халқаро таснифлар асосида уларнинг клиник ва патологоанатомик
кўринишларини тадқиқ этишдир.
Тадқиқот материаллари:
Тадқиқотда тиббиёт соҳасидаги амалий
маълумотлар ва янги илмий ишланмалар асосида ятроген патологияларнинг
клиник таҳлили, МКБ-10 таснифи, патологоанатомик эпикризлар ҳамда
аутопсия натижалари олинган. Шунингдек, ятроген асоратларга оид илмий
адабиётлар ва амалиётлар ўрганилган.
Текширув усуллари:
•
Касаллик тарихи, тиббий хужжат манбаларини таҳлил қилиш
•
Клиник ҳолатлар ва патологоанатомик текширувлар таҳлили
•
Халқаро касалликлар таснифи (МКБ-10) га кўра диагностика ва
муолажалардаги хатоликларини таҳлил этиш
•
Аутопсия натижалари бўйича клиник ва патологоанатомик
таҳлил
Мухокама:
Ятроген патологиялар замонавий тиббиётда муҳим муаммога айланди. МКБ-
10да ятроген касалликлар алоҳида классификация қилинган ва уларнинг
сабаблари ҳамда оқибатлари тизимли тадқиқотларга сабаб бўлган.
П.Ф.Калитеевский томонидан таклиф этилган ятроген патологияларнинг
таснифи янги тадқиқотларга асос бўлиб, бу йўналишдаги ишланмаларни
кенгайтиришга ёрдам берди. Шундай қилиб, ятроген касалликлар диагностик
ва даволаш жараёнларида юқори хавфга эга бўлиб, уларни олдини олиш учун
тадбирлар ва тизимли мониторинг зарур.
Натижа:
Тадқиқот натижалари ятроген патологияларнинг юқори хавфини ва уларнинг
клиник ва патологоанатомик диагностикасини янги усуллар билан
такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди. Ятроген хато ва муолажалар
оқибатлари одатда тўғри диагностика ва даволашнинг қатор камчиликлари
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-41_ Том-2_ Март-2025
252
билан боғлиқдир. Улар алоҳида гуруҳларга ажратилган бўлиб, ҳар бир
турдаги ятроген патологияларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Хулоса:
Ятроген патологиялар тиббиёт амалиётида долзарб масала бўлиб, уларнинг
олдини олиш учун тўғри диагностика ва даволаш усуллари, шунингдек,
профилактика тадбирлари мураккаб ва аҳамиятли бўлиши керак.
Патологоанатомик эпикриз ва аутопсия натижалари ятроген патологиялар
сабабли ривожланган асоратларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия:
•
Ятроген касалликлар ва асоратларини олдини олиш учун
тиббиётнинг барча соҳаларида касаллар билан ишлашда профилактика
ва самарали диагностика тадбирларини тадбиқ этиш.
•
Даволаш
усуллари
ва
диагностикада
хатоликларни
минималлаштириш учун тиббий амалиётлар ва жараёнлар тўғрисида ўз
вақтида таҳлил олиб бориш.
•
Клиник ва патологоанатомик диганозларнинг аниқ ва
тўлиқлигига алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек, муолажаларнинг
самарадорлигини баҳолаш.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
МКБ-10. Халқаро касалликлар таснифи.
2.
Калитеевский П.Ф. (1979). Ятрогения.
3.
Шор Г.В. (1925). Танатогенез.
4.
Сечкин Б. И. (2000). Патологоанатомия и клиника.
5.
В. И. Руденко (2015). Современные аспекты ятрогении.