Ўхшатишларни таржима қилиш хусусиятлари

CC BY f
91-93
27
21
Поделиться
Сабиров, М. (2022). Ўхшатишларни таржима қилиш хусусиятлари . Переводоведение: проблемы, решения и перспективы, (1), 91–93. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/translation_studies/article/view/6010
М Сабиров, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

тадқиқотчи

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бизга маълумки, тилда икки нарсани ўзаро қиёслаш, бир-бирига ўхшатиш орқали таъсирчанликни ошириш ўхшатиш стилистик восита асосида амалга оширилади.


background image

90

ЎХШАТИШЛАРНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

М. Сабиров,

тадқиқотчи, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Бизга маълумки, тилда икки нарсани ўзаро қиёслаш, бир-бирига ўхшатиш

орқали таъсирчанликни ошириш ўхшатиш стилистик восита асосида амалга
оширилади.

Тилшуносликда, одатда, қиёслашнинг мақсадидан келиб чиқиб, унинг

икки тури фарқланади. Агар икки предмет ёки тушунча улар ўртасидаги фарқни
кўрсатиш мақсадида қиёсланган бўлса, соф қиёсий конструкция шаклланади
(масалан,

ер тошдан қаттиқ),

қиёслаш ўхшатиш мақсадини кўзда тутганда

эса ўхшатиш конструкцияси шаклланади (масалан,

ер тошдай қаттиқ.

Демак,

икки нарса ўртасида қиёсий ўхшатиш амалга оширилган бир объектнинг
хусусияти бошқа бир объектга ўхшатилади. Н. Махмудов келтирган мисолда
ернинг қаттиқлиги тошга ўхшатилмоқда.

Ҳодиса ёки воқеликнинг ҳар хил бўлагига тегишли икки тушунча бир-бири

билан бирон бир хусусиятига кўра таққосланади. Бундай ўхшатишлар -дай
(гулдай), -дек (тоғдек), -ларча (болаларча) каби ўхшатиш маъносини
ифодаловчи махсус воситалар орқали юзага келади. Баъзан бу воситаларни
ўхшатиш шакллари деб ҳам аташади. Бундан ташқари лексик воситалар ҳам
қўлланилади. Булар ўрнида каби, ўхшаш, мисоли, худди, сингари кўмакчилар,
гўё, гўёки каби боғловчилар, айнан шундай равишда кабилар кўпроқ қўлланади.

Маълумки, ўхшатишлар ҳар бир тилда доимо мавжуд бўлиб келган турғун

ўхшатишлар ва ҳар бар даврда ҳар бир нуқтда янги яратиладиган муаллиф
ўхшатишларга бўлинади.

“Ўзбек тили ўхшатишларнинг изоҳли луғати”да ўхшатишларнинг икки

тури, яъни: 1) индивидуал-муаллиф ўхшатишлари ёки эркин ўхшатишлар ва
2)

умумҳалк ёки турғун (доимий) ўхшатишлар фарқланади.

Бадиий-эстетик қиймат, лингвопоэтик салмоқ нуқтаи назаридан эркин

ўхшатишлар ёзувчининг маҳоратини намоён этувчи воситалардан бири
сифатида бадиий нутқда алоҳида ўрин тутади. Ёзувчи ўзининг бадиий тасвир
мақсадига мувофиқ равишда хилма-хил оригинал ўхшатишлар яратади, бу
ўхшатишлар кутилмагани, оҳорлилиги билан ўқувчини ўзига ром этади, муайян
руҳий ёки жисмоний ҳолат-хусусият-предметларни ўқувчи кўз ўнгида яққол
гавдалантиради. Ўзбек тилида эркин ўхшатишга

Сўфининг тани шу топда

Арабистон тоғларининг саратондаги тошларидай қизиб ёнарди

(Чўлпон.

Кеча ва кундуз) мисол бўлса,

“I was like the Christ child lifted out of the straw

manger, crying with holy indignity

инглиз тилида мисол бўла олади.

Бу ўхшатиш юқорида таъкидланган луғатда берилгандек, индивидуал-

муаллиф ўхшатишлар ёки эркин ўхшатишлар дейилади. Бу каби ўхшатишлар
ёзувчининг ўзи баён этмоқчи бўлган фикрни ифодалашда бевосита юзага
келади.

Турғун ўхшатишларнинг моҳияти шундан иборатки, уларда ўхшатиш

эталонида ифодаланган образ барқарорлашган бўлади, бундай ўхшатишлар,


background image

91

гарчи муайян шахс ёки ижодкор томонидан қўлланган бўлса-да, вақт ўтиши

билан тил жамоасида урфга кириб, доимий ифодалар сифатида турғунлашган,

умумҳалк тили лексиконидан жой олиб улгурган бўлади. Бундай ўхшатишлар

худди тилдаги тайёр бирликлар каби нутққа олиб кирилади. Турғун

ўхшатишларга

“ит-мушукдек яшамоқ”

ўзбек тилига

“to be busy as a bee”

инглиз

тилига мисол бўлади.

Ўхшатишларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилишда айрим таржима

муаммолари келиб чиқишга сабаб, улар яратилишида муаллиф ёки тил

соҳибларининг маданияти, оламни англаши, эътиқоди, ҳаёт тарзи, дунёқараши

каби омиллар рол ўйнайди. Ўхшатишлар таржимасида метафора, киноя, сўз

ўйини каби стилистик воситаларни таржимасидек қийинчиликларнинг мавжуд

бўлиши, ўхшатишларда ҳам таъкидлаб ўтган стилистик воситалардек

пресуппозиция мавжуд бўлади. Мана шу орқали ўхшатиш ифодаланган матн

ўқувчини ўзига тортади.

Ўхшатишли конструкцияларни таржима муаммоларини аниқлаш ва

уларга ечим топишда аввало тадқиқ қилинаётган ўхшатишларни турини

аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки юқорида таъкидлаб

ўтганимиздек, ўхшатишларнинг яратилишида ўша тил соҳибининг ўзига хос

маданиятини ҳам ифодалайди

Индивидуал –муаллиф ёки эркин ўхшатишларни таржима қилишда

яратилган ўхшатиш ижодкорининг ўхшатишни матнда фойдаланишдан

мақсади, ундан кўзланган пресуппозицияга эътибор қаратиш мақсадга

мувофикдир.

Инглиз тилидаги

“I was like the Christ child lifted out of the straw manger,

crying with holy

indignity”

ўхшатиш қўлланган матнда аввало ўхшатиш объекти,

ўхшатиш тасвири, ўхшатишнинг кўзланган маънога эътибор қаратиш лозим.

Ушбу гапда бу жиҳатлар қуйидага намоён бўлади:

Объект: I;

Тасвир: the Christ child;

Маъно: holy, majesty, indigity.

Ўхшатиш стилистик воситаси қўлланган ушбу гапни ўзбек тилига таржима

қилишда биз мана шундай ўхшатиш тасвири ва у орқали ифодаланган маънони

ўзбек тилида бера олишимиз муҳим аҳамиятга эга. Ушбу гапни ўзбек тилига

сўзма-сўз таржимаси “Мен сомон охурдан кўтарилиб, Масих болага ўхшаб,

муқаддас таҳдид билан йиғлаётган эдим. Ушбу таржима ўзбек китобхони учун

етарлича коммуникатив функцияга эга бўлмаслиги мумкин. Чунки таржима

матнни ўқувчиси оддий ўқувчи бўлиши мумкингини эътиборга олсак, Масих

бола улар учун тушунарсиз бўлиб қолади. Бу холатда бизга ёрдам берадиган

жиҳат бу ўхшатиш замирида қўлланган маънолардир. Ушбу гапдаги

пресуппозицияни берувчи маънолар holy-муқаддас, majesty-улуғворлик,
indigity-

номукаммаллик бизга ўзбек тилида аслият матнида ўхшатишли

тасвирни юзага келишига ёрдам беради. Шундан қилиб, юқоридаги гапни ўзбек

тилига “

Мен сомон охурдан кўтарилиб, мўмин бола сингари ўзгача бир

хокисорлик билан йиғлар эдим

” тарзида ўгирилади. Бу ерда функционал

экавивалентлик таржима трансформацияси фаол қўлланмоқда. Чунки, “Christ

child” бирикмаси вазифаси жиҳатидан ўзбек тилидаги “мўмин бола”га тўғри

келади.

Турғун ўхшатишли бирикмаларда эса таржимонга ёрдам берадиган жиҳат

бу

фразеологик

бирлик

таркибидаги

доминанта

ҳисобланиб,


background image

92

ушбу доминанта бизга таржима тилида ҳам эквивалент таржима яратишга
ёрдам беради. Юқорида таъкидлаб ўтилган “

to be busy as a

bee”

фразеологик бирлигини ўзбек тилига маданий эквивалентлик таржима
трансформациясидан фойдаланиб, “чумолидек меҳнаткаш” тарзида ўгирсак
мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу ерда асосий доминанта бу “bee (асалари)”
ва уни тасвирлайдиган доимий бандлик, меҳнаткашлик ўзбек тилида чумолига
қиёсланади. Лекин ўзбек тилида “асаларидек тиним билмас” фразеологик
бирлиги ҳам мавжуд бўлиб, фикримизча, бу фразеологик бирлик рус тилидан
ўзбек тилига кириб келган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўхшатишларни таржима қилишда юзага

келадиган таржима муаммоларини, аввало ўхшатишларнинг турини аниқлаш,
шунингдек, ўхшатиш замиридан пресуппозиция қилинган маъноларни англаш
ва шу асосида функционал ва маданий эквивалентлик таржима
трансформациялардан фойдаланиш орқали бартараф этишимиз мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бархударов Л.С Общелингвистическое значение теории перевода //

Теория и критика перевода. – М.: Изд-во ЛГУ, 1962. – С. 196.

2.

Бобохонова Л.Т. Инглиз тили стилистикаси. – Т.: Ўқитувчи, 1995. – Б. 140.

3.

Н. Маҳмудов. Ўэбек тилидаги содда гапларда семантик-синтактик

асимметрия. – Тошкент, “Ўкитувчи”, 1984. – Б. 6–68.

Библиографические ссылки

Бархударов Л.С Общелингвистическое значение теории перевода // Теория и критика перевода. - М.: Изд-во ЛГУ, 1962. - С. 196.

Бобохонова Л.Т. Инглиз тили стилистикаси. -Т.: Укитувчи, 1995. - Б. 140.

Н. Махмудов. Узбек тилидаги содда гапларда семантик-синтактик асимметрия. - Тошкент, “Укитувчи”, 1984. - Б. 6-68.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов