Barcha maqolalar
Boshqaruv jarayonlari va tizimlarini avtomatlashtirish (O‘zbekiston pochtasi aj misolida)
Barmoq izlariga asoslangan davomat tizimi
The Fingerprint-Based Attendance System has emerged as a robust and secure method for accurately recording attendance in various organizations and educational institutions. This research paper explores the development,
implementation, and evaluation of such a system, highlighting its advantages, challenges, and potential future enhancements. Through a combination of literature review and practical experimentation, this paper aims to provide insights into the effectiveness and reliability of fingerprint-based attendance systems.
Axborot xavfsizligida elektron hujjatlardagi matnlar bog‘lanishini tahlil etishning o‘rni
So‘nggi yillarda hujjatlarni raqamlashtirish tendensiyasi paydo bo‘ldi. Dunyoning raqamlashuvi jarayonida qog‘ozga asoslangan hujjatlarni yanada qulayroq, qidirish va saqlash uchun raqamliga aylantirish zarur. Elektron hujjatda (EH) qatorlar matn maydoni to‘plamiga taqsimlanadi. Boshqacha qilib aytganda, satr bir nechta segmentlarga bo‘linib, har bir segment boshqa to‘plam matn maydoniga joylashtirilishi mumkin. Shuning uchun matn satr bilan samarali bog‘langanligi bois to‘plamdagi har bir matn bog‘langan matn maydoni deb ataladi. Shuningdek satrning butun mazmunini o‘z ichiga olgan hamda boshqa matn maydoni bilan bog‘lanmagan matn maydonini himoyalangan matn maydoni deb ham atalishi mumkin.
Axborot xavfsizligi va uning komponentlari
Ushbu maqolada axborot xavfsizligi va uning tizimlarining asosiy komponentlari, axborotlashtirish vositalari va tizimlarining axborotga nisbatan xavfsizlik monitoringini o‘rnatish uchun bir qator parametrlarni aniqlash haqida ma’lumotlar keltirilgan.
Analiz iqtisodiy sredstv boshqaruvi na stroitelnyx predpriyatiyax
Maqolada iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat ishlab chiqarishi va boshqaruvini tashkil etish va samaradorligini oshirish mexanizmlari, usullari va vositalari yoritilgan.
AI-ga asoslangan echimlar orqali tarmoq xavfsizligini oshirish
The rapid evolution of cyber threats demands innovative approaches to network security. This article delves into the realm of AI-driven network security, exploring how artificial intelligence is revolutionizing threat detection, response, and prevention in modern network infrastructures. We discuss the key techniques, benefits, and challenges associated with AI in network security.
Accident rate of jsc "Uzbekistan railways"
tasks is to ensure labor protection and production stability in railway transport. Accidents at production facilities and damage to technical
equipment used at hazardous production facilities lead to injuries of workers and pollution of the environment during the transportation of toxic and hazardous substances
Ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари фаолиятини оптимал ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда ижтимоий-иктисодий ривожланишнинг турли босқичларида молиявий оқимларни бошқаришнинг янги шаклларидан фойдаланиш зарурати юзага келди. Давлат бюджета ва бошкарув даражалари бюджетлар ижроси таъминланиши, давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш назоратини кучайтириш, маблағларни ижтимоий сиёсатни амалга ошириш учун йўналтиришда янги иқтисодий тузилмаларни ташкил этиш, бюджетларнинг барча даражаларида ижтимоий химояланган моддаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молияланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилмокда. Иқтисодий муносабатлар тизимида ушбу функциялар махсус молиявий орган - ғазначилик зиммасига юклатилади. АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Янги Зеландия, Франция каби жаҳоннинг кўплаб иқтисодий ривожланган мамлакатлари бюджет ижросини газначилик тизими оркали амалга оширади.
Узбекистан Республикаси иқтисодиётида амалга оширилаётган чукур ислохотлар ва ўзгаришлар корхона ва ташкилотларнинг ғазначилик органлари тизими оркали давлат томонидан молиялаш тизимига бўлган талабини юксалтириб юборди. Шу муносабат билан, бюджет маблаги олувчиларнинг молиявий хизматлари ва ғазначилик тизимида муҳим вазифалар пайдо бўлди. Яъни ягона тармок, идоравий бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларни молиявий бошқариш жараёнларининг принципиал жиҳатдан мураккаблашуви, газначилик оркали молиявий тизимга йўналтирилган харажатлар самарадорлигини оширишнинг илмий мезонларига амал килиш зарурати юзага келди. Албатта, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этмасдан туриб, ушбу вазифаларни ҳал этишинг деярли имкони йўқ. Бу эса, ягона тармок ёки идоравий бўйсунув тартибида бирлаштирилган корхона ва ташкилотларни бюджет ҳисобидан молиялаш соҳасидаги жаҳон тажрибаси, жамиятнинг хар тарафлама ривожланишида постиндустриал боскичга ўтиш жараёнларида ахборотнинг кимматбаҳо ресурсга айланиши шундан далолат бериб турибдики, АКТнинг ривожланиш даражаси ва суръатлари бюджетдан молиялашнинг самарали тизимини яратиш имконини беради. Шу билан бирга, замонавий АКТ базасида молиялаш жараёнларини бирхиллаштириш ва стандартлаштиришни амалга оширишни такозо этади.
Жаҳон амалиётида бундай концептуал моделни яратишда қўллани-ладиган асосий тизимли ёндашув, молиявий-иқтисодий ахборотларни бошқариш ягона техник ва ахборот базаси лойиҳалаштирилишини таъминлайди, ахборот тизимининг сифатини оширади ва ундан фойдаланиш харажатларини камайтиради. Мазкур технология тартиби комплекс тарзда бўлиб, бир вактнинг ўзида ахборотларни тайёрлаш, таҳлил қилиш, сақлаш, узатиш ва ҳимоялаш имконини беради. Юкорида баён этилган жихатлар диссертация мавзусини танлашда ва тадкиқотнинг асосий йўналишларини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли ва «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5099-сонли фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғазначилик органлари фаолиятида интеграллашган ахборот тизимини самарали ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари функционал имкониятларини кенгайтириш асосида бирламчи маълу-мотларни киритиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва такдим этиш босқичлари такомиллаштирилган;
ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимларида молиявий-иқтисодий ахборотларга ишлов бериш жараёнларини республика ғазначилигининг ҳудудларда жойлашган бўлимларида тўпланадиган бюджет-лар ижросига доир маълумотларнинг тарқоқ массивларидан ягона маълумотлар базасига ўтиш имконини берувчи эконометрик моделлари такомиллаштирилган;
«Электрон ҳукумат» платформаси асосида ягона ахборот маконини шакллантириш шароитида ғазначиликнинг интеграллашган ахборот тизимларини жорий килиш методикаси такомиллаштирилган;
республика ғазначилиги маълумотлар базаларида ҳисобот ва маълумот-номаларни бир базадан бошқасига узатиш каби бизнес жараёнларда функционал операцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун интеграллашган ахборот тизимларининг давлат бошқаруви органлари ахборот тизимлари билан ўзаро самарали ахборот ҳамкорлиги технологияси таклиф қилинган.
Хулоса
Диссертация ишида ўтказилган тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулоса ва таклифлар такдим этилди:
1. Давлат бюджетининг ғазна ижро тизими бутун жаҳонда иктисодий ўсишнинг энг мухим омилларидан бирига айланмокда. Ушбу диссертация ишида ягона тармок бўйсунувидаги корхоналар ва ташкилотларни бюджетдан молиялашни амалга оширувчи республика ғазначилик органлари иктисодий-ахборот муҳити ўрганилди, молиявий-иқтисодий ахборотларга кўп поғонали таксимотли ишлов бериш тизимини яратиш ва амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб берилди.
2. Таъкидлаш лозимки, собиқ тузумдан Ўзбекистон Республикасига давлат молиясини бошқаришнинг тўловларни қоғоз ҳужжатлари асосида ўтказиш почта тизимига асосланган технологик жихатдан колок ва ўта самарасиз тизими мерос бўлиб қолган эди. Факат 2006 йилга келиб республикамизда маълумотларни марказлаштириш ва бирлаштиришнинг юкори даражасига эга замонавий тизим жорий этилди. Иқтисодий муносабатлар субъектлари ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлиги ягона миллий банк тўлов тизимининг барпо этилиши ҳисобидан оширилди, бу эса, ўз навбатида, операцияларни амалга ошириш муддатини сезиларли даражада тезлаштирди, бюджет даромадлари тушуми ҳисобварақларидаги маблағлар қолдикларини бир кунгача кечикиш билан олиш имконини берди.
3. ҒИАТ жорий этилиши ва ғазначилик операциялари маълумотларини қайта ишлаш ва сақлашнинг марказлашган тизими барпо этилиши туфайли, минтақалар бўйича ва, ҳатто, узокда жойлашган ҳар бир бюджет ташкилоти бўйича бюджет ижросининг дастлабки назорати ва таҳлилини ташкил этиш имконияти пайдо бўлди, буни илгари факат ҳисобот давридан кейин амалга ошириш мумкин эди.
4. Утказган тадқикотимиз асосида шуни таъкидлаш мумкинки, интеграллашган ахборот тизими туфайли ғазначилик органларида бир кун мобайнида ишлов бериладиган маълумотлар хажми сезиларли даражада ошди. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча даражадаги бюджетлар ижросига касса хизматлари кўрсатиш функциялари кисмлари автоматлаштири-лишидан ушбу функцияларни тўлиқ автоматлаштириш масаласини умумий аспектда комплекс тарзда ҳал этишга ўтиш хамда ягона ахборот марказини ташкил этишнинг фурсати етди.
5. Амалиёт шуни кўрсатмокдаки, ғазначилик органлари фаолиятидаги мухим таркибий кием - бу, республика газначилиги функцияларини бажариш технологик регламентлар тизими ва ушбу регламентлар бўйича ролларнинг бюджетлар ижросига касса хизмати кўрсатиш масалаларини хал этиш учун шахсан жавобгар муайян ходимларга бириктирилиши. Бизнинг назаримизда, айнан ушбу жиҳат автоматлаштириш самарадорлигини таъминлаши мумкин, ишончимиз комилки, қандайдир масалалар ва функцияларни хал этишдаги чалкашлик (тартибсизлик) автоматлаштириш самарадорлиги вазифаларини амалга оширишга ёрдам бермайди.
6. Тадкикот жараёнида, молиявий-иқтисодий ахборотларга кўп поғонали таксимотли ишлов бериш тизимини лойиҳалаштириш методикаси ишлаб чиқилди, унта кура, моделлар ва алгоритмлар тузилди, бу тармок топологиясини аниқлаш, ҳисоблаш ишлари ва ахборот массивини ишлов бериш даражалари ва тармок узели бўйича тақсимлаш имконини берди. Бу мамлакат ғазначилиги органларининг молиявий маълумотларига таксимотли ишлов беришнинг мақбул тарзда ташкил этилишини таъминлайди.
7. Мамлакат бюджета газна ижроси шаклланиши ва ривожланишини таҳлил қилишда молиявий-иктисодий ахборотларга кўп погонали таксимотли ишлов бериш тизимини ахборот моделлаштиришга эътибор қаратган ҳолда республика газначилиги органлари ахборот муҳитининг концептуал модели тузилди, бу эса, мазкур тизимнинг ахборот муҳити билан ўзаро ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ишлашининг реал жараёнларини мос тарзда акс эттиришга ёрдам берди.
8. Интеграллашган ахборот тизимининг жорий этилиши туфайли, бюджет хисобини юритиш ва бюджет операциялари бўйича ҳисоботлар қисмида ишнинг самарадорлиги сезиларли даражада оширилди, республика ғазначилик бошқармасида бюджет ҳисобининг марказлаштирилиши туфайли республика бюджета ижроси ва мамлакат субъекта бюджетларига касса хизмати кўрсатиш бўйича операцияларнинг бюджет хисобини юритиш билан боғлиқ меҳнат сарфлари қисқарди.
9. Мамлакатимиз электрон хукумати концепцияси доирасида ғазначиликнинг автоматлаштирилган интеграллашган ахборот тизими давлат ахборот тизимини яратиш учун ядрога айланиши керак, чунки унинг салоҳияти, сакланаётган маълумотлар хажми, долзарблиги, шунингдек, республика газначилик тизимида яратилган ахборот инфратузилмаси ҒИАТ қўлланишини сезиларли даражада кенгайтириш давлат молиясини бошқариш тизимининг асоси сифатида кўриб чикиш имконини беради.
10. Мавзунинг чукур ва пухта ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, давлат бюджети газна ижроси тизимининг жорий этилиши республикамиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатди, шу муносабат билан жараёнларнинг ўзгарганлиги, мажбуриятлар тақсимланганлиги хамда вертикал назоратнинг шаффоф тизими яратилганлигини ҳисобга олган холда давлат бюджетини ижро этиш тизимининг ишлаш принциплари тубдан қайта кўриб чиқилди. Шу билан бир каторда, ҒИАТнинг жорий этилиши республикамизнинг барча вилоят, туман марказларида оптик толали кабелни ўтказиш зарурати туфайли мамлакатимизда АКТнинг янада ривожланиши учун хизмат қилади.
- Orqaga
- 76-83 / 83