Barcha maqolalar
Учет посещаемости студентов по регистрации в корпоративной сети
В настоящее время одним из значимых факторов для повышения качества подготовки специалистов является учет посещаемости студентов. Данный процесс может быть автоматизирован. В данной статье рассматриваются современные технологии автоматизации учета посещаемости, их преимущества и возможные вызовы внедрения. Также обсуждаются практические аспекты внедрения систем автоматизации и предлагаются рекомендации для успешной реализации таких проектов.
Ўтлоқи - ботқоқ тупроқ шароитида ўртапишар шоли навларини ҳосилдорлигига етиштириш агротехникасининг таъсирини ўрганиш (Тошкент вилояти мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича Хитойда йилига 290,2 млн., Ҳиндистонда 134,2 млн. ва Индонезияда 51 млн. тонна шоли ҳосили етиштирилмокда. Шолининг экин майдони Ҳиндистонда 44600 минг, Хитойда 30503 минг, Индонезияда 11523 минг, Бангладешда 10700 минг, Таиландда 10048 минг гектарни ташкил этади. Бундан ташқари, Вьетнам, Бирма, Филиппин, Бразилия, Покистон, Нигерия каби мамлакатларда 2,0 - 7,7 млн., Камбоджа, Япония, Непал, АҚШ, Мадагаскар, Жанубий Корея мамлакатларида эса 1 млн. гектардан 2 млн. гектаргача майдонларда етиштирилади.1
Дунёда шоли етиштирувчи мамлакатларда юқори ва сифатли шоли ҳосили олишда асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришнинг мақбул муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича изланишларга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бунда шолининг муайян тупрок-иқлим шароитлари учун яратилган эрта, ўрта ва кечпишар навларининг ҳосилдорлик имконияларидан келиб чикиб парваришлаш агротехнологияси элементларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Шолини турли экиш муддат ва меъёрларида етиштириш, гуручнинг шишасимонлиги, ялтироқлиги, қобиклилиги ва бутун гуруч чиқиши каби технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш долзарб ҳисобланади.
Республикамизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида янги экин турларини экиш ва уларни етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Пахта майдонларининг қисқартирилиши натижасида асосий ва такрорий экин сифатида шоли етиштириш ҳамда ҳар бир минтака учун шоли уруғчилигини йўлга қўйиш, экин майдонларини кенгайтириш ва аҳолини ушбу махсулот билан узлуксиз таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Янги яратилган шоли навларининг мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича изланишлар олиб бориш долзабр бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да «...кишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар тартибини оптималлаштириш, сув ва ресурсларни тежайдиган илгор агротехнологияларни жорий этиш» масаласи мухим стратегик вазифалардан бири килиб белгиланган. Бу борада, шолининг парваришлаш агротехник тадбирлари, жумладан, мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини қўллаш сув микдори, уруғ сарфини камайтириш самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281 - сон “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва кишлок хўжалиги махсулотлари етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисида” ги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг ўтлоки-ботқоқ тупроқлари шароитида янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илғор” шоли навларини мақбул экиш муддатлари ва меъёрларида уруғларнинг униб чиқиши ва сақланиш даражасини ошириш ҳамда юқори ва сифатли шоли ҳосили олиш агротехник тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент вилоятининг ўтлоки-ботқоқ тупроқлари шароитида истиқболли янги районлаштирилган ўртапишар “Искандар” ва “Илғор” шоли навларининг мақбул экиш муддатлари ва меъёрлари ишлаб чикилган;
экиш муддатлари ва меъёрларининг шоли уруғининг дала унувчанлиги ва кўчат қалинлигига ташқи омилларнинг (об-ҳаво, ёруғлик, иссиқлик) таъсири ўрганилган;
шолининг янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илғор” навлари ўсув даврларининг давомийлиги, ҳосилдор поялар ривожланиши, барг сатҳи ўзгариши, фотосинтез соф маҳсулдорлик ва ер устки қурук масса тўплашига экиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири аниқланган;
экиш муддатлари ва меъёрларининг шоли ҳосил структураси, ҳосилдорлик ва гуручнинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
ўртапишар шолининг “Искандар”, “Илгор” навларининг экиш муддатлари ва меъёрлари билан барг сатҳи (r=0,97-0,98) ҳамда гуручнинг шишасимонлиги (r=0,92-0,97) юқори ижобий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
Хулосалар
Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқок тупроклари шароитида янги районлаштирилган ўртапишар “Искандар” ва “Илгор” шоли навларини экиш муддатлари ва меъёрлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида куйидаги хулосаларга келиш мумкин.
1. Шолининг янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илгор” навларида энг мақбул маълумотлар май ойининг II (15-май), III (25-май) ўн кунлигида кузатилиб, экилган шоли уруғлари бошқа муддатларга нисбатан тез, яъни 6-9 кунда униб чиққан бўлса, ушбу кўрсаткичлар 5 июнь муддатида 6-8 кунни, 15 май муддатида 8-10 кунни ва 5 май муддатида 10-12 кунни ташкил этди. Экиш муддатлари бўйича ҳаво ва тупроқ ҳароратининг кўтарилиб бориши экилган шоли уруғининг униб чиқиш даражасига ижобий таъсир этиб, барча навларда ҳам май ойининг III декадаси (25 май) муддатида энг юқори унувчанлик 5 млн дона/га (150 кг) вариантда (150 кг) 52-56 фоиз бўлиб, экишнинг бошқа муддатларига нисбатан 1-2 фоиз юқорилиги билан тавсифланади.
2. “Искандар” шоли навида 1 м2майдондаги униб чикқан кўчат сонининг энг юқори кўрсаткичлари май ойининг III ва II ўн кунлигида кузатилиб, 4 млн.дона/га (120 кг) вариантда 216 ва 225 донани, 5 млн.дона/га (150 кг) вариантда 269 ва 281 донани, 6 млн.дона/га (180 кг) вариантда эса 325 ва 330 донани ташкил этди. “Илгор” шоли навида ҳам 1 м2 майдондаги униб чикқан кўчат сонининг энг макбул кўрсаткичлари Май ойининг III ва II ўн кунлигида кузатилган бўлсада, “Искандар” навита нисбатан 4 млн.дона/га вариантда (120 кг), 3; 4; донага, 5 млн. дона/га (150 кг), вариантда 2; 3; донага, 6 млн.дона/га (180 кг) вариантда эса 4-5 донага кам эканлиги аниқланди.
3. Тадқиқотлар олиб бориш жараёнида олинган маълумотларга кўра назорат вариантида ҳам синалаётган навларда ҳам май ойининг биринчи ўн кунлигида экилган шоли уруғлари мум пишиш фазасида, илдиз кисмларининг қурук масса тўплаши 4 млн.дона/га (120 кг) унувчан уруғ экилган вариантларда 5-6 млн.дона/га (150-180 кг) унувчан уруғ экилган вариантларга нисбатан 0,3-0,5 г/ўсимлик га юкори эканлиги кузатилди.
4. Барг сатҳи тўғрисидаги энг юкори кўрсаткичлар “Илгор” шоли навида кузатилиб, “Искандар” навига нисбатан 25 майда 4 млн.дона/га (120 кг) унувчан уруғ экилган вариантда тупланиш фазасида 0,9 см2/ўсимлик, найчалаш фазасида 29,7 см2/ўсимлик, рўваклаш фазасида 13 см2/ўсимлик, гуллаш фазасида 25 см2/ўсимлик ва мум пишиш фазасида 31,1 см2/ўсимлик юқори бўлсада, ушбу фарқ 5 млн.дона/га унувчан уруғ экилган вариантда ривожланиш фазалари бўйлаб, 0,9; 36,1; 18,8; 27,4 ва 24,2 см2/ўсимлик, 6 млн.дона/га (180 кг) унувчан уруғ экилган вариантда эса 4,1; 45,9; 22,9; 34,4 ва 21,1 см2/ўсимликни ташкил этди. Тадқикотларда ўрганилган барча шоли навларида ҳам энг юкори фотосинтетик соф маҳсулдорлик (3,37-8,25 г/м2 кун) рўваклаш фазасида аниқланди.
5. Шоли ҳосилини белгилашда муҳим бўлган, ҳосил структураларини шаклланиши май ойининг III декасида “Искандар” навини 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг экилган вариантда колган барча вариантларга нисбатан юқори бўлди (1 рўвак оғирлиги 3,53 грамм; 1 рўвакдаги дон сони 117 дона: шундан 106 дона тўлиқ, 11 дона пуч; 1000 дона дон огирлиги 33,1 грамм). Маҳсулдор поялар сони экиш муддатлари кечиктирилгани сари 0,7-1,1 фоизга камайганлиги аникланди. Экиш меъёрлари ёки уруғ сарфи маҳсулдор поялар сонига жиддий таъсир этди. Аммо бу таъсир кечки экиш 5-июнь муддатида рўвакнинг огирлиги ва 1000 та дон вазнида 1,2-1,3 гр кам бўлганлиги тажрибаларда аникланди. Уруг экиш муддатининг кечиктирилиши, кўчат калинлигини оширди, поя бўйи эса 8-11см га пасайиб борди. Буни ўсимликларда фотосинтез жараёни, озиқланиш майдони турлича бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
6. Изланишларда ўрганилаётган ҳар икки “Искандар” ва “Илғор” навида хам энг юкори шоли дони хосили 15-25 май муддатида 5 млн.дона/га (150кг) унувчан уруг экилган вариантда 80,8 ва 73,6 ц/га ни хамда 15 майда ушбу кўрсаткичлар 78,7 ва 78,4 ц/га ни ташкил этди. 2011 Йили шоли гуллаган даврда (июль ойининг III ўн кунлиги ва август ойининг I ўн кунлигида) бошқа йилларга нисбатан ҳаво (36 °C) ҳароратига нисбатан 7-11 °C юқори бўлди. Бу эса шолининг чангланиш жраёнларига салбий таъсирини кўрсатди ва тажрибанинг колган йилларига нисбатан ҳосилдорлик ҳамма навларда 8-10 ц/га паст бўлди.(Искандар навига кўпроқ таъсир кўрсатди)
7. Ўртапишар шолининг “Искандар” ва “Илгор” навларининг донини техник сифат кўрсаткичлари назоратга нисбатан гуруч чикиши 2,6-4,2 фоиз юқори бўлди. Энг паст кўрсаткич 5 июнь муддатида 6 млн.дона/га (180 кг) экилган вариантда 82,0 фоиз, “Искандар” 84,5 фоиз, “Илгор” 83,7 фоиз шишасимонлик даражасини кўрсатди. Ўсимлик ривожланишида қанчалик эрта муддатларда экилиб, ўсув даврини тўлиқ ўтаса, иссиқликдан, ёруғликдан кўп танасига сингдирса, гуручнинг шишасимонлиги шунча юқори бўлишлиги тажрибада аникланди.
8. Сотишдан тушган даромад минг сўм/га ҳисобида макбул экиш муддати ва меъёрларида «Искандар» навида 25 май муддати, 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг экилган вариантда 8082100,0 сўм/га, «Илгор» навида 15 май муддати, 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг экилган вариантда 7356200,0 сўмни ташкил этиб назоратга нисбатан 1043600,0-905200,0 сўмга юқори бўлди. Шартли соф фойда «Искандар» навида 2626900,0 сўм, «Илгор» навида 2488500,0 сўмни ташкил этиб назоратга нисбатан 1148600,0 - 1010200,0 сўм юқори бўлди. Рентабеллик даражаси «Искандар» навида 48,2 фоизни, «Илгор» навида 45,6 фоизни ташкил этиб, назоратга нисбатан 21,6-19 фоизга юқори бўлди. Энг макбул муддат ва меъёрларда назоратга нисбатан 1,71 -1,59 т/га кўшимча ҳосил олинди. Экиш меъёрлари таҳлил килинганда тавсияга асосан 6 млн/ дона га унувчан шоли уруғи ўрнига 5 млн.дона/га (150 кг) экиб, ҳам юқори ҳосил олиниб, 10 % сара уруг иқтисод килинди. Республикамизнинг ўтлоқи - боткок тупроқлари шароитида ўртапишар «Искандар» ва «Илгор» шоли навларини асосий экинда 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг ҳисобида экиб, юкори ҳосил олиш мумкин. Шунда гектаридан 1 кг шоли уруги 3500 сўм бўлганда 105000-103500 сўм/га иқтисод қилинади.
9. Тошкент вилояти ўтлоқи-боткок тупроклари шароитида янги яратилган ўртапишар “Искандар” ва “Илгор” шоли навларининг асосий экинда мақбул экиш муддати май ойининг II ва III (15-25 май) декадасида 5 млн.дона/га (150 кг) унувчан уруг меъёрида экиш тавсия этилади.Тошкент вилоятининг ўтлоки - ботқоқ тупроклари шароитида янги яратилган ўртапишар “Искандар” шоли навини кечки муддат июнь ойининг I декадасида 4-5 млн.дона/га (120-150 кг) унувчан уруг меъёрида экиш тавсия этилади.
Усиленная квалифицированная электронная подпись как форма составления завещания в условиях чрезвычайных обстоятельств: сравнительно-правовой анализ
Ўпка соҳасини аниқлашни такомиллаштирилган нейрон тармоқ модели
Ўпирилишларга ва қудуқларни сифатли қуришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омиллар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда нефть ва газ казиб олиш учун бурғилашнинг техникавий-иктисодий кўрсаткичлари ишлаб чикиш ва бургилаш самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмокда. Бу ўринда бурғилашда кудук деворларини ўпирилишларга ва уларни сифатли қуришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларни аниқлаш долзарб муаммолардан хисобланади.
Жахондаги нефть ва газ казиб олиш амалиётида кудукларни бургилаш мураккаб ва кўп харажатли жараён бўлганлиги туфайли янги, такомиллашган ва хавфсиз бургилаш технологиялари ишлаб чикиш ва амалиётга тадбик этишни талаб этмокда. Бу бургилаш жараёнини тезлаштириш, кудукларни лойихада кўрсатилган чукурлигигача авариясиз етказиш, аник геологик-геофизик маълумотлар олиш ва иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, кудук деворини ташкил этган тог жинсининг ўпирилиш хавфи бўлган зоналарда бургилаш технологиясини такомиллаштириш бўйича бир катор усулларни ишлаб чикишни такозо этади. Бу ўринда, полимерланган-ингибирланган бургилаш суюқликларини ишлаб чикиш, бурғилашнинг оптимал режимини аниқлаш, кўтариш-тушириш операцияларининг тезлиги ва сони таъсирини асослаш ва кудукларда юз берадиган гидродинамик босимни назорат килиш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгандан сўнг ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантириш ва нефть-газ тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, углеводород хом ашёси казиб чиқариш хажмини ошириш, бургилашда янги технологияларни жалб этиш ва қудуқлар самарадорлигини ошириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, бургилаш жараёнида кудукларни сифатли куришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация килиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, нефть ва газ кудукларини бургилашда кудук деворлари ўпирилишларга ва уни сифатли куришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларни асослаш, гил жинсларининг кулаши билан боғлиқ қийинчиликлар даражасини камайтиришда янги реагентини қўллаш, кудукларни кўрсатилган чукурликкача асоратсиз бургилаш ишларини лойиҳалаштиришга йўналтирилган илмий тадкиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори, ,2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги карори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қудуқларни бурғилаш жараёнида тоғ жинсларининг ўпирилиш сабабларини аниқлаш ва ўпирилиш натижасида мураккаб шароитлар вужудга келган зоналарда қудуқлар қурилишини сифатли тугатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тоғ жинси мустаҳкамлигининг ўзгариши бурғилаш колоннасини тушириш ва кўтариб олиш сони ҳамда тезлигига боғликлиги аникланган;
суюқликни айлантириш тикланганда бургилаш насосининг “ишга тушириш”даги босимнинг гил тоғ жинсининг кучланиш ҳолатига таъсири асосланган;
шарошкали бурги тишлари маълум солиштирма юклама куч остида тоғ жинсида кудук доирасидан ташкарига тарқалувчи юқори кучланиш ҳосил этиб, унинг мустаҳкамлигини камайтириши ва ўпирилишига олиб келиши аникланган;
шарошкали бурғилар тоғ жинслари массивида деформацияни юзага келтириши ва натижада бургилаш коришмаси фильтратлари кириб қоладиган макро ва микро ёриқликлар юзага келиши исботланган;
геофизик тадкиқотлар ҳамда бургилашда олинган гил жинслари заррачаларининг (шлам) амалдаги зичлигини унинг нормал зичланган тоғ жинси зичлиги (тоғ жинси назарий зичлиги) билан такқослаш натижасида тог жинсининг кулаш зоналарини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертация ишларини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар:
1. Скважиналарни пармалаш, керакли чуқурликка етказиб боришда, ундан тўлиқ геологик ва геофизик маълумотлар олиш тог жинсларининг ўпирилиши катта тўсқинлик кўрсатади. Ўтказилган тадқиқотлар асосида скважина деворини ўпирилишдан сақлаш учун қўлланмалар яратилди.
2. Назарий ва амалий тадқиқотлар тоғ жинсининг ўпирилишига пармалаш колоннаси кўтариб-туширишда, скважиналарни ювиш жараёнда хосил бўладиган тўлқинланувчи гидродинамик босим, шарошкали долотанинг зарбидан тоғ жинсида пайдо бўлган кучланиши эканлигини аниқлади.
3. Тоғ жинсининг турғунлиги пармалаш колоннаси кўтариб-туширишда, хамда скважиналарни ювишда ҳосил бўлган босимни тўлқинланиш сонига ва кучига боғлиқлиги тадиқланди. Пармалаш колоннасини кўтариб-тушириш сонини критик чегарасини аникловчи формула яратилди.
4. Уч шарошкали долотанинг таъсиридан тог жинсида кучланиш пайдо бўлиш ва уни тарқалиш конунияти аникланди, кучланиш чегарасини билдирувчи формула топилди.
5. Гил тог жинсларини пармалаб ўтишда кесиб-емирувчи РДС турли долоталар ишлатилса, тог жинсида унчалик кучланиш бўлмайди. Бунда тог жинсида ёрикликлар хам юз бермайди ва унинг мустахкамлиги сақланиб қолади.
6. Скважина деворига гидродинамик босим зарбаларини йўқотиш учун пармалаш колоннасини кўтариш-тушириш тезлигини оптималлаштириш автоматик системаси яратилди. Бу системани қўллаш скважина деворини ўпирилишдан хамда скважинада юз берадиган асоратдан саклайди.
7. Пармалаш суюқлигини ошлашда қўлланаётган кимёвий реагентлар маълум даражада гил жинсларини шишишини ва майдаланишини тўхтатиши мумкин, лекин скважина деворини ўпирилишдан саклаб кололмайди.
8. Ушбу диссертация натижаларини кўллаш скважина деворини ўпирилишдан сақлаб, уни лойиҳада кўрсатилган чукурликкача олиб бориш имконини беради. Тадбирлардан олинган натижаларни қўллаш фақат бир скважинада 130 млн.сўмни тежаб колиш имконини берди.
Унверсал тикув машиналари учун эластик элементли игна механизмини янги лойиҳасини яратиш ва параметрларини асослаш
Тадқиқот объекти. Лойихаланган игна механизми, моки бахякаторли универсал тикув машинаси
Ишнинг мақсади. Тикув машинаси учун қайишкоқ элементли игна механизмининг конструкциясини ишлаб чикиш ва параметрларини асослаш. Тадқиқот усули. Мураккаб системаларда тебраниш назарияси, технологик машина ва механизмлари назариялари учун дифференциал тенгламалар ечиш усулларидан назарий изланишларда ва амалий изланишларда эса тензометрик ва математик режалаштириш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Тикув машиналари учун эластик элементли игна механизмининг янги конструкцияси яратилди; етакловчи ва етакланувчи звеноларининг кинематик богланишида эластик элементли игна механизмининг харакат тенгламаси келтириб чикарилди; тикув машинасида тикилаётган материал каршилик кучи, звенолар инерция кучи, эластиклик кучи, электюритгичли динамик ва механик характеристикаларини ҳисобга олган ҳолда эластик элементли игна механизмининг динамик модели ишлаб чикилди ва назарий масалалари ечилди; эластик элементли игна механизмининг зўриқишлари характери ва параметрлари экспериментал метод оркали аникланди. Математик режалаштириш методи ёрдамида эластик элементли игна механизмининг оптимал параметрлари ва иш режими аникланди ҳамда асослаб берилди.
Амалий аҳамияти. Таклиф килинаётган тикув машиналари учун эластик элементли игна механизмининг янги конструкцияси ишлаб чикариш хажмини ошириш, тикиш сифатини яхшилаш имконини яратади. Тикувчилик ишлаб чиқариш саноатида кенг кўламда фойдаланишга тавсия этилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Игна механизмининг янги конструкцияси, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Пайкент-текстил” кўшма корхонасида, Бухоро шахар “Нақшбандий” очик турдаги хиссадорлик жамиятида ва “Нилуфар-95” хусусий ишлаб чиқариш корхона-ларида амалда жорий этилиб, ижобий натижалар олинди ва иқтисодий самара 1 йилга 1 та тикув машинаси учун 12176 сўмни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси. Таклиф килинаётган янги конструкция бўйича олинган натижалар, тавсиялар ИТИ ва КБ ларда тикув машиналарни лойихалаш ва такомиллаштиришда фойдаланиши мумкин.
Умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизимининг қурилмалари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда янги технологияларнинг изчил ривожланиши натижасида электромагнит майдон бошқарув тизимининг воситалари ва курилмаларидан фойдаланиш талаби кун сайин ортмокда. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида хар Йили ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 2-3 фоизи (4,7-7,110"кВт соат) оқова ва ичимлик сувини тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнида сарфланмокда.
Дунёда мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ичимлик суви, хўжалик, маиший ва саноат суви окова чиқиндиларини қайта ишлаб сифатини ошириш, сувни тозалаш ва зарарсизлантириш технологияларини такомиллаштириш масалалари долзарб муаммога айланди. Ҳозирги вақтда дунёда 35 фоизга якин оқова ва ичимлик сувини тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш зарурати мавжуд. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ичимлик суви, маиший ва саноат суви оқова чиқиндиларини кайта ишлаш сифатини ошириш, сувни тозалаш ва зарарсизлантириш техник восита ва технологияларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш устувор вазифа ҳисобланади. Сувни тозалаш ва зарарсизлантириш технологияларининг асосий масалаларидан бири сувни зарарсизлантириш, тозалаш ва тузсизлантириш да фойдали иш коэффициенти, самарадорлиги катта ва ишлаш ишончлилиги юкори хамда энергия тежамкор бўлган технологияларни яратиш муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 июлдаги 320-сон «Сув хўжалигини бошкаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» ва 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон «Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги карорларида белгиланган вазифаларни муайян даражада амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизими ёрдамида оқова ва ичимлик сувларини тозалаш, зарарсизлантириш, тузсизлантириш қурилмаларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сувни импульсли электромагнит майдон ёрдамида тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш ускунаси учун тиристорли частота ўзгартиргич бошқарув тизимининг конструктив схемалари ва курилмалари яратилган;
илк бор сувни реагентсиз, умумий фазовий электромагнит майдон ёрдамида тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш юмшатиш учун курилмалар яратилган;
импульсли бўйлама электромагнит майдон, импульсли электр майдон, айланувчи электромагнит ва гравитация майдонлари ўзаро таъсирлашувчи умумий фазовий электромагнит майдон ҳосил килиш мумкинлиги назарий асосланган;
илк бор сувни тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш ускунаси учун бўйлама ва кўндаланг қўзғатиш чулғамларига эта бўлган умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизими курилмалари ишлаб чиқилган;
сувни тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш ускунаси учун импульсли электромагнит майдон уч фазали бошқарув тизими яратилган;
Хулоса
Бажарилган илмий-текшириш натижаларини умумийлаштириб, диссертация ишида илк бор умумий фазовий электромагнит майдон комплекс изланишлар олиб борилган. Саноат, экспериментал ва назарий илмий-текширувлар умумий фазовий электромагнит майдоннинг мўътадил ишлаш имкониятини берувчи бошқарув тизимидаги замонавий электрон курилмаси ишчи ток диапазонида курилманинг тургун ишлашини таъминлайди.
Асосий илмий натижалар, ишга тааллукли хулосалар ва таклифлар куйидагилардан иборат:
1. Куч электромагнит импульсли тизим ва умумий фазовий электромагнит майдон бошкарув тизимининг такқослаш натижасига кўра талабга тўлик жавоб берувчи импульсли электромагнит майдон ва вихрли электромагнит майдонларига асосланган бажарувчи элемент бошкарув тизими эканлиги белгиланди.
2. Бажарувчи уйготувчи чулгам соленоидда энергия тебранишининг импулсли электромагнит шаклини ва амплитудасининг ўзгармаслигини таъминловчи тиристорли частота ўзгартиргичли бошкарув тизими сувни тозалаш ва зарарсизлантириш учун ишлаб чикилди.
3. Elcktronics Workbench ва инструментал дастур С ++ Buldcr ёрдамида бажарувчи элемент бошкарув тизими курилмаси тадкиқи натижалари, курилмадаги жараёнларни аниқлаштириш ва визуал текшириш хамда такомиллаштириш имкониятини яратди.
4. Бирлик юза электромагнит майдони курилмасининг вольт - амперли характеристикасидан, 60 А дан 300 А гача ораликда кучланиш мўътадилли бўлиб, умумий фазовий электромагнит майдон ишлаши учун мос келувчи эканлиги аниқланган. Умумий фазовий электромагнит майдондаги кучланиш бу кисмида токнинг берилган қийматига боғлиқ бўлмай, фақатгина уйғотувчи чулғам индуктивлиги ва конструктив хусусиятларига ҳамда мис стерженга боғлиқ эканлиги аниқланди. Умумий фазовий электромагнит майдон мўътадил ишлаши учун лозим бўлган бошкарув кучланиши, токнинг ишлаш диапазони учун аникланди.
5. Бажарувчи элемент уйғотувчи чулгамни кетма - кет ва параллел уланганидаги электромагнит кучни чизиқли магнит тизими учун ҳисоблаш услуби таклиф этилди. Ушбу услубнинг моҳияти оким илашувчанликлар ва токлар нисбати, бажарувчи элемент уйготувчи чулгамининг индуктивлиги ва ўзаро индуктивлиги чизикли тенглама кўринишида ёзилган.
6. Уйғотувчи чулғамни характеристикасини инобатга олиб, миснинг нисбий йўқотишининг минималлаштириш шартини чўлғамдаги импульс кучланишининг аниқ бир шаклидагина таъминлаш мумкинлиги аниқланди. Уйғотувчи чулғам мисдаги энергиянинг нисбий йўколишини минималга келтириш учун электромагнит тизимидаги нолдан фарқли фаол каршиликли ва охирги қийматли индуктивликка эга бўлганида токнинг импулси квадрата ва индуктивликни вақт бўйича ҳосиласининг шакли бўйича ўхшаш бўлиши шарти аникланди.
7. Умумий фазовий электромагнит майдон бошкарув реал тизими учун унинг меъйёрий иш режимини таъминловчи тизимнинг тургунлиги, турғунлик заҳираси ва ўткинчи жараёнлари тадкик этилди. Ўтказилган тадқиқотлар умумий фазовий электромагнит майдон бошкарув тизими динамик режимда кўйилган барча талабларни қондиради.
8. Умумий фазовий электромагнит майдон бошкарув тизими курилмасининг пухталигини аниклаш учун ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди, унинг асосида пухталикнинг микдорий таснифларини эксплуатация жараёнида хам аниклаш имконияти пайдо бўлди.
9. Ишлаб чиқилган намуна, Салар станцияси аэрация ССА ГУПТ «Сувсоз» тозалаш иншоотида синовдан ўтказилди. Саноат намунаси колли-индексни амалда 99 фоизгача камайтирди.
10. Яратилган умумий фазовий электромагнит майдон бошкарув тизими курилмаси, техник синовларига кўра, асосий кўрсаткичлари бўйича мавжуд курилмалардан устун бўлиб, қўлланилишида пухталиги 1,4 баробар, фойдали иш коэффициенти 20 фоизга, сувни зарарсислантириб ишлаб чиқариш хамда ишлаш мухлати 2 баробарга ортди.
Умумий фазовий электромагнит майдон бошкарув тизими тадкиқот натижаларини жорий килишдан олинадиган иктисодий самарадорлик, йилига 67 млн. сўмни ташкил этди.
Шундай килиб, ишда келтирилган янги илмий ҳолатларни назарий умумлаштириш ва амалиётга жорий килиш асосида умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизимини ишлаб чиқиш бўйича халк хўжалиги аҳамиятига эга бўлган йирик муаммо ечилган.
Умные города: сущность и потенциал развития
Ўлчовли операторлар алгебраларидаги локал дифференциаллашлар
Тадқиқот объектлари: Ўлчовли операторлар алгебраси, нокомму-татив Аренс алгебралари, локал дифференциаллашлар.
Ишнинг мақсади: Ўлчовли операторлар алгебраларида локал дифференциаллашларни тавсифлаш.
Тадқиқот методлари: Ишда функционал анализ ва операторлар алгебралари назариясининг умумий усуллари фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Чекли фон Нейман алгебралари ва аник нормал ярим чекли из билан ассоциирланган нокоммутатив Аренс алгебралари локал дифференциаллашлари тавсиф-ланган; аник нормал ярим чекли т из билан М фон Нейман алгебраси ҳолидаги S(M,r) алгебрасидаги Д(р) = Д(/?)р + рД(р) айниятни қонаотлантирувчи ихтиёрий Д tT -узлуксиз чизиқли операторнинг диффе-п
ренциаллаш бўлиши исботланган; D(x") = у\*~‘£)(х)х"~*, хеА(Х) t=i
айниятни каноатлантирувчи ихтиёрий D: А(Х) —> В(Х) чизикли операторнинг ташқи дифференциаллаш бўлиши исботланган, бу ерда п > 3 - бирор фиксирланган сон; коммутатив ҳолда ва S(M,r) алгебраларида дифференциаллашлар бўлмаган локал дифференциаллашлар мавжудлиги учун зарур ва етарли шартлар топилган; типи I абел компонентаси бўлмаган фон Нейман алгебраларига нисбатан LS(M), S(M) ва алгебраларида локал дифференциаллашлари тавсифланган.
Амалий аҳамияти: Диссертацияда олинган натижалар илмий-назарий аҳамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишда келтирилган натижалар функционал анализ ва операторлар алгебралари назариясидан магистрантлар ва аспирантлар учун махсус курслар ўқитиш-да қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: Функционал анализ, операторлар алгебралари назарияси, математик физика ва уларнинг тадбиклари.
Улучшение оптимизации патча для многосекционных ошибок при автоматизированном восстановлении программ
Методы автоматизированного исправления программ,основанные на глубоком обучении, продемонстрировали значительные улучшения в устранении ошибок. В этих методах часто используются предварительно обученные модели нейро-машинного перевода для создания исправлений для ошибочного исходного кода. Для исходного кода с множеством ошибок в разных местах были предложены различные подходы, в том числе генерация множества патчей-кандидатов для каждого дефектного участка и их объединение для формирования окончательных патчей. Однако задача состоит в том, чтобы ранжировать эти сгенерированные патчи по вероятности их правильности и выбрать конкретное число из верхней части, так как объединять их все нецелесообразно. В данной работе мы представляем усовершенствованную методику оптимизации патчей, которая решает эту задачу в три этапа: отсеивание ненужных патчей, ранжирование и отбор наиболее ранжированных патчей, а также их объединение. В экспериментах с использованием набора данных данный метод показал лучшую производительность по сравнению с другими исследованиями.
Уйғунлашган дамба билан бир томонлама сиқилган оқим қонуниятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда даре қирғоклари ювилиши, шаҳарларни сув босиши, сув тошқинлари олдини олиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. «Ер юзидаги мавсумий тошқинлар рўй берадиган ҳудудларда 1 млрд аҳоли истиқомат қилади»1, шу жиҳатдан дарё ўзанларини тошқин сувларини ростлаш усулларини такомиллаштириш алоҳида ахамият касб этади. Бу борада кўпгина мамлакатларда, жумладан АҚШ, Канада, Германия, Испания, Россия ва бошка давлатларда ростлаш иншоотлар конструкцияларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда ўзан ростлаш, қирғоқларни ювилишдан ҳимоя қилиш иншоотлар конструкцияларини, ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадкикот ишларини олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада, жумладан уйғунлашган дамбалар конструкцияларини такомиллаштириш, уларни лойиҳалашда ростлаш трассасини белгилаш, маҳаллий ва умумий ювилиш чукурликларини аниклаш йўлларини ишлаб чикишга каратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Республикамизда ўзанлардан сувларни барқарор ва хавфсиз ўтказишга, сув объектларини мухофаза қилиш тизимларини, қирғокларни мустаҳкамлаш иншоотлари конструкцияларини ҳамда уларни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмокда. Ўзбекистонда қирғоқ бўйларини мустаҳкамлаш ва тошқинларнинг олдини олишга қаратилган ишларга ҳар йили 36 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Ушбу йўналишда, жумладан ростлаш иншоотларида авария ва бузулиш ҳолатлар юз беришининг асосий сабаблари сифатида, уларнинг конструкцияларини, ҳисоблаш ва лойиҳалаш услубларининг мукаммал эмаслиги, иншоотлар кайирда ва ўзанда жойлашганда, уларнинг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришни амалга ошириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасининг янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... миллий иктисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш учун мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш» 2 таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга ошириш уйғунлашган дамбаларни яратишга оид тамойилларни ва конструкцияларни такомиллаштириш, оким динамик ўкининг оғиши, иншоот ортидаги сиқилиш ва таралиш зоналарида оким кенгайишини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикасининг Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини мухофаза килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2013 йил 28 февралдаги ПҚ-1926-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ва аҳолисини, сел-тошқин ва кўчки ҳодисалари билан боғлик бўлган фавкулодда вазиятлардан химоя килиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдан 13-сон «2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятига тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади уйғунлашган дамбалар конструкцияларини, уйғунлашган дамба билан сиқилган оқимнинг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
уйғунлашган дамбаларни ҳисоблаш усуллари турбулент струялар назарияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
қирғокларни самарали ҳимоя қилиш мақсадида уйғунлашган дамба конструктив параметрлари такомиллаштирилган;
ўзгармас, ўзгарувчан, поғонали, кўмилган қисмли ва такомиллаштирилган конструкция билан сиқилган оқимнинг динамик ўқи оғишини ҳисоблаш усули оқимнинг гидравлик параметрлари асосида такомиллаштирилган;
уйғунлашган дамба ва ўзан сиқилмаган қисмининг сув ўтказиш қобилиятини аниқлаш усули оқимнинг гидравлик параметрлари асосида такомиллаштирилган;
уйғунлашган дамбалар билан сиқилиш зонасида сиқилган окимнинг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари сув ўтказадиган қисмлардаги окимнинг турли кинетиклик даражаси, бўйлама ва кўндаланг нишабликларни инобатга олиб такомиллаштирилган;
сув ўтказадиган қисмлари ўзгарувчан, поғонали ва сув чиқарадиган қисмли уйғунлашган дамбалар томонидан сиқилган оқим таралишини ҳисоблаш усули окимнинг гидравлик параметрлари асосида такомиллаштирилган;
Хулоса
«Уйғунлашган дамба орқали бир томонлама сиқилган оқим қонуниятлари» мавзусида фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси бўйича ўтказилган тадқикотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилади:
1. Узгармас, ўзгарувчан ва поғонали кисмларга эга уйғунлашган дамбалар куришнинг тамойиллари баён килинди. Элементлар зичлиги Ps ва ўтказувчанлиги коэффициентным Рс аниқлаш учун меъёрий боғланишлар таклиф қилинди, ушбу коэффициентлар ўртасидаги алоқалар белгиланди, ўзгарувчан қисмга эга уйғунлашган дамбаларни куриш пайтида элементлар орасидаги масофани Sl ўрнатиш тартиби келтирилди. Ўрта меъёрда зичлик коэффициента Р03 , юза бўйича сиқилиш даражасини я„. , планда п , сув ўтказмайдиган кисми и,, сув ўтказадиган кисми nd билан сиқиш даражалари тушунчалари киритилди ушбу тушунчалар уйғунлашган дамба гидравлик параметрларини аниқлаш имконини беради.
2. Сув ўтказмайдиган қисми маҳаллий грунтдан таркиб топган уйғунлашган дамбанинг янги конструкцияси ишлаб чикилди (№ FAP 00925). Дамбанинг ёпик томони билан бирлашадиган қисмлар иккала диагональ бўйлаб яхлит блоклар билан тўлдирилган, бош тарафда 1-Н,5 м чукурликда сузувчи жисмлар учун битта диагонал бўйлаб яхлит блоклардан 45° бурчак остида бўйлама ўқ тарафга тешиклар яратилган, дамбанинг қолган қисмлари эса ўтказувчан ковурғалар шаклидаги блоклардан ишланган, барча блоклар дарё тубига ўрнатилган устунларга маҳкамланган. Конструкция ковурғалардаги туйнуклар сонини ўзгартирган ҳолда ўзгармас, ўзгарувчан ва поғонали бўлган уйғунлашган дамбаларни ҳосил қилиш имконини беради.
3. Уйғунлашган дамба конструкцияси оқимни сезиларли даражада деформация қилиш хусусиятига эгалиги аниқланди; юқори бьеф қисмида сув сатхи кўтарилади, қуйи бьефда эса сиқиш ва таралиш зоналари шаклланади. Окимда катта бўлмаган градиентлар ва йирик кўндаланг тезлик градиентлари мавжуд бўлган қисмлар якқол ажралиб туради, бу эса турбулент струялар назариясида бўлгани сингари гидравлик жиҳатдан бир жинсли зоналардан (кам таъсирланган ўзак, интенсив турбулент аралашув, йўлдош оқим, гирдобли қисмлар) иборат оқимни ўрганиш имконини беради.
4. Ўзак кенглиги Кя, юқори гидробли зона узунлиги 1в, сиқиш зонаси узунлиги lcc, планда сикиш коэффициентларини s юқори ва пастки сатхлар фарқини z аниқлаш учун юза бўйлаб сиқиш коэффициента орқали хар бир дамбанинг конструктив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аввал олинган боғлиқликларга аниклик киритиш имконини беради.
5. Уйғунлашган дамбаларни жойлаштириш жараёнида тўсиқлар ёрдамида кўндаланг оқимларни ҳосил қилишга дойр Р. Ж. Жулаевнинг назариясидан фойдаланиб оқим динамик ўқи оғишини ҳисоблаб чиқиш таклифи илгари сурилади, уйғунлашган дамба таъсирида (иншоотнинг сув ўтказадиган кисми ўзгарувчан, поғонали ва ўзгармас, ҳамда кўмилган сув ўтказадиган қисмида ва янги конструкцияда) бир томонлама сикилган окимнинг динамик ўқи оғишини ҳисоблашга оид янги усуллар ишлаб чикилган бўлиб, уларга таянган ҳолда, шу жумладан, сув олиш иншооти олдида ва орқасида ўзан трассасини белгилаш мумкин. Ушбу усул лойиҳалаш босқичида уларнинг самарадорлигини баҳолаш имкониятини беради.
6. Окимнинг динамик ўқидан нисбий оғиши Ar қуйидаги омилларга боғлиқ бўлиши аниқланди: табиий ҳолатдаги q2, сикиш створидаги сиқилмаган қисмда q0, сув ўтказадиган қисм ортида quu солиштирма сарфлардан; умумий п , сув ўтказмайдиган пг ва ўтказадиган nci қисмлардаги сиқиш даражасидан; уларнинг ортиши билан оғиш ҳам катталашиб боради, сув чиқарадиган туйнукда 2 f солиштирма сарфнинг кўпайиши эса унинг камайишига Af олиб ва окимнинг динамик ўқи оғишини ҳисоблаш усулини аниқлаш имконини беради.
7. Сиқиш кесимининг сиқилмаган қисмида нисбий солиштирма сарфларнинг qjq2 ўзгариш тартиби баҳолаб чиқилди. Умумий п , сув ўтказадиган п. ва ўтказмайдиган nct кисмлардаги сиқиш даражаларининг ортиши уларнинг ўсишига сабаб бўлиши аниқланди. Бошка тенг шартлар ҳолатида янги конструкцияда кўзда тутилган сув ўтказадиган кисмнинг кўмилиши, шунингдек, сувнинг бир қисмини тешик орқали чикарилиши окимнинг сиқилмаган зонасида солиштирма сарфни камайтиришга имкон беради.
8. Ўзгармас, ўзгарувчан ва поғонали иншоотларнинг сув ўтказадиган қисмлари билан уйғунлашган дамба оркали бир томонлама сиқилган кесмида ўзаннинг ўтказувчанлик қобилиятига оид гидравлик ҳисоб усули ишлаб чиқилди. Бунда сув ўтказадиган қисмлар Ksi конструкциясидаги коэффициентларнинг камайтирилиши ҳамда сув ўтказадиган кисмлар нисбий узунлигининг lci/la ортиши уйғунлашган дамбадаги сув ўтказиш қобилиятининг ўсишига олиб келади. Шунингдек, янги конструкцияда сузувчи жисмларни ўтказишга мўлжалланган тешикларнинг мавжудлиги ҳам сикилиш кесимида умумий ўтказувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади ва иншоот каллагига тушадиган босимни камайтиришга имкон беради.
9. Сув чиқарадиган қисмнинг ўтказувчанлик қобилияти ҳисобига кўмилган сув ўтказадиган қисмга эга уйғунлашган дамбанинг ўтказувчанлик қобилиятини ҳисоблаш методикаси такомиллаштирилди. Сувнинг тешикдаги тезлиги, сув чиқарадиган he ва ўтказадиган hc қисмлар чуқурлиги, сув чиқарадиган Д, қисмлар ва қуйи оқимларнинг таралиш Д, бурчаклари, дамбани ўрнатиш бурчаги а0 , окувда босимнинг камайишини ҳисоблайдиган коэффициент £ ва сув ўтказмайдиган қисмнинг нисбий узунлигини 1гНа ҳисобга олган ҳолда таянч Vs ҳамда сув чикарадиган Ve қисмдаги тезликни аниқлашга хизмат киладиган аналитик боғликлар таклиф этилди. Ушбу таклифлар уйғунлашган дамба гидравлик параметрларини аниклаш имконини беради.
10. Турбулент струялар назариясидаги асосий тамойилларидан фойдаланиб, уйғунлашган дамба ортида окимнинг кенгайишига дойр назарий асослар яратилди. Бир жинсли гидравлик зоналарнинг, шу билан бирга, конструкцияга караб сиқиш жойларида бир нечта турбулент аралашув зоналари ва таралиш кисмида ягона аралашув кисми мавжудилиги исботланди.
11. Уйғунлашган дамбаларнинг ўзгарувчан ва погонали кисмлар билан сув ўтказадиган кисмнинг сикилиш зонасидаги ўзгаришларни гидравлик хисоблаш услубияти такомиллаштирилди. Сув ўтказадиган кием ортидаги ўртача тезлик ва чуқурликни ўрнатишга ёрдам берадиган назарий богликликлар, кам таъсирланган ўзакдаги тезликнинг ўзгаришига дойр қонуниятлар таклиф этилди, уларда илк маротаба сув ўтказадиган кием ортидаги окимнинг турли кинетиклиги, сатхаларнинг бўйлама ва кўндаланг ўзгаришларини хисобга олиш имконини беради.
12. Сув ўтказадиган қисмлари ўзгарувчан, погонали, водосливли қилиб бажарилган уйгунлашган дамбалар билан биртомонлама сикилган окимнинг таралишини ҳисоблаш усули, биринчи марта ишлаб чиқилган. Кам таъсирланган ўзакдаги U„, иккита аралашув зоналар чегарасидаги Ux, тескари окимдаги Um, сикилган кесмидаги Ux тезликларни, таралиш кисми узунлиги Д, аниқлаш формулалари ишлаб чиқилган. Ечимлар таралиш зонасида струялар назарияси бўйича, бошлангич ва асосий участкалар мавжуд ҳолатлар учун бажаришга имкон беради.
13. Тадқиқот натижалари асосида тавсиялар ишлаб чиқилган ва улар Амударёнинг ўнг ва чап қирғоқларини Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Хонка, Богот ва Урганч участкаларида химоялашда ишлаб чикаришга жорий килинган. Йиллик иктисодий самарадорлик йилига 80 млн. сўмни ташкил килади. Уйгунлашган дамбани хисоблаш усули «Андижон вилояти Балиқчи туманида Сирдарёнинг ҳарбий кием жойлашган участкасини ҳимоялаш» лойихасини бажариш имконини беради.
Узлуксиз шифрлашнинг криптобардошли алгоритмлари ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш
Тадқиқот объектлари: узлуксиз шифрлаш алгоритмлари, криптобардошлик ва самарадорликни баҳолаш.
Ишнинг мақсади: узлуксиз шифрлаш алгоритмларини, криптобардошлик ва самарадорликни баҳолаш усулини яратиш ҳамда уларнинг дастурий таъминотларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: ахборотни криптографик ҳимоялаш тизимлари назарияси, эҳтимоллар назарияси, сонлар назарияси, математик мантик ва комбинаторика.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнгн: псевдотасодифий кетма-кетлик генераторларининг туркуми ва уларни бахолаш усули, таклиф этилган акслантиришлар асосида тўртта узлуксиз шифрлаш алгоритмлари яратилиб уларнинг криптобардошлик ва самарадорлик даражалари амалий бахоланди.
Амалий ахамияти: ишлаб чиқилган узлуксиз шифрлаш алгоритмлари ва псевдотасодифий кетма-кетлик генераторларини криптотизимлар таркибида ахборотнинг махфийлигини таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш тавсия килинади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация давомида олинган натижалар «Геодезия ва картография миллий маркази»да давлат кадастри ва ер ресурслари бўйича олинган маълумотларни ҳимоялашга тадбик этилди. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида ўкув жараёнида қўлланилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация иши натижаларидан Республикамизнинг корхоналарида ахборот ва коммуникация тизимлари учун тезкор криптографик аппарат-дастурий воситалар яратишда, узлуксиз шифрлаш асосида яратилган барча аппарат-дастурий воситаларнинг криптобардошлик ва самарадорлигини бахолашда фойдаланиш мумкин.
Ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер қувурларининг сейсмодинамикаси
Диссертация мавзусииииг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қувурлар орқали маҳсулот етказиб бериш самарали усуллардан хисобланиб, ишлаб чиқариш инфраструктурасининг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда газ, сув таъминоти, канализация, нефт маҳсулотларини етказиб беришда ва агрессив грунтларда полимер қувурларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Шу жиҳатдан полимер қувурларнинг агрессив муҳитларда коррозия таъсирига чидамлилиги, узок муддат фойдаланилиши, вазнинипг енгиллиги, курилиш суратини ва ўтказиш имкониятини юқорилиги, жумладан табиий шароитга ва зилзилага турғунлиги сабабли улардан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Хорижий давлатларда ер ости полимер қувурларидан амалиётда фойдаланиш ва уларнинг кучли зилзилалардаги ҳолати бўйича етарлича тажриба орттирилган, шунинг учун уларнинг сейсмик хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда ер ости қувурларини сейсмик мустаҳкамлигини оширишга, сейсмик кучларнинг таъсирини ва улар таъсирида юз бериши мумкин бўлган шикастланишларни камайтиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада, жумладан қувур тизимларига зилзила ва портлашлар таъсирини дифференциал баҳолаш мезонлари ҳамда сейсмик таъсирлардаги ер ости полимер кувурларининг шикастланиш даражасини прогнозлаш ва таснифлаш, грунтнинг турли намланиш даражасида “иншоот-грунт” тизимидаги ўзаро таъсир кучини аниқлаш, турли кўринишдаги сейсмик таъсирларда ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ва ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишлар таъсиридаги ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қурилаётган ер ости иншоотларининг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада, жумладан ер ости иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга ва юз бериши мумкин булган шикастланишлар даражасини пасайтиришга эришилди. Шу билан бир каторда сейсмик худудларда ер ости кувурларини бир жинсли булмаган грунт шароитларида курилиши, уларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун бўлиши мумкин булган сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини куриш, ... кишлок жойларда тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ...»* вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан кувур тизимларига зилзила таъсирини дифференциал баҳолаш мезонларини ишлаб чикиш, грунтнинг намланганлигини ҳисобга олувчи қувур ўқи бўйлаб ўзгарувчан ўзаро таъсирини аниқлаш, ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер қувурларининг кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги», 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон “Узбекистан Республикаси худуди ҳамда аҳолининг сейсмик хавфсизлиги, қурилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология сохасида илмий тадқикотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 71-сон «Фавқулодда ҳолатларини прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича Давлат дастури»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкиқотнинг мақсади структураси бир жинсли бўлмаган грунтларда жойлашган ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер кувурларини сейсмик кучлар таъсиридаги кучланганлик ҳолатини баҳолаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадкиқотнинг ил мий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қувур тизимларига зилзила ва портлашлар таъсирини дифференциал баҳолаш мезонлари, сейсмик таъсирлардаги ер ости полимер кувурларининг шикастланиш даражаси прогнозлаш ва таснифлаш услублари ишлаб чиқилди;
грунтнинг намланганлигини ҳисобга олувчи қувур ўқи бўйлаб ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициента аниқланди;
ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди;
ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишлар таъсиридаги ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди.
Хулоса
«Ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер кувурларининг сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ер ости кувурларини зилзила оқибатлари тахлили асосида таснифланди, солиштирма зарарланиш критерияси аникланди ва сейсмик таъсир интенсивлигига боғлиқ ҳолда бўлиши мумкин бўлган бузилишларни ва зарарланишларни олдиндан аниклаш услуби ишлаб чиқилди. Ер ости кувурларини зилзиладаги холатига атрофидаги грунтнинг физик-механик хоссалари, кувурнинг материали, геометрик ўлчами ва кувурнинг конструктив хусусияти, кўмилиш чуқурлиги, сейсмик тўлқин фронтини кувурнинг бўйлама ўки йўналишига боғликлиги аниқланди.
2. Полимер қувурни атрофидаги грунт билан бўйлама ўзаро таъсир коэффициентининг грунт намлигини ўзгаришига боғлиқлиги ва юкланиш тезлигининг таъсири тадкикотлари бўйича бир қатор тажрибалар ўтказилди. Аналитик назарий формулалар асосида, ер ости кувурининг атрофидаги грунт билан ўзаро таъсир параметрларини аниклаш бўйича назарий-экспериментал тадкикотлар ўтказилди.
3. Қувурнинг грунт билан ўзаро таъсирини ўзгарувчан коэффициентини қуриш методикаси ишлаб чиқилди. Полимер қувурларда ўтказилган тажрибавий тадкикотлар асосида кувурнинг бўйлама ўқи бўйлаб намликни ўзгаришини туртта холати учун координата бўйича ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентини таркалиш графиги курилди.
4. Кувурнинг турли чегаравий шартлари учун ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер кувурларининг бўйлама тебраниш масаласи ечилган ва кувурнинг ўки бўйлаб намлик тарқалишининг тўрт хил конунияти кўриб чикилди. Чегаравий шартларни, грунт шароити, яъни намланиш даражаси ва унинг режимининг кувур узунлиги бўйича ўзгаришини хисобга олиб полимер кувурларини кучланганлик-деформацияланганлик холати аниқланди.
5. Кучланиш ва деформация орасидаги богликлик Абел типидаги наслий камсингуляр ядроли Больцман-Вольтеррнинг наслий назарияси бўйича интеграл модел кўринишида олинди. Динамик таъсирларда ер ости полимер кувурларининг бўйлама тебраниши масаласи ечилди. Кувур материалининг эластик ковушкоклик хоссасини хисобга олиш кучланиш кийматларини вакт бўйича камайишига олиб келди.
6. Ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишларда ер ости полимер кувурларини бўйлама ва кўндаланг тебранишларининг биргаликдаги тенгламалари келтириб чикарилди. Марказий чекли айирмалар усули асосида масаланинг хисоблаш схемаси ишлаб чикилди. Ер ости полимер кувурларининг сейсмик юкланишларни турли қонуниятларидаги бўйлама ва кўндаланг тебранишларининг биргаликда ечишдан олинган натижалар тахлили шуни кўрсатадики, полимер кувурнинг эластик ковушкоклик хоссаси сейсмик таъсирни сўнишига олиб келади, бу эса уз навбатида солиштирма бузилишлар камайишига ва шунингдек бу иншоотларни мустахкамлиги ва тургунлигини ортишига олиб келади.
7. Бажарилган тадкикотлар асосида кувурнинг чегаравий шартлари ва грунт шароитининг бир жинсли бўлмаганлиги хисобга олиниб, полимер кувурларига сейсмик таъсирларни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди.
Ўзбекистоннинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида инновацион жараёнларнинг ривожланиши
Тадқикот объекта: Телекоммуникация хизматлари бозорида етакчи оператор ҳисобланган «Ўзбектелеком» АК тадкиқотнинг объекта сифатида иштирок этади.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг алоқа ва ахборотлаштириш сохасида инновацион жараёнларни янада ривожлантиришга дойр илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари: тадқиқот жараёнида қиёсий ва мантикий тахдил, тизимли ёндашув, илмий абстракция, статистик гурухлаш ва иқтисодий-статистик усуллардан фойдаланилди.
Олннган натижалар ва уларнинг янгилиги: алока ва ахборотлаштириш сохасида инновацион жараёнларнинг шаклланиш хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятлари аниқланди; хорижий мамалакатлар тажрибасини умумлаштириш асосида жахонда ахборот-коммуникация сохасининг ривожланиш тенденциялари ва уларнинг миллий иқтисодиётлар рақобатбардошлигининг ошишига таъсири аниқланди; алоқа ва ахборотлаштириш сохасида инновацион ривожланиш инфратузилмасинн ривожлантириш ва уни бошқаришнинг кластер механизмларини шакллантириш чоралари таклиф этилди; янги ахборот технологияларни тадбик этиш бўйича самарали ва мослашувчан шакл сифатида инновацион тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар асосланди; миллий иктисодиётни модернизация қилиш шароитида “Ўзбектелеком” АКнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида истиқболда компанияни инновацион ривожлантиришнинг устувор йуналишлари буйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий ахамиягн: республика иктисодиёти тармоклари корхоналарида инновацион жараёнларни ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялардан фойдаланиш имконияти билан белгиланади. Ишлаб чиқилган ташкилий-иқтисодий шакллар ва таклифлар республика ва худудий маъмурий-хўжалик органлари томонидан республика иқтисодиёти инновацион ривожланишининг концепциялари ва дастурларини белгилашда, шунингдек корхоналарда ахборот-коммуникацион технологиялар сингари инновацион технологияларни жорий этишни фаоллаштиришда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Тошкент ахборот технологиялари университеты (12.09.2008 йилдаги №869/02-сонли маълумотнома), «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали (17.09.2008 йилдаги №01-01/1085-сонли маълумотнома) томонидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт институтининг Ф-6.1.2 “Эркинлаштириш шароитида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш ва оширишнинг методологии асослари” ва ФА-Ф7-004 «Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш инновацион модели» мавзуларидаги фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасида бажарилган илмий тадқиқотлар ҳисоботларига киритилди.
Қулланиш сохаси: тармоклараро ва ўқув жараёнида.