MAKTABGACHA TA’LIM TARAQQIYOTI, MUAMMO YECHIM VA
ISTIQBOL” Respublika ilmiy-amaliy anjuman materiallari. Andijon. 9-10 aprel
2025-yil
621
СИЁСИЙ
ПАРТИЯНИНГ
ФАЛСАФИЙ
МОҲИЯТИ
:
ҒОЯЛАР
ВА
ЖАМИЯТ
ЎРТАСИДАГИ
КЎПРИК
Андижон
давлат
педагогика
институти
тадқиқотчиси
Сардор
Нуралиев
Doi:
https://doi.org/10.5281/zenodo.15256064
Аннотация
:
Ушбу
тезисда
сиёсий
партия
тушунчасига
фалсафий
нуқтаи
назардан
ёндашилган
.
Муаллиф
партияни
фақат
сайловларда
иштирок
этувчи
ташкилот
эмас
,
балки
жамият
ва
инсон
ўртасидаги
ғоявий
кўприк
сифатида
талқин
этади
.
Ҳар
бир
партиянинг
ғояси
муайян
тарихий
,
ахлоқий
ва
маданий
асосларга
таянгани
,
улар
фуқароларнинг
орзу
-
умидлари
ва
ижтимоий
позицияларини
акс
эттириши
таъкидланади
.
Муаллиф
партияларнинг
маънавий
юзи
,
сиёсий
фаолликка
бўлган
таъсири
,
ва
идеал
ғоялар
билан
реал
манфаатлар
ўртасидаги
мувозанат
масаласини
ўрганади
.
Тезисда
партия
фақат
ҳокимиятга
интилаётган
субъект
эмас
,
балки
сиёсий
тарбия
мактаби
сифатида
кўрилган
.
Муаллиф
хулосасига
кўра
,
сиёсий
партия
–
бу
жамиятнинг
фалсафий
юраги
ҳисобланади
.
Калит
сўзлар
:
сиёсий
партия
,
фалсафий
моҳият
,
ғоялар
,
мафкура
,
сиёсий
субъект
,
ахлоқий
танлов
,
фуқаролик
жамияти
,
сиёсий
маданият
,
сиёсий
тарбия
,
идеал
ва
манфаат
мувозанати
Сиёсий
партия
–
бу
фақат
сайловда
иштирок
этиб
,
парламентда
ўрин
олишни
мақсад
қилган
ташкилот
эмас
.
У
кўп
ҳолларда
жамиятнинг
энг
чуқур
фикрлари
,
интилишлари
ва
орзуларини
ўз
ғоясида
мужассам
этган
,
келажак
учун
юксак
мақсадларни
кўзлаган
ҳаракат
сифатида
намоён
бўлади
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёев
давлат
ва
жамият
ҳаётига
доир
кенг
кўламли
ислоҳотларни
амалга
оширишда
,
халқимиз
ҳуқуқ
ва
манфаатларини
ҳимоя
қилишда
сиёсий
партияларнинг
ўрни
катталиги
таъкидлади
.
бу
жиҳатдан
унга
фалсафий
нуқтаи
назардан
қараш
–
унинг
ҳақиқий
моҳиятини
англашга
хизмат
қилади
.
Партияларнинг
фаолияти
ортида
нималар
турибди
?
Улар
инсон
ва
жамият
ҳақида
қандай
тасаввурга
эга
?
Мана
шу
саволларга
жавоб
излаш
–
фалсафанинг
ишидир
.
Ҳар
бир
партия
ўз
ғоясига
эга
.
Бу
ғоя
тасодифан
пайдо
бўлмайди
–
у
муайян
тарихий
,
маданий
ва
ахлоқий
асосларга
таянган
бўлади
.
Айрим
партиялар
эркинлик
ва
шахсий
ташаббусни
юқори
қиймат
деб
билади
,
бошқалар
эса
тенглик
ва
ижтимоий
адолатни
асос
қилиб
олади
.
Учинчи
гуруҳ
эса
миллий
қадриятлар
,
анъаналар
ва
диний
асосларга
суянади
.
Шу
тариқа
,
партиялар
жамиятда
турли
ижтимоий
қатламларнинг
фалсафий
ифодасини
намоён
этади
.
Мафкура
–
бу
фақат
шиорлар
тўплами
эмас
.
У
инсоннинг
ҳаётга
,
давлатга
,
эркинликка
ва
жавобгарликка
муносабатидаги
қарашлар
мажмуасидир
.
Сиёсий
партия
эса
шу
мафкурани
жамиятга
етказувчи
,
уни
омма
онгига
сингдирадиган
субъектга
айланади
.
Сиёсий
партия
–
бу
инсон
билан
жамият
ўртасидаги
кўприк
каби
.
Инсоннинг
орзу
-
умидлари
,
талаб
ва
интилишлари
партия
фаолиятида
ифодаланади
.
Шу
билан
бирга
,
жамият
ўз
гоявий
қиёфасини
айнан
партиялар
фаолияти
орқали
шакллантиради
.
Масалан
,
партия
инсонни
эркин
,
фаол
,
мустақил
фикрлайдиган
мавжудот
сифатида
кўрадими
ёки
уни
давлатга
итоатли
фуқаро
деб
тасаввур
қиладими
–
бу
муҳим
фарқ
.
Бу
ерда
сиёсий
фалсафанинг
энг
чуқур
нуқтаси
намоён
бўлади
:
инсон
сиёсий
субъектми
ёки
шунчаки
ижтимоий
объектми
?
Партиянинг
ғояси
ана
шу
масалага
жавоб
беради
.
Ва
айнан
шу
жавоб
унинг
сиёсий
,
ҳуқуқий
ва
маданий
позициясини
белгилаб
беради
.
Сўнгги
йилларда
жаҳон
миқёсида
сиёсий
партияларга
нисбатан
ишонч
пасайгани
кузатилмоқда
.
Бунга
сабаблар
кўп
:
ваъдада
турмаслик
,
коррупцияга
аралашиш
,
эл
-
юрт
манфаатини
эмас
,
гуруҳий
ёки
шахсий
манфаатларни
кўзлаш
…
Бу
ҳолатларда
сиёсий
партия
фақат
ташкилот
сифатида
эмас
,
маънавий
субъект
сифатида
ҳам
таназзулга
учрайди
.
Инсон
партияга
овоз
бериши
учун
унинг
ғоясига
ишониши
керак
.
Ишонч
эса
ахлоқий
туйғудир
.
Сиёсий
партияларнинг
фалсафий
моҳияти
шундаки
–
улар
адолат
,
сўзда
туриш
,
MAKTABGACHA TA’LIM TARAQQIYOTI, MUAMMO YECHIM VA
ISTIQBOL” Respublika ilmiy-amaliy anjuman materiallari. Andijon. 9-10 aprel
2025-yil
622
ҳалоллик
каби
қадриятларга
содиқ
қолгандагина
маънавий
кучга
айланади
.
Сиёсий
партиялар
фуқароларни
фаоллаштиради
.
Уларнинг
сиёсий
саводхонлигини
оширади
,
давлат
бошқарувида
иштирок
этиш
эҳтиёжини
уйғотади
.
Партия
–
бу
фақат
ҳокимият
сари
йўл
эмас
,
балки
сиёсий
тарбия
мактаби
ҳамдир
.
Ҳар
бир
фуқаро
–
бу
фақат
сайловчи
эмас
,
балки
ўз
тақдири
учун
жавобгар
инсон
эканини
тушуниши
зарур
.
Партиялар
шундай
онгни
шакллантирса
,
жамиятдаги
сиёсий
маданият
ҳам
юксалади
.
Реал
сиёсий
ҳаётда
партиялар
доимий
мувозанат
излашади
.
Бир
тарафдан
–
идеал
ғоялар
:
адолат
,
тенглик
,
эркинлик
.
Иккинчи
тарафдан
эса
–
реал
манфаатлар
:
сайловда
ғалаба
,
ҳокимият
,
рейтинг
…
Бу
мувозанатни
сақлаш
ҳар
қандай
партия
учун
осон
иш
эмас
.
Агар
партия
фақат
манфаат
сари
юрса
–
у
ўз
ғоявий
юзини
йўқотади
.
Агар
фақат
ғоя
ортидан
юрса
–
реал
сиёсий
шароитлардан
узилади
.
Шунинг
учун
ҳам
партиянинг
фалсафий
моҳиятини
англаш
–
унинг
ҳар
бир
қадами
ортидаги
маънавий
ва
ахлоқий
танловни
тушуниш
демакдир
.
Сиёсий
партия
–
бу
ғоялар
ва
манфаатлар
,
инсон
ва
жамият
,
давлат
ва
фуқаро
ўртасидаги
узвий
боғланишни
таъминловчи
кўприкдир
.
Унинг
фалсафий
моҳияти
айнан
шу
мураккаб
алоқаларни
тартибга
солиш
,
одамларда
маънавий
устуворлик
,
ахлоқий
масъулият
ва
сиёсий
фаолликни
уйғотиш
билан
боғлиқ
.
Партия
–
бу
ғоялар
оламидаги
ҳаракат
,
у
жонли
,
мураккаб
ва
зиддиятли
,
лекин
айнан
шу
жиҳатлари
билан
у
жамиятнинг
фалсафий
юраги
саналади
.
