Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 75
СЎФИЗОДА ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи
Санъат бўлими мудири:
Д. Тўхтабоева
Сўфизода адабиёт даргоҳига 90-йилларда кириб келди. 1893-1898 йилларда
Қўқонда яшаб, Муқимий тўгарагида фаол қатнашиши шоирнинг дунёқарашининг
шаклланишида, бадиий маҳоратининг ўсишида ўзига хос мактаб бўлди. Жуда қисқа
муддат ичида оддий пичоқчи Эгамберди Сўфининг ўғли Муҳаммадшариф
«Ваҳший», «Сўфизода» тахаллуслари билан бутун Фарғона водийсида шуҳрат
топди. Лекин ижтимоий тузум ҳомийларини шарманда қилувчи ҳажвиялари шоир
бошига катта ташвиш олиб келди. Уни «даҳрий» деб эълон қилдилар. Унга «беадаб»,
«бадасл» деган тавқи лаънат тамғаси босдилар. Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Уни қатл
этишни лозим топдилар. Шоир қочишга ва натижада 1900-1913 йилларда она
диёридан узоқда дарбадар ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Ўрта Осиёнинг бутун
шаҳарларини кезиб чиқди. Тифлис, Баку, Арабистон, Ҳиндистон, Туркияда бўлди.
Бироқ шоир қаерда бўлмасин, барибир она диёрига қайтишдан умид узмади. У ўз
шеърлари билан Кавказ ва Оренбург матбуотида, Тошкентда чиқадиган «Туркистон
вилоятининг газети», «Садойи Туркистон» газеталарида фаол қатнашиб турди.
Ниҳоят, 1913 йилнинг охирларида Чустга қайтиб, янги усулдаги мактаб очди.
Табиатан дангал, тиксўз, ҳатто, бир оз чапани феъл бўлган шоир мактабни
тепасига шундай деб ёздириб қўйган экан: «Мен ул бўёқчиманки, мактаб кумида
ранг бериб, қора чаппаларни ўн икки ойда оқ қиламан».
Бу мактабдан ташқари, Камарсадада ҳам у етим болалар учун «Дорулайтом»
(Етимлар уйи) ва катталар учун мактаблар тезда ёпиб қўйилади. «Туркистон
вилоятининг газети»нинг 1914 йил 1 январ сонида қуйидаги хабар босилиб
чиққанди: «Чуст шаҳрида бир мулла шоир усули жадид мактаб очган экан. Чуст
аҳолилари анинг аҳлоқи бузуқ деб мактабни тарқатиб, ўзини Чустдан ҳайдаб
юборган эканлар». Орадан кўп ўтмай, «Туркистон вилоятининг газети»да шоирнинг.
Муаллимни қувиб, мактабни ёпган чустилар, бизлар,
Бериб пора, приставларни топган чустилар, бизлар.
деб бошланадиган, ўткир киноя ва қочириқларга тўла бўлган шеъри босилиб
чиқди. Унда Сўфизода мактаб ёпилиши воқеасини қуруқ қайд қилибгина қўя
қолмади, балки масалани чуқурроқ таҳлил қилди. Мактаб баҳонасида, Чуст
масалида, умуман, Туркистон миқёсида фикр юргизиб, у ердаги тоқат қилиб
бўлмайдиган турмуш манзараларини чизиб берди.
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 76
Дуо қилсин дедик, қизларни сотдик оқсоқолларга
Валекин қилғучи оламни вайрон чустилар, бизлар.
Кўринг инсофни, пулсиз камбағал, қирқ ёшида бўйдоқ,
Даҳи бир чорасиз, ҳар ерда сарсон чустилар бизлар.
Шеър ҳукумат вакилларини ларзага солди. Шоирга нисбатан таъқиб ва
тазъйиқлар бошланди. Уни қамадилар, оёғидан судраб сазойи қилдилар. Уламолар:
«Ваҳший учун баққол мол сотмасун, сартарош сочини олмасун, чойхона ва йиғинлар
уни таг-жойдан маҳрум қилсунлар», - деб фатво бердилар. Оқибатда шоир ўз
ватанидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. У ўз аламли дардини шеърларда
акс эттирди:
Қувди мени жоҳиллар ўшандоғ ватанимдан
Лекин қува олмас суҳанимни даҳанимдан.
Сўфизода дастлаб ўз замондошлари, сафдошлари сингари маърифатпарвар шоир
сифатида танилди. Унинг озарбайжон адиблари Жалил Мамадқулизода, Алиакбар
Собир билан яқиндан танишувчи дунёқарашининг шаклланишига катта ёрдам
берди. 1905 йилдан кейин шоир ижоди янги босқичга кўтарилди. Унинг бу давр
шеъриятида миллий туйғулар пайдо бўлди.
Сўфизода ижодини ўрганар эканмиз, Сўфизода ва Ҳамза ижодида кўп
умумийлик ва муштарак тарафлари бор эканлигини кўрамиз. Ҳамзага ҳам,
Сўфизодага ҳам Кавказ орти, ҳозирги Туркистон ва унинг атрофидаги газета-
журналларнинг, уларда иштирок этувчи таниқли озарбайжон ва таниқли татар
адибларининг таъсири кучли бўлди. Ерли амалдорларни, жамиятдаги
норасоликларни талқин қилганликлари учун иккови ўз юртидан қувғинга учради.
Сўфизода қувғини ҳақида адабиётларимизда икки хилликлар жуда кўп. Зеро,
Сўфизода XX аср миллий уйғониш даврининг йирик намоёндасидир.
Шоир тутқун, жирканч жамиятда шеъриятнинг ўткир, ғоявий қурол бўла
олишини чуқур ҳис этди. Қаламини ҳақиқат йўлида бою амалдорлар, маҳаллий
ҳукумат вакилларининг кирдикорларини очишга қаратади:
Бераҳм, бағритош, жафокаш бургалар,
Бердинг манга кўп бунча ҳам озор бургалар.
Ҳар ёнга уриб оҳ ила ўзни ситамингдан
Ағнаб чиқаман кечаси бедор бургалар.
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 77
Сўфизода ҳаётидаги ҳар бир янги ҳодисага ўзининг фаол муносабатини
билдириб борди. Сайлов ер ислоҳоти, хотин-қизлар озодлиги ҳақида шеърлар
ёзилиб, халқни ҳушёр бўлишга чақиради, унинг моҳиятини кенг халққа тушунтирди.
Унинг «Қалайсизлар» шеъри жамиятнинг бир-биридан иқтисодий жиҳатдан
фарқланадиган икки табақаси тилидан ёзилган бўлиб, ҳар бир табақа фикри ўз тили,
яъни ҳар бир табақа учун хос бўлган луғат тузилиши ва шевалари билан
ифодаланади.
Шоир аёлларни Европа маданиятига чақирибгина чекланган эмас. У аёлларни
жамиятнинг фаол қурувчиси, бунёдкори бўлишга ундайди ва илм олиши улар учун
энг яхши зийнат деб ҳисобларди:
Мунча ёмон шўрлади пешоналар,
Қизларимиз жорияйи хоналар.
Сиз эдингиз жонлара жононалар,
Қадрингизни билмади дебоналар.
Қумри билан булбули бедоналар
Яхши ўқур, сиз ҳам ўқинг, оналар.
Сўфизода ижодий фаолиятида маърифатпарварлик устувор аҳамиятга эга. У
газетага алоҳида аҳамият берди ва халқнинг маданий ҳаётида газетанинг катта рол
ўйнашини тушунтирди. Мазкур мавзуга бағишланган «Яшнатиб дил ғунчасин фасли
баҳор айтар газет» деб бошланувчи газета тўғрисида ғазали, айниқса, диққатга
сазовордир.
Мумтоз адабиётимизнинг таниқли намоёндалари изидан борган Сўфизода
байтлар таркибида бир қатор шеърий санъатлардан ҳам муваффақиятли фойдалана
олди. Масалан, қуйидаги мисраларда истиора, ташбеҳ ва сифатлашни кўрамиз:
Кел, яқин оромижон, рухсори олингдан ўпай,
Гул юзинг устига қўнган эрка ҳолингдан ўпай.
Тишларининг дурдонаси янглиғ тасаллум чоғида
Ҳар замон лаъли лабинг маржон мисолидан ўпай.
Шоирнинг 10-йиллар шеърияти марказида зулматга чулғанган Ватан
ташвишлари туради:
Ватан заминдан ўту кўзларим, сақфинда қон оғлар,
На ёлғиз кўзларим, мажруҳ ўлан жисмимда жон оғлар.
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 78
Шоир жафокаш эл аҳволига разм ташлайди. Умри асоратда ўтаётган масъума
чўри қизлар, эшик олдида термулиб турган шўр пешона оналар шоирни изтиробга
солади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Авесто. Ўзбекча таржима (Асқар Маҳкам тарж.) Т.:2001.
2. . "Авесто"дан (тарж. М. Исоқов) Ўзбек тили ва адабиёти журнали, 1999. №2-
3. .Абу Райҳон Беруний. Ал-осорул-боқия ан-ал қарунул-ҳолия.Т.: 1969
4. Ҳ. Ҳомидов. "Авесто" файзлари. – Т.: 2001
5. .Н.Раҳмонов. "Авесто"нинг пайдо бўлиши. "Ўзбекистон овози" 2001, 26.
6. Н. Раҳмонов. "Авесто": Замин, ватан демакдир. - "Ўзбекистон овози" 2001, 25
сентябрь.
7. . www.e-tarix.uz
8. . www.ziyonet.uz