Mualliflar

  • Д. Тўхтабоева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89308

Kalit so‘zlar:

Айримларини гуноҳидан ўтар ҳам эди. Тўхтамиш бир неча бор хоинлик қилади лекин у тиз чўкиб кечирим сўраганда уни авф этади. Мовароуннаҳрда эса Темур феодал тарқоқликка феодаллар ўртасидаги ўзаро низоларга ўзбошимчаликларга қаттиқ қўллик билан чек қўяди.

Annotasiya

Амир Темур ўзига бўйсундирилган мамлакатларга ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда, ўлпон тўлаб туриш имкониятини беради. Шу боисдан Амир Темур босиб олган мамлакатлар узоқ йиллик мўғул зулмидан озод бўлган ҳолда шу озодлик эвазигагина ҳирож-ўлпон тўлардилар. Шунга кўра, Амир Темур сиёсати ва уни раҳнамолиги туфайли кўплаб халқлар уни қўллаб-қувватладилар. Аммо қайси бир мамлакат хоинлик қилса уларни қаттиқ жазолайди. 


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 260

АМИР ТЕМУР ДАВРИ САНЪАТИ ВА МАДАНИЯТИ

Наманган вилоят тарихи ва маданияти

давлат музейи Санъат бўлими мудираси:

Д. Тўхтабоева

Амир Темур ўзига бўйсундирилган мамлакатларга ўз мустақиллигини сақлаб

қолган ҳолда, ўлпон тўлаб туриш имкониятини беради. Шу боисдан Амир Темур

босиб олган мамлакатлар узоқ йиллик мўғул зулмидан озод бўлган ҳолда шу озодлик

эвазигагина ҳирож-ўлпон тўлардилар. Шунга кўра, Амир Темур сиёсати ва уни

раҳнамолиги туфайли кўплаб халқлар уни қўллаб-қувватладилар. Аммо қайси бир

мамлакат хоинлик қилса уларни қаттиқ жазолайди. Айримларини гуноҳидан ўтар

ҳам эди. Тўхтамиш бир неча бор хоинлик қилади, лекин у тиз чўкиб, кечирим

сўраганда уни авф этади. Мовароуннаҳрда эса Темур феодал тарқоқликка,

феодаллар ўртасидаги ўзаро низоларга, ўзбошимчаликларга қаттиқ қўллик билан

чек қўяди. Амирларни мамлакат бўйича ягона қонун асосида ишлашга мажбур

қилади. Шунга кўра, халқ бошига солинадиган солиқлар ҳам чекланган эди.

Амир Темур даврида Мовароуннаҳр пойтахти Самарқанд бўлиб, у дунёда улкан

нуфузга эга бўлган ва жаҳонга сайқал бера олган шаҳарга айланди. Бу даврда

мамлакат иқтисодий, сиёсий ва давлатчилик маданияти соҳасида Шарқнинг бой ва

қудратли давлатига айланди. Мамлакатда халқ хўжалиги, савдо-сотиқ беқиёс ривож

топди. Буюк Ипак йўли қайта тикланди. Амир Темур ана шу Ипак йўлининг

тинчлигини ўз ҳимоясига олди. Шунга кўра, мамлакат нафақат иқтисодий жиҳатдан

ривожланиб қолмай, санъат, маданият, дўстлик алоқалари беқиёс ривож топди.

Амир Темур ўз мамлакати ерларида кўплаб меъморий иншоотлар, карвон йўлларида

сардобалар, ўзи босиб олган қайси бир давлат бўлмасин, у халқни улуғ алломаларига

мақбаралар қурдиради.Амир Темур вафотидан кейин мамлакатда унинг ўғиллари

Мирон шох, Шоҳруҳ мирзолар, кейинчалик унинг набиралари Улуғбек ва бошқалар


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 261

ҳукмронлик қилдилар, бу ҳукмронлик 1507 йилгача давом этади. Амир Темур асос

солган темурийлар империяси унинг набиралари ўртасида ўзаро уруш жанжаллар

натижасида иқтисодий ва сиёсий

Улуғбек даври ўзининг илму-фанни тараққиёти билан ўрта асрлар дунёсида

Самарқанд шуҳрат қозонди. Улуғбек Самарқандда дунёвий фанларни ўрганувчи,

унда илмий-тадқиқотлар олиб борувчи фанлар академиясини ташкил этади. Бу

академияда математика, астрономия, табиатшунослик, география, тил-адабиёт,

тарих, фалсафа, меъморчилик, санъат, маданиятшунослик каби фанлар ўрганилди.

Бу илм даргоҳида жаҳонга машхур олиму-уламолар илмий изланишлар олиб

боришади.Бўлажак алломаларга Қозизода Румий, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи,

Муҳаммад Биржоний ва Улуғбеклар дарс берганлар. Бу ерда математика,

астрономия, табиатшурослик, медицина, кимё, тарих, санъат, фалсафа фанлари

бўйича XV-асргача бўлган, яратилган илмий манбалар қадимги юнондан бошлаб,

Форобий, Фарғоний, Хоразмий, Беруний, Ибн Синоларнинг илмий-мерослари

ўрганилди. Янги тадқиқодлар хулосаланади. Улуғбек ўзининг узоқ йиллик

тадқиқодлари асосида "Зижи Курагоний" асарини ёзади. Бу асар бутун дунё

астраномларини дарсликларига айланиб, бугунги кунгача бу асар жаҳоннинг ўнлаб

асосий тилларига таржима қилинган. Ғиёссиддин Коший "Ўнли касрлар

арифметикаси" назариясини ишлаб чиқади. "Зижи Курагоний" асарида бутун коинот

қонунлари ва сирларини илмий асосда тахлил қилиб беради. Улуғбек

обсерваторияси - расадхонаси XV-асрнинг нодир намунаси бўлиб, уни 1428-29

йилларда қурилган. Расадхона цилиндир шаклида 3 қаватли, 30,4 метр баландликда

қурилиб, бинонинг асосий радиуси бўйича 40,2 метр гигант секстантга эга бўлган.

Расадхона ташқи ва ички безалиши жиҳатидан меъморий санъат асари ҳисобланган.

Бу ерда қуёш ва ой ҳаракати, юлдузларни жойлашиши, қуёш, ой ва юлдузларни ўрни

белгиланган. Йилнинг фасллари, ойлар, кунларнинг аниқ ҳисоби олинган. Улуғбек

санъатга, адабиётга, тарихга жуда қизиққан, меъморчиликка алоҳида эътиборли

бўлган. Улуғбек "Тўрт улус" тарихий китобини ёзиб, Ўрта Осиё тарихини ўрганишга

ҳам ўз улушини қўшиб кетган. Улуғбек Самарқандда 15000 дан ортиқ китобга эга

бўлган кутубхона ҳам ташкил этган.Умуман, Улуғбек даври Ўрта Осиё -


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 262

Мовароуннаҳр тарихида санъати, маданияти, меъморчилиги ва фани ғоят юксак

даражада ривож топган давр бўлди.

Шунга кўра, Улуғбек - ўзбек астрономи, математиги, давлат арбоби, Ўрта Осиё

халқи илму-фанини, санъатию-маданиятини ва меъморчиликини жаҳон фани,

санъати ва маданиятини олдинги сафига олиб чиқкан атоқли олимлардан бири

бўлиб, Ўзбекистон халқлари санъати ва маданияти тарихида абадий яшайди.

Маълумки, 1409 йилдан бошлаб, Мовароуннаҳрга Улуғбек ҳукмронлик қила

бошлади. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Термиз, Ҳирот, Балҳ, Шош,

Фарғона каби шаҳарларда санъат, маданият, меъморчилик яхши ривожланди.

Улуғбек асосий эътиборни мамлакатда тинчлик, осойишталик бўлишига, унда

санъат, маданиятни равнақ топишига қаратди. Мамлакатни олиму-алломаларини,

санъаткору – меъморларини Самарқандга йиғиб, уларга ижодий шарт-шароитлар

яратиб беради. Натижада Самарқанд дунёнинг фан, санъат ва маданият ривож

топган шаҳарга айланади. Улуғбек Самарқандда Бибихоним масжиди, Амир Темур

мақбарасини, Шохи зинда ансамбли қурилишини поёнига етказди. Шунингдек

Улуғбек мадрасасини, Улуғбек расадхонасини, ўнлаб карвон сарой, тим, чорсу,

ҳаммомлар ва бошқа меъморий иншоотларни, кўчалар, кўприкларни қурди. Улуғбек

даврида Самарқанд улкан қурилиш майдонига айланди. Улуғбекнинг фармойиши

билан Бухорода, Самарқанд мадрасаларида диний фанлар билан бир қаторда

дунёвий фанлар ҳам ўқитила бошланди. Мовороуннахрни кўплаб шаҳар ва

қишлоқларда масжидлар, мақбаралар, миноралар қурилди. Шаҳар ва қишлоқларда

ҳунармандчилик, амалий санъат, меъморчилик ривож топди. Улуғбек даврида

биноларнинг ички интерьерлари монументал нақш билан безатила бошланди. Ганч,

деворлар юзасига ўсимликсимон ва ҳандасавий нақшлар елимли ранглар билан

ишланди. Композицияларнинг кўп қисмини зарҳалли нақш элементлари эгаллади.

Бино гумбазлари сержило рангдаги нақшлар, кошинлар асосида ишланди. Шохи

Зинда, Кусам ибн Аббос, Амир Темур мақбаралари, бир қатор меъморий

ансамблларни пештоқлари ҳам шу услубда безатилди. Биноларнинг шифт

безакларига алоҳида эътибор берилди. Тош, ёғоч, ганчдан панжаралар ишланди.

Улуғбек даврида кандакорлик санъати хам яхши ривожланди. Ҳожа Аҳмад Яссавий


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 263

мақбарасидан топилган 6 та чироқ XIV-XV асрга - Улуғбек даврига тўғри келади.

Улуғбек даврида обсерватория, ўқув хоналари ва тадқиқот ишлари учун ўқув

жиҳозлари, ўлчов асбоблари, тадқиқот буюмлари яратилган. Улуғбек даврида

Самарқандда тоштарошлик санъати ҳам ривож топди. Мармар, нефритдан

қабртошлар, табиий оддий тошлардан меъморчиликда кўплаб фойдаланилди.

Миниатюра санъати ривожланди. Шунингдек, Улуғбек даврида дизайн санъати

ҳамда амалий санъатни заргарлик, зардўзлик, ганч, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик,

шишасозлик, газлама ва бадиий мато ишлаб чиқариш, китобдўзлик каби ўнлаб

турлари жуда кучли ривожланди. Аммо Амир Темур инсоният бошига офат бўлиб

тушган мўғуллар зулмини ўнлаб мамлакатлардан йиғиштириб ташлади. Амир Темур

Тарағай Муҳаммад Баҳодир ўғли - 1336 йили 8 апрелда ҳозирги Қашқадарё вилояти,

Шаҳрисабз шаҳри яқинидаги Хўжа илғор қишлоғида феодал ористакратия оиласида

туғилди. Отаси - Тарағай Муҳаммад Баҳодир Баёнқулихон салтанати

ҳукмдорларидан бири бўлган. Онаси - Тегина Бегим Мох бўлган. Амир Темур -

илмли, зукко, тарихни яхши биладиган, довюрак, тадбиркор, юксак фаросатли,

илму-эътиқодли, инсоф-диёнатли, яхши ниятли, ҳалол-пок, эҳтиёткор, ҳукми

қатъий, ташкилотчи, ўз халқини, она тупроғини қаттиқ севадиган, кечирувчи, диний

ва дунёвий илмларни яхши биладиган, санъат ва маданият ҳомийси бўлган ҳолда

давлат арбоби, забардаст, шер юракли лашкарбоши - ҳарбий саркарда бўлган. Амир

Темур хоинлик, сотқинлик ва қотилликни кечирмайдиган шахс эди. Шундай

гуноҳдаги шахсларни асло кечирмас эди.Ўрта Осиёни мўғуллар босиб олгандан

сўнг, яқин 150 йилларча даврда Мовароуннаҳр санъати, маданият катта тўсқинликка

учраган эди. У ривожланмади, ривожланганда хам жуда пассив ҳолдагина тараққиёт

этди. Кўзга кўринадиган бино қурилмади. Бирон санъат ёки маданият кошонаси

бунёд этилмади.Чингиз уруғлари орасида тахт учун кураш, ўзаро жанжаллар

давлатни ҳам, халқни ҳам кафан-гадо қилган эди. 1370 йил жаҳон тарихи саҳнасида

Буюк саркарда Амир Темур Курагоний пайдо бўлиб, у Ўрта Осиё, Кичик Осиё,

Шарқий Европа, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ каби ўнлаб мамлакатлар тарихида катта

бурилиш бошлайди. Мовароуннаҳр ҳукмдори Амир Темур мамлакатга пойтахт

қилиб Самарқандни танлади. Самарқандда катта ҳажмдаги қурилишлар бошлаб


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 264

юборади. Шаҳарда масжид, мақбаралар, савдо-сотиқ марказлари бунёд этилади.

Тасвирий ва амалий санъатга катта йўл очилади. Самарқандга дунёнинг кўзга

кўринган меъморларини, рассомларини таклиф қилади ва олиб келади. Шаҳарга

шоиру-тарихчилар, илм-фан соҳиблари таклиф этилади. Уларга шароитлар яратиб

берилади. Амир Темур мамлакат сарҳадларида осойишталик, хавфсизликни

таъминлайди. Бухоро, Шаҳрисабз, Урганч, Хива, Термиз, Хирот, Ашгабод, Балх

каби юзлаб шаҳарларда қурилиш ишларини бошлаб юборади. Мамлакатни

иқтисодий, сиёсий юксалишига алоҳида эътибор беради. Амир Темур босиб олган

ўлкаларида масжид, мадрасалар қурдиради. Оламдан ўтиб кетган илм соҳиблари

учун мақбаралар бунёд этади. Карвон йўлларида сардобалар қурдиради. Амир

Темур пойтахт бўлмиш Самарқандга ва ўзи туғилиб ўсган Шаҳрисабзга катта

эътибор берди. Бу ерда Амир Темур амри билан Самарқанд қалъаси бунёд этилди.

Самарқанд қайта қурилди. Шаҳар марказида бозор-тим қурилиб, унга келувчи 6 та

асосий кўча бунёд этилди. Шаҳарни бош майдони Регистон ташкил этилди. "Шохи

зинда" ансамбли, "Тукан оқа", "Амирзода", "Бибихоним" масжиди бунёд этилди.

Йўлларнинг икки томонига икки қаватли дўконлар, гумбазли расталар қурилди.

Шаҳарда ички ва ташқи қалъа яратилди. "Кўксарой" ансамбли бунёд этилди. Шаҳар

ташқарисида "Боғи дилкушо", "Боғи чинор", "Боғи шамол", "Боғи беҳишт", "Боғи

нав" номлари билан аталадиган чорбоғлар қурилди. Шаҳар Амир Темур даврида

шаҳар кўркамлигини олий нуқтасига чиқди. Бутун Шарқ оламида Самарқанд энг

кўркам, гўзал, бой, қудратли, илм-фан соҳиблари масканига айланди. Даврнинг энг

яхши ижодий кучлари шу ерга йиғилган эди. Темур ва темурийлар даврида

Самарқандда тўқимачилик, кўнчилик, муқовасозлик, ҳаттотлик, мусаввирлик,

ўймакорлик, заргарлик, зардўзлик, санъат ва ҳунармардчиликни бошқа турлари

жуда тез ривожланган эди. Газмол, қоғоз, китоб савдоси юксалди. Кийим-кечак

тикиш, рўзғор буюмлари ясаш санъат даражасига кўтарилди. Ҳатто Амир Темур

даврида рангтасвир, миниатюра санъати ривожланди, ҳатто неча асрлардан буён

таъқиқлаб қўйилган тасвирий санъатни портрет ва анамалистик жанрлари хам

ривожлана бошланди.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 265

Хуллас, Амир Темур даврида санъат, маданият ва меъморчилик ғоят кучли

ривожланди. Бу тараққиёт фақат Самарқанднигина эмас, Шаҳрисабз, Бухоро, Ҳирот,

Астробод, Боғдод, Шош, Термиз каби шаҳарларда ҳам ўз ифодасини топди. Бу

шаҳарларда масжид, мадрасалар, мақбаралар, маданий-маиший бинолар,

меъморчилик ансамбиллари, миноралар, сардобалар қурилиши давом этди.

Мамлакат Амир Темур замонида қурилиш майдонига ва санъат ва маданиятнинг

беқиёс марказига айланди.

Адабиётлар

1. А.Асқаров. Ўзбекистон тарихи. Т. 1994 й.

2. Б.Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. Т. 2001 й.

3. Архив.уз

\

Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари