Виды аудиторской деятельности в Республике Узбекистан

CC BY f
48-52
80
7
Поделиться
Абдуллаев, Х. (2020). Виды аудиторской деятельности в Республике Узбекистан. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 48–52. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1881
Х Абдуллаев, Ташкентский государственный юридический университет

независимый искатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изучены теоретиче­ ские и практические аспекты видов (формаудиторской деятельности в Республике Узбекистан и рассмотрены их специфические аспекты. Также были изучены мне­ ния зарубежных ученых по этому вопросу.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

48

давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг
алоҳида

бўлинмаларини

(ваколатхоналари

ва

филиалларини) ташкил этишга ҳақли”. Бироқ, ушбу
норма бирмунча ўзгача мазмун касб этади, боиси
ишонч билдирувчи шахснинг манфаатини ҳимоя қилиш
билан чет элда алоҳида бўлинмалар очиш ўртасида
тафовут бор, албатта.

Шунинг учун, хорижий тажрибани инобатга олган

ҳолда,

Ўзбекистон

фуқаролари,

жумладан

тадбиркорларнинг халқаро миқёсда фаолияти тобора
кенгайиб бораётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон
Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 5-
моддасини қуйидаги таҳрирдаги еттинчи банд билан
тўлдириш таклиф этилади:

адвокат ишонч билдирувчининг манфаатларини

ҳимоя қилишда хорижий давлатларнинг давлат ва
бошқа органларида, халқаро суд ташкилотларида
унинг вакили сифатида иштирок этади, Ўзбекистон
Республикаси

ҳалқаро

шартномасида

бошқача

тартиб белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Фикримизча,

мазкур

таклиф

Ўзбекистонда

адвокатура соҳасини янада либераллаштириш ва
такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, хорижий мамлакатлар тажрибаси

таҳлили асосида миллий қонунчиликка адвокатлар
томонидан тадбиркорлик субъектларига корпоратив
юридик маслаҳатлар беришнинг ҳуқуқий асосини, шу
билан бир қаторда хорижий адвокатлик фирмалари
томонидан

мамлакатимизда

фаолият

юритувчи

тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш
ҳуқуқини белгиловчи нормаларни киритиш лозим деб
ҳисоблаймиз. Мазкур амалиётнинг жорий этилиши
адвокатлар ўртасида рақобат юзага келишига ва бу
орқали соҳанинг янада ривожланишига ҳамда
исвесторларга

профессионал

юридик

ёрдам

кўрсатишда муҳим қадамлардан бири бўлади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Мария Дерра. Получение юридического образо-

вания в Германии. // Сборник статей о праве Герма-
нии на русском языке. Т.1. 2008.

2.

Барщевский М Ю. Бизнес-адвокатура США и

Германии. Учебное пособие. – М.: “Белые алвы”, 1995.

3. Святоцкий А.Д. Адвокатура в зарубежных стра-

нах. М.: 2013.

4. Клишин А.А. Адвокат и адвокатская деятель-

ность. М.- 2019.

5.

Бородин С.В. Адвокатская тайна и борьба с «от-

мыванием денег»: опыт Франции // Адвокат. 2004.

6. Прошляков А. Судебная адвокатура в США.

Екатеринбург, 1995 г.

7. Carol Johnson. International & U. S. Business Law.

New Jersey Law Journal. 06.10.2012.

8. Клишин А.А., Шугаев А.А. Адвокатская практика.

2016.

9. Уголовно-процессуальное право. Учебник. Под

общей ред. проф. П.А. Лупинской.- 3-е изд-во перераб.
и доп. - М.: Юристъ, 2003.

10. Адвокатура и адвокатская деятельность:

учебник для бакалавриати и специалитета / под. ред.
А.А.Клишина, А.А.Шугаева. – 2-е изд., испр. и доп. –
М.: издательство Юрайт, 2018.

Х.Абдуллаев

ТДЮУ мустақил изланувчиси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИНГ ТУРЛАРИ

Аннотация:

ушбу

мақолада

Ўзбекистон

Республикасида аудиторлик фаолиятининг турлари
(шакллари)нинг назарий-амалий жиҳатлари тадқиқ
этилган ва ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, хорижий олимларнинг бу борадаги
фикрлари ўрганилиб,тадқиқ қилинган.

Калит сўзлари:

аудитор, аудиторлик ташкилоти,

аудиторлик

фаолияти,

аудиторлик

хизматлари,

аудиторлик текшируви, профессионал хизматлар.


Аннотация:

в данной статье изучены теоретиче-

ские и практические аспекты видов (форм)аудиторской
деятельности в Республике Узбекистан и рассмотрены
их специфические аспекты. Также были изучены мне-
ния зарубежных ученых по этому вопросу.

Ключевые слова:

аудитор, аудиторская организа-

ция, аудиторская деятельность, аудиторские услуги,
аудиторские услуги, профессиональные услуги.


Annotation:

this article examines the theoretical and

practical aspects of types (forms)audit activities in the Re-
public of Uzbekistan and their specific aspects are consid-
ered. The opinions of foreign scientists on this issue were
also studied.

Keywords:

auditor, auditing organization, auditing ac-

tivity, audit services, auditing services, professional ser-
vices.

Жаҳон иқтисодиётига жадал суръатлар билан

интеграциялашаётган Ўзбекистонда ҳозирги кунда
халқаро

молиявий

ҳисоботлар

ва

аудит

стандартларига ўтиш масалаларига алоҳида эътибор
берилмоқда. Ҳозирги кунда соҳага оид норматив-
ҳуқуқий база замон талабларига мос равишда тако-
миллаштирилиб борилмоқда.

Тараққиётнинг кўп асрлик тарихи давомида аудит

пассив “ҳисобот тинглаш”дан профессионал фаолият
турига ўтди. Аудитни ташкил этишнинг ҳар бир босқичи
иқтисодий муносабатларнинг муайян даражасига тўғри
келди, чунки аудит ҳар доим муайян иқтисодий муҳит
талаб қиладиган вазифаларни амалга оширди.

Хўш шундай экан барчамизда корхонага аудит

нима учун керак, деган савол туғилади. Корхона
аудити, нафақат молиявий кўрсаткичлар тўғрилигини
таъминлайди, балки уларни текшириш жараёнида
кўпгина хатоларга йўл қўймасликка ёрдам беради.
Aудитор мақсади – хатолар мавжуд бўлганда,
корхонани айблаш емас, балки уларни аниқлашга
ёрдам бериш, мижоз муаммоларини тушунишга ва
уларни бартараф қилишга ёрдам бериш, солиқ
рискларини камайтириш ва солиқ текширувига
тайёрлашни ўз ичига олади.

Корхона

фаолиятининг

ташқи

текшируви

корхонанинг

молиявий-иқтисодий

фаолиятининг

ҳолатига объектив баҳо беришга ёрдам беради. Aудит
корхона раҳбарига, ички назорат тизими қанчалик
самарали эканлигини тушунишни, ҳамда корхона
фаолиятини яхшилаш учун аниқ бир маслахатлар
олишга ёрдам беради.

Ҳатто, тажрибали бош бухгалтер ҳам, қийин

масалалар бўйича, тўғри ва аниқ қарор қабул қилиш


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

49

имконияти бўлмайди. Жорий ишларнинг ҳажми катта
бўлганида, кўп ҳужжатлар айланмасида, баъзиларда
бухгалтерга оддий бир масалада маслаҳат керак
бўлиб қолади. Aудитни амалга ошириш, ҳамда аудит
ўтказилганидан кейин бир йил давомида бериладиган
консультациялар, бош бухгалтернинг ишлаш пайтида
пайдо бўлган саволларга жавоб топиш вақтини
қисқартиришга ёрдам беради.

Аудиторлик

фаолиятининг

турлари

деганда,

аудиторлик ташкилотлари, аудитор томонидан амалга
ошириладиган аудиторлик текшируви хамда бошка
профессионал

хизматлар

уларнинг

турлари

тушунилади.

Аудиторлик фаолиятини турли мезонларга кўра

таснифлаш ва турларга ажратиш мумкин. Куйида
улардан бир нечтасини келтириб ўтамиз.

Ю.Ю.Кочинев аудиторлик фаолиятини қуйидагича

таснифлайди:

Текширилаётган

хўжалик

юритувчи

субъект

фаолият турига қараб:

банк аудити;
суғурта аудити;
инвестиция институтлари ва биржалар аудити;
умумий аудит;
Мажбуриятлар даражаси буйича:
-

мажбурий аудит;

-

ташаббус тарзидаги аудит.

Текширилаётган хужжатларнинг хажми ва таркиби

буйича:

-

йиллик бухгалтерлик хисоботи аудити;

-

махсус аудит.

Аудит хизматининг ижрочисига нисбатан:
-

ташки аудит

-

ички аудит [1].

Е.Р. Баханькова таснифича эса[2]:
1.

Аудитор мақомига кўра – ташқи ва ички аудит;

2.

Текширувни ўтказиш ташаббусига кўра – маж-

бурий ва ташаббус аудити;

3.

Ўрганиш хажми бўйича – молиявий, бошкарув,

мутаносиблик аудити;

4.

Амалга ошириш муддатига қараб – бошланғич

ва мунтазам аудит;

5.

Текшириш методига қараб – тасдиқловчи, ти-

зимли мўлжал ҳамда таваккалчиликка асосланган
аудит;

6.

Аудит хажми ва таркибига кўра - йиллик хисо-

бот аудити, махсус аудит;

7.

Текширилаётган субъект фаолиятининг турига

қараб - суғурта, банк, умумий ва инвестиция институт-
лари аудитига бўлинади.

Бу каби таснифларни кўплаб иқтисодчи олимлар

келтириб ўтадилар. Уларнинг баъзилари аудитнинг
операцион, мутаносиблик ва молиявий ҳисобот аудити
турларини ҳозирги кунда амалда бўлган аудит деб
атайдилар[3].

Таъкидлаш жоизки аудиторлик фаолияти объекти

нуқтаи назаридан, у турли кўриниш ва шаклда амалга
ошириш мумкин аммо, юридик нуқтаи назардан
аудидорлик фаолияти турлари ички ва ташқи,
иҳтиёрий ва мажбурий бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида уларнинг

кайси бирлари тан олинади ва расмий равишда
уларни қандай айтамиз? Ўзбекистон Республикаси
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 9-
моддасига[4] асосан, аудиторлик текшируви мажбурий
ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилади. Демак,
қонунга биноан аудиторлик фаолияти аудиторлик

текшируви асосига кўра мажбурий ва ташаббус
шаклида амалга оширилиши мумкин. Аҳамиятли
жиҳати шундаки, қонуннинг нормасида “тур” деган
атама эмас, балки “шакл” деган атама қўлланилган.
Бундан хулоса қилса бўладики, аудиторлик фаолияти
тур ва шаклларда бўлиши мумкин. Ўзбекистон
Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги
Қонуни мазмунига кўра аудиторлик фаолияти турлари
деганда, аудиторлик текшируви ва унинг турларига хос
булган

текширувлар,

шунингдек,

профессионал

хизматлар доирасидаги фаолиятлар тушунилиши
англатмоқда.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2006

йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли “Қимматли коғозлар
бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди учинчи қисмига
мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16
октябрдаги 215-сонли Қарори билан активларининг
баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган
корхоналарда, активларининг баланс қиймати базавий
ҳисоблаш миқдорининг юз минг каррасидан кўпроқ
бўлган акциядорлик жамиятларида эса ички аудит
хизматлари ташкил этилиши белгилаб берилди[5].

З.Маматов аудитнинг ички ва ташқи турларига

иқтисодий

томондан

қуйидагича

ёндашади[6]:

аудитнинг бир кўриниши бўлган ички аудиторлик
фаолияти корхонанинг ўзида фаолият юритаётган
молия ходимларининг текшируви ва таҳлили, тафтиши
ҳисобланади, ташқи аудиторлик фаолияти деганда
эса, шартнома асосида аудиторлик ташкилотларининг
мижозга унинг молиявий аҳволи хақида берган
ҳулосаси тушунилади. Ички аудитга хос бўлган
ҳусусиятлар қуйидагилардан иборат: ички хўжалик
тизимида ишлайдиган ҳисоб, назорат ва тахлил
мутахассислари томонидан бажарилади, унинг асосий
вазифаси ушбу хўжалик тизими доирасида маъмурият
эҳтиёжини

қондириш.

Хўжалик

операциялари,

ресурсларидан фойдаланиш, ҳисоб-ҳисобот ва ички
назоратнинг аҳволи белгиланган ҳисоб сиёсати ва
умумий услубий қоидаларга мос келиши текширилади.
Ички аудит активларининг сақланишини жорий
таъминлаш, моддий жавобгарликни йўлга қўйиш ва
ташкил этиш, камомадлар, растрата ва ўғирликлар
бўйича қарзларни аниқлаш ва тугатиш билан бевосита
боғлиқ. Ички аудит ташкилий жиҳатдан тафтиш
объектларидан мустақил бўлиши лозим, умуман улар
шу хўжалик тизими раҳбарияти эхтиёжини қондириш
ва ундан иш ҳақи олишни оқлаши лозим. Ички аудит
ички назоратнинг бир қисми ва доимий бўлиши лозим.

Ташқи аудитнинг ўзига хос ҳусусиятлари қуйидаги-

ларда намоён бўлади: ёлланган ходим бўлмаган, ле-
кин асосан шартнома асосида далолат бериш вазифа-
сини бажарадиган профессионаллар томонидан амал-
га оширилади. Унинг асосий вазифаси учинчи шахслар
акциядорлар ва инвесторлар, банклар, шериклар, со-
лик органлари ва шу кабилар эхтиёжлари учун ўз фик-
рини билдириш. Ҳажми, мазмуни, характери, шунинг-
дек, аудиторлик ҳатари ички аудитнинг сифати ва
таъсирига қараб белгиланади. Ташқи аудит кўламини
ва мижознинг ҳисоб ва ахборот маълумотларига даст-
лабки ишонч даражасини аниқлаш учун ҳисоб ва ҳисо-
бот ҳолати, ресусрлардан фойдаланиш самарадорли-
ги ва ички назорат даражаси текширилади. Ташқи
фақат ташкилий жиҳатдан эмас, моддий жиҳатдан ҳам
мижоздан мустакил бўлиши лозим.

Ташқи аудит вақти-вақти билан ўтказилади ва тах-

минан йилда бир марта амалга оширилади[7].


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

50

Ташқи ва ички аудитга ҳуқуқий адабиётларда

қуйидагича таъриф берилади. Ташқи аудит бу ауди-
торлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган
текширув тури, ички аудит эса хўжалик юритувчи
субъект манфаатларига кўра ички бухгалтерлик ҳисо-
би қоидаларига асосланган назорат тури.

Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти

тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига асосан, ауди-
торлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа моли-
явий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғри-
сидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақса-
дида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисобо-
тини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини
аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир.
[8]

Аудиторлик текширувлари мажбурий аудиторлик

текшируви ҳамда ташаббус тарзидаги аудиторлик
текшируви

шаклларида

ўтказилади.

Юридик

адабиётларда

ҳам

аудиторлик

текширувларини

мажбурий ва ташаббус кўринишлари келтириб
ўтилади.

Юқоридагилардан келиб чикиб айтиш мумкинки,

мажбурий аудит бу қонунчиликда тўғридан-тўғри
белгилаб берилган текширувдир. Ундан бўйин товлаб
бўлмайди, шунга қарамасдан, бу текширувда юзага
келадиган ҳуқуқий муносабатлар шартномавий ҳуқуқий
муносабатлар характерига эгадир, улар маъмурий
бўйсунув ҳусусиятидан холидир. Чунки, бу аудиторлик
фаолиятини амалга оширишнинг бир шаклидир холос,
ушбу шакллар аудиторлик фаолиятини мазмун
моҳиятини ўзгартирмайди. Иккала турдаги аудиторлик
текшируви

аудиторлик

хизматларини

кўрсатиш

шартномаси асосида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти

тўғрисида”ги

қонуннинг

10-моддасига

мувофиқ,

қуйидагилар

ҳар

йили

мажбурий

аудиторлик

текширувидан ўтиши керак:

акциядорлик жамиятлари;
активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш

миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган
масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар;

банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний

шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа
фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини
ишончли бошқарувчилар;

манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг их-

тиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа
ижтимоий фондлар;

маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун

ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний
шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратма-
лар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;

устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган

хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхо-
налари.

фонд ва товар биржалари. [9]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил

19

сентябрдаги

ПҚ-3946-сон

“Ўзбекистон

Республикасида

аудиторлик

фаолиятини

янада

ривожлантириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Қарорига

мувофиқ

2020

йил

1 январдан ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги
шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб
берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий

аудиторлик текширувидан ўтиши лозимлиги кўзда
тутилмоқда:

активларнинг баланс қиймати энг кам иш ҳақининг

100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

маҳсулотларни

(ишларни,

хизматларни)

реализация қилишдан тушум энг кам иш ҳақининг 200
минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан

ортиқ бўлса [10].

Ташаббус

тарзидаги

аудиторлик

текшируви

хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик
текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун
хужжатларида

назарда

тутилган

тартибида

ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти

тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофик,
аудиторлик ташкилотлари қуйидаги профессионал
хизматларини кўрсатишлари мумкин:

бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш

ва юритиш;

молиявий ҳисоботни тузиш;
миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби

халқаро стандартларига ўтказиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик

фаолиятини таҳлил қилиш;

бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш,

менеджмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа
масалалари юзасидан консалтинг хизмати;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича

ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш.

хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг

(тафтишчисининг) вазифаларини амалга ошириш.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти-

нинг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа
профессионал хизматларни ҳам кўрсатишлари мум-
кин. [11]

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 2001

йил 14 февралдаги 19-сон буйруғи билан тасдикланган
“Аудиторлик

ташкилотларининг

касбга

доир

хизматлари” Ўзбекистон Республикаси аудиторлик
фаолияти миллий стандартига асосан, шартномани
бажараётганда аудитор, хўжалик юритувчи субъект
(буюртмачи) ва зарурат бўлганда исталган учинчи
томонлар билан келишилган таомилларни бажаради
ва кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари
тўғрисида асосланган ҳулосалар билан ҳисобот
такдим этади.

Аудитор кўрсатилган касбга доир хизматлар

натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофик
жавобгар

бўлади.

Хўжалик

юритувчи

субъект

(буюртмачи) кўрсатилган касбга доир хизматлар
натижалари

тўғрисидаги

ҳисобот

маълумотлари

бўйича ўз хулосаларини чиқаришга ҳақлидир. Ҳисобот
касбга доир хизматлар буюртмачисига касбга доир
хизматлар кўрсатиш шартномасининг шартларига
мувофиқ ҳажм ва муддатларда тақдим этилади.

Аудиторлик ташкилоти касбга доир қуйидаги

хизматларни кўрсатиши мумкин:

а)

бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва

юритиш:

б)

молиявий ҳисобот тузиш;

в)

миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия

ҳисоби халкаро андозаларига ўтказиш;

г)

хўжалик юритувчи субъектлар молиявий -

хўжалик фаолиятининг тахлили:


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

51

д)

бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режа-

лаштириш, менежмент ва молиявий-хўжалик фаолия-
тининг бошка масалалари бўйича консалтинг:

е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича

хисоб- китоблар ва декларациялар тузиш:

г) бошқа хизматлар:
Касбга доир хизматлар кўрсатишда аудитор амал-

даги қонун хужжатларининг талабларига қатьий амал
қилиши керак.

Умуман ҳозирги кунда аудитнинг ички ва ташқи

аудит, мажбурий ва ихтиёрий аудит тушунчалари кенг
таркалган. Шуни қайд этиш лозимки, одатда мутахас-
сисларимиз хўжалик юритувчи субъектлардаги хўжа-
лик операцияларининг хилма хиллигига таяниб, аудит
объектлари рўйхатини аудит турлари деб, хисобла-
моқдалар. Натижада, “касса аудити”, “моддий захира-
лар аудити”, “Асосий воситалар аудити”, “солиқ
аудити”, “божхона аудити” каби иборалар пайдо бўл-
мокда. “Солиқ аудити” ҳаттоки 2019 йил 30 декабрда
қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги
таҳрирдаги Солиқ кодексида мустаҳкамлаб қўйилиди.

Бундай ёндашувда аудиторлар номлари ва турлари

сони балансдаги моддалар, баланс иловаларида
кўрсаткичлар сони билан тенглашиб қолди. Бу
бутунлай нотўғридир, чунки аудит турлари ва
объектлари билан аудиторлик фаолияти турларини
аралаштириб юбормаслик керак. Вужудга келган
тажрибага таяниб айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда
республикамиздаги аудиторлик ташкилотлари одатда
хизматнинг қуйидаги турларини бажарадилар[12]:

-

мулкчилик шакли турли шаклдаги корхоналар ва

ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботини аудиторлик
текшириш (мажбурий ва ташаббусди тарздаги аудит);

-

кўшимча хизматлар; экспресс таҳлил, обзор та-

риқасида текшириш. Хўжалик молия фаолиятини
таҳлил қилиш, молия, солик, банк масалалари ва
бошқа хўжалик қонунларига доир, ташқи иктисодий
фаолият бўйича маслахатлар бериш, мижоз билан
келишилган тадбирлар бўйича, бухгалтерия ҳисоби-
нинг йўлга қўйилиши, юритилиши ва қайта тикланиши-
ни текшириш, бухгалтерия ҳисоботи тузишни, эмиссия
проспектларини текшириш ва бошқалар;

-

бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилий ишларни авто-

матлаштириш;

-

хусусийлаштиришда ёрдам бериш;

-

солиқни режалаштириш ва солиққа тортишни

мақбуллаштириш;

-

бизнес режалар тузиш ва уни техник иқтисодий

асослаб бериш;

-

чет эл адабиётларини таржима қилиш, амалдаги

иқтисодий қонунларнинг нусхасини купайтириш, аудит
ҳисоб ва таҳлилга оид ўз ўқув қўлланмаларини нашр
этиш; (аудитолик фаолияти йуналиши бўйича бошқа
хизматлар кўрсатиш, муҳаррирлик-нашриёт ишлари,
меъёрий, справочник ва услубият адабиётларни
тарқатиш ва бошқалар);

-

иқтисодий субъект активлари ва пассивларини

баҳолаш инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва улар-
нинг техник иктисодий асосланганлигини баҳолаш:

-

даромадлар туғрисида декларациялар тузиш;

-

бозорнинг маркетинг тадқиқотлари;

-

юридик хизматлар: таъсис хужжатларини ишлаб

чиқиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш, корхоналарини
тугатиш;

-

ўқув-маслаҳат хизматлари, кадрлар тайёрлаш ва

бошқалар.

Ўзбекистондаги

аудиторлик

ташкилотларининг

кўплари 1996 йилга қадар ўз ходимларнинг имконият-
ларига ва ташкилот фаолиятини сақлаб қолиш
эҳтиёжларини кўзлаб, мижозларга ўз йўналиши билан
бевосита боғлик бўлмаган соҳаларда ҳам хизмат
кўрсатди. З.Маматов, Б. Муйдинов фикрига кўра
аудитни қуйидаги турга ажратиб кўриб чикиш мақсадга
мувофиқдир[14]:

1. Операцион аудит. Бу ишлаб чиқариш самара-

дорлигини баҳолаш мақсадида, хўжалик тизими фао-
лиятига доир тадбирлар ва усулларининг ҳар қандай
қисмини текширувчи мураккаб жараён бўлиб, уни
тасниф этиш анча мушкулдир.

Операцион аудит - иқтисодий самарадорлик ва

унинг мезони бўлган тўла мехнат унумдорлигига бахо
бериш мақсадида хўжалик тизими бўғинлари фаолия-
тини текширишни ўз ичига олади. Аудит тугатилгандан
сўнг бошқарувчига аксарият ҳолларда хўжалик муома-
лаларини такомиллаштириш борасида йўл-йўриқ
кўрсатилади[14].

2.

Мутаносиблик (мослик) аудити. Унинг мақса-

ди хўжалик тизимида маъмурият томонидан ходимлар
учун белгиланган маҳсус тадбирлар ва қоидаларга
амал қилаётгани ёки амал қилмаётганлиги хақида.
шунингдек амалдаги меъёрий ҳужжатларда (солиққа
тортиш тўғрисидаги) амал қилинаётгани хақида гувох-
лик беришдир.

3.Бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисобот) аудити.

Бу мамлакатимиз учун аудитнинг янги туридир, чунки
илгари бундай текшириш идора мутахассислари (ички
аудиторлар) томонидан бажарилар эди. Бухгалтерия
ҳисоби аудити текшириладиган иқдисодий субъектдан
мустақил равишда, ташқи аудиторлар томонидан ўтка-
зилади. Аудитор мустакиллиги деганда, унинг фикрига
хеч ким таъсир ўтказа олмаслиги тушунилади. Бухгал-
терия ҳисоботи маълум мезонларга мос келишини
аниклашга ёрдам беради. [15]

“The

Worldbook

энциклопедиясида

аудитни

куйидаги турлари курсатиб ўтилган:

1.

Молиявий аудит. Бунда корхонанинг моли-

явий ахбороти текширилади хамда унинг канчалик
даражада умум кабул килинган бухгалтерия прин-
ципларига (GAAP) мослиги аниқланади.

2.

Мутаносиблик аудити. Корхонанинг давлатда

мавжуд ички сиёсат, қонунлар, йўриқномалар ва шарт-
номаларга мутаносиблигини текширади.

3.

Операцион аудит. Ушбу аудит эса корхонани

умумий текшириб унинг камчиликларини ечими билан
шуғулланади ва тавсиялар беради[16].

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аудиторлик фао-

лияти хақ эвазига хизмат курсатишнинг бир тури
бўлиб, аудиторлик текшируви ва аудиторлик профес-
сионал хизматларини қамраб олувчи тадбиркорлик
фаолиятидир. Аудиторлик фаолияти тадбиркорлик
фаолияти сифатида ўзига хос белги ва ҳусусиятларга
эгадир. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига кўра аудиторлик фаолиятини фақатгина
мажбурий ва ташшаббус тарзидаги аудиторлик
текширувлари, шунингдек профессионал хизматлар
каби турларга бўлиш мумкин. Лекин, аудиторлик
фаолиятини ички ва ташқига бўлиш мантиққа зид.
Сабаби,

“ички

аудит”

тадбиркорлик

фаолияти

ҳисобланмайди, аудиторлик фаолияти юқорида айтиб
ўтилганидек тадбиркорлик фаолияти саналади. Чунки,
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-
сон қарори билан тасдиқланган “Корхоналардаги ички
аудит хизмати тўғрисида” Низомда “ички аудит”


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

52

корхонанинг таркибий бўлинмаси томонидан амалга
оширилиши белгилаб қўйилган ва бу ўз-ўзидан
тадбиркорлик

фаолияти

ҳисобланмайди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “аудиторлик
фаолияти”ни эмас, балки “аудит”ни ички ва ташқи
аудит турларига бўлиш мумкин.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Кочинев Ю.Ю Аудит: теория и практика -СПб:

Питер, 2009 -С 16

2.

Баханькова Е Р. Аудит. -М РИОР, 2009 -С. 12

3.

Тулаходжаева М.М., Илхомов Ill И., Ахмаджонов

К Б. А

УДИТ

-

Ташкент: NORMA, 2008 -Б 25

4.

Ўзбекистоннинг янги конунлари. №23 -Тошкент

Адолат. 2001 -Б 84.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда
— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон

6.

Маматов 3. Ўзбекистонда аудитни ташкил

қилишнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари// Бозор, пул, кредит
-

Тошкент, 2005. -№2 - Б 33-36

7.

Тураббаев Б. Ички аудит хизмати самарали ти-

зим.// Г Хабар 2007. 9 феврал -Б 5.

8.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 ап-

релдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ,
2013 й., 18-сон, 233-модда.

9.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30

апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан тўққизинчи
хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-
сон, 233-модда

10.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон.

11.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30

апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан саккизинчи
хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-
сон, 233-модда

12.

Маматов.З.Т Аудитни ривожланлириш муаммо-

лари ва истикболлари -Тошкент Молия институтн, 2004
-

Б 40

13.

Маматов 3 Ўзбекистонда аудитни ташкил ки-

лишнинг ўзига хос ҳусусиязлари// Бозор, пул, кредит -
Тошкент, 2005,-№2 -Б 33-36.,


14.

Муйдинов Б H. Акционерлик жамиязларида банк

кредитлари бўйича операциялар ҳисоби ва аудитини
такомиллаштириш Тошкент: 2002 -Б 90

15.

Х.Х.Сайдивалиева. Аудиторлик фаолиятинини

шартномавий ҳуқуқий тартибга солиш. – Тошкент,
“YANGI NASHR”, 2012. – 49-б.

16. Worldbook. Inc 525, W Monroe Chicago 1994. P

884

Э.Э.Инамджанова,

Магистрант ТГЮУ

ПРАВОВАЯ ПРИРОДА ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ

Аннотация

:

в данной статье исследованы вопросы

правового регулирования цифровой экономики в пери-
од усиленного развития промышленной революции и
технологий. Основной целью статьи является раскры-
тие сущности цифровой экономики, инвестиционной
деятельности,

предпринимательства

и

онлайн-

правоотношений, а также вопросы совершенствования
понимания права и оцифровки данных и с точки зре-
ния науки, международно-правовых источников и пер-
спектив развития цифровой экономики в соответствии
с законодательством Республики Узбекистан.

Ключевые

слова:

цифровая

экономика,

современные

технологии,

регулирование

криптовалюты,

информационные

технологии,

электронная коммерция, правовая основа, всемирная
сеть, коммерческие транзакции.

Annotation:

this article examines the issues of legal

regulation of the digital economy during the period of in-
tensive development of the industrial revolution and tech-
nology. The main purpose of the article is to disclose the
essence of the digital economy, investment activity, entre-
preneurship and online legal relations, as well as issues of
improving the understanding of law and digitization of data
from the point of view of science, international legal
sources and prospects for the development of the digital
economy in accordance with the legislation of the Republic
of Uzbekistan.

Key words:

digital economy, modern technologies,

cryptocurrency regulation, information technology, e-
commerce, legal framework, worldwide network, commer-
cial transactions.

На сегодняшний день цифровая экономика и, в

частности, технологии 4-й промышленной революции
являются движущими силами современной экономики
и глобализации. Они стимулируют технический про-
гресс, науку и медицину, торговлю, развитие услуг,
появление новых рынков и профессий, а также ведет к
экономическому росту и благополучию страны. Благо-
даря быстрому развитию технологий, решению про-
блемы мобильности ресурсов, снижению или устране-
нию транзакционных издержек и углублению цифрово-
го капитала цифровая трансформация неизбежно вли-
яет на механизмы, детерминанты и темпы экономиче-
ского роста.

Экономика информации и знаний, как основа новых

экономических отношений, ведут к тому, что роль че-
ловеческого разума и, следовательно, знания стано-
вятся первым и важнейшим фактором экономического
роста и социального развития, что отражается в мо-
дификации моделей экономического роста, а также в
введении новых факторов роста. В цифровую эпоху
становится все труднее проводить различие между
человеческим, творческим и цифровым капиталом [1].
Если рассматривать цифровую экономику и последу-
ющую 4-ю промышленную революцию как революцию
в сознании и, следовательно, в мировоззрении, стано-
вится ясно, что в новую цифровую эпоху экономиче-
ский рост и экономическое развитие сливаются в еди-
ную концепцию, объединенную термином «развитие»,
которое должно быть основано на концепции челове-

Библиографические ссылки

Кочинев Ю.Ю Аудит: теория и практика -СПб: Питер, 2009 -С 16

Баханькова Е Р. Аудит. -М РИОР, 2009 -С. 12

Тулаходжаева М.М., Илхомов III И., Ахмаджонов К Б. Аудит -Ташкент: NORMA, 2008 -Б 25

Ўзбекистоннинг янги конунлари. No23 -Ташкент Адолат. 2001 -Б 84.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон

Маматов 3. Ўзбекистонда аудитни ташкил қилишнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари// Бозор, пул, кредит -Ташкент, 2005. -No2 - Б 33-36

Тураббаев Б. Ички аудит хизмати самарали ти- зим.// Г Хабар 2007. 9 феврал -Б 5.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 ап- релдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18- сон, 233-модда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18- сон, 233-модда

Маматов.З.Т Аудитни ривожланлириш муаммо- лари ва истикболлари -Тошкент Молия институтн, 2004 -Б 40

Маматов 3 Ўзбекистонда аудитни ташкил ки- лишнинг ўзига хос ҳусусиязлари// Бозор, пул, кредит - Тошкент, 2005,-No2 -Б 33-36.,

Муйдинов Б Н. Акционерлик жамиязларида банк кредитлари бўйича операциялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш Тошкент: 2002 -Б 90

Х.Х.Сайдивалиева. Аудиторлик фаолиятинини шартномавий ҳуқуқий тартибга солиш. - Тошкент, “YANGI NASHR”, 2012.-49-6.

Worldbook. Inc 525, W Monroe Chicago 1994. P 884

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов