Тошкент давлат юридик институти Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди Рустамбеков Исломбек Рустамбековичнинг Домен номларининг фуқаролик-ҳуқуқий режими номли монографиясига
Маълумки илмий техника тараққиёти ҳуқуқий майдонга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳуқуқий майдоннинг янги кўринишлари, шу жумладан, виртуал ҳуқуқий майдон вужудга келмоқда. Виртуал ҳуқуқий майдон ҳам, моддий ҳуқуқий майдон каби фуқаролик ҳуқуқий муносабат иштирокчиларини ўз ҳуқуқларини амалга ошириш, ўз зиммаларига мажбурият олиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишни таъминлаши шарт.