Cуд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалга оширилиши жараёнида жиноят қуроли тушунчаси ва ашёвий далиллар тақдирини белгилаш муаммолари
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тўғри тушуниш, қабул қилинаётган қонунлар мазмунини баҳолаш ва уларнинг бошқа ҳуқуқий нормаларга бўлган таъсири, шунингдек жиноят қуроли ва ашёвий далиллар билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан қонунчиликни қиёсий таҳлил этиш, Ўзбекистон Республикасидаги жиноий иш юритишни ислоҳ қилиш жараёнини илмий тадқиқ этиш, унинг асосий йўналишларини белгилаш ва унинг истиқболдаги ривожланиш йўлларини прогнозлаштириш амалга оширилади.