Авторы

  • Баҳодир Тиллаходжаев
  • Суҳроб Нормўминов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.105118

Аннотация

Ушбу мақолада жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниб пробация ҳисобига олинган шахслар билан профилактик ишларни ташкил этиш бўйича амлага ошириладиган профилактик ишлар, олимлларнинг фикрлари ва амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ёритилган.


background image

74

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)

ЖАЗОДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД

ҚИЛИНИБ ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИГА ОЛИНГАН

ШАХСЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

Тиллаходжаев БаҳодирАбдуллаханович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар

профилактикасифаолияти кафедраси катта ўқитувчиси,

подполковник

Нормўминов Суҳроб Зохиджон ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги

бўйича таълим олаётган 2-ўқув курси 236-ўқув гуруҳи

курсанти

https://doi.org/

10.5281/zenodo.15638426

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 01-iyun 2025 yil

Ma’qullandi: 03-iyun 2025 yil

Nashr qilindi: 11-iyun 2025 yil

Ушбу мақолада жазодан муддатидан илгари

шартли озод қилиниб пробация ҳисобига олинган

шахслар билан профилактик ишларни ташкил

этиш бўйича амлага ошириладиган профилактик

ишлар, олимлларнинг фикрлари ва амалиётда

юзага

келаётган

муаммолар

ва

уларнинг

ёритилган.

KEY WORDS

Жазодан

муддатидан

илгари шартли озод қилиш,

пробация

ҳисобига

олинган

шахслар, пробация ҳисобидаги

шахслар билан профилактик

ишлар.

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида жиноят қонунчилиги нормалари

янада либераллаштирилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда жавобгарлик ва жазодан озод

қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича санкциялар

енгиллаштирилди ва жавобгарликдан озод этишга қаратилган рағбатлантирувчи

нормалар жорий этилди. Қолаверса, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида “Инсон қадри

учун” эзгу ғояси асосида “Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат,

ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш,

уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг

самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият

институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш” асосий мақсадлардан бири

сифатида қайд этилган. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-4006-сон қарори билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган

жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли ҳукм

қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг


background image

75

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)

хулқ-атвори устидан назорат самарадорлигини ошириш устувор вазифалардан бири

сифатида белгилаб берилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида

таъкидлаганидек,

жиноий

жазоларнинг

ижросини

таъминлаш

соҳасидаги

нормативҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан

бири сифатида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро

этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони

ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан

назорат самарадорлигини ошириш лозим деган раҳбарий ташаббуслари тадқиқот

ишининг методологик асосларини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий

судининг 2019 йилдан 2023 йилгача бўлган вақт оралиғидаги статистика маълумотига

кўра, мамлакатимизда ҳар йили ўртача 26 мингдан ортиқ жазо ўтаётган маҳкумлар

ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда

бўлганлиги сабабли жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Айрим хорижий давлатларнинг статистик маълумотларга кўра, “2022 йилда жазо

муддатини ўтаётган маҳкумлар орасидан АҚШда 33,8 фоиз, Россияда 5,8 фоиз ва

Канадада 5,1 фоизи жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод

қилиниб, мазкур кўрсаткич ҳар йили 7,3 фоизга қадар ортиб бормоқда”

1

.

Жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазо қўлланилиш жараёни жазо

белгилаш, унинг ижро этилиши, жазони ўташдан озод қилиш ва жазо ижросини

тугатиш каби босқичларни ўз ичига олади. Жазони ўташдан озод қилиш

босқичларидан бири бўлган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш

институти ҳозирги кунда давлатимизда инсонпарварлик тамойилларини ўзида акс

еттирган миллий қонунчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлмоқда. Олий суднинг

статистик маълумотларига кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод

этилган шахслар 2021 йилда 21 780 шахс, шундан вояга етмаган шахслар 1 213 тани,

2022 йилда 26 753 шахс, шундан вояга етмаган шахслар 1 429 тани, 2023 йилда 33 612

шахс, шундан вояга етмаган шахслар 1 290 тани ташкил қилганли бугунги кунда

судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон, унинг ҳуқуқ ва

эркинликлари ҳимояси таъминланаётганлигини кўришимиз мумкин [1]. Шартли

равишда жазодан озод қилишда суд жиноят содир этишда айбдор деб топилган ва жазо

тайинланган шахсни тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг ҳулқини назорат

қилиш орқали тузатиш мумкин деган фикрга келса, маҳкумнинг зиммасига бир нечта

мажбуриятларни юклаб, синов муддати берган ҳолда, жазодан озод қилади, агар синов

муддати давомида маҳкум томонидан, жазони шартлилигини бекор қилувчи асослар

содир этилмаса суд тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради, ёки

жазони ижро этиш вақтида маҳкумнинг ахлоқини тайинланган жазони қолган

қисмини ўтамастан ҳам тузатиш мумкин деган фикрга келса, тайинланган жазони

қолган қисмини ўташдан шартли равишда озод қилади.

Мамлакатимизда асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,

озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари) жазо тайинланган ёки жазоси енгилроғи

билан алматирилган (ЖК 74-модда) маҳкумлар хиссасига тўғри келади. Жумладан,

2021 йилда 95,4 фоиз, 2022 йилда 91,7 фоиз, 2023 йилда 96,3 фоиз маҳкумлар жазони

ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган. Биргина 2023 йилда жазони

ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш жазо турлари бўйича таҳлил

1

URL:https://www.statista.com/search/?q=parole&p=1 (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:12.11.2024 й.).


background image

76

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)

қилинганида: – озодликдан маҳрум қилиш жазосидан 2 079 нафар; – муайян ҳуқуқдан

маҳрум қилиш жазосидан 2 735 нафар; – озодликни чеклаш жазосидан 11 262 нафар; –

ахлоқ тузатиш ишларидан 17 536 нафар (шундан жазони ижро этиш муассасасидан

озод этилганлар 5 759 ) шахсларни ташкил этмоқда. Шунингдек, сўнгги йилларда

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтининг маҳкумларга

нисбатан қўлланиш динамикаси ортиб бормоқда. Масалан, 2021 йилда 21 780 тани,

2022 йилда 18,6 фоизга ошиб, 26 753 тани, 2023 йилда 20,4 фоизга ошиб, 33 612 тани

ташкил қилмоқда. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган

шахсларнинг хулқатвори устидан назоратни амалга ошириш Пробация тўғрисидаги

қонунга асосан Пробация хизматига зиммасига юклатилган. Бунда, 2021 йилда 22,861

нафар, 2022 йилда 22 060 нафар, 2023 йилда 29 798 нафар жазони ўташдан муддатидан

илгари шартли озод қилинган шахслар пробация назорати ҳисобига олинган. Шу билан

бирга, жазони ўташдан озод қилиш (муддатидан илгари шартли озод қилиш; жазо

енгилроғи билан алмаштириш; касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги;

амнистия ёки авф) турлари ичида маҳкумларга нисбатан энг кўп қўлланиладиган

институт айнан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш бўлиб, унинг

кўрсаткичси қуйидагича: – 2021 йилда 72,7 фоиз; – 2022 йилда 71,1 фоиз; – 2023 йилда

71,3 фоиз. Бироқ, амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда жазони

ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар томонидан қайта жиноят

содир этиш ҳолатлари кузатилдмоқда. Хусусан, содир этилган жиноятлар 2023 йилда

4,4 фоизга ошиб, 113 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг 10 ойида 22,9 фоизга

ошиб, 140 та жиноят содир этилган

2

. Шу билан бирга, жазони ўташдан муддатидан

илгари шартли озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми давомида қайта жиноят

содир этган шахслардан 2022 йилда 4,6 фоизи, 2023 йилда 2,6 фоизи биринчи маротаба

жиноят содир этганларни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг 10 ойида

умуман қайд этилмаган. Шунингдек, Суд статистик маълумотларига кўра, 2019-2023

йиллар давомида жиноят ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг ижтимоий

хавфлилик даражасига кўра таснифи қуйидагича: – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва

унча оғир бўлмаган жиноятлар 68,4 фоизни; – оғир жиноятлар 26,8 фоизни; ўта оғир

жиноятлар 4,6 фоизни ташкил этади.

Миллий қонунчилигимизга мувофиқ вояга етмаган шахсларга жазони ўташдан шартли

равишда озод қилиш тартиби Жиноят кодексиинг 89-моддасида белгиланган.Унга

мувофиқ вояга етмаганларга жазони ўташдан шартли равишда муддатидан илгари

озод қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:жиноятни вояга етмаган ёшда содир этган

бўлса; жиноят содир этканлик учун озодликдан махрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш

ишларига хукм қилинганлиги; белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган

меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган бўлса, шунингдек, ушбу модданинг

учинчи қисмида назарда тутилган муддатларни хақиқатдан ўтаган бўлса тайинланиши

мумкин. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ўн саккиз ёшга тўлмай

жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва

болалар масалалари бўйича комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан ёхуд

маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан

қўлланилади (ЖПК 536-модда). Суд томонидан ушбу илтимоснома кўрилаётганда

жазонинг қонунда назарда тутилган қисмини ўташ пайтида (ҳукм қонуний кучга

киргунга қадар ушлаб турилган, қамоқда, уй қамоғида сақланган вақтни ҳисобга олган

ҳолда) ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол

муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин [2]. Зеро, суд

2

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказининг 2024 йил 29

ноябрдаги №3537 сонли маълумоти.


background image

77

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)

шахснинг аҳлоқан тузалишига ва мажбурлов чоралари билан аҳлоқ тузатиш

ишларининг таъсир кўрсатиш зарур эмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Агарда

суд жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни рад этган тақдирда, бу ҳақда

ажрим чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин тақдимнома такроран

киритилиши ёки илтимоснома такроран берилиши мумкин (ЖИК 164-модда). Вояга

етмаган ёшда жиноят содир этган шахсга жазони ўташ муддатидан илгари шартли

озод қилишни кўллаш учун жазо ўташнинг энг кам зарур муддати ЖК нинг 89-моддаси

учинчи қисмида белгиланган. Унга мувофиқ жазони ўташдан муддатидан илгари

шартли равишда озод қилиш: a) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир

бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми; б)

оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми; в) ўта оғир

жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан

содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса,

тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин

тайинланади. Ушбу тартибда муддатларнинг белгиланиши содир этилган жиноятнинг

ижтимоий хавфлилигига, ижтимоий алоқаларга таъсир кўрсатиши билан боғлиқ.

Чунки ушбу муддат мобайнида жазонинг роли ва моҳияти қанчалик тўғри тушинилса,

шунчалик жиноят содир этган шахсларга қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга,

жамият турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришига

ёрдамлашади. Ҳуқуқшунос олимлар томонидан шартли ҳукм тушунчасига турли хил

ёндашувлар мавжуд. Жумладан, профессор М. Рустамбоев шартли ҳукм қилишнинг

мазмун-моҳияти шундан иборатки, суд айблов ҳукми чиқараётиб, маҳкумга муайян

жазо турини тайинлайди ва унинг миқдорини белгилайди, аммо тайинланган жазони

шартли деб ҳисоблашга қарор қилади [3,б-648], дея умумий тушунча беради. Е.

Редькина шартли ҳукмни суд жазо тайинлашда унинг тури ва миқдорини аниқлаб,

маҳкумга жазони аниқ ўтамасдан, тузалишига имконият бериш орқали тайинланган

жазони аниқ ўташдан шартли озод қилинишини қайд этади [4,б-10]. А. Островский эса,

шартли ҳукм суд томонидан айбдор шахсга белгиланган муддат давомида янги жиноят

содир этмаслиги ва унинг хулқ-атворини тузалишига қўйиладиган бошқа талабларга

риоя этиш шарти билан аниқ жазони қўлламасликдан иборат бўлган чора эканлигини

таъкидлаган [5,б-13]. Юқорида таъкидлаб ўтилган тушунчалар ҳар ҳил бўлмасин,

жазодан озод қилишнинг ушбу тури жиноят содир этган шахсни қайта тарбиялаш ва ўз

қилган ҳатосини тушиниб етишга кўмаклашишдан иборат эканлигини кўришимиз

мумкин.

Ушбу хизмат озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳуқуқдан

маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш

тариқасидаги жиноий жазоларнинг ижросини ташкил қилишни, шунингдек шартли

ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган

шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширади.

Шундай экан пробация назоратида ҳисобида турган шахсларнинг ҳуқуқларини

таъминлаш билан бир қаторда уларни қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо

турларини қўллаш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш энг муҳим вазифалардан

бири ҳисобланади бу еса қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб

этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

URL:https://www.statista.com/search/?q=parole&p=1 (Электрон манбага мурожаат

қилинган вақт:12.11.2024 й.).


background image

78

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)

2.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб

маълумотлар бош марказининг 2024 йил 29 ноябрдаги №3537 сонли маълумоти.

3.

Mustofaqulov, Bobur Asror Ohli, Atabek Sultonbek Uly Allamuratov. “AHOLI OLDIDA

HISOBOT BERISHDA DAVLAT ORGANLARI BILAN OZARO HAMKORLIGINI profilaktika

inspektorlari.” Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies

2.2-2 (2025): 67-72.

4.

Bobur, Mustofaqulov, Asror Ohli va Umidjon Jamoliddin Ohli Obidjonov. "PRAFAKTIKA

INSPEKTORIYa HUQUQBUZARLIKLARNING YAKKA TARTIBDAGI PROFILAKTIKA BOYICH

FAOLIYATINI TAKOMILLASTIRISH." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and

Management Studies 2.2-2 (2024): 33-39.

5.

Mustofaqulov, B., & Abduxalilov, J. (2025). MENNAT ORGANLARI BILAN OZARO

HAKORLIGINI TAKOMILLASTIRISH PROFILAKTIKA INSPEKTORI. Yangi O‘zbekiston akademik

tadqiqotlari jurnali , 2 (1, 2-qism), 48-53.

6.

8. Bobur, Mustofaqulov, Asror o‘g‘li, Niyatullo Jahongir o‘g‘li Ahmadqulov. "MUHIM

SIYoSATDAN KASALLIK INSPEKTORLARINI OLDINI OLISH". Central Asian Journal of

Multidisciplinary Research and Management Studies 2.2 (2024): 58-62..

7.

9. ugli Gʻofurov, A. A., & oʻgʻli Mustofaqulov, B. A. (2024 yil, dekabr).

HUQUQCHIYLIK profilaktikasi XIZMATINDA KADRLARNI TA'LIM OLISHNING SAMARALI

TIZIMINI TAKMONLASH. XALQARO ILMIY KONFERENSIYADA

“ILMIY ILIMLAR VA

INNOVATSION YUNDASHISHLARI”

(1-jild, 2-son, 16-22-betlar).

8.

10. Bobur, Mustofaqulov, Asror O'g'li va Asadbek Abror O'g'li Abduxalilov."MUHIM

HODISA BO'LGAN HOLDA KASALLIKNING MUHIMLIGINI TEKSHIRISHNI profilaktikasi".

Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies 2.1-2 (2024):

130-136.

9.

8. Bobur, Mustofaqulov, Asror o‘g‘li, Niyatullo Jahongir o‘g‘li Ahmadqulov. "MUHIM

SIYoSATDAN KASALLIK INSPEKTORLARINI OLDINI OLISH". Central Asian Journal of

Multidisciplinary Research and Management Studies 2.2 (2024): 58-62..

10.

9. ugli Gʻofurov, A. A., & oʻgʻli Mustofaqulov, B. A. (2024 yil, dekabr).

HUQUQCHIYLIK profilaktikasi XIZMATINDA KADRLARNI TA'LIM OLISHNING SAMARALI

TIZIMINI TAKMONLASH. XALQARO ILMIY KONFERENSIYADA

“ILMIY ILIMLAR VA

INNOVATSION YUNDASHISHLARI”

(1-jild, 2-son, 16-22-betlar).

11.

10. Bobur, Mustofaqulov, Asror O'g'li va Asadbek Abror O'g'li Abduxalilov."MUHIM

HODISA BO'LGAN HOLDA KASALLIKNING MUHIMLIGINI TEKSHIRISHNI profilaktikasi".

Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies 2.1-2 (2024):

130-136.

12.

11. Mustofaqulov B. A. O'. va boshqalar. PROFEKTİKA INSPEKTORLARI

TOMONIDAN FUKAROLARNING OZINI OZI BOSHQARISH ORGANLARIDA HISOBOT BERISH

FAOLIYATINI TAKOMILLASTIRISH //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and

Management Studies. – 2025. – V. 2. – No 4. – B. 133-139.