169
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ТИЗИМИДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тиллаходжаев Баҳодир Абдуллаханович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Хуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси,
подполковник
Абдуразоқова Гулзода Рустамовна
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим
Жазони ижро этиш фаолияти ихтисослиги бўйича
таълим олаётган 3-ўқув курси 335-ўқув гуруҳи курсанти
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15553121
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:16-may 2025 yil
Ma’qullandi:18-may 2025 yil
Nashr qilindi: 29-may 2025 yil
Ушбу мақолада жазони ишро этиш муассасалари
фаолиятида
ахборот
технологияларини
такомиллаштириш
юзасидан
фикр
ва
мулоҳазалар, бу борада амалга оширилаётган
чора тадбирлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари
акс эттирилган.
KEY WORDS
жазони ижро этиш тизими,
маҳкумларнинг
назорати,
жиноят ижроия қонунчилик
вазифалари,
бодикамера,
рақамлаштириш сохаси.
Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлардан
фойдаланиш тартиби белгиланди. Унга кўра, бодикамера ходим хизмат вазифасини
бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар
ишлатилиши
лозим.
Ундан
шахсий
мақсадларда
фойдаланиш
таъқиқланади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15 августдаги
“Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини
янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 445-сонли
қарори
билан
«Жазони
ижро
этиш
тизими
ходимларининг
шахсий
видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ
тартиби тўғрисида»ги низоми тасдиқланган.
Унга кўра, ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб
этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят
ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан
таъминланади.
Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:
кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда;
маҳкумларни умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
маҳкумлар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;
маҳкумлардан таъқиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
170
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ҳамда махсус воситалар қўллаш чоғида;
маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов
ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;
маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган
вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;
маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.
Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга
туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим (хизмат вазифаси
билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно). Хизмат вазифасини
бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин
эмас.Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар,
маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш
тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.Маҳкум
томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб
қўйишга уриниш таъқиқланади. Шунингдек, маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб
олинган суҳбатларни Интернетга жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига
ва бошқа шахсларга бериш ҳам мумкин эмас.Жазони ижро этиш сохасида ҳам
ахборотлаштириш рақамлаштириш сохалари бугунги давр талаби сифатида
қаралмоқда бу эса муассаса ходимлари ҳамда маҳкумларнинг қонун талабларига тўлиқ
риоя қилиши шунингдек шахсий хавфсизлик дахлсизлигини ҳам таъминлашга хизмат
қилади. Ўбекистон Республикасининг жиноят ижроия кодексининг 2-моддасига асосан:
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг вазифаси жазо ижросини таъминлаш,
маҳкумларни ахлоқан тузатиш, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш,
маҳкумларнинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимопя
қилишдан иборат эканлиги келтириб ўтилган.Бундан келиб чиқиб шуни айтиш
жоизки жазони ижро этиш фаолиятига рақамли технологияларининг кириб келиши
иш самарадорлигининг ошиши ҳар бир иш жараёни белгиланган кун тартиби
қоидаларига мос келишини айтишимиз мумкин. Жазони ижро этиш тизимини
босқичма-босқич рақамлаштириш қуйидаги йўланишларда олиб борилади:
1.Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий низом ва
қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек,
маҳкумларни сақлаш ҳолатини назорат қилиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш;
2.Ходимларнинг персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ
тартибини татбиқ этиш;
3.Маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида
кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интелектуал камералар (смарт)
тизимини муассасаларга ўрнатиш;
4.Таъқиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш
мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида рентген сканерларини ўрнатиш;
171
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
5.Маҳкумларни қайта тарбиялаш тактикасини тўғри белгилаш ва улар томонидан
ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ҳар бир
маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахс ҳақидаги маълумотлар электрон базасини юритиш ва
унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш.
6.Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан, уларнинг
қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларнинг эркин бозор
механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиши имкониятини
яратиш каби масалалар келтириб ўтилган.Бугунги кунда жазони ижро этиш
муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари қонуний
тарзда белгилаб улар учун барча шароитлар яратилган. Ҳар бир жараёнлар йилдан
йилга замон талаби сифатида рақамлаштириш фаолияти билан қамраб олинмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки жазони ижро этиш муассасалари давлат органлари
билан ҳамкорлиги асосида, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни республикада
амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳабардор қилиш шунингдек маҳкумларни ҳаётга
яшашга бўлган интилишини ошириш ва содир этган қилмишидан чин дилдан
пушаймонлик ҳиссини шакллантиришга асосланади ҳамда бунинг учун жазони ижро
этиш муассасалари фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари билан
ҳамкорликда иш олиб бориш шунингдек ахборот технологияларидан самарали
фойдаланган ҳолда ҳар бир иш жараёнини тўлиқ қамраб олиб ҳужжатлаштиришда ҳам
ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // УРЛ: ҳттпс://лех.уз/доcс/6445145
(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 04.12.2024).
2.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят-ижроия
кодекси
//
УРЛ:
ҳттпс://www.лех.уз/ру/доcс/-7086391 (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
04.12.2024).
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 – 2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-60-сон фармони // УРЛ: ҳттпс://лех.уз/доcс/5841063 (Электрон манбага мурожаат
қилинган вақт: 04.12.2024).
4.Ўзбекистон
Республикасининг
2024
йил
28
августдаги
“Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисида”ги
ЎРҚ-948-сон
қонуни
//
УРЛ:
ҳттпс://www.лех.уз/ру/доcс/-7086391 (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
04.12.2024.).
5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги
“ЎзбекистонРеспубликаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш
департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 445-сонли қарори // УРЛ: ҳттпс://лех.уз/доcс/6155666
(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт 04.12.2024).
6.
УРЛ:ҳттпс://www.газета.уз/оз/2022/08/15/бодйcамера/(электрон
манбага
мурожаат этилган вақт 04.12.2024).
7.
Mustofaqulov B. A. O'. va boshqalar. PROFEKTİKA INSPEKTORLARI TOMONIDAN
FUKAROLARNING OZINI OZI BOSHQARISH ORGANLARIDA HISOBOT BERISH FAOLIYATINI
172
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
TAKOMILLASTIRISH //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management
Studies. – 2025. – V. 2. – No 4. – B. 133-139.
8.
Abdurazoqova, Gulzoda Rustamovna. “TASHKIL MASSASALARINI TAKMONLASH
UCHUN JAZOSI O‘TKAZISH MURASALARI MAS’ULdir”. (2024): 60-65.
9.
ugli Gʻofurov, A. A., & oʻgʻli Mustofaqulov, B. A. (2024 yil, dekabr). HUQUQCHIYLIK
profilaktikasi XIZMATINDA KADRLARNI TA'LIM OLISHNING SAMARALI TIZIMINI
TAKMONLASH. XALQARO ILMIY KONFERENSIYADA
“ILMIY ILIMLAR VA INNOVATSION
YUNDASHISHLARI”
(1-jild, 2-son, 16-22-betlar).
10.
2020 йилнинг 17 августда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги янги
тахрирдаги қонуни.
11.
Mustofaqulov, Bobur Asror Ohli, Atabek Sultonbek Uly Allamuratov. “AHOLI OLDIDA
HISOBOT BERISHDA DAVLAT ORGANLARI BILAN OZARO HAMKORLIGINI profilaktika
inspektorlari.” Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies
2.2-2 (2025): 67-72.
12.
Bobur, Mustofaqulov, Asror Ohli va Umidjon Jamoliddin Ohli Obidjonov. "PRAFAKTIKA
INSPEKTORIYa HUQUQBUZARLIKLARNING YAKKA TARTIBDAGI PROFILAKTIKA BOYICH
FAOLIYATINI TAKOMILLASTIRISH." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and
Management Studies 2.2-2 (2024): 33-39.
13.
Mustofaqulov, B., & Abduxalilov, J. (2025). MENNAT ORGANLARI BILAN OZARO
HAKORLIGINI TAKOMILLASTIRISH PROFILAKTIKA INSPEKTORI. Yangi O‘zbekiston akademik
tadqiqotlari jurnali , 2 (1, 2-qism), 48-53.
14.
8. Bobur, Mustofaqulov, Asror o‘g‘li, Niyatullo Jahongir o‘g‘li Ahmadqulov. "MUHIM
SIYoSATDAN KASALLIK INSPEKTORLARINI OLDINI OLISH". Central Asian Journal of
Multidisciplinary Research and Management Studies 2.2 (2024): 58-62..
15.
9. ugli Gʻofurov, A. A., & oʻgʻli Mustofaqulov, B. A. (2024 yil, dekabr).
HUQUQCHIYLIK profilaktikasi XIZMATINDA KADRLARNI TA'LIM OLISHNING SAMARALI
TIZIMINI TAKMONLASH. XALQARO ILMIY KONFERENSIYADA
“ILMIY ILIMLAR VA
INNOVATSION YUNDASHISHLARI”
(1-jild, 2-son, 16-22-betlar).
16.
10. Bobur, Mustofaqulov, Asror O'g'li va Asadbek Abror O'g'li Abduxalilov."MUHIM
HODISA BO'LGAN HOLDA KASALLIKNING MUHIMLIGINI TEKSHIRISHNI profilaktikasi".
Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies 2.1-2 (2024):
130-136.