79
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА НАЗОРАТ
СУБЬЕКТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА
НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Тиллаходжаев БаҳодирАбдуллаханович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар
профилактикасифаолияти кафедраси катта ўқитувчиси,
подполковник
Рахмонжонов Сайфидинжон Умар ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги
таълим Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти
ихтисослиги бўйича таълим олаётган 2-ўқув курси 236-
ўқув гуруҳи курсанти
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15638441
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 01-iyun 2025 yil
Ma’qullandi: 03-iyun 2025 yil
Nashr qilindi: 11-iyun 2025 yil
Ушбу мақолада ички ишлар органларида
назорат субьектларининг асосий вазифалари ва
назорат
қилишнинг
аҳамияти,
пробация
тўғрисидаги қонунда асосий тушунчалар, назорат
қилувчи субьектларнинг фаолияти ҳақида сўз
юритилади.
KEY WORDS
Ички ишлар органлари,
назорат субьектлари, асосий
вазифалар ва назорат қилиш
йўллари.
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш, суд-
ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири,
десак асло муболаға бўлмайди. Амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар
натижасида янги сиёсий муҳит вужудга келди.
Буни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиснинг Палаталарининг 2020 йил 24 январда қўшма мажлисида сўзлаган
маърузасида такидланган: “Оғир жазо тайинлаш каби аллақачон умрини ўтаб бўлган
тартибларни бекор қилиш вақти етди
” мазмундаги фикрида хам кўзатишимиз мумкин.
Бу эса қўлланиладиган жазолар тизимида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаган жазоларни қўллаш кўлами кенгайитириш зарурлигини тақозо этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия
қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4006 сон
қарорига асосан, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган Жазоларни ижро
этиш инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибларида тегишлича
Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди
Ушбу хизмат озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш
тариқасидаги жиноий жазоларнинг ижросини ташкил қилишни, шунингдек шартли
1
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан.
80
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган
шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширади.
Шундай экан пробация назоратида ҳисобида турган шахсларнинг ҳуқуқларини
таъминлаш билан бир қаторда уларни қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо
турларини қўллаш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш энг муҳим вазифаларни
ўрганувчи сифатида пробация фаолияти фани ўз предмети, усуллари ва вазифалари
билан бошқа фанлардан ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7-августда “Пробация тўғрисида”ги 938-сонли
қонуннинг қабул қилиниши пробация фаолиятидаги жуда муҳим ислоҳотлардан бири
бўлди десак муболаға бўлмайди.
Ушбу қонуннинг 3-моддасида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
пробация — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ
тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини
таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга,
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-
шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
пробацияга оид ахборот тизими — манфаатдор давлат органлари ўртасида
пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов
бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга
солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
пробация назорати — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари,
ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган
шахсларнинг, шартли ҳукм қилинган шахсларнинг ва жазони ўташдан муддатидан
илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга
оширишга, уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ҳамда жамиятда юриш-туриш
қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантиришга, суд томонидан
белгиланган тақиқларга (чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этилишини
таъминлашга, шунингдек уларни ижтимоий реабилитация қилишга қаратилган
фаолият;
пробация назоратидаги шахс — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат
ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм
қилинган, шартли ҳукм қилинган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилинган ҳамда пробация ҳисобига қўйилган шахс;
электрон кузатув воситаси (электрон браслет) — озодликни чеклаш тарзидаги жазога
ҳукм қилинган шахсни масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, қўлга ёки
оёққа тақиладиган электрон қурилма
.
11-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг пробацияни амалга
ошириш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
пробацияни амалга ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг рўёбга чиқарилишини
таъминлайди;
пробация
назоратидаги
шахсларни
ижтимоий
мослаштиришга
ва
ишга
жойлаштиришга кўмаклашади;
пробация назоратидаги шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатишни ва уларнинг хулқи-
атворини назорат қилишни амалга ошириш бўйича фаолиятга фуқаролик жамияти
институтларини жалб этишга кўмаклашади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва пробация ҳисобига қўйилган
шахсларга бир йўла тўланадиган моддий ёрдам берилишини таъминлайди;
3
“Пробация тўғрисида”ги қонун. https://lex.uz/docs/7050441#7051502
81
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
пробация назоратидаги шахслар мажбурий жамоат ишлари тарзидаги жазони ўташи
мумкин бўлган жойларнинг (объектларнинг) рўйхатини унда ишларнинг турларини ва
таркибини кўрсатган ҳолда, туман ва шаҳар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)
жамоат хавфсизлиги хизматларининг пробация бўлинмаларига (гуруҳларига) (бундан
буён матнда туман (шаҳар) пробация бўлинмалари деб юритилади) келишиш учун ҳар
чоракда тақдим этади;
пробация назоратидаги шахслар томонидан мажбурий жамоат ишлари тарзидаги
жазони ўташ учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг пробация назоратидаги шахсларни уй-жой
билан таъминлаш тўғрисидаги тақдимномаларини кўриб чиқади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа
ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти пробация хизматининг пробацияни амалга ошириш соҳасидаги
ваколатлари
Ўзбекистон
Республикаси
Ички
ишлар
вазирлиги
Жамоат
хавфсизлиги
департаментининг пробация хизмати (бундан буён матнда пробация хизмати деб
юритилади) пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли органдир.
Пробация хизмати:
пробацияни амалга ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг рўёбга чиқарилишини
таъминлайди;
пробацияни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир
таклифлар киритади;
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва
озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлайди;
пробацияга оид ахборот тизимининг ишлашини, шунингдек унга пробация
назоратидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди;
пробация назоратидаги шахсларнинг иш ёки ўқиш жойидан жазонинг ижро этилиши
билан боғлиқ ахборотни ёки бошқа зарур ҳужжатларни сўраб олади;
пробацияни амалга ошириш соҳасидаги фаолият билан боғлиқ масалалар юзасидан
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга сўровлар юборади;
пробация назоратидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган тақиқларга
(чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этиши устидан текширишлар ўтказиш орқали
назоратни амалга оширади;
пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш дастурлари ишлаб
чиқилишини, шунингдек ушбу шахсларни ижтимоий мослаштиришга доир
тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
пробация назоратидаги шахслар томонидан такроран ҳуқуқбузарлик содир этилиши
хавфини аниқлайди ва ушбу шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишига йўл
қўйилмаслигига қаратилган профилактика тадбирларини амалга оширади;
пробация назоратидаги шахсларнинг мажбурий ва профилактик тиббий кўрикдан
ўтказилишини таъминлайди;
пробация назоратидаги шахсларга нисбатан рағбатлантириш, интизомий жазо
чораларини, шунингдек ҳуқуқий таъсир чораларини қўллайди;
пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг
ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқароларни ўз ваколати
доирасида рағбатлантириш чораларини кўради.
Пробация хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши
мумкин.
13-модда. Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар
82
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига
қуйидагилар киради:
меҳнат органлари;
давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш
муассасалари;
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий
бўлинмалари;
таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим
ташкилотлари;
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари
белгиланган.
19-модда. Пробация назоратида иштирок этувчи субъектлар
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва
фуқаролар пробация назоратида ихтиёрий равишда, пробация хизматининг розилиги
билан иштирок этиши мумкин.
Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини,
маҳкумларни
назорат
қилишнинг
замонавий
техника
воситаларини, шунингдек, улар учун масофали видео-учрашув ташкил этиш имконини
берувчи видеоконференция тизимини жорий этиш ва қўллаш бўйича кенг чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
“Пробация тўғрисида”ги қонун.
https://lex.uz/docs/7050441#7051502
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-
ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–
4006 сон қарори.
.
3.
Бобур М., Ўғли A., Аҳмадқулов Н. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ
ТОМОНИДАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ
ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of Multidisciplinary
Research and Management Studies. – 2024. – Т. 2. – №. 2. – С. 58-62.
4.
Бобур, Мустофақулов, Aсрор Ўғли, and Ниятулло Жаҳонгир Ўғли Аҳмадқулов.
"ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИ
ТОМОНИДАН
МАЪМУРИЙ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
ТЎҒРИСИДАГИ
МУРОЖААТЛАРНИ
КЎРИБ
ЧИҚИШ
ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and
Management Studies 2.2 (2024): 58-62.
5.
Бобур, М., Ўғли, A., & Аҳмадқулов, Н. Ж. Ў. (2024). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ
ТОМОНИДАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ
ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central Asian Journal of Multidisciplinary
Research and Management Studies, 2(2), 58-62.
6.
Мустофақулов Б. А. Ў., Шодмонов Д. Э. Ў. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ
ПАТРУЛ-ПОСТ ХИЗМАТИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ БЎЛИНМАЛАРИ БИЛАН
ЎЗАРО
ҲАМКОРЛИГИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
//Central
Asian
Journal
of
Multidisciplinary Research and Management Studies. – 2025. – Т. 2. – №. 4. – С. 47-51.
7.
Мустофақулов, Б. А. Ў., & Эшонқулов, Ё. Х. Ў. (2025). ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКАСИ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4006 сон қарори. https://lex.uz/docs/4045443.
83
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central
Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies, 2(4), 126-132.
8.
Бобур, Мустофақулов, Aсрор Ўғли, and Жавоҳирбек Сайиджон Ўғли Рўзиев.
"ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБГА ОЛИНГАН ШАХСЛАР
БИЛАН ИШЛАШДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and
Management Studies 2.3 (2025): 10-16.
9.
Mustofaqulov B. A. O'. va boshqalar. PROFEKTİKA INSPEKTORLARI TOMONIDAN
FUKAROLARNING OZINI OZI BOSHQARISH ORGANLARIDA HISOBOT BERISH FAOLIYATINI
TAKOMILLASTIRISH //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management
Studies. – 2025. – V. 2. – No 4. – B. 133-139.
10.
Abdurazoqova, Gulzoda Rustamovna. “TASHKIL MASSASALARINI TAKMONLASH
UCHUN JAZOSI O‘TKAZISH MURASALARI MAS’ULdir”. (2024): 60-65.
11.
ugli Gʻofurov, A. A., & oʻgʻli Mustofaqulov, B. A. (2024 yil, dekabr). HUQUQCHIYLIK
profilaktikasi XIZMATINDA KADRLARNI TA'LIM OLISHNING SAMARALI TIZIMINI
TAKMONLASH. XALQARO ILMIY KONFERENSIYADA
“ILMIY ILIMLAR VA INNOVATSION
YUNDASHISHLARI”
(1-jild, 2-son, 16-22-betlar).