Авторы

  • Лазиз Турдиев
    Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси доцени

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56690

Ключевые слова:

Жиноят процессида далил далилларни тўплаш терговга қадар текширувни амалга оширувчи оргнаннинг мансабдор шахс суриштирувчи терговчи прокурор суд судья.

Аннотация

Мақолада жиноят процессида далилларни тўплаш тушунчаси илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.


background image

43

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ДАЛИЛ ТЎПЛАШ ТУШУНЧАСИ

ВА ЎЗИГА ҲОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Турдиев Лазиз Зарипович

Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси доцени

https://doi.org/10.5281/zenodo.14208067


ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil

Мақолада

жиноят

процессида

далилларни

тўплаш тушунчаси илмий ва қиёсий-ҳуқуқий
жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга,
далилларни

тўплаш

институтини

такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари
сурилган.

KEY WORDS

Жиноят процессида

далил,

далилларни тўплаш, терговга
қадар

текширувни

амалга

оширувчи

оргнаннинг

мансабдор

шахс,

суриштирувчи,

терговчи,

прокурор, суд, судья.

Жиноят ишларини тергов қилишда жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар

бир шахснинг айбдорлиги далиллар орқали исботланиши мустаҳкамланган. Бу эса
жиноят-процессуал қонун нормаларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган
талаблар асосида далилларни тўплаш орқали жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят
содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо бериш ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс
жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш,
қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашни кафолатлайди. Одил судловни
амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали тизимни жорий этиш, суд-тергов
фаолиятини такомиллаштириш, жиноят процессида далилларни тўплаш бўйича
инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва электрон далилларни тўплаш
фаолиятини янада такомиллаштириш, далилларни тўплашга доир қонунчиликдаги
бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган
ҳолатларни синчковлик билан, тўла ва холис текширилишини талаб қилади.

Жиноят-процессуал муносабатларда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда

тергов ва процессуал ҳаракатларни ўтказишда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш
ёки бузиш амалиётига барҳам бериш [1] борасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, сўнгги (2017

2022) йилларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган

ислоҳотлар натижасида далиллар мақбуллигига оид қонунчиликка зид равишда
жавобгарликка тортилган жами 5956 (2017 йилда 263, 2018 йилда 867, 2019 йилда 859,

2020 йилда 781, 2021 йилда 932, 2022 йилда 1010, 2023 йилда 1244, 2024 йилнинг
биринчи яримида 465) нафар[2] шахснинг судлар томонидан оқланганлиги
далилларни тўплаш амалиётида далиллар мақбуллигини таъминлаш билан боғлиқ


background image

44

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

муаммолар мавжудлигини яққол тасдиқлайди. Келгусида бундай муаммоларнинг
олдини олиш мақсадида одил судловнинг сифат ҳамда самарадорлигини янада
ошириш, айниқса жиноят ишлари бўйича далилларни тўплаш тизимини янада
такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Далилларни тўплашда энг муҳим жиҳат
иш учун аҳамиятлик ҳисобланади. Шунинг учун дастлаб далил тушунчасига эътибор
қаратиш лозим. Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддаси биринчи қисмида
“Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир
этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик
бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган
тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши
бўйича далил ҳисобланади” [3]. – деб мустаҳкамлаб қўйилган. Қонуншунос томонидан
берилган таърифда фақат ҳақиқий маълумотлар далил бўлишига урғу берган. Иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тасдиқловчи, инқор этувчи, шубҳага олувчи қонун асосида
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,
суриштирувчи, терговчи, суд томонидан тўпланган, текширилган, баҳоланган
маълумотлар ҳақиқий маълумот ҳисобланади. Ишни судга қадар юритиш босқичида
дастлаб ўтказилган тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш
орқали фақат маълумотлар тўпланади. Ушбу маълумотларни ишга алоқадорлиги
текширилиб иш учун аҳамиятлилиги исботлангандан сўнг суриштирувчи, терговчи,
судья томонидан далил сифатида баҳоланади ва ишга қўшиб қуйилади. Далилларни
қонун асосида тўпланишининг мехайнизми жиноят-процессуал қонунчиликда
тартибга солинган. Унга кўра далиллар тўплаш ЖПКнинг 87-моддаси биринчи
қисмида, яъни “Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини,
айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш;
юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда
текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация
қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар
олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул
қилиш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб
бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни
олиш, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан тўпланади” - деб,
кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, ЖПКнинг 87-моддасида белгиланган қоидаларга
кўра далилларни тўплаш учун ЖПК 86-моддасининг биринчи қисмида белгиланган
шахслар тергов ва суд ҳаракатлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши,
далил тўплаш жараёнида 88-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ фуқаролар,
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
қўриқлаш чораларини кўриши, шахсни ишда иштирок этиш билан боғлиқ ҳуқуқларни
таъминлаш, 89-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ давлат сирлари бўлган
ҳужжатлар ёки нарсалар билан боғлиқ далилларни тўплашда давлат сирларини
қўриқлаш чораларини кўриши, шунингдек тўпланган далилларни ЖПКнинг 90-93-
моддасида кўрсатилган шартларга мувофиқ баённома билан процессуал
расмийлаштириши керак бўлади.

Далилларни тўплаш тергов ҳаракатлари, суд ҳаракатлари, тезкор-қидирув

тадбирларини ўтказиш орқали тўпланиши қонун нормаларида белгиланган ва


background image

45

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,
суриштирувчи, терговчи ушбу ҳаракатларни ўтказиш ваколатига эга. Жиноят ишига
оид шундай маълумотлар борки улар тегишли давлат органлари, корхона, муассаса,
ташкилотларда сақланади. Масалан: Етказилган зиённи миқдорини аниқлаш билан
боғлиқ маълумотланинг айримлари молия органлари, банк муассасаларида сақланади.
Ушбу маълумотларни олиш учун ЖПКнинг 306-моддаси иккинчи қисмида мулкий
зиённи миқдорини аниқлаш учун “... зарурат туғилганда бунинг учун молия
органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буюджетдан
ташқари Пенция жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади” -деб
мустаҳкамлаб қуйилган. Ушбу маълумотларни олиш учун тергов ҳаракатларини
ўтказиш шарт эмас. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг
мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, суд ушбу маълумотларни сўровнома
юбориш орқали олиш ваколатига ҳам эганлиги белгиланган. Юқоридаги фикрлардан
келиб чиқиб далилларни тўплаш фақат тергов ва суд ҳаракатлари, тезкор-қидирув
тадбирларини ўтказиш

орқали эмас балки процессуал ҳаракатлар орқали ҳам амалга

оширилади. Бу эса далилларни тўплаш тушунчасида бўшлиқлар мавжудлигини
кўрсатади. Хозирги кунга қадар далилларни тўплаш тушунчасига ЖПКда таъриф
берилмаган. Фақат далилларни тўплаш ваколатига эга бўлган субъектлар томонидан
уларни тўплаш воситалари кўрсатиб ўтилган. Юқоридаги фикрлар далилларни тўплаш
бўйича ягона тушунча қонунчиликка киритилишини тақозо этади. Далилларни
тўплаш тушунчаси бўйича олимлар томонидан бир қанча фикрлар билдирилган.

Хусусан, С.М.Рахмонованинг таъкидлашича, «далилларни тўплаш – суриштирувчи,

терговчи, прокурор, суд томонидан далилий ахборотни топиш, талаб қилиб олиш,
қабул қилиб олиш ва процессуал қайд этишга ҳамда қонунда назарда тутилган
процессуал ҳаракатларни амалга оширишга йўналтирилган»[4]. Ушбу фикрда
далилларни тўплашда кенг маънода процессуал ҳаракатлар тўғрисида фикр
юритилган.

Е.Э. Курзинернинг фикрича, «далилларни тўплаш иш бўйича аҳамиятга эга бўлган

маълумотларни аниқлаш, олиш (олиб қўйиш) ҳамда тергов ёки бошқа процессуал
ҳаракатлар ёрдамида уларни процессуал тартибда мустаҳкамлашга қаратилган
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг процессуал фаолиятидир»[5]. В.С.Попов
далилларни тўплаш – бу ахборотни аниқлаш, қўлга киритиш (олиб қўйиш) ва уни
тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ёрдамида суриштирувчи, терговчи, прокурор
ва суд (судья) томонидан процессуал мустаҳкамлашдан иборат бўлган процессуал
фаолиятдир деб таъкидлайди[6].

Е.Б. Смагоринская далилларни тўплаш деганда, суриштирувчи, терговчи,

прокурор, суд ва ҳимоячининг процессуал тартибда жиноят ишига тааллуқли
ахборотни аниқлаш, талаб қилиб олиш, қабул қилиб олиш, қайд қилишга қаратилган
фаолияти тушунилади

1

деб таъкидлайди. Фикримизча олимлар томонидан берилган

тушунчалар қисман ёритилганлигини инобатга олиб, далилларни тўплашга
қуйидагича тушунча берсак мақсадга мувофиқ.

1

Смагоринская Е.Б. Участие адвоката в доказывании в досудебном уголовном производстве:

Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
Волгоград, 2004. – С. 5-10.


background image

46

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Далилларни тўплаш

бу – терговга қадар текширув органи мансабдор шахси,

суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судъя томонидан тергов ҳаракатлари, суд
ҳаракатлари, тезкор-қидирув тадбирларини ҳамда процессуал ҳаракатларни ўтказиш
орқали маълумотларни қидириш, топиш, баённомага расмийлаштириш ва олиш орқали
амалга ошириладиган процессуал жараёнидир.

REFERENCES:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги «Суд-тергов

фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш

чора-тадбирлари

тўғрисида»ги

ПФ-6041-сон

Фармони

//

https://www.lex.uz/docs/4939467.
2.

Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судларнинг 2017–2024 йиллар

ҳамда 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолият якунлари бўйича асосий
кўрсаткичлари https://stat.sud.uz/file/2024/06.08/%.pdf2.
3.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача

бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.
4.

Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU,

2017. – B. 168.
5.

Курзинер Е.Э. Актуальные вопросы доказывания в уголовном судопроизводстве

Российской Федерации: Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата юридических наук. – Челябинск, 2009. – С. 7.

6.

Попов В.С. Участие адвоката-защитника в процессе доказывания на стадии

предварительного расследования и в суде первой инстанции: Автореферат
диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Челябинск,
2005. – С. 8.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6041-сон Фармони // https://www.lex.uz/docs/4939467.

Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судларнинг 2017–2024 йиллар ҳамда 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолият якунлари бўйича асосий кўрсаткичлари https://stat.sud.uz/file/2024/06.08/%.pdf2.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.

Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU, 2017. – B. 168.

Курзинер Е.Э. Актуальные вопросы доказывания в уголовном судопроизводстве Российской Федерации: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Челябинск, 2009. – С. 7.

Попов В.С. Участие адвоката-защитника в процессе доказывания на стадии предварительного расследования и в суде первой инстанции: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Челябинск, 2005. – С. 8.