Авторы

  • Лазиз Турдиев
    Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси доценти
  • Тохиржон Жўрабеков
    Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56795

Ключевые слова:

Жиноят процессида далил эксперимент тергов ҳаракати далилларни текшириш тергов ҳаракатлари гумон қилинувчи айибланувчи суриштирувчи терговчи прокурор суд.

Аннотация

Ишни судга қадар юритишда эксперимент тергов ҳаракатини далилларни текширишишдаги ўрни илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.Шу билан бирга, эксперимент тергов ҳаракати такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.


background image

87

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ЭКСПЕРИМЕНТ

ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИ ДАЛИЛЛАРНИ

ТЕКШИРИШИШДАГИ ЎРНИ

Турдиев Лазиз Зарипович

Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси доценти

Жўрабеков Тохиржон Маъмуржон ўғли

Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14209271

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil

Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil

Ишни судга қадар юритишда эксперимент тергов
ҳаракатини далилларни текширишишдаги ўрни
илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил
қилинган.Шу билан бирга, эксперимент тергов
ҳаракати такомиллаштиришга оид тавсиялар
илгари сурилган.

KEY WORDS

Жиноят процессида

далил,

эксперимент

тергов

ҳаракати,

далилларни

текшириш,

тергов

ҳаракатлари,

гумон

қилинувчи,

айибланувчи,

суриштирувчи,

терговчи,

прокурор, суд.

Дастлабки тергов ва суриштирув жараёнида турли тергов харакатларининг

самарадорлиги жиноят процессуал қонун нормаларининг аниқ бажарилишига,
шунингдек, жиноят процессуал қонунчиликнинг тўғри қўлланилишига боғлиқ.
Дастлабки тергов жараёнида терговчи билишнинг турли усуллари, жумладан кузатиш,
ўлчаш, моделлаштириш, солиштириш, тахлил этиш ва ҳоказоларни қўллаб обьектив
ҳақиқатни аниқлайди.

Тергов жараёни ўз мохиятига кўпа ўтмишда юз берган жиноий воқеанинг

ретроспектив англаш жараёни бўлиб, жиноят процессуал қонунчиликда кўрсатилган
тартибга асосланади.Терговчининг билиш жараёни иш бўйича холис хақиқатни
аниқлаш мақсадида фактик маьлумотларни аниқлаш ва процессуал конунчиликда
кўрсатилган тартибга асосланади. Терговчининг билиш жараёни иш бўйича холис
ҳақиқатни аниқлаш мақсадида фактик маьлумотларни аниқлаш ва прцессуал
жихатдан мустаҳкамлашдан иборат.

Далилларни тўплаш ва текширишнинг усуллари амалдаги жиноят процессуал

кодекс билан тартибга солинади ва тергов харакатлариниг яхлит тизимини ташкил
этади. Далилларни тўплаш ва текшириш усулларига жиноят содир этилган холатни
эксперимент орқали текширишни киритиш мумкин.

Жиноят содир этилган шарт – шароитларни тиклаш гувохлар, жабрланувчилар,

гумон қилинувчилар ва айбланувчиларнинг кўрсатувларини, бошқа далилларни,
шунингдек иш бўйича пайдо бўлган тусмолларни эксперимент орқали
текширилишини хам кўзда тутади.


background image

88

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Криминалист олим, Р.С.Белкиннинг фикрича, жабрланувчи ва унга нисбатан

зўрлик ишлатган шахснинг жиноят содир этилиши вақтидаги холатини,
жиноятчининг бўлиб ўтган воқеа жойидаги хатти харакатларини қайта тиклаш
мумкин эмас, аксинча, биз бунда доимо янги, бутунлай бошқа воқеа – ходисалар ва
ўзига хос белгиларга эга бўлган ходисани юзага келтирамиз. Шунинг учун хам жиноят
содир этилган вақтдаги шарт – шароитларни тиклаш деганда, кандайдир ходисани
ёки фактни айнан тиклаш эмас, балки тадқиқ этилаётган ходисага ўхшаш
харакактларни амалга ошириш тушунилади. Бундай хатти харакатлар содир этилган
шароит хам ҳақиқий воқеа юз берган шароитга ўхшаш бўлади, халос.[1, 10-19]

Жиноятларни тергов қилиш жараёнида суриштирув ва дастлабки тергов

органларининг холимлари хақиқатни диалетик билишнингт турли усулларини
(кузатиш, ўлчаш, моделлаштириш ва ҳоказоларни) қўллаб аниқлайдилар.
Экспериментал (лотинча experimentum – синов) услубнинг мохияти обектини
ўрганаётган шахс муаян хусусиятларни аниқлаш ёки жараённинг йўналишини
ўрганиш учун суньий шароитларни яратиш орқали унга фаол тарзда таьсир қилишдан
иборат.[2, 628]

Ушбу методнинг мазмунини илм-фан ёки амалиётнинг муайян холатларини

текширишга йўналтирилган тажриба харакатлари ташкил этади.

Эксперимент йули билан кизикиш уйғотаётган ходиса бошкалар каторидан

ажратиб олинади ва унинг хукукий табиати, мохияти, келиб чикиши урганилади ва шу
оркали илгари шундай шароитларда ухшаш ходисанинг мавжуд бўлганлиги ёки
келажакда мавжуд булиши мумкинлиги хакида ишончли хулоса килинади.

Узбекистон Республикаси ЖПКнинг 153-моддасида эксперимент ўтказишнинг

асослари келтирилган бўлиб, унда Суриштирувчи,терговчи, прокурор ва суд гувохлар,
жабрланувчилар,

гумон

килинувчилар,

айбланувчилар,

судланувчиларнинг

кўрсатувларини, бошка далилларни, шунингдек иш юзасидан килинган тусмол,
текширилаётган ходисага оида муайян харакатлар, шароит ва холатларни тиклаш
хамда зарурий тажрибалар ўтазиш орқали текширишга хақлидир.

Эксперимент бирор ходисани идрок килиш, муайян харакатларни бажариш, бирор

ходисанинг содир булиш имкноиятини текшириш, шунингдек ходисанинг юз бериш ва
изларнинг колиш йусинларини аниклаш учун ўтказилади, дейилган.

Эксперимент энг мураккаб тузилишга эга булган процессуал харакатларидан

бири булиб, дастлабки тергов органлари томонидан кенг қўлланилади. Нихоятда
турли-туман булган жиноятлар бўйича дастлабки тергов жараёнида хакикатни
аниклаш учун аксарият холларда далилларни туплашнинг асосий, баъзан эса
алмаштириб булмас воситаларидан бири сифатида эксперимент қўлланилади.

Ўзбек тилининг изохли луғатида эксперимен тажриба,

бирор илмий максадни кўзлаб ўтказиладигантажрибасифатида таьрифланади.[2, 543]
Тажриба эса муайян шароитларда тадқиқ этиш, текшириш мақсадида қандайдир
ходисани тиклаш, бирор янги нарсани яратишдан иборат.Ўз-ўзидан маьлумки, бунда
амалий харакатларни амалга ошириш имкониятининг воқеликда мавжуд бўлиш
имкониятини текширамиз.

Бизнинг фикримизча экспериментнинг мохиятини белгилайдиган асосий

жихатлар қуйидагилардан иборат:


background image

89

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Тергов харакатидан кўзланган мақсад иш учун ахамиятли маьлумотларни

текшириш, уларга аниқлик киритиш ва тергов тусмолларини текширишдан иборат;

Эксперимент ўтказиш вақтида ҳақиқатдан мавжуд бўлган ва текширилаётган

харакатларга имкон қадар ўхшаша харакатлар амалга оширилади;

Текширилаётган харакатлар амалга оширилган шароитларга (ёки холатларга)

имкон қадар ўхшаш шароит ёки холатт яратилади.

Юқорида келтирилганларни умумлаштириб, экспериментга қуйидагича таьриф

бериш мумкин: Эксперимент иш учун ахамиятли тусмолларни текшириш хамда
белгиланган тажрибавий харакатларни муаян шароитда ва тегишли шароитда ва
тегишли равишда амалга ошириш имкониятларини аниқлаш мақсадида
бажариладиган мустақил тергов ҳаракатидир.

Эксперимент процессуал харакат бўлиб, махсус тажрибалар ўтказиш, иш бўйича

ахамиятга эга бўлган янги далилларни олиш ёки мавжуд далилларни текшириш,
шунингдек қандайдир бир фактларни келиб чиқиши сабаблари бўйича тергов
тусмолларини текшириш, ходисани вужудга келтирган механизм харакатларини
(масалан, гувох маьлум масофада туриб иш бўйича ахамиятга эга бўлган сўзлашувни
эшитишга, жабрланувчи, агар жиноятчилар автомашинада қочиб кетишган бўлса,
автомашини рақамини кўриб эслаб қолишга қодирми, айбланувчи сўроқда берган
кўрсатувларига асосан сейфни очишга имкон борми ёки йўкми ва х.к)ўрганишдан
иборатдир.Шунга ўхшаш хар қандай вазиятларда терговчига кўмакдош сифатида
эксперимент услуби ёрдамга келади.Гарчи ўрганиш услуби хисобланган тажриба
ўтказиш бошқа бир тергов харакатини ўтказиш жараёнида ўтказилса (масалан, кўздан
кечириш пайтида) Экспериментни тергов жараёнида олиб бориладиган бошқа
тажрибалардан фарқ қилишини билиши лозим ва бу тўғрисида тегишли тарифга эга
бўлиши керак.

Масалан, кўздан кечириш ўтказганда омборхонада хабар бериш тизими яхши

ишламаяптими, ўғирлик қаердан содир этилган, гумонланувчидан олинган калит
билан шу қулфни очиш мумкинми,деган саволларга бевосита жавоб олиш
мумкин.Лекин бундай тажрибалар алохида тергов харакати мақомига эга эмас, негаки
у тергов кўригининг таркибий қисми, фрагментидир. У бундай харакатларни амалга
ошишнинг қатор услубларидан бири сифатида намоён бўлади.

Эксперимент – бу ўзига хос, мустақил тергов харакати бўлиб, унинг жараёнида

тажрибалар ўтказилади ва улар бу тергов харакатининг асосий мазмунини ташкил
қилади.[2, 149-150]

Эксперимент бир неча марта ва одатда бошқа прцессуал харакатлардан сўнг воқеа

жойини тикланган шароитларда ўтказилади. Воқеа жойини кўздан кечириш воқеа
содир бўлган шароитларда ўтқазилса, Эксперимент, одатда вокеа шароитлари
жиноятдан аввалги тикланган холатларида олиб боради. Уни ўтказишдан терговчи
жиноят вақтида ишлатилган предметларга ўхшаш предметлардан фойдаланиши
мумкин.

Эксперимент криминалистик экспертизалар билан ўхшашлик жихатларига хам

эгадир. Экспертизаларни ўтказишда хам тажрибалар ўтказилади. Лекин воқеа жойини
текширишга ўхшаб экспертлар томонидант олиб бориладиган экспериментлар
ўрганишнинг хусусий услубий ахамиятга эга ва тадқиқотнинг бир фрагменти ташкил


background image

90

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

этади. Бундан ташқари, экспертизани терговчининг қарори бўйича мутахассис эксперт
ўтказади.(ЖПК нинг 180 – моддаси). Эксперимент тергов харакатини эса терговчи ўз
қарорига асосан ўзи ўтказади ва унга, одатга кўра, махсус билимларга эга бўлиш
талаби қўйилмайди. Эксперимент ЖПК нинг 153-154-моддалари талабларига асосан
ўтказилади. Экспериментал тадқиқотларни ўтказганда, тажрибалар эксперт
услубиятига асосланади ва унинг бирор бир хоссасини ташкил қилади. Эксперимент
баённомасида тажрибаларнинг мазмунит акс эттирилади, холос, экспериментнинг
натижалари бошқа иш бўйича мавжуд бўлган далиллар билан бахоланади.

Эксперимент турли хил тергов харакати елементларидан ташкил топган деган

фикр бир гурух ҳуқуқшунос олимлар ва криминалистлар орасида кенг тарқалган.
Шулардан Д.М.Миразовнинг фикрича, гарчи ушбу тергов харакати ўзида кўздан
кечириш, сўроқ ва кўрсатувларни ходиса содирн бўлган жойда текшириш каби тергов
харакатларнинг алохида белиларини акс эттирган бўлсада, лекин ўзига хос
белгиларини мавжудлиги хисобига ушбу тергов харакати уларнинг хеч қайси бирига
таалуқлши бўлиши мумкин эмас.

Айрим муаллифлар эксперимент - бу бир нечта тергов хдракатлари элементлари

йигиндисидан ташкил топиб, жиноят процессуал конунчилигининг турли
хил нормалари билан тартибга солинганлиги боис у ни ЖПКда колдириш масаласини
уйлаб куриш лозим деган фикрларни билдирганлар. Бизнинг ўйлашимизча, бу
келтирилган фикр асоссиздир. Сабаби эксперимент бошка тергов харакатлари
комбинациясидан ташкил топмасдан, балки мустакил тергов харакати булиб, юкорида
таъкидлаганимиздек, анча кенг таркалган ва жиноят руй берган вазиятни тажрибалар
ўтказиш йули билан жабрланувчилар, гувохдар, гумонкилинувчилар ёрдамида
аниклаш, улардан жиноят ва уни содир этган шахc тўғрисида дастлабки ахборотни
олиш жихатидан урнини алмаштириб булмайдиган энг ишончли воситадир.

Билдирилган фикримизни асослилигини исботлашда эксперимент тергов

харакатини бошка тергов харакатлари билан фаркини ва ўхшаш томонларини куриб
чиксак максадга мувофик булади деб хисоблаймиз.

Эксперимент илгари таъкидланганидек комплекс тавсифга эга харакат булиб,

сурок килиш, куздан кечирииш, кўрсатувларни ходиса содир бўлган жойда текшириш,
таниб олиш учункўрсатиш тергов харакатларининг тегишли элементларига эга. Бироқ,
ўзининг мазмуни бўйича бирор-бир кўрсатилган харакатлар билан мос бўлмасдан,
улардан узининг максадлари ва мохияти бўйича фарк килади ва мустакил таърифга
эгадир.

Эксперимент бошка тергов харакатларидан куйидагилар билан фарк килади:
а) сурок жараёнида кўрсатув берган шахсўз кўрсатувдариниқайта тиклаш

орқалиходиса содир булган жойда ёки бошка жойда кўрсатиб бера олишини
тасдикдаши лозим, акс холда, бу тергов харакати ўтказилмайди;

б) тажриба харакатларининг бир неча маротаба қайтарилиши билан бирга,

эксперимент жараёнидаги кўрсатувлар тегишли харакатларини намойиш этиш хамда
воқеаликда бўлган объектларни ва холатни курсатиш билан олиб бориш керак;

в) ходиса содир булган жойда хам тажриба харакатлари жиноят содир этиш

вактида булган шароитларни тиклаш оркали утказилиши;


background image

91

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

г) шароитни жойида қайд қилиш ва аввал сўрок қилинган шахснинг

тушунтиришларини хисобга олиш билан ўтказнлади.

Эксперимент тергов ҳаракати ишни судга қадар юритишда муҳим роль ўйнайди,

чунки у далилларни текшириш ва тўплаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга.
Эксперимент тергов ҳаракати, одатда, ишнинг ҳуқуқий ва фактик жиҳатларини
аниқлашга қаратилган, ушбу жараёнда топилган далиллар эса суд жараёнида ишнинг
ҳал этилишига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Эксперимент тергов ҳаракати, жиноят
фактлари ва сабаблари ҳақида аниқ ва ишончли маълумотларни олишга ёрдам беради.
Бу тергов тури, кўпинча янги далиллар ва тахминларни текшириш учун қўлланилади,
чунки бу жараёнда иш жойида ёки мавжуд материаллардан фойдаланиш мумкин.
Эксперимент тергов ҳаракатида кўпинча техника ва илмий методлардан
фойдаланилади, масалан, химик, биологик ёки физик тадқиқотлар. Бу усуллар ишнинг
айни вақтдаги ҳолатини аниқлашда ва ҳақиқатни топишда муҳим аҳамиятга эга.

Эксперимент тергов ҳаракати ишни судга қадар юритишда муҳим ва зарурий

жараён ҳисобланади. Бу усулнинг мақсади — далилларни аниқлаш, текшириш ва
тўплаш, шунингдек, ишнинг ҳақиқий ҳолатини ва фактларни аниқлаш учун қонун ва
илмий усулларни ишга солишдан иборат. Эксперимент терговининг самарали олиб
борилиши, жиноят ишларини тўғри ва объектив ҳал этишга олиб келади.

REFERENCES:

1.

Белкин Р.С. теория и практика следственного эксперимента. – М., 1959.- С. 10-19.

2.

Большой философий словарь. М., 1998. С-628.

3.

Ўзбек тилининг изоқли луғати . Т., 1991. 543 Бет.

4.

Криминалистик тактика . У. Таджихановнинг умумий тахрири остида. Т., 1996.

149-150 бет
5.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача

бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.

Библиографические ссылки

Белкин Р.С. теория и практика следственного эксперимента. – М., 1959.- С. 10-19.

Большой философий словарь. М., 1998. С-628.

Ўзбек тилининг изоқли луғати . Т., 1991. 543 Бет.

Криминалистик тактика . У. Таджихановнинг умумий тахрири остида. Т., 1996. 149-150 бет

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.