Авторы

  • Тохиржон Жўрабеков
    Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56791

Ключевые слова:

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш далил турлари далилларнитекшириш тергов ҳаракатлари суриштирувчи терговчи прокурор.

Аннотация

Ишни судга қадар юритишда кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатини далил текширишдаги аҳамияти илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.


background image

107

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА КЎРСАТУВЛАРНИ

ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ ТЕРГОВ

ҲАРАКАТИНИГ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШДАГИ

АҲАМИЯТИ

Жўрабеков Тохиржон Маъмуржон ўғли

Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14209400

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil

Ишни судга қадар юритишда кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатини
далил текширишдаги аҳамияти илмий ва қиёсий-
ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.

KEY WORDS

Кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш,
далил

турлари,

далилларнитекшириш,
тергов

ҳаракатлари

суриштирувчи,

терговчи,

прокурор.

Жиноят процессуал қонунчилигида тергов ҳаракатлари алоҳида ўринга эга бўлиб,

дастлабки тергов мазмунини, шунингдек, суд тергови мазмунини белгилайди [1, 4-5].
Тергов амалиётида жиноятларнинг тўла ва самарали очилиши учун терговчи
томонидан тегишли тергов ҳаракатлари ўтказилади. Тергов ҳаракатлари – бу жиноят
процесси қонунлари томонидан белгиланган ва давлатнинг мажбурлаш кучи билан
таъминланган ҳамда жиноятларни тергов қилишда иш бўйича аҳамиятга эга бўлган
далиллар тўғрисида тегишли маълумотларни аниқлаш, текшириш, таққослаш, қайд
этиш ва баҳолаш мақсадларида хизмат қиладиган усуллар йиғиндиси сифатида
таърифланиши мумкин. Ҳар бир тергов ҳаракати маълум турдаги исботловчи
ахборотни аниқлаш ва акс этишда ишлатиладиган ўзига хос ўрганиш усуллари
сифатида намоён бўлади. Шунингдек, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш тушунчаси ҳам бевосита юқорида қайд этилган тергов ҳаракатлари
тушунчасига тўғри келади.

Дастлабки тергов жараёнида жиноят содир этган шахснинг айбини исботлаш

мақсадида, яъни унинг айбли ёки айбсизлигини аниқлашга асос бўладиган жиноят
иши бўйича тегишли далиллар келтирилиши лозим. Ушбу далиллар Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 87-моддасида келтирилган тергов ҳаракатларини ўтказиш
орқали ҳам аниқланади. Амалдаги ЖПКнинг 15-боби “Кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш” тергов ҳаракатига бағишланган.

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш мустақил тергов

ҳаракатидир. Ушбу тергов ҳаракатида суриштирувчи, терговчи, суд гумон
қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, гувоҳлар ҳамда жабрланувчиларнинг


background image

108

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда муайян ҳолатларни қайта тиклаш йўли
билан текшириб кўрадилар. Бу тергов ҳаракатининг асосий вазифаси терговда
тўпланган материал ва ҳолатлар инобатга олингани ҳолда айбланувчи, гумон
қилинувчи, гувоҳ
ва жабрланувчининг кўрсатувлари қанчалик тўғрилигини, уларнинг ишга дахлдор
айрим ҳолатларни эсига тушириб, кўрсатувларни тўлдириш, ишга дахлдор моддий
ашёларни қаерга яширганлигини, ташлаганлигини аниқ кўрсатишларига эришиш,
жиноят содир қилишда жиноят жойига қаердан кирган ва чиққан йўналишини
аниқлашдан иборатдир.

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишдан мақсад эса,

кўрсатувлари текширилаётган шахсга маълум, аммо суриштирувчи, терговчи ва судга
ноъмалум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, излар ва белгиларни топиш, шахснинг тергов
ёки суд муҳокамаси давомида топилган нарсалар, ҳужжатлар, излар қаерда
бўлганлигини кўрсатиб бериши, бир неча шахснинг айни бир ҳодиса тўғрисида берган
кўрсатувларидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш учун ишда аҳамиятли бўлган жой
ёки йўналишни шахс кўрсатиб бериши, ҳолатларни қайта тиклаш ва ҳодиса содир
бўлган жойдаги шароит билан қиёслаш орқали кўрсатувларнинг тўғри ёки
нотўғрилигини аниқлашдан иборатдир. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш натижалари,
бу шахсларнинг муайян ҳодисалар ҳақида билганлари фақат уларнинг жиноят содир
этишга дахлдорлигидан дарак берсагина, далил кучига эга бўлади.

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатининг

таърифига тўхталадиган бўлсак, мазкур тергов ҳаракати тушунчасига нисбатан
юридик адабиётларда кўпгина ҳуқуқшунос олимлар томонидан бир қатор фикр ва
мулоҳазалар билдирилган.

Кўрсатувлари текшириладиган шахс тергов қилинаётган жиноят ҳодисаси билан

боғлиқ жойни ва унда бўлиб ўтган ҳодисаларни ўзининг аввалги сўроқ баённомасида
берган маълумотларига асосланган ҳолда кўрсатади. Ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш
жараёнида иш бўйича аниқланган ҳоллар асосида терговчи бу кўрсатувларни
воқеликда бўлган ҳолга мос келиши ёки келмаслигини кўрсатувларни жойида қайта
намойиш қилишда аниқлайди. Мазкур тергов ҳаракати натижаларини ишда мавжуд
бўлган бошқа маълумотлар билан солиштириб, терговчи текширилаётган
кўрсатувларнинг ишончли ёки ишончга эга эмаслиги тўғрисидаги хулосани чиқаради.

Ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнида иш бўйича аниқланган ҳоллар

асосида терговчи бу кўрсатувларни воқеликда бўлган ҳолга мос келиши ёки
келмаслигини кўрсатувларни жойида қайта намойиш қилишда аниқлашини баён
қилинган бўлсада, лекин қайта намойиш қилиш тартибининг аниқ чегаралари
белгилаб берилмаган. Чунки қайта намойиш қилиш кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатидан ташқари эксперимент тергов ҳаракатида
ҳам мавжуддир. Бу иккала тергов ҳаракатлари ўртасидаги қайта намойиш қилишнинг
ўзига хос фарқли томонлари бор. Хуллас, улар кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш тергов ҳаракати жараёнида шахснинг ўз кўрсатувларини қай тарзда
намойиш қилиш тартибини кўрсатиб бермаган.


background image

109

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Бу ҳаракатнинг мазмуни айбланувчи (гумон қилинувчи) ёки гувоҳ (жабрланувчи)

томонидан жиноят ҳодисаси шу жойда амалга оширилган ҳаракатлар билан боғлиқ
муайян жойни кўрсатишдан ва юқоридаги шахсларнинг берган маълумотларини
жойида бўлган ҳамда воқеликка мос бўлган ҳолат билан солиштириш, баъзи бир
ҳолларда эса, бир неча ҳаракатларни намойиш қилишдан иборат бўлади.

Юқорида берилган таърифларни таҳлил қиладиган бўлсак, шу нарса аён

бўладики, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш жараёнида
кўрсатувлари текширилаётган шахсга баъзи бир ҳаракатларни намойиш қилиш
имкониятига рухсат берилади. В.Я.Колдин ҳам бундай фикрга қўшилади [2, 341] аммо,
А.Н.Васильев, С.С.Степичев, Р.С.Белкинлар
ўз фикрларида кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракати
жараёнида шахснинг ўз кўрсатувларини қай тарзда намойиш қилиш тартибини аниқ
кўрсатиб бермаган. Л.А.Соя-Серко фикрича, кўрсатувлари текширилаётган шахс
алоҳида ҳаракатларни намойиш қилиб, ушбу жойнинг фактик шароитларини тадқиқ
этади ва у бу ерда шахснинг фақат алоҳида ҳаракатларни намойиш қилишига урғу
беради. Юқорида келтирилган олимларнинг фикрларидан шундай хулосага келиш
мумкинки, яъни улар ичида Л.А.Соя-Серконинг берган фикри бизнинг назаримизда
тўғрироқ таърифга эга. Чунки биз мазкур тергов ҳаракатини комплекс тергов ҳаракати
сифатида тушунамиз.

Мазкур тергов ҳаракатининг мақсади сифатида гумон қилинувчи, айбланувчи,

жабрланувчи ёки гувоҳнинг кўрсатувларини текшириш
ва уларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилигини аниқлашдир.

Бугунги кунга келиб ҳам айрим муаллифлар ушбу тергов ҳаракатининг

номланишига нисбатан эркин мулоҳаза юритиб, унинг қонунчиликда қайд этилган
терминологиясига мутаносиб бўлмаган тушунчаларни ишлатадилар. Масалан,
Г.Оқмаматова мазкур тергов ҳаракатига таъриф берар экан
у қуйидагича фикр юритади: “Кўрсатмани ҳодиса жойида текшириш зарурат юзасидан
гумонланувчи, айбланувчи, баъзан эса жабрланувчи
ва гувоҳларнинг кўрсатмаларидаги маълумотларни ҳодиса содир бўлган жой билан
боғлиқ ҳолатларни текшириш, айрим деталларни аниқлаш учун холислар иштирокида
ўтказиладиган процессуал ҳаракатдир”.[2, 69-б] Умуман олганда Г.Оқмаматова ушбу
тергов ҳаракатига тўғри таъриф берган, лекин уни номлашда қўпол хатоликка йўл
қўйган.

Г.Оқмаматованинг “кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш” тергов

ҳаракатини “кўрсатмани жойида текшириш” деб номлагани жиноят процессуал қонун
талабларига зид бўлиб қолади, чунки Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 132-
моддасида мазкур тергов ҳаракати кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш деб қайд этилган.

Кўрсатма сўзининг имлосига эътибор берсак у тегишли фармойиш, буйруқ,

тавсия мазмунида ишлатилади. Шунинг учун Г.Оқмаматова бу тергов ҳаракатини
қонун ижодкорининг номлаган терминига нисбатан ўз ҳохиши билан ёндошганлиги
сабабли қонунчилигимизда умуман вужудга келмаган “тергов ҳаракати” тўғрисида
фикр юритган. Шунинг учун биз бу фикрга қўшилмаймиз, негаки ҳар бир тергов
ҳаракати қонунда қайд этилган номи билан аталиши лозим.


background image

110

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баъзи бир ўхшашликлар

мавжуд бўлишига қарамай, сўроқ қилиш, кўздан кечириш, жиноятчини таниб олиш
учун кўрсатиш, эксперимент каби тергов ҳаракатларидан моҳияти жиҳатидан фарқ
қилади.

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш сўроқ қилишга қараганда

кенгроқ мақсадларга хизмат қилади. Биринчидан, сўроқ қилинган шахс воқеа
текширилаётган жойда бўлган воқеанинг механизмини намойиш қилиш, воқеани
хотирада тиклаш, у ҳақда янада тўлиқ, ҳар томонлама
ва объектив кўрсатувлар бериш имкониятига эга бўлади. Иккинчидан, ҳодиса содир
бўлган жойда кўрсатувларни текшириш жараёнида терговчи кўрсатувларни фақат
эшитибгина қолмай, балки уларни ифодаловчи ҳаракатларни бевосита кузатиш
имкониятига эга бўлади, кўрсатилган буюмлар, бино ва ер участкаларини,
текширилаётган кўрсатувларга таққослаш асосида яхшироқ тушуниб олади.
Учинчидан, ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларнинг қайтарилишида ва
натижаларини қайд қилишда фақат конкрет шахснинг кўрсатувлари ифодаланмай,
балки бошқа қатнашчиларнинг ҳаракатлари, жойни тадқиқот қилиш натижалари,
ундаги буюмлар, излар, шунингдек, реал шароит, вазият билан олинган фактик
маълумотлар ҳам қайд қилинади. Бундан ташқари мазкур тергов ҳаракатини
ўтказишда албатта холис ва гувоҳларнинг иштирок этиши талаб қилинади.

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш жараёнида фақат жойнинг,

бинонинг, шахс кўрсатган ер участкаларининг ўзигина текширилади ва қайд
қилинади. Агар кўрсатув берилган жой илгари текшириб бўлинган ёки тинтув
қилинган бўлса, текширув ёки тинтув вақтида нарсаларнинг ҳолати ўзгартирилган,
хатто улар тергов ишига қўшиб қўйилган бўлиши мумкин. Бундай ўзгаришлар
баённомада ўз ифодасини топади. Бу шахснинг текширилаётган кўрсатувларини тўғри
баҳолашга имкон беради. Масалан, шахс қўлидаги пичоқни ташлаб юборган қудуқни
кўрсатади, лекин илгари терговчи бу қудуқдаги пичоқни топиб, ишга илова қилиб
қўйган бўлиши кўрсатувнинг тўғрилигидан дарак беради.

Илгари кўздан кечирилмаган ёки тинтув ўтказилмаган жой (бино)ларда ҳам

кўрсатувларни текшириш мумкин. Агар зарур бўлса кейинчалик ўша жойни тўлароқ
кўздан кечириш ва тинтув қилиш мумкин. Бу ерда яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш
жоизки, яъни шахс фақат сўроқ қилиб бўлингандан кейингина унинг кўрсатувлари
ҳодиса содир бўлган жойда текширилиши мумкин.

Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш жараёнида кўрсатувлари

текширилаётган шахсга руҳий таъсир ўтказилиб, ассоциатив боғланишларнинг
жонланишига имкон беради ва юз берган воқеа ҳамда унинг айрим вазиятлари ҳақида
бирмунча батафсил таассуротни тиклашга ёрдам беради. Натижада гувоҳнинг ёки
айбланувчининг кўрсатувларида қўшимча ахборотлар, айрим излар, беркитилган
нарсалар, жасад ва бошқа шунга ўхшаш янги далиллар ҳам ўрин олиши мумкин.

Демак, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишнинг мақсади фақат

жиноятни очиш билан чегараланмай, жиноятнинг содир этилиш сабаблари, таркиби,
унинг юз беришига имкон яратиб берган ҳолатларни аниқлашдан ҳам иборат.

Юқоридагилардан шундай хулоса келиб чиқадики, кўрсатувларни ҳодиса содир

бўлган жойда текшириш – анча кенг тарқалган ва баъзан ўрнини алмаштириб


background image

111

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

бўлмайдиган, турли жиноятларни очиш ва тергов қилишда ҳар томонлама
қўлланиладиган тергов ҳаракатидир.

Шундай қилиб, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов

ҳаракати жиноят рўй берган вазиятни жабрланувчилар, гувоҳлар, гумон қилинувчилар
ёрдамида аниқлаш, улардан жиноят ва уни содир этган шахс тўғрисида дастлабки
ахборотни олиш жиҳатидан ўрнини алмаштириб бўлмайдиган энг ишончли воситадир.
Ушбу тергов ҳаракатини далилларни текширишдаги ўрни беқиёс ҳисобланади.Шунинг
учун ҳам кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишнинг ҳуқуқий
асосларини янада такомиллаштириш тергов ҳаракатларини тўла, ҳар томонлама ва
холисона ўтказишда муҳим аҳамиятга эга.

REFERENCES:

1.

Миразов Д.М. Жиноят содир этилган шароитни тиклаш – жиноят иши бўйича

далилларнинг муҳим манбаи. Тошкент, 1997. 4-5б.
2.

Колдин В.Я. (автор главы). Следственный эксперимент и проверка показаний на

месте. Криминалистика, учебник для юридич. вузов. Изд-во МГУ, М., 1963, 341 с.
3.

Оқмаматова Гавҳар, “Кўрсатмани жойида текшириш”. // Ҳаёт ва қонун, 2002. №2,

69-б.
4.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача

бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.

Библиографические ссылки

Миразов Д.М. Жиноят содир этилган шароитни тиклаш – жиноят иши бўйича далилларнинг муҳим манбаи. Тошкент, 1997. 4-5б.

Колдин В.Я. (автор главы). Следственный эксперимент и проверка показаний на месте. Криминалистика, учебник для юридич. вузов. Изд-во МГУ, М., 1963, 341 с.

Оқмаматова Гавҳар, “Кўрсатмани жойида текшириш”. // Ҳаёт ва қонун, 2002. №2, 69-б.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.