Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56989

Аннотация

Ушбу мақолада, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ушбу сохада амалга оширилаётган ислохотлар, уларнинг бугунги кундаги самарадорлиги, эришилган натижалар ёритилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан ушбу сохага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар хақида сўз юритилади.


background image

40

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР ВА

УЛАРНИНГ БОСҚИЧЛАРИ

Nimatov Sherzod Nimatjonovich

O‘zbekiston Respublikasi IIV Аkademiyasi Xuquqbuzarliklar

profilaktikasi faoliyati kafedrasi o‘qituvchisi, mayor

https://doi.org/10.5281/zenodo.14281681

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:29-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 1-dekabr 2024 yil

Nashr qilindi: 5-dekabr 2024 yil

Ушбу

мақолада,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва ушбу сохада амалга

оширилаётган

ислохотлар,

уларнинг

бугунги кундаги самарадорлиги, эришилган

натижалар ёритилган. Бундан ташқари

Ўзбекистон

Республикаси

президенти

томонидан ушбу сохага оид қабул қилинган

норматив-ҳуқуқий хужжатлар хақида сўз

юритилади.

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси,

профилактика

инспектори,

жиноятчилик

динамикаси,

ҳуқуқбузарликлар

филактикасиннг ривожланиш

босқичлари, ислоҳотлар.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида

аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга

итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида

эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни«Халқ

манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги

механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик

тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Шу билан бирга,

жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва

осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул

давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун»

деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ профилактика хизмати тизимида амалга оширилган

ислоҳотлар жараёнилари шуни ўз ичига олмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ таркибидаги Жиноятларнинг олдини олиш бўлими негизида

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси ташкил этилди. Ушбу бошқарма

таркибига аввал Жазони ижро этиш бошқармаси таркибидаги озодликдан маҳрум

этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини таъминлаш билан шуғулланувчи

таркибий тузилмалар ҳам ўтказилди. Худди шундай функционал таркибий

ислоҳотлар Тошкент шаҳрининг барча туман ИИБ ларида амалга оширилиб,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимлари ташкил этилди.

Ушбу ислоҳотлар натижасида Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида, аҳоли

тураржойларида кечаю кундуз фаолият юритувчи ички ишлар идораларининг энг

қуйи бўғини ҳисобланган, мазмун ва моҳиятига кўра мутлақо янги шаклдаги

милиция таянч пунктлари ташкил этилди.


background image

41

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

Бундан ташқари, шу вақтгача маъмурий ҳудудларда фаолият олиб борган участка

инспекторлари лавозими ўрнига функционал мажбуриятлари асосан жамоат

тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

бўлган профилактика инспекторлари лавозими жорий этилиб, улар ўз ишини Ички

ишлар органлари таянч пункт- ларида ташкил этишига шароит яратилди. Агар

профилактика инспектори шу вақтгача айрим аҳоли тураржойларида ҳатто ўн

мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган маъмурий ҳудудларда фаолият юритган бўлса,

ислоҳотлар натижасида профилактика инспекторлари 2–2,5 минг киши яшайдиган

маъмурий ҳудудда фаолият олиб борадиган бўлди. Замон талабларидан келиб

чиққан ҳолда профилактика инспекторлари лавозимлари кўпайтирилди. Эндиликда

профилактика инспекторлари Ички ишлар органлари таянч пунктларида ички

ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари ходимлари ва кенг жамоатчилик

вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб борадиган бўлди.

Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аҳоли билан бирга мунтазам иш

олиб бориш мақсадида маҳалла ва микрорайонларда Ички ишлар органлари таянч

пункти ташкил этилди.

Шунингдек 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050 сон Қарор “маҳалла ҳуқуқтартибот

масканлари” ташкил этилди. Бу ислохотларнинг бари Ички ишлар тизимини

ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликка самарали кураш олиб боришга шунингдек

ахолига қулайликлар яратишга хизмат қилади.

1

Ҳозирда Ички ишлар тизимида ўн икки мингга яқин профилактика инспектори

ишлаб келмоқда. Бунинг натижасида маҳаллаларда тинчлик-осойишталик

мустаҳкамланди, жиноятларни тезкорлик билан очиш кўрсаткичи яхшиланди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, талончилик, босқинчилик,

товламачилик, ўғрилик ва вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятларнинг

камайишига эришилди.

Тошкент шаҳрида ички ишлар идоралари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ўз самараларини бера бошлагандан сўнг

ислоҳотлар бутун республика ички ишлар идоралари тизимида ўтказилишига, яъни

ислоҳотларнинг кейинги босқичини бошлашга қадам қўйилди.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда ички ишлар идоралари фаолиятидаги муаммолар,

республикадаги криминоген вазиятни мураккаблаштирувчи омиллар таҳлили

асосида Ички ишлар вазирлигининг мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини

таъминловчи барча тизимлари чуқур ислоҳотларга муҳтожлиги асослаб берилди.

Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириб бориш, жамоат тартиби ва

хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, шу жумладан

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг янги ва асосий усул ҳамда воситаларини

қўллашга асосланган тизимини босқичма-босқич яратиш мақсадида амалга

ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб берилди. Унга асосан, ички ишлар

идоралари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири

сифатида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг сабаблари ва содир

этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш, биринчи навбатда ёшлар

ўртасида жиноят содир этишга мойил бўлганларни аниқлаш ҳамда профилактика

ишларининг самарасини таъминлаш белгиланди.

Профилактика фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида эса: жазони ижро этиш

жойларидан озод этилган ёшларни ишга жойлаштириш; жиноятнинг сабаблари ва

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Ижтимоий

реабилитация

қилиш ва мослаштириш, шунингдек оилавий-маишийзўрлик

ишлатишнинг олдини олиш тизими такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-

3827-сон қарори. // URL:

http HYPERLINK "http://www.lex.uz//


background image

42

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишнинг

омилларидан бири бўлган кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашадиган

барча чораларни ишга солиш; маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани фаолиятининг

самарадорлигини ошириш ва жамоат тузилмаларининг фаоллигини ошириш;

маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил

этиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш маскани бўлиши кераклиги

мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўзбекистонда ички ишлар идоралари тизимида профилактика хизматлари

фаолиятини бошқариш, ташкилий-ҳуқуқий, услубий, моддий-техник ва кадрлар

билан

таъминлашни

мувофиқлаштириш

Ўзбекистон

Республикаси

ИИВ

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига юкланган.

Ўтказилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятининг яна бир муҳим жиҳати шундаки,

республиканинг барча маҳаллалари, қишлоқ ва овулларида Ички ишлар органлари

таянч пунктларининг фаолияти ташкил этилиб, уларда функционал мажбуриятлари

ва ваколатларига кўра илгариги участка инспекторларидан тубдан фарқ қиладиган,

ички ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари ходимлари, бошқа ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи ва давлат ҳокимияти органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан

узлуксиз ҳамкорликда хизмат олиб борадиган профилактика инспекторларининг

ишлашига замин яратилди. Шунингдек, профилактика (катта) инспекторлари

лавозимлари кескин кўпайтирилди, уларнинг ваколатлари кенгайтирилди, хизмат

фаолиятлари такомиллаштирилди.

Президентимиз таъкидлаганидек, «Ички ишлар органлари таянч пунктларининг

ташкил этилиши ички ишлар идораларининг асосий куч ва воситаларини бевосита

аҳоли тураржойларига йўналтиришга, жамоат тартиби ва хавфсизлигини

таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят содир этилишига олиб

келадиган сабаб ва ҳолатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги ишларни

тубдан қайта кўриб чиқиш ва кучайтириш имконини берди».

2

Ички ишлар идоралари профилактика хизмати тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул

қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Ички ишлар органлари таянч пунктлари:

биринчидан, шаҳар ва қишлоқ жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,

жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун масъул асосий қуйи

бўғин эканлиги;

иккинчидан, уларнинг устидан шаҳарда профилактика хизмати, қишлоқ жойларда

профилактика катта инспекторлари раҳбарлик қилишлари;

учинчидан, профилактика инспекторлари ўз ишини Ички ишлар органлари таянч

пункти негизида жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, тергов

аппаратлари, патруль-пост, йўл-патруль ва ички ишлар идораларининг бошқа

хизматлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа жамоат

тузилмалари, ташкилот, муассаса ва корхоналар билан узвий ҳамкорликда ташкил

этиши;

тўртинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришни самарали

ташкил этадиган маскан бўлишига, шунингдек ёшлар ўртасида ташкилий-

тарбиявий, оммавий-спорт ишларини ривожлантиришни таъминлашга хизмат

қилиши кераклиги белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили «Намунали

таянч пунктилар» ва бошқа номинациялар бўйича уч босқичли кўрик-танлов

ўтказилиши йўлга қўйилди. Кўрик-танловлар республикамиздаги Ички ишлар

органлари таянч пунктларида профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари

раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича

2

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёвнинг сўзлаган нутқидан.


background image

43

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

маслаҳатчилар, хотин-қизлар комиссияси раислари, яраштириш комиссиялари, таълим

муассасалари ва жамоат ташкилотларининг ҳамжиҳатликда фаолият юритишларини

таъминлаш, халққа янада яқинлашиш, унинг дарду ташвишларидан доимо огоҳ

бўлиш ва зарур пайтда тегишли ёрдамлар бериш ҳамда аҳолининг барча

муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш борасидаги ташкилий-амалий ишларни

намунали, энг юқори даражада йўлга қўйган, ҳар жиҳатдан қулай ва тўлиқ

инфратузилмага эга бўлган, энг замонавий деб ҳисобланган, барча шарт-шароитлар

яратилиб, аҳолига беқиёс хизмат қилиб келаётган Ички ишлар органлари таянч

пунктларини ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг фаол ходимларини аниқлаш,

уларнинг илғор иш, тажриба ва услубларини кенг ёйиш мақсадида ўтказилиб келмоқда.

Республика минтақаларида ўтказилган «Намунали таянч пунктлар» кўрик-

танловларида ғолиб бўлган энг намунали Ички ишлар органлари таянч пунктлари,

шунингдек «Энг маҳоратли профилактика инспектори», «Ёш авлод ҳимоячиси»,

номинациялари бўйича ғолиблар республика босқичида муносиб тақдирланмоқда.

Ислоҳотларнинг амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси янги тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлди:

ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овулда профилактика инспекторлари

раҳбарлигида кеча-кундуз узлуксиз равишда жамоат тартибини сақлаш,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятларни иссиқ изи бўйича очиш;

профилактика инспекторининг Ички ишлар идоралари бошқа

хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кенг жамоатчилик билан ёнма-

ён туриб ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш;

жиноий фаолиятга жалб қилинаётган шахсларнинг асосий қисмини

ташкил этувчи ҳаётда адашган, ўз йўлини топа олмаётган, ёрдамга муҳтож

фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш;

фуқароларнинг жиноий фаолиятга жалб қилинишининг асосий сабаби

бўлган ҳаётдаги, айниқса ижтимоий-иқтисодий, оила-турмуш соҳасидаги

муаммоларни бамаслаҳат, ўзаро ҳамкорликда ҳал этиш;

аҳолини жиноятчиликдан ҳимоя қилишни бевосита улар ўз

ҳаётларининг асосий қисмини ўтказадиган яшаш жойларида амалга ошириш;

ҳудудда жиноий фаолият олиб борувчи шахсларнинг, жиноий

тузилмалар, экстремистик-террористик ташкилотларнинг ушбу жойларда яшаётган

аъзолари пайдо бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида олиш;

эскича «жиноят содир этилганидан кейин уни содир этган шахсни фош

этиш» усули ўрнига янгича «ҳаёт тарзи, юриш-туришидан жиноят содир этиши

маълум бўлган ёки жиноий фаолият билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш,

биринчи навбатда, уларнинг жиноят содир этишига йўл қўймаслик, агарда улар

жиноий фаолият билан шуғулланаётган бўлсалар уларни фош этиш» усулини

қўллаш ва бошқалар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси янги тизимининг имкониятларини тўлиқ ва

мунтазам ишлатиш юксак малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни тақозо этади.

Профилактика хизматларини мутахассис кадрлар билан таъминлашга, қолаверса

мазкур хизматларда ишлаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий

ҳимоялаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академиясида ички ишлар идоралари учун мутахассислар тайёрлашнини

узлуксиз давом этмоқда. Академия кундузги таълимида ички ишлар идоралари

профилактика хизматлари учун «Ҳуқуқбузварликлар профилактикаси фаолияти»

мутахассислигига эга малакали офицер кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Ўтган

йиллар давомида ИИВ Академиясида ҳозирда кўплаб малакали офицер мутахассислар

ва шунингдек малакали сержант кадрлар тайёрланиб, профилактика хизматлари


background image

44

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

тизимига хизматга юборилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида

оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёслиги қуйидагиларда кўринади:

биринчидан, уларнинг аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдаги

таъсирчанлик доираси кенглиги, иккинчидан, кўп сонли турли тоифадаги

аудитория қатламини бир жойга жам эта олиш имконияти, учинчидан,

йўналтирувчи, йўл бошловчи функцияси орқали давлат ва жамият ўртасида

ишончли воситачи бўла олиш қобилиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий соҳага ихтисослашган юзга яқин оммавий

ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Биргина телевидение мисолида оладиган

бўлсак, телеканалларда айнан мазкур мавзуда йигирмадан ортиқ махсус

кўрсатувларнинг мунтазам эфирга узатиб келинаётганлиги, информацион

дастурларда инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга

алоҳида ёндашувнинг мавжудлиги, айниқса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, саъй-ҳаракатлар ва тадбирлар ҳақида

мунтазам ахборотлар бериб борилаётганлиги биз сўз юритаётган миллий

тизимнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Биргина, 2013–

2014 йилларда иш бошлаган «Madaniyat va ma’rifat», «Dunyo bo‘ylab», «Diyor»,

«Bolajon»,

«Оilaviy», «Маhalla», «Mening yurtim» телеканалларидаги инсон

тафаккурини бойитиш ва маънавиятини юксалтиришга қаратилган кўрсатув ва

дастурлар миллий қадриятларни ва истиқлол ғояларини аҳоли, айниқса ёшлар онгига

сингдириш, болалар тарбиясида оила, маҳалла ва таълим муассасалари

масъулиятини

оширишни

тарғиб

қилиш

орқали

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини таъминлашда иштирок этмоқда.

Суд-ҳуқуқ,

хусусан

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тизимида

амалга

оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2014 йил 14 майда

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида»

ги

қонуни

қабул

қилиниши

Ўзбекистон

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичига қадам қўйилди десак

хато бўлмайди .

3

Қонунийлик, инсонпарварлик принциплари билан бир қаторда, тизимлилик,

ишонтириш усулининг устуворлиги, таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш

ва якка тартибдаги ёндашиш ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир

фаолиятнинг асосий принциплари этиб белгиланганлиги фаолиятни миллий

қадриятларга асосланган анъанавий ёндашув билан замонавий илғор педагогик-

психологик технологияларга асосланган ноанъанавий ёндашувни уйғунлаштирган

ҳолда олиб боришни, уларга риоя этиш эса ваколатли субъектлардан чуқур билим,

уларни амалда қўллаш кўникмаси ва бой тажрибага эга бўлишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги

қонунининг қабул қилиниши:

биринчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ҳуқуқий-назарий

бўшлиқни бартараф этди, иккинчидан, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга

солувчи қонуности меъёрий ҳужжатларидаги зиддиятлар ва ноаниқликларга,

учинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи

субъектлари ваколатларидаги ноаниқлик ва бир-бирини қайтаришларга барҳам

беради, тўртинчидан, ушбу субъектлар, жумладан ички ишлар органларининг

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини либераллаштириш ва

демократлаштиришни янада кучайтиришга, бешинчидан, ҳуқуқбузарликлар

профилактикасида ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни янада самарали ташкил

3

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни //

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – 20-сон. – 221-м.


background image

45

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

қилишга, олтинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фуқаролик жамияти

институтларининг

иштирокини

ва

бу

соҳада

жамоатчилик

назорати

самарадорлигини оширишга, еттинчидан, бу соҳада халқаро ҳуқуқ қоидаларини

жорий этишга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т: 2023й (Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон).

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

2.

Мирзиёев Ш.М.

Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон

давлатини бирга қурамиз.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

3.

Мирзиёев Ш.М. HYPERLINK

"http://natlib.uz/ru/Article/Index/51" HYPERLINK

"http://natlib.uz/ru/Article/Index/51"Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш

юрт

тараққиёти

ва

халқ

фаровонлигининг

гарови.Т,»Ўзбекистон»,2017.–48 б.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

4.

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун

ҳужжатлари тўплами. – Т., 2014. – № 20. – 221-м.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

5.

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 2016 йил

16 сентябрь қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Т.,

2016. – № 38. – 438-м.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш

ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини

сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-

сон // 2021 йил 26 март.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар

органларининг жамоат хафвсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш

соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари

тўғрисида»ги ПҚ-5050 сонли Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами 07/21/5050/0280-сон.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

8.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833 сонли

Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.–2017.–№ 12.– 134-м.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички

ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат

тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини

ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-

тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 15. – 243-м.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

10.

Ўзбектстон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги

“Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси булинмалари

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-

сонли Қарор// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами.-2017.-№ 17.-

249-м.

(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т: 2023й (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон). (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини бирга қурамиз. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Мирзиёев Ш.М. HYPERLINK "http://natlib.uz/ru/Article/Index/51" HYPERLINK "http://natlib.uz/ru/Article/Index/51"Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.Т,»Ўзбекистон»,2017.–48 б. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Т., 2014. – № 20. – 221-м. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 2016 йил 16 сентябрь қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Т., 2016. – № 38. – 438-м. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон // 2021 йил 26 март.(Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хафвсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5050 сонли Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 07/21/5050/0280-сон. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833 сонли Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.–2017.–№ 12.– 134-м. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 15. – 243-м. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).

Ўзбектстон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси булинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сонли Қарор// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами.-2017.-№ 17.-249-м. (Мурожаат вақти: 17.10.2024).