31
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТЛАРНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Агоев Шукурулло Сафарбоевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Асатуллаев Дониёр Шавкат ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
3-босқич курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.11650671
Аннотация:
Ҳозирги кунда оммалашиб кетаётган ижтимоий олам инсонлар учун бир
неча қулайликларни яратмоқда. Инсонлар ўзларига тегишли бўлган смартфонлар ёки
компьютерлар орқали алоқа, коммунал тўловлар, киберспорт ҳамда бошқа маиший ва
ижтимоий ҳаракатларни амалга оширмоқдалар. Шу ернинг ўзида, кибермакон
инсонлар учун замонавий хавфларни хам туғдирмоқда, булар кибермаконда содир
этилаётган турли хил жиноятлар ҳисобланади. Буларнинг ичида фирибгарлик
жиноятлари инсонлар учун катта хавф туғдирмоқда. Бу мақоладан мақсад,
кибермаконда содир этилаётган фирибгарлик жиноятларни тергов қилишда ўзига хос
хусусиятларни такомиллаштиришдан иборат.
.
Аннотация:
Социальный мир, который становится популярным в наши дни, создает
для людей ряд удобства. Люди используют свои смартфоны или компьютеры для
общения, оплаты счетов за коммунальные услуги, занятий киберспортом и
выполнения других бытовых и социальных действий. В то же время
киберпространство представляет и современные угрозы для людей, которыми
являются различные преступления, совершаемые в киберпространстве. Среди них
большую угрозу для людей представляют преступления, связанные с мошенничеством.
Целью
данной
статьи
является
улучшение
специфики
расследования
кибермошенничества.
Калит сўзлар:
Кибермакон, киберфирибгарлик, кибержиноят, киберспорт ва
киберхавфсизлик.
Ключевые
слова:
Киберпространство,
киберспорт,
киберпреступность,
кибермошенничество и кибербезопасность.
Тергов амалиётида кибержиноятларнинг умумий статистикаси кундан-кунга ўсиб
бормоқда, бунга сабаб инсонлар интернетдан ёки умумий ижтимоий тармоқлардан
фойдаланишда шахсий хавфсизлик чораларга амал қилишмайди. Шунинг натижасида
ахборот технологияларидан ҳамда ахборот тизимидан фойдаланиб содир этилган
жиноятлар сони умумий жиноятлар сонидан 40% ташкил қилади.
Бу натижа, охирги 3-4 йиллик натижа ҳисобланади, бу дегани, кибермаконда содир
этилаётган жиноятлар жамият учун ўта хавфли ҳисоблана бошлади, чунки бу каби
жиноятларни содир этиш ортиқча ҳаракат ва хавф туғдирмайди, масофадан туриб
инсонларга тегишли бўлган пул маблағларни ўз ҳисоб вароқлари ёки пластик карта
рақамларига ташлаб олишади. Бу жиноятларни содир этишда кўпчилик ҳолда процесс
иштирокчилардан фақатгина гумон қилинувчиларга ҳамда жабрланувчиларига
маълум бўлади, бу каби жиноятларни гувоҳ ёки шоҳидлари йўқ. Шунинг учун,
кибержиноятлар тез суратларда ўсиб кетмоқда. Бундай ўсиш фақатгина Ўзбекистонда
32
эмас, балки бутун дунёда хам шундай ўсишни кузатишимиз мумкин, мисол учун, Россия
Федератив давлатида хам охирги 10 йилликда кибермаконда содир этилаётган
жиноятлар
умумий
жиноятлар
сонининг
60% ташкил қилишини ҳамда Европа давлатларида эса 70%-80% ташкил қилади.
Бундай
жиноятлар
ушбу
давлатларда
анча
ривожланган
шу
сабабли
кибержиноятларни турлари хам жуда кўп учрайди. Хозирда Ўзбекистонда бу каби
жиноятларнинг сони кўпайиб кетганлиги туфайли Ҳуқуқни мухофаза қилувчи
органлар ушбу жиноятларга қарши қурашиш мақсадида давлат раҳбари Ш.М.Мирзиёев
томонидан 2022 йил 15 апрелъ куни “Киберхавфсилик туғрисида”ги қарор имзоланган.
Ушбу қарор асосида фукаролар ҳавфсизлигини таъминловчи Ҳуқуқни мухофаза
қилувчи органлар тизимида янги ислохатлар амалга оширилди. Бунга мисол учун,
биргина ИИО тизимида ички буйруқ хамда фармойишлар оркали Тошкент шахар
ИИББда Ахборот технологиялари cохасидаги жиноятларни тергов қилиш бошкармаси
ташкил қилинди. Ушбу бошкарманинг асосий мақсади кибермаконда содир
қилинаётган жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш хамда конуний
чоралар қўриш мақсадида судга жўнатишдан иборат. Ушбу бошкарманинг
маълумотномасига кўра, Ўзбекистон Республикасида инсонларни алдаб ва ишончини
суъиистемол қилиш каби фирибгарлик жиноятлар кўпайиб кетмоқда. Хамда
киберфирибгарлик жиноятларни тергов қилишда бир нечта қийинчиликларга
терговчилар дуч қелмоқдалар, айниқса бундай жиноятларни олдин тергов қилмаган
терговчилар тергов жараёнида бир нечта камчиликларга йўл қўймоқдалар, шунинг
натижасида бу каби жиноятлар очилиш даражаси пасироқ бўлмоқда.
Кибермақонда содир этилётган фирибгарлик жиноятларни тергов қилишда бир
нечта омилларга эътибор қаратиш зарур, булар:
1. Кибермаконда содир этилётган жиноятларни тергов қилишда исботланиши лозим
бўлган ҳолатлар.
2. Сўроқ қилиш жараёнида психолог хизматидан фойдаланиш.
Бу икки омил кибержиноятларни тергов қилишда жуда керакли. Ҳамда жиноятларни
тез, тўла, холисона ҳамда хар тарафлама ҳал қилиш учун керакли восита ҳисобланади.
Исботланиши
лозим
бўлган
холатлар,
Жиноят
процессуал
кодекс
82-моддасида белгиланган “Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар”га куйдагилар
киради:
Ишни айблов хулосаси ёкки айблов далолатномаси билан судга юбориш ва айблов
хукми чиқариш учун куйдагилар исботланган бўлиши керак:
- жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори,
жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;
- содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули шунингдек Жиноят кодексида
кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли
оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш;
- жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;
- жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарвалик ёки ўз-ўзига ишонч оқибатида
содир этилганлиги, жиноятнинг сабаб ва мақсадлари;
- айбланувчининг ва судланувчининг шахсини тавсифловчи холатлар;
Жиноят-процессуал кодексда белгилаб ўтилган бешта холатлар қуйдагилардан иборат,
33
хамда ушбу холатлар оркали терговчилар аннанавий жиноятларни фош этиш хамда
керакли қарорлар қабул қилиш учун фойдаланишади. Бундан ташкари, ушбу
исботланиши лозим бўлган холатлар кибермаконда содир этилётган жиноятларни
тергов қилишда хам фойдаланишади. Эътибор берадиган тарафи шундаки,
кибержиноятлардан аннанавий жиноятлардан жиноятни содир этиш макони
кибермакон бўлганлиги билан фарқ қилади. Шунинг учун хам жиноят процессуал
кодексда
белгиланган
исботланиш
лозим
бўлган
холатлардан
ташкари
кибержиноятларни тергов қилишда алохида исботланиши зарур бўлган ҳолатлар
мавжуд, булар:
- пластик карта раками, номи ва тўлов тизими;
- пластик карта ёки электрон хамёндаги маблағларни айланиш цикли;
- маблағни қабул қилган пластик карта ёки электрон хамён раками;
- маблағни кейинги аҳволи.
Ушбу ҳолатлар оркали терговчилар ёки суриштурувчилар кибермаконда содир
этилётган жиноятларни аниқлашда, фош этишда хамда келтирилган зарарни топишда
хамда ундиришда керакли ёрдамчи холатлар хисобланади. Кибермаконда содир
этилган жиноятларни аксарият қисми пластик карта ва электрон хамёнлар
хисобланади. Шунинг учун хозирги пайтда, терговчилар кибержиноятларни тергов
қилишда банклар хамда телефон қурилмаларга мўлжалланган дастурлардан
фойдаланишга тўғри келмоқда. Ушбу юкорида келтилган ёрдамчи ташкилотлар
жиноятларни тез, тўла ва хар томонлама очиш учун кўмакчи хособланади.
Сўроқ қилиш жараёнида психолог хизматидан фойдаланиш,
кибермаконда содир
этилётган жиноятларни тергов қилишда сўроқ қилиш тергов харакатини ўтказишда
психолог хизмати. Сўроқ қилиш тергов харакати жиноятни тез, тўла ва ҳар томонлама
очилишига ёрдам берувчи тергов харакати ҳисобланади. Сўроқ қилиш процесс
иштирокчиларнинг берган кўрсатмалари оркали жиноятларни аниқлаштириш ҳамда
адолатли ечим топиш мақсадида ўқизиладиган тергов харакатидир. Сўроқ қилиш
ҳозирги тергов амалиёти пайтида кўпчилик жиноят ишларида ўтказилмоқда.
Айникса, қибержиноятларни тергов қилишда хам сўроқ қилиш керакли харакатлардан
бири хисобланади, чунки сўроқ қилиш дастлабки тергов харакатлардан бири
хисобланганлиги хамда жабрланувчи ва гумон қилинувчилардан батафсил ҳолат
тавсилотларни эшитиш ва ёзиш оркали аниқлашни имкони бор. Бундан ташкари,
терговчи томонидан процессуал иштироқчиларга нисбатан ўтказиладиган психологик
таъсирлар оркали ТҚТ даврида аниқланмаган, ҳаттоки латент жиноятларни аниқлаш
мумкин.
Гумон қилинувчини сўроқ қилиш пайтида берилган саволлар хамда психологиядаги
профайлинг методлари, процесс иштироқчиларни имо-ишоралари, хатти-харакатлари,
терговчи сезгирлиги оркали жиноятларни аниқлаш мумкин.
Кўпинча, кибержиноятларни тергов қилишда процесс иштироқчилар терговчи
томонидан ўтказиладиган сўроқ қилиш тергов харакатида, бериладиган саволларга
хамда холатларни аниқлаштиришда ёрдам беришмайди, тўғри кўрсатма беришдан
ўзларини олиб кочадилар, терговчи томонидан ҳолатни аниқлашга бўлган
уринишларни кўпчилик ҳолатларда чалғитадилар. Бундай холатда, терговчи ўз
билимга асосан тайанган ҳолатда ишни тутади. Ҳамда келтирилган далилларга
34
асосланган ҳолда процесс иштирокчилар юзасидан конунчилигимизда белгиланган
қарорларни кабул қилишади. Бу каби жараёнлар жиноят ишини адолатли хал қилиш
учун етарли хисобланмайди. Шу жараёнда Узбекистон Республикасида амалга
оширлётган тергов жараёнларда психолог хизматини кенг қўллашдан борат.
Масалан, Россия Федератив давлатида кибермаконда содир этилган жиноятларни
тергов қилиш жараёнида процесс иштирокчиларнинг берган кўрсатмаларни тўғри ёки
нотўғрилигини аниқлаш, тергов қилиш муддатини камайтириш ва холатларни тўла
батафсил аниқлаштириш мақсадида психолог хизматидан фойдаланишади. Бу
давлатларда психолог порцесс жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади. Психолог
жиноят процессуал конунчилигида ҳуқуқ ва мабуриятлари кўрсатилиб ўтилган. Унга
биноан, терговчи томонидан ўткизиладиган сўроқ қилиш тергов харакатларида
психолог қатнашиши шартлиги белгилаб ўтилган. Киберфирибгарлик жиноятни
тергов қилишда терговчи, процесс иштироқчилар ва психолог қатнашади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки,
бошқа давлатларнинг тергов сохасидаги
тажрибасига асосан, психолог хизматини бизнинг тергов сохасига қиритиш керак деб
ҳисоблайман. Психолог хизмати тергов амалиётида керакли ёрдамни беради.
Психологлар жиноят-просессуал жараёнларга зарур. Психологлар терговчига гумон
килинувчилардан хамда айбланувчилардан керакли маълумотларни олишда
психологик сухбатлар оркали ёрдам бериш имкониятига эга.
References:
1.
Муродов Б., Қулбеков О. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишда
исботланиши лозим бўлган ҳолатлар //Общественные науки в современном мире:
теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 1. – С. 98-104.
2.
Муродов Б.Б. Основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока
давности привлечения к ответственности (опыт Узбекистана) //Вестник
экономической безопасности. – 2016. – №. 1. – С. 177-182.
3.
Муродов Б.Б Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи
с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор
законодательства Узбекистана. – 2016. – №. 3. – С. 47-50.
4.
Муродов Б. Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи
с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор
законодательства Узбекистана. – 2017. – №. 1. – С. 69-72.
5.
Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном
процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176.
6.
Суюнов Ш., Хусинов Ш. Рецидив жиноятчилик тушунчаси ва унинг аҳамияти
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 150-156.
7.
Суюнов Ш., Исмайлова Ш. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган
жиноятларни тергов қилишда юзлаштириш тергов ҳаракатининг ўзига хос
хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 140-144.
35
8.
Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари
//Академические
исследования
в
современной
науке.
–
2023.
Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.
