ЖАЗОНИ ИЖРО ЕТИШ МУАССАСАЛАРИДА МАҲКУМЛАРНИ ИЖТИМОЙ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЕТИШНИНГ МОҲИЯТИ

Annotasiya

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ички ишлар органлари соҳасида хусусан, жазони ижро етиш тизимида ҳам аниқ манзилли ёндашувга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур тизим фаолиятини яна-да такомиллаштириш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доирасини кенгайтириш, яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган 3 та қонун, Президентимизнинг 6 та қарори, ҳукуматнинг 9 та қарор ва фармойиши, идоравий ва идоралараро 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
10-13
30

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ражабов , Б. . (2024). ЖАЗОНИ ИЖРО ЕТИШ МУАССАСАЛАРИДА МАҲКУМЛАРНИ ИЖТИМОЙ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЕТИШНИНГ МОҲИЯТИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 3(14), 10–13. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/52566
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ички ишлар органлари соҳасида хусусан, жазони ижро етиш тизимида ҳам аниқ манзилли ёндашувга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур тизим фаолиятини яна-да такомиллаштириш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доирасини кенгайтириш, яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган 3 та қонун, Президентимизнинг 6 та қарори, ҳукуматнинг 9 та қарор ва фармойиши, идоравий ва идоралараро 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.


background image

10

ЖАЗОНИ ИЖРО ЕТИШ МУАССАСАЛАРИДА МАҲКУМЛАРНИ ИЖТИМОЙ

ФОЙДАЛИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЕТИШНИНГ МОҲИЯТИ

Ражабов Бобур Икромжон ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14293616

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ички ишлар органлари соҳасида хусусан, жазони

ижро етиш тизимида ҳам аниқ манзилли ёндашувга асосланган кенг кўламли
ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур тизим фаолиятини яна-да
такомиллаштириш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари доирасини кенгайтириш, яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган 3
та қонун, Президентимизнинг 6 та қарори, ҳукуматнинг 9 та қарор ва фармойиши,
идоравий ва идоралараро 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Қолаверса, БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил 17 декабрдаги резолюциясига

асосан, “Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари қоидалари”
(Нелсон Мандела қоидалари) миллий қонунчилигимизга имплементация қилинди

1

.

Унга кўра, тиббий ёрдамга муҳтож маҳкумларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий
муассасаларига жойлаштириш амалиёти жорий етилди. Маҳкумларга психологик ёрдам
олиш ҳуқуқи, оғир касалликка чалинганларига еса яқинлари билан телефон орқали
қўшимча сўзлашиш, зарур ҳолларда шифокорнинг рухсати билан учрашишга рухсат
берилди. Руҳий ҳолати бузилган вақтда маҳкум томонидан содир етилган
тартиббузарлик учун интизомий жазо чоралари қўллаш бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, жазо мақсад маҳкумни ахлоқан

тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом еттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум,
шунингдек бошқа шахсларни янги жиноят содир етишининг олдини олиш мақсадида
қўлланилади

2

.

Албатта мазкур вазифаларни амалга оширишда жазони ижро этиш органлари

зиммасига улкан маъсулият юклатиши, давлатимизнинг бош ғояси ҳисобланган инсон
қадри тамойили асосида иш олиб боришини тақоза этади. Шу жиҳатдан маҳкумни
ахлоқан тузатиш унинг келгусида соғлом турмуш тарзига қайтишининг кафолати
ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроя кодексида маҳкумларни ахлоқан

тузатиш деганда – унда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга,
жамият турмуши қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришдан
иборат деган қоидалар акс этган

3

. Мазкур вазифани амалга оширишда бизга қуйидаги

асосий воситалар яъни жазони ижро етиш ва ўташнинг белгиланган тартиби,
ижтимоий-фойдали меҳнат, тарбиявий иш, умумий ва ҳунар таълими, касб
тайёргарлиги ва жамоат таъсири амалий кўмакчи ҳисобланади.

Бугунги кунда пенитенциар муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири

1

Айибжанов С. Жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиш ва такомиллаштиришнинг

бугунги ва аввалги холати: таҳлилий натижалар //journal of innovations in scientific and

educational research. – 2023. – Т. 6. – №. 5. – С. 777-785.

2

O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi URL:https://lex.uz/docs/-111453 (eletron manbaga

murojaat qilingan vaqt:03.12.2024 y.).

3

O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksi URL:https://lex.uz/docs/-111453 (eletron manbaga

murojaat qilingan vaqt:03.12.2024 y.).


background image

11

маҳкумларни ахлоқан тузалишига қаратилган бўлиб, улар орасида маҳкумларнинг
меҳнати алоҳида ўрин тутади.

Ҳуқуқшунос олимлар ижтимоий-фойдали меҳнатнинг маҳкумларга ижобий таъсир

етишини, меҳнатни нафақат маҳкумнинг ўзи, балки яқинлари ва жамият манфаатлари
учун ҳам мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди

4

.

Озодликдан маҳрум етилганларни меҳнатга жалб етиш нафақат жиноят-ижроя

қонунчилиги балки меҳнат кодекси нормалари билан ҳам тартибга солинади.
Озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлигининг ҳолати,
меҳнат қобиляти ва иложи борича ихтисослигини инобатга олган ҳолда меҳнатга жалб
етилади.

Маҳкумларни иш билан таминлаш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳал етишда қуйидагиларни бажаради:
– жазони ижро етиш муассасаларида ишлаб чиқариладиган муайян маҳсулоттурлари
учун буйрутмаларни тақсимлайди;
– ишлаб чиқариш корхоналаринимоддий-техника билан таъминлаш чораларини
кўради;
– ишлаб чиқарш қувватларини ривожлантиришини, ишлаб турган корхоналарни
моддий-техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструксия қилишни молиявий
таъминлайди;
– корхона, муассаса ва ташкилотларни маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга жалб
етишга имкон яратиб беради;
– корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган маҳкумларга ёзиладиган иш
ҳақи миқдорини белгилаб беради;
– маҳкумларни иш билан таъминлаш жазони ижри етиш муассасаларида ёки улардан
ташқарида иш ўринларини ташкил етиш ё‘ли билан амалга оширилади.

Шу ўринда еътибор қаратиш лозим бўлган алоҳида жиҳат мавжуд. Яъни

Маҳкумларнинг хусусий шахслар фойдасига меҳнат қилишига йўл қўйилмайди. Хусусий
шахслар фойдасига меҳнат қилиш замонавий қулчиликнинг бир кўриниши
ҳисобланади. Хусусий шахслар, тадбиркорларга, бизнес билан шуғулланувчи шахслар
фойдасига меҳнат қилишга йўл қўймаслик учун ҳам қонунчилик маҳкумларнинг давлат
корхоналарида ишлашларини белгилаб қўйилган.

Озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинган шахслар учун меҳнат тўғрисидаги

қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтининг енг кўп нормасига риоя етган
ҳолда, одатда, олти кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Маҳкумлар иш вақти режимини
жазони ижро етиш муассасаси маъмурияти ишлаб чиқариш хусусиятига қараб
белгилайди. Маҳкумларни иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам
(ишланмайдиган) кунларида ишга жалб етишга ишлаб чиқариш зарурати бўлган
тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтидан
ташқари ишларнинг енг кўп муддатига риоя етган ҳолда йўл қўйилади. Иш вақтини
жамлаб ҳисобга олиш жорий етилганда, маҳкумлар иш вақтидан ташқари ишларга, дам

4

Халилов Д. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтининг

ривожланиш тарихий босқичлари //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. –

2023. – Т. 3. – №. 5. – С. 226-232.


background image

12

олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ёки тунги ишларга жалб етилган тақдирда
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида вояга етмаган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ
ногиронларига нисбатан белгиланган чеклашларга риоя етиш шарт.

Жазони ижро этиш муассасаларидан маҳкумларнинг меҳнатидан:

– жазони ижро етиш муассасаларининг бошқармалари, бўлимлари ва бўлинмаларида;
– ҳарбий бўлинмаларнинг штабларида ҳамда шахсий таркиб жойлашган, қурол-яроғ ва
ҳужжатлар сақланаётган жойларда;
– нусха кўпайтирув аппаратлари, радиотелеграф, телефон ва компютер техникаси билан
боғлиқ ишларда;
– сотувчи, амалиётчи бухгалтер, кассир, озиқ-овқат омборларининг, шунингдек,
мураккаб ва қимматбаҳо ускуналар омборларининг мудири тариқасида;
– дори воситалари, шунингдек портловчи ва заҳарловчи моддаларнинг ҳисобини
юритиш, уларни сақлаш ва бериш билан боғлиқ ишларда;
– фотосуратчи, тиш протезчиси, шифокор, транспорт воситалари ҳайдовчиси
тариқасида;
– бўйсунувида еркин ёлланиб ишлайдиган ходимлар бўладиган лавозимларда;
– маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини текшириш билан боғлиқ мансабда;
– қўриқлаш хизмати итларини боқиш билан боғлиқ ишларда фойдаланиш тақиқланади.

Ҳозирги кунда маҳкумларни меҳнатга жалб етишдан асосий мақсад уларда

ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш иҳтиёжини шакиллантиришдан
иборат. Озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинганларни меҳнатга жалб етиш орқали
маҳкумларда жамиятда ҳалол меҳнат қилиш асосида ҳаёт кечиришга ишонч ва
кўникмани шакиллантиришдан иборат.

Маҳкумларни ижтимоий фойдали меҳнат билан банд бўлиши унинг ҳалол

меҳнатга бўлган муносабатини ўзгартиради шунингдек маҳкумларнинг дунё қарашида
ҳалол меҳнат қилиб ҳам яшаш мумкун деган тушунчани шакллантиради.

Маҳкумлар жамият учун фойдали ишларни бажариш орқали ўзларига бўлган

ишончни тиклашлари ва масъулиятни ҳис қилишади. Бу уларни қайта тарбиялаш
жараёнида муҳим аҳамиятга ега. Меҳнат жараёнида банд бўлиш, маҳкумларга
ижтимоий фаолиятда иштирок етиш, депрессия ва ташвишдан халос бўлишда ёрдам
беради. Иш билан банд бўлиш, улар учун кучли психологик ёрдам вазифасини бажаради.

References:

1.

Халилов Д. А. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг

ижтимоий мослашуви //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. –

2022. – Т. 2. – №. 9. – С. 12-15.
2.

Халилов Д. А., Саттаров Ж. Б. Ногирон маҳкумлар ҳуқуқларига оид халқаро ва

миллий норматив-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-моҳияти //Академические исследования
в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 162-167.
3.

Халилов Д. А. Пробация хизмати томонидан ижро этиладиган муайян ҳуқуқдан

маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўзига хос хусусиятлари //Siyosatshunoslik, huquq

va xalqaro munosabatlar jurnali. – 2022. – Т. 1. – №. 3. – С. 8-12.
4.

Халилов Д. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш

институтининг ривожланиш тарихий босқичлари //Евразийский журнал права,


background image

13

финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 5. – С. 226-232.

Bibliografik manbalar

Халилов Д. А. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашуви //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 9. – С. 12-15.

Халилов Д. А., Саттаров Ж. Б. Ногирон маҳкумлар ҳуқуқларига оид халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-моҳияти //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 162-167.

Халилов Д. А. Пробация хизмати томонидан ижро этиладиган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўзига хос хусусиятлари //Siyosatshunoslik, huquq va xalqaro munosabatlar jurnali. – 2022. – Т. 1. – №. 3. – С. 8-12.

Халилов Д. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтининг ривожланиш тарихий босқичлари //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 5. – С. 226-232.