Авторы

  • Ахроржон Аширбоев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси кабинет бошлиғи
  • Дилбар Сафарова
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 324-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.97866

Ключевые слова:

Таниб олиш учун кўрсатиш идентификация ҳодиса содир бўлган жой кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш далил исботлаш суриштирув дастлабки тергов.

Аннотация

Мазкур мақолада таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари ва шу билан бир қаторда ривожланган мамлакатларнинг жиноят-процессуал қонунчилигидаги ушбу тергов ҳаракатини тартибга солувчи нормалар, шунингдек, таниб олиш учун кўрсатишнинг объект ва субъектларига доир хорижий тажрибалар атрофлича ўрганилиб таҳлил қилинган бўлиб келгусида уларни Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигига тадбиқ этиш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

18

ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИГА ДОИР ХОРИЖИЙ

ТАЖРИБАЛАР ТАҲЛИЛИ

Аширбоев Ахроржон Тиркаш ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси кабинет бошлиғи

Сафарова Дилбар Бахрилла қизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 324-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15536252

Аннотация

Мазкур мақолада таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатининг ўзига хос

хусусиятлари ва шу билан бир қаторда ривожланган мамлакатларнинг жиноят-
процессуал қонунчилигидаги ушбу тергов ҳаракатини тартибга солувчи нормалар,
шунингдек, таниб олиш учун кўрсатишнинг объект ва субъектларига доир хорижий
тажрибалар атрофлича ўрганилиб таҳлил қилинган бўлиб келгусида уларни Ўзбекистон
Республикаси жиноят процессуал қонунчилигига тадбиқ этиш масалалари юзасидан
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

Таниб олиш учун кўрсатиш, идентификация, ҳодиса содир бўлган жой,

кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, далил, исботлаш, суриштирув,
дастлабки тергов.


Сўнгги йилларда юритимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги энг

муҳим ислоҳотлардан бири бу – Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодекси ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларини замон талабларидан келиб чиқиб
такомиллаштириш масаласидир. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг самарали
тизимини яратиш орқали қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни ишончли
ҳимоя қилиш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидир

1

.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14майдаги

«Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3723-сон қарори, Ўзбекистон Республикасининг
2018 йил 4 апрелдаги «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-470-сон Қонунининг қабул қилиниб, кучга
киритилганлиги жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг такомиллашувидаги энг
муҳим қадамлардан бири бўлди ва ҳозирда ҳам мазкур ислоҳотлар тизимли равишда
давом этмоқда

2

.

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария

ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

2

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва

ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.


background image

19

Қайд этиш жоизки, жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан

такомиллаштиришда далилларни тўплашнинг энг самарали ва кенг қўлланиладиган
усули ҳисобланган тергов ҳаракатлари ва унинг турларини илмий тадқиқ қилиш,
уларни процессуал ва криминалистик жиҳатларини янада такомиллаштириш
истиқболларини белгилаш жуда муҳимдир

3

.

Бугунги кунда тергов ва суд амалиётида кенг қўлланилиб келинаётган ана шундай

тергов ҳаракатларидан бири сифатида таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини
кўрсатиш мумкин. Биз қуйида ушбу тергов ҳаракатига доир хорижий тажрибаларни
атрофлича ўрганиб уни ёритишга ҳаракат қиламиз.

Таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати ЖПКнинг далиллар тўплаш деб

номланган 87-моддасида ва 14-боби (таниб олиш учун кўрсатиш)нинг 125-131-
моддаларида мустаҳкамланган.

Таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатида ўз аксини топган хусусиятларига

қуйидагилар киради:

- гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор

шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувни текшириб кўрилиши учун ўтказилиши;

- ушбу тергов ҳаракатини ўтказишдан олдин кўрсатуви текширилаётган шахс

(гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи) таниб олиш лозим
бўлган шахс ёки нарсанинг белгилари, аломатлари, хусусиятлари тўғрисида олддиндан
сўроқ қилиниши лозимлиги;

- таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати ўтказиб бўлинганидан сўнг ҳам таниб

олувчининг унга кўрсатилган объектни айнан қайси белгилари бўйича таниганлиги ёки
таниб олмаган бўлса, у танийдиган объект кўрсатилган объектдан нимаси билан фарқ
қилиши лозимлиги бўйича сўроқ қилиниши лозимлигини;

- шахс таниб олиш учун тергов олиб борилаётган ишга алоқаси бўлмаган шахслар

гуруҳи орасида холислар ҳузурида кўрсатилиши;

- зарур имконият бўлмаганда таниб олинувчининг (кийими, сочи ёки соч турмаги

ёхуд бошқа белгилар билан таниб олиш учун кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида
яққол ажралиб турмайдиган 3 тадан кам бўлмаган шахснинг) фотосурати кўрсатилиши;

- таниб олувчининг хавфсизлигини таъминлаш зарурати юзага келганда

суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг қарорига кўра таниб олинувчининг
таниб олувчини кўриб туриши истисно этиладиган шароитларда ўтказилиши
мумкинлиги;

- таниб олиш учун нафақат шахслар, балки мурдалар, нарса ёки ҳайвонлар, кўчар

ва кўчмас объектлар ҳам кўрсатилиши мумкинлиги;

- таниб олинувчи объектлар турдош объектлар билан бирга кўрсатилиши ҳамда

ушбу процессуал қоида мурдани таниб олишда қўлланилиши таъқиқланганлиги;

- таниб олиш учун кўрсатишнинг соат 6:00 дан 22:00 гача ўтказилиши ва унинг

жиноят иши қўзғатилмасдан туриб ўтказишга йўл қўйилмаслиги;

- таниб олиш учун кўрсатишнинг ҳам жиноят ишларини тергов қилиш ҳам суд

тергов босқичида ўтказилишига рухсат берилганлиги.

3

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.


background image

20

Айниқса, таниб олинувчига таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи

орасидан исталган жойни эгаллаши таниб олиш учун кўрсатиш бошланишидан олдин
ва таниб олувчи ушбу жойга таклиф қилинишидан аввал амалга оширилиши мақсадга
мувофиқдир.

Айрим хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибалари ўрганилганда бир қатор

ўзига хос ижобий хусусиятларни кўришимиз мумкин. Жумладан, таниб олиш учун
кўрсатиш тергов ҳаракатининг мақсади ва вазифалари аниқ белгилаб қўйилганлигини
қуйдаги давлатларда кузатиш мумкин.

Хусусан, Беларусь Республикаси ЖПКнинг 223-моддаси (таниб олиш учун

кўрсатиш)да ва Қозоғистон РеспубликасиЖПКнинг 229-моддаси(таниб олиш учун
кўрсатиш)да таниб олиш учун кўрсатишнинг мақсади аниқ кўрсатилганлигини ва унинг
мақсади сифатида олдин кузатилган шахс ёки нарсаларни айнанлигини ёки фарқли
жиҳатларини аниқлаш эканлиги белгиланганлигини кузатиш мумкин. Бироқ,
Ўзбекистон жиноят-процессуал қонунчилигидаги сингари Қирғизистон (ЖПК 24-боб)
,Молдова (ЖПК 3-боб) ,Туркманистон (ЖПК 29-боб) ,Украина (ЖПК 20-боб) каби
давлатларнинг қонунчилигида ҳам таниб олиш учун кўрсатишнинг мақсади аниқ
кўрсатилмаганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, Германия Федератив
Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигида таниб олиш учун кўрсатиш алоҳида
тергов ҳаракати сифатида қайд қилинмаган ва унга боб ажратилмаганлигини ҳамда
ҳудди шу каби ҳолат Хитой Халқ Республикаси ЖПКда ҳам кузатилади. Бироқ, ушбу
давлатларнинг ЖПКларида таниб олиш учун кўрсатишга оид процессуал қоидалар
мавжуд бўлсада, фақатгина ушбу ҳаракатларнинг тартиби кўрсатиб берилган бўлиб,
мақсад ва вазифалари нимадан иборатлиги белгиланмаган.Ушбу таҳлиллардан кўриниб
турибдики, таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатининг мақсади айрим давлатлар
Жиноят-процессуал кодексларида аниқ белгиланган (Беларусь Республикаси Жиноят-
процессуал кодексинингнинг 223 моддаси, Қозоғистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексининг 229-моддаси), айрим давлатлар Жиноят-процессуал
кодексларида эса умуман белгиланмаган (Қирғизистон, Молдова, Туркманистон,
Украина Жиноят-процессуал кодекслари), шунингдек бошқа бир давлатларда Жиноят-
процессуал кодексларида эса ушбу тергов ҳаракати мустақил тергов ҳаракати мақомига
эга эмас (Германия Федератив Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг Жиноят-
процессуал кодекси).

Ўрганилган хорижий давлатларнинг ЖПКларининг аксариятида кўчмас объектни

таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати умуман назарда тутилмаганлигини кўриш
мумкин. Мисол учун Беларусь Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 223
моддаси (таниб олиш учун кўрсатиш) , Қозоғистон Республикаси Жиноят процессуал
кодексининг 229-моддаси (таниб олиш учун кўрсатиш) , Қирғизистон (Жиноят-
процессуал кодексининг 24-боби) , Молдова (Жиноят-процессуал кодексининг 3-боби),
Туркманистон (Жиноят-процессуал кодексининг 29-боби), Украина (Жиноят-
процессуал кодексининг 20-боби) каби давлатларнинг қонунчилигида кўчмас объектни
таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати умуман назарда тутилмаган. Айнан бу
масалада Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўчмас объектни таниб олиш учун кўрсатиш


background image

21

тергов ҳаракатининг алоҳида нормада белгиланганлигини ютуқли ҳолат сифатида
баҳолаш мумкин

4

.

Бундан ташқари, Германия Федератив Республикаси ва Хитой Халқ

Республикасининг жиноят-процессуал қонунларида таниб олиш учун кўрсатиш
ҳаракатига алоҳида тергов ҳаракати мақоми берилмаганлиги, ушбу давлатларнинг
жиноятчиликка қарши курашиш амалиётида таниб олиш учун кўрсатишнинг
вазифалари бошқа процессуал ҳаракатларга юклатилганлигидан далолат беради

5

.

Хорижий давлатлар қонунчилиги таҳлилларига асосан, таниб олиш учун кўрсатиш

тергов ҳаракатини сўроқ қилиш тергов ҳаракатисиз ўтказиб бўлмаслиги шу билан бирга
ушбу тергов ҳаракати сўроқ қилиш, юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш ва бошқа процессуал ҳаракатларга чамбарчас боғлиқлигини ҳамда
таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи орасидани стаган жойни эгаллаши
таниб олиш учун кўрсатишдан олдинва таниб олувчилар йўқлигида амалга оширилиши
мақсадга мувофиқ эканлигини кўришимиз мумкин. Хулоса ўрнида мазкур тергов
ҳаракатининг тўғри ва самарали ўтказилиши нафақат жиноятларни тез ва тўла очиш,
балки жиноят содир этган этган шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган
ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслигини таъминловчи
восита бўлиб хизмат қилади

6

.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар

органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори // URL: http://www.lex.uz
(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 20.12.2017).
2.

Қўшаев Н.М., Файзиев Ш.Ф. Жиноят процессида ўтказиладиган тергов ҳаракатлари.

Ўқув қўлланма /ю.ф.н. доц. З.Ф.Иноғомжонованинг таҳрири остида. –Т.: ТДЮИ
нашриѐти, 2007. Б. 53-54.
3.

Ильин Н.Н. Предъявление лица для опознания по видеоизображениям:

тактические особенности// Вестник Воронежского института МВД России. 2013. № 2. С.
75- 76.
4.

Маматқулов Т. Б., Хасанов Ш. Х. Криминалистика: Чизмалар альбоми. – Т., 2005. – Б.

90.
5.

Кузнецов С.Е. Применение видеозаписи при производстве предъявления для

опознания // Юридическая наука и правоохранительная практика. 2017. № 1 (39). С. 109.
6.

Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

4

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни

аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли
Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi.

5

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг

назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

6

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари. Евразийский журнал права, финансов

и прикладных. 2023 г.


background image

22

мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Б.Б.Муродов. Предварительное следствие в органах внутренних дел. Учебник. Т.:

Академия МВД Республики Узбекистан, 2014. 395 Б.
10.

10 .Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
11.

Ш.Ш.Суюнов. Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari.

“Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy
konferensiyasi. 9.06.2023 йил
12.

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy
konferensiyasi.
13.

13. Ш.Ш.Суюнов.

Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея

Республикасининг “Digital Fashion

Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15

14.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
15.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
16.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
17.

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув

бериши жиноятларини содир этиш изларининг юзага келиш механизмларининг ўзига
хос жиҳатлари. Сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар журнали. 2023 йил.
18.

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари.

Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.
19.

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари.

Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2022 г.
20.

А.Й.Абдуллаев. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш

хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига
имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида). Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2023 г.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори // URL: http://www.lex.uz (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 20.12.2017).

Қўшаев Н.М., Файзиев Ш.Ф. Жиноят процессида ўтказиладиган тергов ҳаракатлари. Ўқув қўлланма /ю.ф.н. доц. З.Ф.Иноғомжонованинг таҳрири остида. –Т.: ТДЮИ нашриѐти, 2007. Б. 53-54.

Ильин Н.Н. Предъявление лица для опознания по видеоизображениям: тактические особенности// Вестник Воронежского института МВД России. 2013. № 2. С. 75- 76.

Маматқулов Т. Б., Хасанов Ш. Х. Криминалистика: Чизмалар альбоми. – Т., 2005. – Б. 90.

Кузнецов С.Е. Применение видеозаписи при производстве предъявления для опознания // Юридическая наука и правоохранительная практика. 2017. № 1 (39). С. 109.

Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Б.Б.Муродов. Предварительное следствие в органах внутренних дел. Учебник. Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 2014. 395 Б.

.Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi.

Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши жиноятларини содир этиш изларининг юзага келиш механизмларининг ўзига хос жиҳатлари. Сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар журнали. 2023 йил.

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари. Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари. Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2022 г.

А.Й.Абдуллаев. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида). Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.