64
РЕАБИЛИТАЦИЯ ВА ҚИСМАН РЕАБИЛИТАЦИЯ АСОСЛАРИ
Аширбоев Ахроржон Тиркаш ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Мажидов Ортиқ Тохир ўғли
Ўзбекистон РеспубликасиИИВ Академияси 3-босқич 323-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15628463
Аннотация
Ушбу мақолада шахсни ноқонуний жиноий таъқиб ва айбловдан, ҳуқуқ ва
эркинликларини чеклашдан ҳимоя қилишнинг муаммоли масалалари таҳлил этилган.
Шунингдек, ноқонуний ёки асоссиз жиноий айблов натижа- сида етказилган зиённи
қоплаш тартиби муҳокама этилган. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
таклифлар асослантирилган.
Калит сўзлар
Ноқонуний ҳаракатлар, реабилитация, зиённи қоплаш, ҳуқуқларни тиклаш,
жиноят процесси.
Аннотация
В статье проанализированы некоторые проблемные вопросы в области защиты
личности от незаконного уголовного преследования и обвинения, ограничения их прав
и свобод. Также рассматривается порядок возмещения вреда, причиненного
незаконными или необоснованными уголовными обвинениями. Обосновываются
предложения по совершенствованию законодательства.
Ключевые слова
Незаконные действия, реабилитация, возмещение вреда, восстановлениеправ,
уголовный процесс.
Реабилитация ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаровий жамият қуришнинг муҳим
шартларидан ҳисобланади.Жиноят процессида шахсни реабилитация этиш
деганда - жиноят содир этишда асоссиз гумон қилинган ёхуд айбланган шахснинг
ҳуқуқлари, шаъни ва қадр қимматининг тикланиши тушунилади.Маълумки, жиноят
процессида шахс тўла ёки қисман реабилитация этилиши мумкин. Шахс Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ЖПК) 83-
моддасида назарда тутилган асосларга кўра айбсиз деб топилиб, жиноий
жавобгарликдан батамом озод қилинган ҳолларда у тўла реабилитация этилган
ҳисобланади.ЖПКнинг 83-моддасига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим:
1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш
бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса;
2) унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса;
3) унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса
1
.
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида
инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент.
Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.
65
Шунингдек, ЖПКнинг 303-моддасига кўра, шахсни қисман реабилитация этиш
учун қуйидагилар асос бўлади:
1) шахснинг қамоқда ёки уй қамоғида сақлаб турилганига қараганда камроқ
муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликни чеклашга ёхуд озодликдан маҳрум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлиги;
2) ҳукмдан айбловнинг қисман чиқариб ташланганлиги ва бунинг натижасида
қонунга кўра қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш ёки
озодликни чеклаш мумкин эмаслиги;
3) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш муддатининг юқори суд
томонидан ҳақиқатда ўталган муддатга қараганда камайтирилганлиги ёхуд бошқа
енгилроқ жазо тури билан алмаштирилганлиги;
4) жиноий жазо тайинламай ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа
олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги
2
.
Шахс тўла реабилитация этилган ҳолларда, унда мулкий, маънавий зиённи тўлиқ
қоплашни ва бошқа ҳуқуқларини тўлиқ тиклашни талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Қисман реабилитация этиш эса айбланувчига ёки маҳкумга етказилган мулкий
зиённинг асоссиз қисми қопланишига ва маънавий зиён оқибатларининг асоссиз қисми
бартараф қилинишига сабаб бўлади.
Реабилитация этилган шахсга қуйидаги мулкий зиёнлар қопланиши лозим бўлади:
1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф
ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа
даромадлар;
2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса;
3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми
облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар,
шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат
фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;
4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва
йўқотилган мол-мулк қиймати;
5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари;
6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига,
ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган
қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар.
Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда юқорида кўрсатиб ўтилган
мулкий зиёнларни (пенсия ва нафақалардан ташқари) ундириш ҳуқуқига унинг
меросхўрлари, пенсия ва нафақаларни ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик
пенсияси билан таъминланиши лозим бўлган шахслар жумласига кирувчи оила
аъзолари эга бўладилар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган мулкий зиёнлар (пенсия ва нафақалардан ташқари)
молия органлари томонидан, пенсия ва нафақалар эса Ўзбекистон Республикаси Молия
2
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
66
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан
давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб
турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй
қамоғига жойлаштирилгани, паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши
қонунга хилоф равишда тўхтатиб турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок
этишга жалб қилингани туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда
четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани
натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён
оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда
тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф
равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда
ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи,
судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан
лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига
(лавозимига) тикланиши лозим. Корхона, муассаса, ташкилот тугатилган ёки қонунда
назарда тутилган бошқа асослар уни олдинги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш
имкониятини бермаган тақдирда, унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши
лозим.
Шу билан бирга, реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт
чораси тариқасида қамоқда сақланган ёки уй қамоғида бўлган вақти, жазо ўтаган вақти,
лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий муассасада
сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилади.
Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда
сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, ушлаб турилгани ёки тиббий муассасага
жойлаштирилгани туфайли ўқув юртидан ҳайдалган шахс илтимосига кўра ўқишга
тикланиши шарт.
Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
қўлланилгани туфайли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсга
илгари у эгаллаб турган уй-жой қайтарилади, башарти уни қайтариб беришнинг имкони
бўлмаса, ўша аҳоли пунктининг ўзида аввалгисига тенг қулайликларга эга бўлган уй-
жой берилади.
Қонунга хилоф равишда ҳукм қилинганлиги ёки ишда айбланувчи, судланувчи
сифатида иштирок этишга жалб қилинганлиги муносабати билан паспортининг
(ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилган шахсга янги паспорт
(ҳаракатланиш ҳужжати) бериш йўли билан паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг)
амал қилиши тикланади.
Шунингдек, шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги ёки уй қамоғида турганлиги,
лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм
қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио,
телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса,
реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд,
прокурор, терговчининг ва суриштирувчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот
67
воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари
шарт.
Мулкий зиён тўланишини манфаатдор шахслар терговчи, прокурор ёки суддан 2
йил мобайнида, бошқа ҳуқуқларни тиклашни 1 йил мобайнида талаб қилишлари
мумкин.Реабилитациянинг муҳим шарти жиноий таъқибнинг ноқонунийлиги қонун
билан белгиланган тартибда аниқланиши зарур. Ишни судга қадар юритиш босқичида
гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан жиноий таъқибнинг асоссизлигини
тасдиқловчи ҳужжат бу суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг жиноят ишини
реабилитация қилувчи асосларга кўра тугатиш ҳақида қарори ҳисобланади
3
.
Оқлов шахснинг реабилитацияга бўлган ҳуқуқ учун шубҳасиз ва шартсиз асос
ҳисобланади. Оқлов ҳукми одил судловни амалга оширишнинг қонуний ва зарурий
шакли ва оқлов ҳукмисиз одил судлов бўлиши мумкин эмас. Қандай судки, ҳеч кимни
оқламайди, унинг олдида ҳеч ким ўзини оқлай олмайдиган. Айбланувчи учун оқлов
ҳукми бу одил судловнинг адолатига сўна бошлаган ишончни тасдиқланиши, шу билан
бирга, панжара ортида ўтган кунлар ва ойлар ҳақида, терговчининг айбга иқрор бўлиш
ҳақида талаблари, яшаш жойидаги тинтувлар, иш жойидаги шармандалик ва оиладаги
қийинчилик ҳақида оғир хотиралардир.Реабилитация билан боғлиқ ҳуқуқий
муносабатлар субъектлари бир томондан реабилитация этилган шахс бўлса, иккинчи
томондан давлат ва унинг жиноят- процессуал фаолиятни амалга оширишга ваколатли
органлари бўлади. ЖПКнинг 306-моддасига кўра, оқлов ҳукми ёки ишни тугатиш
ҳақидаги ажрим (қарор) чиқарилган шахс реабилитация этилган шахс мақомига эга
бўлади. Яъни қонун мазмунига кўра, ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш
ҳуқуқини эътироф этилишининг ўзи, шахсни реабилитация этилган деб эътироф
этишга асос бўлади
4
. Бироқ “реабилитация этилган шахс” мақомини қўлга киритиш ва
барча ҳуқуқларини амалда тиклаш орасида узоқ муддат бўлиши мумкин. Яъни ушбу
мақом эътироф этилганда, у амалда реабилитация қилинмайди, у фақатгина
реабилитация этилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Сабаби, уни “реабилитация этилган
шахс” деб эътироф этиш унинг ҳуқуқлари тикланиши бошқа давлат органлари ва
мансабдор шахсларнинг қарорларига боғлиқ эмаслигини англатади, бироқ, аслида,
бундай эмас. Жиноят процессининг қуйидаги иштирокчилари реабилитация этилишга
бўлган ҳуқуққа эга бўлади:
1. Биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди, шунингдек, янги
очилган ҳолатлар юзасидан иш юритиш натижаларига кўра ўзларига нисбатан оқлов
ҳукм чиқарилган судланувчилар.
2. Ишни судга қадар юритиш босқичида ЖПКнинг 83-моддасида белгиланган
асослар бўйича жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор чиқарилган гумон қилинувчи,
айбланувчилар.
3. Давлат айбловчисининг айбловдан воз кечиши сабабли жиноят иши тугатилган
судланувчилар.
3
А.Й.Абдуллаев. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида).
Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.
4
Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
68
4. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланган шахслар (бу ҳақида суднинг
қарори ноқонунийлиги сабабли бекор қилинган ҳолларда). Жиноят процессининг
бошқа иштирокчилари, масалан, жабрланувчи, гувоҳ- нинг мазкур рўйхатга
киритилмаслигига сабаб шундан иборатки, реабилитация шахснинг айбсизлигини
эътироф этиш ва унинг оқибатларини бартараф қилишга қаратилган. Бироқ бу
процесснинг бошқа иштирокчилари ноқонуний ҳаракатлар натижасида етказилган
зарарни ундириш ҳуқуқига эга эмаслигини англатмайди
5
. Улар Фуқаролик кодексининг
991-моддаси тартибида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар,
суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф
ҳаракатлари туфайли етказилган зарарни ундириш ҳуқуқига эга. Айрим процессуал
мажбурлов чоралари, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш
жиноятнинг оғирлик даражаси билан бевосита боғлиқлиги ҳисобга олинса, айниқса,
жиноятнинг малакаловчи белгилари асоссиз оғирлаштирилган ҳолларда шахсни
зарарни ундиришга бўлган ҳуқуқидан маҳрум қилишни асосли деб бўлмайди
6
. Айниқса,
тергов органлари томонидан шахснинг айбини сунъий оғирлаштириш ҳолатлари
барҳам топмаган бир вазиятда. Илмий адабиётларда реабилитациянинг асослари
юзасидан икки хил ёндашув мавжуд. Айрим олимлар реабилитациянинг асоси жиноий
таъқибнинг амалга оширилиши эканлиги ҳақида фикр юритганлар. У ёки бу шахсда
реабилитацияга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиш асоси шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларига зарар етказадиган ёки бузадиган ҳолатлар, яъни ноқонуний ёки
асоссиз жиноий таъқиб,реабилитацияга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиш шарти эса
чиқарилиши билан реабилитацияга бўлган ҳуқуқ юзага келадиган мансабдор шахснинг
қароридир
7
."Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш
борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта
ютуғимиздир. Мен, Президент сифатида, судьяларнинг бундай жасорати ва қатъиятини
бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Энди суд орқали инсонларнинг ҳуқуқи
тикланганини эътироф этиш билан чекланиб қолмасдан, нима сабабдан судгача бўлган
тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган, деган саволни ҳам кўндаланг
қўядиган, тазйиқлар учун жавоб берадиган вақт келди", деган эдилар Президентимиз
8
.
Асоссиз жиноий жавобгарликка тортилган ёки ҳукм қилинган шахснинг
реабилитация этилиши нафақат ўша шахс, унинг оиласи ва яқин қариндошлари учун
ҳам, балки бутун жамиятимиз учун ҳам адолат тантанаси бўлиб ҳисобланади
9
.
References:
Используемая литература:
5
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
6
А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият:
истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
7
Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни
аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли
Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi.
8
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке.
–2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
9
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки
в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
69
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари //
Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
70
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан
боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук.
– 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Н.А Хушвактова
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV
Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты
юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука»,
2022.
26.
Н.А
Хушвактова
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.
