27
ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Саидов Жасурбек Сатимбаевич
ИИВ Академияси мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14854833
Аннотация:
Мақолада ички ишлар органларида олиб бориладиган ахборот-
таҳлил фаолиятининг ўзига хосликлари ва ундаги ахборот-таҳлил тизимининг
ишлашида тизимли фикрлаш ва тизимли таҳлилнинг муҳим жиҳатлари кўрсатиб
ўтилиб, илмий нуқтаи-назардан тизимли таҳлил тушунчасига оид фикрлар баён
этилган.
Калит сўзлар:
ахборот, тизим, таҳлил, қарор, маълумот, таҳлилий материал,
жараён, таҳлилчи.
Тизимли таҳлил тамойиллари – бу инсоннинг мураккаб тизимлар билан ишлаш
тажрибасини умумлаштирувчи умумий характердаги айрим қоидалар. Кўп
муаллифлар тамойилларни муайян фарқлар билан изоҳлашади. Чунки бу масалада
умумқабул қилинган таърифнинг ўзи йўқ. Бироқ қандай бўлмасин барча таърифлар
битта тушунчани изоҳлашади.
Муаммони ечишга бўлган умумий ёндашув цикл сифатида тақдим қилиниши
мумкин. Шу ўринда реал тизимнинг фаолияти давомида амалдаги иш ҳолатининг
талабга жавоб бермаслиги сифатида амалиёт муаммоси аниқланади. Муаммони ҳал
қилишда тизим тизимли таҳлил (декомпозиция, таҳлил ва синтез) қилинади. Синтез
жараёнида таҳлил ва синтез қилинаётган тизим баҳоланади. Синтез қилинган тизимни
тақдим қилинаётган тизим кўринишида амалга ошириш муаммони ҳал қилинганлик
даражасини баҳолашга ва модернизация қилинган (янги) реал тизим фаолияти бўйича
қарор қабул қилишга кўмаклашади. Ахборот-таҳлилий иш ҳар қандай давлатда ва
ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида доимо амалга ошириб келинган. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ҳалоллик ва фидойилик
фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин» номли китобида таъкидлаб ўтганидек, «Биз
жаҳондаги тараққий этган мамлакатларнинг ривожланиш йўлларини диққат билан
ўрганиб бормоқдамиз. Улардан халқимиз руҳияти, табиатига мос келадиганларини
танлаб олиб, фойдаланаяпмиз. Шу билан бирга, ўз тарихимизни жиддий ва синчиклаб
таҳлил қилмоқдамиз. Шу боис тараққиёт йўлимизни аждодларимизнинг турмуш тарзи
ва илғор давлатлар эришган иқтисодий ютуқлар асосида белгиламоқдамиз»
1
.
Ахборот–таҳлилий иш бу шундай бир ижодий жараёнки, унинг натижасида
алоҳида фактлар режалаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ
маълум қарорларни қабул қилувчи ва бажарувчи давлат органлари ва мансабдор
шахслар учун мўлжалланган тайёр маҳсулотга айланади.
Тизимни умумий тасаввур қилишни таъминловчи декомпозиция босқичида
қуйидагилар амалга оширилади:
1. Тадқиқотнинг умумий мақсадини ва тизимнинг асосий функциясини аниқлаш
ва декомпозиция қилиш, тизим ҳолати борлиғида ёки мумкин бўлган соҳаларда
1
И.А. Каримов.
Ҳалоллик ва фидойиллик-фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. Тошкент. 1994 йил. 28-бет.
28
траекторияни чегаралаш сифатида. Кўпинча декомпозиция мақсад ва функция
дарахтларини қуриш йўли билан амалга оширилади.
2. Тизимни юқори тизимнинг қисми сифатида қараш орқали натижага олиб
келувчи ҳар бир кўриб чиқилаётган элементнинг жараёнда қатнашаётганлик мезони
бўйича тизимни муҳитдан ажратиб олиш (тизимларга/“нотизимларга” ажратиш).
3. Таъсир этувчи омилларни изоҳлаб бериш.
4. Ривожланиш тенденцияларини ва ҳар хил турдаги ноаниқликларни изоҳлаб
бериш.
5. Тизимни “қора қути” сифатида изоҳлаб бериш.
6. Тизимни функционал (функциялари бўйича), компонентли (элементларнинг
тури бўйича) ва тузилмали (элементлар ўртасидаги муносабатлар тури бўйича)
декомпозиция қилиш.
Ахборот-таҳлилий фаолият билан у ёки бу даражада ижроия ҳокимияти ва ўрта
бўғин вакиллари ҳам, раҳбар кадрлар ҳам шуғулланади. Шунинг учун ҳозирги даврда
ҳар бир ходим ахборот-таҳлил ишининг усул ва воситаларини билиши ҳамда юзага
келувчи вазиятларни тадқиқ қилишда улардан самарали фойдалана олиши лозим
2
.
Илмий услубларни эътиборга олмаслик ёки улардан фойдалана билмаслик нафақат
вақт ва кучни исроф қилишга, балки кейинчалик муҳим қарорлар қабул қилишга ҳам
салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Давлат органларида ахборот фаолияти деганда, муассаса аппаратининг турли
бўғинлари ўртасида ташкил этилган горизонтал ва вертикал равишда ахборот
алмашуви тушунилади.
Бевосита орган томонидан олинган ҳамда унга бошқа давлат муассасаларидан
келиб тушувчи ахборот нафақат шу ахборотни топган аппарат бўғинига, балки бошқа
бўғинларига ҳам керак бўлади. Бунда аппаратнинг қайси бўғинига (бўлинма ёки
алоҳида ходимларга) бу маълумот керак бўлиши мумкинлигини аввалдан билиб
бўлмайди. Шу тарзда аппаратнинг турли бўғинлари ўртасида ахборот алмашинувини
йўлга қўйиш зарурияти туғилади.
Масалан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлигидаги (бошқа муассасаларда бўлгани каби) ахборот ишининг
моҳияти шундаки, у барча ва ҳар бир манфаатдор бўлинма олган ахборотдан
фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва коммуникация шакли ҳисобланади. Бунинг
натижасида маълум фактларни қайта тадқиқ этиш заруриятидан халос бўлинади.
Ахборот-таҳлилий ишнинг моҳияти, аввало, мамлакатнинг ташқи ва ички
сиёсатининг долзарб масалалари бўйича қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишда
давлат органлари ва масъул мансабдор шахсларга кўмак беришдан иборат. Таҳлилий
материал ҳукумат учун тавсия шаклига эга бўлади
3
. Таҳлилий ҳужжатларни ишлаб
чиқувчи бўлинмаларнинг асосий вазифаси – халқаро, минтақавий, ташқи ва ички
муҳит омилларининг мамлакат миллий хавфсизлигининг реал ва потенциал шарт-
шароитларига таъсирини тўғри баҳолашдан иборат.
2
Муминов Ф.С. Основы системного анализа. – Т.: Олий мактаб, 2003.
3
Беляев
А.А.
и
др.
Альбом
схем
по
социологии
и
политологии.
–
М.:
Щит-М, 2001.
29
Инсоният томонидан тўпланган тажриба шуни кўрсатадики, бугунги кунда
хавфсизлик масалалари бўйича тўғри ва самарали чораларни ишлаб чиқишда қудратли
жисмоний салоҳият ҳамда кучли иродага нисбатан ахборотни йиға олиш ва таҳлил
қилиш қобилияти зарурроқ экан.
Тизимли таҳлил тамойиллари бошқа бир қатор таҳлил услублари
тамойилларининг йиғиндиси эканлиги тўғрисидаги фикр бироз нотўғридир. Чунки
таҳлил услубларининг умумий тамойиллари билан бир қаторда тизимли таҳлил
ўзининг хусусий тамойилларига асосланар экан, бу унинг моҳиятини янада
равшанлаштиради.
Бундан ташқари, “тизим” деганда ўзаро алоқадор ва бир-бири билан ҳамкорликда
бўлган қуйи тизимлар йиғиндиси тушунилганлиги учун таҳлилни унинг тузилмасини
аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Алоҳида бўлган қуйи тизимларни тадқиқ
қилишни ажратиб олган ҳолда амалга оширмасдан, аксинча уларнинг алоқаларини
инобатга олиб бажариш керак. Шунинг учун, тадқиқот натижаларига сезиларли таъсир
қиладиган тизим шакллантирувчи алоқаларни ажратиб олиш қобилиятига эга бўлиш
керак.
Тизимли таҳлил ахборот-таҳлилий фаолиятни ташкиллаштиришда ахборот-
таҳлилий фаолиятни ўзини ташкиллаштириш жараёнини тартибга солишга хизмат
қилади ҳамда муаммони тизим сифатида қабул қилиш йўли билан унинг барча
таркибий қисмларини, омилларни ва муҳитни ўзаро мантиқий боғлиқлигини
таъминлаб тартибга солишга имкон беради.
References:
1.
И.А. Каримов. Ҳалоллик ва фидойиллик-фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин.
Тошкент. 1994 йил. 28-бет.
2.
Муминов Ф.С. Основы системного анализа. – Т.: Олий мактаб, 2003.
3.
Беляев А.А. и др. Альбом схем по социологии и политологии. – М.:
Щит-М, 2001.
4.
Боришполец К.П., Методы политических исследований. «Аспект Пресс» - Москва,
2005 г. Стр. 95-113.
5.
Силич В.А., Силич М.П., “Системный анализ и исследование операций”;
http://www.hs.uz/e_library/silich_sys_analysis/index.htm
6.
Симонов К.В. Политический анализ: Учебное пособие. – М.: Логос, 2002.
http://www.hs.uz/e_library/siminov_polit_analis/index.htm
7.
Перегудов Ф.И., Тарасенко Ф.П. Введение в системный анализ: Учебное пособие
для ВУЗ. – М.: Высшая школа, 1989
8.
Системный анализ и принятие решений. Словарь-справочник: Учебное пособие
для вузов/под ред. В.Н.Волковой, В.Н.Козлова. – М.: Высшая школа, 2004. – 616 с.
