Сурхондарё вилояти флорасидаги tulipa. L туркум вакилларининг эндем ва камёб турлари

CC BY f
262-267
26
Поделиться
Мамадалиева, С., & Тургунов, М. (2022). Сурхондарё вилояти флорасидаги tulipa. L туркум вакилларининг эндем ва камёб турлари. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 262–267. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5311
Собира Мамадалиева, Фанлар академияси хузуридаги Тошкент Ботаника боғи «Табиий флора ўсимликлари интрoдукция» си

ичик илмий ходими 

Мирабдулла Тургунов, Фанлар академияси хузуридаги Тошкент Ботаника боғи «Табиий флора ўсимликлари интрoдукция»си лаборатория

мудири

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Cурхондарѐ вилояти флорасига мансуб Tulipa L.туркуми вакилларининг тарқалиш ареали, ботаник тавсифи ноѐб, эндем ва муҳофазага муҳтож турлари ҳақида сўз юритилади.


background image

262

qilib aytganda, silika osteoporozni davolash uchun foydali bo‗lib, organizmning ichki
to‗qimalarida kaltsiyni aniqlash va saqlashga yordam beradi.Boshqa tomondan, organizm
tomonidan kaltsiyning yuqori darajada singishi va mavjudligi qon tomirlaridagi yog'li
qatlamlarni himoya qiladi. Shu tarzda, u yurak-qon tomir sog'lig'iga ta'sir qiluvchi lipidlar
metabolizmiga yordam beradi.

Qadimdan ma‘lum bo‗lgan bu ko‗zga tashlanmaydigan bu o‗simlikni yetishtirish va

eskporrt qilishni yo‗lga qo‗yish lozim. Undan farmasevtika sohasida turli dorilar va kapsulalar
ishlab chiqarishni amalga oshirish kerak . Bundan tashqari oziq-ovqat, kasmetika sohalarida ham
krem sifatida foydalanish usullarini ishlab chiqish lozim. Buning natijasida aholi salomatligini
taminlash, insonlarni tabiiy vositalarga bo‗lgan ehtiyojini kamaytirishga erishiladi.

Foydanilgan adabiyotlar roʻyxati:

1.

Abduraimov O.C., Maxmudov A.B., Mamatqulova I.E., Erdonov Sh. ―Turkiston tog

tizmasida tarqalgan Elwendia Boiss (Apiaceae) turkumi turlari‖Xorazm Ma‘mun Akademiyasi
Axborotnomasi.2021.6-son

http://mamaun.uz/uz/page/56

2.

Abduraimov O.C., Narxadjayeva A., Maxmudov A.B., Mamatqulova I.E ―O‗zbekiston

florasidagi

madaniy

o‗simliklar

yovvoyi

ajdodlarining

ozuqabob

turlari‖Qar.DU

xabarlari.2021.3-son

3.

L.X. Yoziev, N.Z. Аrаbovа ‗‗DORIVOR OʼSIMLIKLАR‘‘ Toshkent 2017

4.

Kurbanova M.B ―Zafaron (crocus sativus)-ziravorlar sultoni‘‘

5.

Equisetum arvense L. / Horsetail (2017) Bask pazandalik markazi. Qayta tiklandi:

bculinarylab.com

6.

Equisetum arvense (ot dumi) (2018) O‗simliklar entsiklopediyasi. Qayta tiklangan:

avogel.es

7.

Equisetum arvense L. (2016) CONABIO. Biologik xilma-xillikni bilish va ulardan

foydalanish bo‗yicha milliy komissiya.

8.

Equisetum arvense. (2019). Vikipediya, Bepul entsiklopediya. Qayta tiklangan:

es.wikipedia.org

9.

Equisetum arvense L. (2004) Asturnatura JB. Qayta tiklangan: asturnatura.com

10.

Fuertes Sotelo, J.V. (2014) Otquyruq o‗simlikining terapevtik afzalliklarini o‗rganish

(Equisetum arvense L.) Universidad Católica de Cuenca. Biofarmatsiya fakulteti. 62 bet. (Tezis).

11.

Leon, B. (2012). Otquyruq (Equisetum, Equissaceae) tijoratlashtirildi va Perudan

eksport qilindi. Peru Biology Journal, 19 (3), 345-346.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ФЛОРАСИДАГИ

TULIPA

.

L

ТУРКУМ

ВАКИЛЛАРИНИНГ ЭНДЕМ ВА КАМЁБ ТУРЛАРИ

Мамадалиева Собира Баҳодир қизи

Фанлар академияси хузуридаги Тошкент Ботаника боғи

«Табиий флора ўсимликлари интрoдукция» си

кичик илмий ходими

Тургунов Мирабдулла Дехканович

Фанлар академияси хузуридаги Тошкент Ботаника боғи

«Табиий флора ўсимликлари интрoдукция»си лаборатория мудири

Aннотация:

Cурхондарѐ вилояти флорасига мансуб Tulipa L.туркуми

вакилларининг тарқалиш ареали, ботаник тавсифи ноѐб, эндем ва муҳофазага муҳтож
турлари ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар:

Tulipa L., релект ўсимликлар, эндем турлар.


background image

263

Табиатимиз турли-туман ўсимликлар дунѐсига бой ўлкадир. Шундай масканлардан

бири Сурхондарѐ вилояти ҳудуди хисобланади. Бу ҳудуднинг ўсимликлар дунѐси жуда
хима-хил бўлиб, унда тарқалган ўсимликларнинг бир қисми халқ хўжалигининг турли
соҳаларида фойдаланиб келмоқда[1]. Натижада табиатда жиддий муҳофазага муҳтож
бўлган кўпгина эндем, реликт ноѐб турлар Ўзбекистон Республикаси―Қизил китоби‖га
киритилган. Ўсимликларнинг табиатда камайиб кетишига сабаб, ердан униб чиқаѐтган ва
ѐш ўсимликларнинг табиатда камлиги, унинг секинлик билан кўпайиши ва турлараро
рақобатчиликка унча бардош бера олмаслигидир[3]. Бундан ташқари чорва молларининг
боқилиши ҳамда уларга ем-хашак учун ўрилиши ва ўрмонларнинг кесилиши, қишлоқ
хўжалиги учун ерларнинг ўзлаштирилиши ўсимликларнинг табиатда камайиб кетишига
сабаб бўлмоқда. Табиатда камайиб бораѐтган камѐб, эндем турларни сақлаб қолиш
мақсадида 1984, 1998, 2006 2019 йилларда нашр этилган Ўзбекистон Республикасининг
―Қизил китоби‖га киритилган[3]. Сурхондарѐ вилояти табиий географик нуқтаи-назардан
Сурхондарѐ Округини тўлалигича, Хисор-Зарафшонокруги ва Боботоғ округлари
ҳудудларини маълум майдонларини ўз ичига олган жуда бой ўсимликлар оламига эга
бўлган вилоятлардан саналади. Вилоят биологик қатламларини тузилиши жиҳатидан ҳам
бир қанча даврларни ўзида мужассамлаштирган. Баланд тоғ ҳудудларида асосан мезазой
ва кайназой ѐтқизиқлари учрайди. Сурхондарѐ округи майдонлари асосан неоген ва
антропоген даврнинг қалин аллювиал ва пролювиал ѐтқизиқлари билан тўлган. Бундай
ҳолат яъни турли давр ѐтқизиқларини вилоят ҳудудида мавжудлиги ҳамда бир қанча
қулай иқлим шароитлари бу ҳудудда жуда кўплаб ўсимлик турларининг ривожланишига
Сурхондарѐ вилояти ўсимликлари турларининг сонига кўра ўз ҳудудида кўплаб реликт,
эндем ўсимликларининг мавжудлиги билан республикамизда юқори ўринда туради [4].

Ўсимликлар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўпгина камѐб, эндем ва реликт турлар
ҳам бор. Бундай турларнинг сони 400 атрофида бўлиб, улар Ўзбекистон флорасининг 10-
12 фоизини ташкил этади.[6] Республика қўриқхоналарида муҳофаза қилинаѐтган
ўсимликларнинг умумий ҳолати нисбатан яхши бўлишига қарамай, кўплаб ѐввойи
турларнинг табиий захиралари кескин камайиб кетмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ―Қизил китоби‖га киритилган ўсимликларнинг

биологияси тўғрисида умумий маълумотлар берилган, лекин эндем ва реликт
ўсимликлари тўлиқ қиѐсий ўрганилмаган. Биз қуйидаги мақоламизда Сурхондарѐ вилояти
ҳудудида тарқалган

Tulipa L

.

вакиллари хақида маьлумот берамиз.

Материаллар ва услублар

Бизнинг тадқиқотимизнинг обекти Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига

(Қизил китоб …2019) киритилган ноѐб лола (Тулипа Л.) турлари. Йўқолиб кетиш хавфи
остида бўлган турларнинг миллий тоифалари қуйидагича: 0-йўқолиб кетган ѐки еҳтимол
йўқ бўлиб кетган турлар; 1-йўқолиб кетиш арафасида турган турлар; 2-ноѐб (камѐб)
турлар; 3-камайиб бораѐтган турлар;

Турларнинг қабул қилинган илмий номлари халқаро таксономик баъза

маълумотларига , ўсимлик номлари индексига (www.ипни.орг) ва ҳаѐт катологига
(www.cаталогуе оф лифе.орг )мувофиқ берилган.

Tulipa micheliana

T.M. Hoog. - Дилбанд лола- Тюльпан Михели Ботаник

тавсифи

.


background image

264

Ғарбий Помир-Олойдаги камайиб кетган тур

бўлиб,бўйи 20-30 см оралиғидаги кўп йиллик
пиѐзли ўт. Пиѐзи тухумсимон, қора-қўнғир
чармсимон қобиғининг ички томони ѐтиқ туклар
билан қопланган. Барглари 3-4 та, йўл-йўл
бинафша доғли. Гули якка, йирик, диаметри 10
смгача бўлиб, қизил рангдан тўқ пушти ранггача,
ўзига хос қадаҳсимон шаклда. Гулининг туби қора,
сариқ гардишли, баъзан гардишсиз. Чангчи иплари
қора,чангдонлари бинафша рангли, баъзан сариқ.
Март-апрель ойларида гуллаб,май-июнда меваси
етилади. (1-расм).

Тарқалиш ареали.

Кўҳитанг тизмасининг Шалқон ва Кампиртепа ҳудудларида

денгиз сатҳидан 1500-2000 м баландликда майда тошли, қисман шағалли, қумоқ тупроқли,
гил тупроқли ерларда, Бойсун тизмасининг Кетмон-Чопти олди адирликларида, Дарбанд
қишлоғи атрофларидаги тепаликларда ўсади.

Tulipa korolkowii

Regel. - Корольков лоласи- Тюльпан Королькова

Ботаник тавсифи.

Жануби-Ғарбий Тянь-Шан ва Помир-Олойдаги ареали ажралган,

камѐб ўсимлик тури бўлиб, ўйи 10-20 см га етадиган кўпйиллик, пиѐзли ўт. Пиѐзи
тухумсимон, диаметри 2,5 см, қобиғи ички томонининг юқори қисми сертук.Барглари 3
та, эгри-бугри. Гули якка, қизил, туби қора. Чангчи ипларининг пастки қисми қора, юқори
қисми эса қизил. Баъзан чангчи иплари қора ѐки қизил.

Чангдони сариқ. Март-апрел ойларида гуллаб,
июн-июлда меваси етилади. (2-расм).

Тарқалиш

ареали.

Кўҳитанг

тизмасининг Кампиртепа, Шалқон, Шержон,
Бойсун

тизмасининг

Бойсун

шаҳри

атрофларида,

Пастки

қизил,

Мачай-дарѐ

ҳавзасида,

Омонхона,

Қиякамар

қиш

атрофларида ва Боботоғ тизмасидаги қум-
шағалли, майда жинс тупроқларда ҳамда
олажинсли ерларда ўсади. Камайиб кетаѐтган
тур. Асосан чорва молларининг боқилиши ва
маҳаллий аҳоли томонидан гулларининг териб олиниши туп сонининг камайиб кетишига
сабаб бўлмоқда.

Tulipa orythyioides

Vved. Оритиясимон лола- Тюльпан оритиевидный Ботаник

тавсифи.

Ғарбий Помир-Олойдаги йўқолиш

арафасида турган камѐб, эндем ўсимлик
бўлиб, бўйи 7-12 см га етадиган кўп йиллик,
пиѐзли ўт. Пиѐзи тухумсимон, диаметри 1,5
см, қобиғи қоғозсимон, қўнғир-кулранг, ички
томони тўрсимон момиқ тукли. Барглари 2
та, яқин жойлашган, эгри-бугри. Гуллари
якка, оқ, туби сариқ. Чангчи иплари сариқ,
остки қисми узун киприксимон тукли.
Чангдони хира бинафша рангли. Май-июн
ойларида гуллаб, июл-августда меваси
етилади. (3-расм).

Тарқалиш

ареали.

Бойсун

1-расм

Tulipa micheliana

2-расм

Tulipa korolkowii

Regel

3-расм

Tulipa orythyioides

Vved


background image

265

тизмасининг Чўлбаир тоғи, Хўжа Борку, Хўжа Гургур-ота ҳудудларида шунингдек,
Тўпаланг дарѐси ҳавзасида денгиз сатҳидан 2500-3000 м баландликдаги тош-шағалли
ѐнбағирликларда тарқалган.

Tulipa dasystemon

(Regel.) Regel. -Чангчи ипи тукли лола- Тюльпан

волосистотычиночныйБотаник тавсифи.

Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойдаги

ареали ажралган камѐб тур. Бўйи 10-20 см га
келадиган кўп йиллик пиѐзли ўт. Пиѐзи
тухумсимон, диаметри 1,5 см гача. Қобиғи
қоғозсимон, қора-кўнғир тусли ѐки қўнғир,
ички томонининг юқори қисми ѐтиқ тукли.
Барги 2-3 та. Гули якка, оч сариқ, баъзан оқ,
туби сариқ. Чангчи ипи ва чангдони сариқ.
Май-июн ойларида гуллаб, июл-августда
меваси етилади. (4-расм).

Тарқалиш ареали.

Ҳисор ва Боботоғ

тизмаларида денгиз сатҳидан 2500-3000 м
баландликдаги

тошли

ва

шағалли

тоғ

ѐнбағирларда ўсади.

Tulipa lanata

Regel. - Юнгли лола- Тюльпан шерстистый

Ботаник тавсифи.

Помир-Олойдаги камѐб, эндем ўсимлик тури бўлиб, бўйи 15-

40 см га етадиган кўп йиллик, пиѐзли ўт. Пиѐзи тухумсимон, диаметри 4 см гача, қобиғи
юпқа-чармсимон, қўнғир рангли ички томони қалин, узун туклар билан қопланган.
Барглари 4 тагача, четлари эгри-бугри.

Гули якка, диаметри 5-6 см, гулқўрғони

қизил, асоси қўнғир ѐки қора, оқ-сариқ ҳошияли.
Чангчи иплари қисқа, туби қора, учбурчак
шаклда, чангдонлари қизғиш қора, туб қисми оқ.
Апрел-май ойларида гуллаб, июнда меваси
етилади. (5-расм).

Тарқалиш ареали.

Кўҳитанг тизмасининг

Вандоп,

Шержон,

Кампиртепа,

Шалқон

ҳудудларида, Бойсун тизмасининг Омонхона,
Боботоғ ҳамда Кентала қишлоғининг юқори
қисмида Қизилсой ҳудудларида майда зарра
тупроқли, гилли, майда қум-тошли, шағалли, ола
жинсли тупроқларда д.с. 1000-1800 м баландликда ўсади.

Tulipa tubergeniana

T.M.Hoog -Туберген лоласи-Тюльпан Тубергена

Ботаник тавсифи.

Жануби-Ғарбий Помир-Олойдаги камѐб,

йўқолиш арафасидаги тур бўлиб, бўйи 10-40 см
га етадиган кўп йиллик, пиѐзли ўт. иѐзи
тухумсимон, диаметри 3-5 см, қобиғи жигарранг
ѐки қўнғир, ички томони тўрсимон-чалкаш,
момиқ тукли. Барглари 3 та, гулидан узун.
Гуллари якка, йирик, диаметри 6-7 см, қизил,
туби қора, оч сариқ, гардишсимон доғли.
Чангчи иплари қора, чангдонлари бинафша
рангли. Апрелда гуллаб, июн-июл ойларида
меваси етилади. (6-расм).

Тарқалиш

ареали.

Ҳисор

тоғ

тизмасининг Бойсун тоғларида, Сина

4-расм

Tulipa dasystemon

5-расм

Tulipa lanata

Regel.

6-расм

Tulipa tubergeniana

T.M.Hoog


background image

266

қишлоғи атрофида, Тўпаланг дарѐси ҳавзасида ҳамда Кўҳитанг тоғи ҳудудларида
Қизилолма, Хўжанқо бўлимларининг шимолий қисмида,ўсади.

Tulipa ingens

T.M.Hoog - Улуғвор лола- Тюльпан великий

Ботаник тавсифи

.

Ғарбий

Помир-Олойда

жуда

кам

тарқалган эндем ўсимлик бўлиб, бўйи 12-25 см
орасидаги кўп йиллик пиѐзли ўт. Пиѐзининг
диаметри 2,5-4 см, чўзиқ-тухусимон, устки
қисми қора-қўнғир ѐки қўнғир юпқа чармсимон
қобиқ билан ўралган. Барглари 3-4 та,
тарвақайлаган, ўткир учли, наштарсимон,
четлари эгри-бугри, кўкимтир рангли. Гули
қизил, юлдузсимон, туби қора рангли.
Чангчиси ва чангчи иплари қора, тимқўнғир
ѐки тўқ қизил рангли. Апрел-май ойида гуллаб,
июн-июлда меваси етилади. (7-расм).

Тарқалиш ареали.

Бойсун тизмасининг

Паданг, Омонхона, Қиякамар,
Инкобод қишлоғи атрофларида, Кўҳитан тизмасининг Кампиртепа бўлими Мачилли сойи,
Заҳарли довони атрофларида, Қизилолманинг шимолида, Боғлидара бўлими Олтикунлик
сойининг юқори қисмида майда жинс тупроқли, шағал аралаш қумоқ тупроқли, майда
тошли ѐнбағирларда ўсади. 100 м 2 майдонда ўртача 1000 тупни ташкил этади.

Tulipa carinata

Vved.- Пуштагли лола- Тюльпан килеватый

Ботаник тавсифи

Помир-Олойнинг

жануби-ғарбидаги

камѐб, эндем ўсимлик тури бўлиб, бўйи 15-50
см орасидаги кўп йиллик пиѐзли ўт. Пиѐзи
тухумсимон, диаметри 1,5-4 см, қоиғи
чармсимон қора-қўнғир рангли, ички томони
қалин тукли. Барглари 3-4 та. Гули якка, қизил
ѐки пушти ранг. Гулининг туби сариқ ѐки
хирароқ сариқ. Чангчи иплари қора, чангдони
қора ѐки қизғиш, баъзан сариқ. Май-июнда
гуллаб, июл-август ойларида меваси етилади.
(8-расм).

Тарқалиш ареали.

Кўҳитанг тизмасида

Қизилолма бўлимининг юқори
қисмида, Хўжанқо бўлимининг Куюкдара сойида ҳамда Боғлидара бўлими
Бешболасойининг жанубий ѐнбағирларида, Бойсун тизмасининг Чўлбаир тоғи Хўжа
Борку, Инкобод, Хўжа Гургур-Ота, Мингчукур, Буюр-Тахт ҳудудларидаги д.с. 1500-2000
м баландликда тошли, майда зарра тупроқли ерларда якка-якка ҳолда ўсади. 10 м 2
майдонда ўртача 100 тупни ташкил этади. [5].

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Мухаммаджонова

Р.,

Отамуродова

Н.

Камѐб

эндем

ўсимликлар.

//Ўзбекистоннинг хомашѐбоп ўсимликлари, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилишнинг устивор масалалари: I-Респ. илмий-амалий анжумани–Термиз, 2003 –Б. 20-21.

2.

Холмуратов М., Маманазаров Р., Чориев А. Сурхондарѐ вилояти ҳудудидаги

айрим камѐб эндем ўсимликлар. // Ўзбекистоннинг хомашѐбоп ўсимликлари, улардан
оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг устивор масалалари: I-Респ. илмий-амалий
анжумани–Термиз, 2003 –Б. 65-66.

7

-расм

Tulipa ingens

T.M.Hoog

8

-расм

Tulipa carinata

Vved.-


background image

267

3.

Маткаримова А., Худойберганов Х.М. Оқсоқ-ота дарѐ ҳавзасининг Ўзбекистон

Республикаси ―Қизил китоби‖га киритилган ўсимликлари // Ботаника,биоэкология,
ўсимликар физиологияси ва биокимѐси: Респ. илмий-амалий анжумани–Тошкент, 2011 –Б.
76-77.

4.

Мухаммаджонова Р., Отамуродова Н.

Камѐб эндем ўсимликлар. //

Ўзбекистоннинг хомашѐбоп ўсимликлари, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилишнинг устивор масалалари: I-Респ. илмий-амалий анжумани– Термиз, 2003 –Б. 20-21.

5.

Ибранимов Акрам, Эшбоев Музаффар А.Ибранимов, Эшбоев/ Сурхондарѐ

вилояти флорасининг эндем ва камѐб – Қарши: « Насаф » нашриѐти, 2019. – 112 бет.


MAXSAR (CARTHAMUS TINCTORIUS L) – O‗SIMLIGI VA UNI TIBBIYOTDA

QOʻLLASH

G‗anijonov Dilyorbek Mamirjon og‗li

1

Oʻzbekiston milliy Universiteti Jizzax filliali ―Biotexnologiya‖ yoʻnalishi talabasi

O‗ralov Abdumannon Iskandarovich

2

PhD. O‗zbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali ―Biotexnologiya‖ kafedrasi mudiri

Mustafaqulov Muhammadjon Abduvalievich

3

PhD. O‗zbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali ―Biotexnologiya‖ kafedrasi o‗qituvchisi

Annotatsiya:

Kosmetologiyada saflor urug'i, yog'i va quruq mahsulotlari qo‗llaniladi.

Bargi va novdasidan esa kartamin pigmenti borligi sababli sariq va qizil bo‗yog‗ olish va chorva
hayvonlari uchun ozuqabob mahsulot olish mumkun. Gul qismidan shikastlangan sochlar,
quyoshdan himoya qilish, davolash va oldini olishda va juda quruq terining lipid qatlamini
tiklash uchun qarishga qarshi kurashishda va antioksidant xususiyatli ekanligi, gullariga ishlov
berilganda tarkibida glikozidlarni mavjudligi glikozidlar qandli diabet uchun qo‗llash.

Kalit soʻzlar:

Carthamus tinctrius l, Glikozidlar, yog‗ miqdori, zararkurandalar,

аgrotexnika.

Maxsar bir yillik o‗simlik bo‗lib, o‗sish

davri o‗rtacha 130-150 kun. Haddan tashqari
shoxlanuvchi o‗tsimon va tuya tikaniga o‗xshash
bu o‗simlikning urug‗lari kichik kungaboqarga
o‗xshaydi. Ildizi 2-3 metrcha chuqurlikka kirib
boradigan o‗qildiz tuzilishiga ega bo‗lib
shoxlangan. Ildizlarning chuqurlikka yetib borish
xususiyati o‗simlikka tuproqning kata qismidan
suv

va

ozuqa

moddalarini

o‗zlashtirish

imkoniyatini yaratib beradi. Poyasi tuksiz,
sershox, baquvvat silindrsimon tuzilishga ega.
O‗simlik bo‗yi nav xususiyati va yetishtirish
agrotexnikasiga bog‗liq holda 80-120 sm ga
yetadi. Asosiy poyada 15-20 sm uzunlikda yon
shoxlar vujudga keladi. Barglari bandsiz, tuksiz,

lansetsimon, kengligi 2,5-5 sm uzunligi esa 10-15 sm atrofida o‗zgaradi. Barglar tananing pastki
qismida odatda katta bo‗ladi. Gullarning atrofini o‗rab olgan qaychi barglari tuxum shaklida va
qattiq tuzilishga ega. Barglardagi tikanlilik turga xos xususiyat bo‗lib tikanli turlarda pastdan
tepaga qarab ko‗payadi. Maxsarning gul tuzilishi kungaboqar o‗simligiga o‗xshaydi. Odatda
gular doirasimon, yassi savatcha shaklga ega. Gul savatchasi asosiy poya va shoxlarning uch
qismidan chiqadi. Birlamchi shoxlar ikkilamchi shoxlarga nisbatan erta gullaydi. Gullash
o‗simlikning asosiy poya uchidagi gullarda boshlaydi va uning ortidan yetilgan birlamchi shoxlar
davom ettiradi, ortidan esa ikkilamchi va uchinchi darajali shoxlar gullaydi. O‗simlikda jami

Библиографические ссылки

Мухаммаджонова Р., Отамуродова Н. Камёб эндем усимликлар. //Узбекистоннинг хомашёбоп усимликлари, улардан окилона фойдаланиш ва мухофаза килишнинг устивор масалалари: 1-Респ, илмий-амалий анжумани-Термиз, 2003 -Б. 20-21.

Холмуратов М., Маманазаров Р., Чориев А. Сурхондарё вилояти худудидаги айрим камёб эндем усимликлар. // Узбекистоннинг хомашёбоп усимликлари, улардан окилона фойдаланиш ва мухофаза килишнинг устивор масалалари: 1-Респ, илмий-амалий анжумани-Термиз, 2003 -Б. 65-66.

Маткаримова А., Худойберганов Х.М. Оксок-ота даре хавзасининг Узбекистан Республикаси “Кизил китоби”га киритилган усимликлари // Ботаника,биоэкология, усимликар физиологияси ва биокимёси: Респ, илмий-амалий анжумани-Тошкент, 2011 -Б. 76-77.

Мухаммаджонова Р., Отамуродова Н. Камёб эндем усимликлар. И Узбекистоннинг хомашёбоп усимликлари, улардан окилона фойдаланиш ва мухофаза килишнинг устивор масалалари: 1-Респ, илмий-амалий анжумани- Термиз, 2003 -Б. 20-21.

Ибранимов Акрам, Эшбоев Музаффар А.Ибранимов, Эшбоев/ Сурхондарё вилояти флорасининг эндем ва камёб - Карши: « Насаф » нашриёти, 2019. - 112 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов