112
А. Р. Ахмедов
*
Баллистик экспертизаларни ўтказишда
автоматлаштирилган баллистик айнанлаштириш
тизимидан фойдаланиш
Демократик ҳуқуқий фуқаролик жамияти ҳаётидан жиноятчи-
ликни умуман сиқиб чиқаришнинг принципиал шартларидан бири ҳар
қандай жиноятни тез ва тўлиқ очиш ҳамда содир этилган жиноий
қилмиш учун айбдорга нисбатан қонунда белгиланган жазо чоралари-
нинг муқаррарлигини таъминлашдир. Жамият ҳаётидаги айрим
жиноят- лар турли хил ўқотар қуроллар ва қуролга ўхшаш буюмлар
ишлати- либ содир этилади. Қуроллар ишлатилиши эса одамнинг ҳаёти
ва соғлиги учун кучли хавф, таҳдид солаётганини билдиради. Шунинг
учун ўқотар қуроллар ва уларга ўхшаш буюмлар ишлатилиб содир
этилган жиноятларда, жиноятчи шахсларнинг ушбу қилмишлари
жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб тушунилади. Биринчи Прези-
дентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар
идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни
мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар
тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...»
44 45
. Шу жиҳатдан
тингловчилар томонидан Баллистик экспертиза фанини ўрганиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эксперт-криминалистик
хизматлари олдига қўйилган вазифаларни самарали бажаришлари учун
зарур бўлган билимлар, кўникма ва малакаларни эгаллашларига
йўналтирилган.
Айнан ана шу сабаларга кўра ўқотар қуроллар ва жанговар ўқ-
дориларни ўғирлаш, қонунга хилоф равишда сақлаш, тақиб юриш,
тайёрлаш, сотиш ёки сотиб олиш, ўзлаштириш кабилар билан боғлиқ
жиноятлар ҳам тез ва тўлиқ очилиши зарур. Чунки, эртами-кечми ушбу
қуроллар одамнинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қаратилиши мумкин
1
.
Турли жиноятларни очиш ва тергов қилишда шуни эсда тутиш
лозимки, ўқотар қуроллар ва жанговар ўқ-дорилар кўпинча жиноят
содир этиш восита ва қуроллари сифатида майдонга чиқади. Одамни
ҳаётидан маҳрум қилиш ёки тан жароҳати етказиш қуроли сифатида,
мулкка зарар етказиш ёки уни бузиш мақсадида шикает етказиш ёки
ёндириб юбориш қуроли сифатида жиноятчилар турли ўқотар қурол-
*
ИИВ Академияси 4-ўқув курси тингловчиси.
45
Артемев М. К.
Определение дистанции выстрела из охотничьих гладкоствольных
ружей и обрезов по рассеиванию дробового снопа. - М., 1999. - С. 8.
113
лар, қурилиш-монтаж тўппончалари ва шу кабилардан ҳам фойдала-
надилар. Ўқотар қуроллар ва уларга ўхшаш буюмлар жиноятчилар
томонидан қўрқитиш ёки таҳдид қилиш воситаси сифатида ишла-
тилади.
Бундан ташқари, ўқотар қуроллар мансабдор шахе, ҳукумат
вакили ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёки жабрланувчи
томонидан қонуний тарзда қўлланилганда жиноятларни тўхтатиш ва
уларни олдини олиш ёки ўзини-ўзи ҳимоя қилиш воситаси бўлиши
мумкин
46
. Қуроллар ва ўқ-дорилар, уларни ўғирлаш, бузиш ва агар
ноқонуний йўл билан ўзлаштирилган ёки топилган бўлса, жиноят
предмети ҳамда уларни қонунга хилоф равишда сақланган, олиб-
сотилган ва тайёрланган бўлса, муомала қилиш тақиқланган буюмлар
бўлиши мумкин.
Ўқотар қуроллар, жанговар ўқ-дорилар ва уларни ишлатилиш
излари жуда хилма-хил ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлган объект-
лардир. Бу каби объектларни жиноят процессининг турли босқич-
ларида тадқиқот этиш учун махсус билимлар керак бўлади ва ушбу
махсус билимларни қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексида кўзда тутилган. Мутахассисларнинг махсус
билимлари алоҳида тергов ҳаракатлари ёки тезкор-қидирув тадбир-
ларини ўтказишда, турли хил экспертизалар, жумладан, қуроллар ва
уларни ишлатилиш изларининг экспертизасини ўтказишда ҳам керак
бўлади.
Қуроллар ва уларни ишлатилиш изларининг криминалистик
экспертизаси ёки суд-баллистикаси экспертизаси - бу ўқотар қурол- лар
ва жанговар ўқ-дорилар ёки уларга ўхшаш буюмлар, уларни иш-
латилиш изларини қонун билан белгиланган шаклдаги, жиноятларни
очиш ва тергов қилиш ёки суд муҳокамаси жараёнида вужудга келган
техник саволлар бўйича мос ҳолдаги экспертиза хулосаси берилади- ган
тадқиқотларидир.
Ички ишлар органлари тезкор-қидирув ва тергов амалиётида
жиноятларнинг бир қатор турларини очиш ва тергов қилишда ички
ишлар органлари ходимларини қизиқтираётган объект ўқотар қурол-
лар турига тегишлими, агар тегишли бўлса, бу қурол техник жиҳат- дан
созми ва отиш учун яроқлими, қурол (ўқ-дорилар) ёки унинг қисмлари
қандай гуруҳга тааллуқли деган саволларга жавоб беришга тўғри
келади.
«Баллистика» атамаси грекча «ballo» - отаман, улоқтираман
46
Криминалистика / Под ред. Н. П. Яблокова. - М., 1996. - С. 38.
114
сўзларидан олинган. Баллистика - ўқотар қуролдан отилган снаряд- лар,
ўқлар, миналарнинг ҳаракат қонунларини ўрганувчи фандир. У ички,
ташқи ва экспериментал баллистикаларга бўлинади. Ташқи баллистика
снаряднинг, унга порох газларининг таъсири тугагандан бош- лаб то
нишонга текканича бўлган оралиқдаги ҳаракат қонунларини ўрганади.
Ички баллистика эса снаряд (ўқ)нинг қурол мил канали ичи- даги
ҳаракатини, ўқ отилишида юз берадиган жараёнлар қонуниятлари- ни
ўрганади. Экспериментал баллистика эса ана шу баллистик ҳоди-
саларни экспериментал тадқиқ этишнинг услубиётларини ўрганади.
Суд баллистикаси - криминалистиканинг ўқотар қуроллар
ишлатилиши (шунингдек, тақиб юрилиши, сақланиши, тайёрланиши ва
ўзлаштирилиши) билан боғлиқ бўлган жиноятларни текшириш ва
очишда вужудга келадиган техник саволлар ва вазифаларни ўрга- нувчи
соҳасидир. Суд баллистикаси ўқотар қуролнинг тури, кўрини- ши ва
тизимини, унинг созлигини ва ўқ отишга яроқлилигини аниқ- лайди.
Отилган ўқлар ва гильзаларга қараб ишлатилган ўқотар қурол- нинг
аниқ намунаси айнанлигини, жанговар ўқ-дориларни ҳамда уларнинг
қисмлари тури ва тизимини, ўқ отилиши йўналиши ва масо- фасини
аниқлайди.
Юқорида айтилган баллистика экспертизаларининг имконият-
лари билан бир қаторда ушбу турдаги экспертизалар тизимида айрим
муаммолар, охиригача ўрганилмаган масалалар мавжуд. Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 2001 йил 2930
август кунлари бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг олтинчи сессиясида сўзлаган «Адолат қонун
устуворлигида» деб номланган нутқларида қуйидагиларни таъкидлаган
эди: «....жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини эркинлаштириш
ва демократлаштиришда ишларни кўриб чиқиш тар- тибини
соддалаштириш, жиноий ишларни тергов қилиш ва судда кўриш
муддатларини қисқартириш долзарб вазифаларимиздан бири бўлиб
турибди. Чунки тергов ҳамда суд амалиётининг таҳлили шуни
кўрсатадики, бу соҳада ҳозир ҳам хато ва камчиликлар талайгина»
47
.
Баллистика экспертизаларида ҳанузгача ўрганилмаган соҳаларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
1)
ўқ отилишининг вақтини аниқлаш масалалари;
2)
силлиқ милли ўқотар қуроллардан отилган ўқлар бўйича
айнанликни аниқлаш масалалари;
3)
баллистик турдаги тадқиқотларни ўтказишда компьютер
Халқ сўзи. - 2001. - 29 авг.
115
технологияларидан фойдаланиш муаммолари.
«Автоматлаштирилган
баллистик
айнанлаштириш
тизими
(АБИС)» қурилмалари ҳақида маълумот беришда, «Автоматлашти-
рилган баллистик айнанлаштириш тизими (АБИС) - Арсенал» қурил-
маси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланамиз. Бундай қурилма
биринчи бўлиб 1995 йилда ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда «Авто-
матлаштирилган баллистик айнанлаштириш тизими (АБИС) -
Арсенал»нинг бир машинали ва тармоқ мажмуалари Россиянинг 25 та
йирик шаҳарларида ҳамда дунёнинг 12 та мамлакатлари эксперт-
криминалистика хизматлари фаолиятида қўлланилади
48
.
«Автоматлаштирилган
баллистик
айнанлаштириш
тизими
(АБИС) - Арсенал» қурилмаси баллистика экспертизаси соҳасидаги
илмий тадқиқотларга асосланган ҳолда доимий ривожланиб бормоқ- да.
Ушбу қурилма ёрдамида автоматлаштирилган таққослаш тадқи-
қотларининг ишончлилиги ортади. Баллистик турдаги тадқиқотлар-
нинг ўтказишда замонавий ва такомиллашган техник воситалардан
фойдаланиш имконияти вужудга келади.
«Автоматлаштирилган
баллистик
айнанлаштириш
тизими
(АБИС) - Арсенал» тизимининг асосий мақсади қуйидагилардан
иборат:
-
ички ишлар органлари эксперт-криминалистика хизматлари
ҳисобида турган ўқотар қуролларнинг автоматлаштирилган маълу-
мотлар базасини яратиш;
-
ҳодиса содир бўлган жойдан олинган, отилган ўқ ва гильзалар-
нинг автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш;
-
ўқотар қуролларни, отилган ўқ ва гильзалардаги изларга кўра
айнанлаштириш мақсадида, қидирув ва таққослаш тадқиқотларини
автоматлаштириш
49
.
Ушбу вазифалар отилган ўқ ва гильзаларда ҳосил бўлган излар акс
этган тасвирларни ўз ичига олган маълумотлар базасини шакл-
лантириш ҳамда ушбу маълумотлар базасига киритилаётган ҳар бир из
тасвирини, базадаги мавжуд изларнинг тасвири билан автоматик
таққослаш йўли билан амалга оширилади.
«Автоматлаштирилган
баллистик
айнанлаштириш
тизими
(АБИС) - Арсенал» қурилмасининг замонавий турларида бир қатор
техник қарорлар ва Папилон инновациялари киритилган. Улар бу
қурилмаларнинг аввалги турларига ҳамда жаҳон бозорида тақдим
48
Ростов П. Р.
Перспективы применения компьютерных технологий при расследовании
уголовных дел. - М., 2008. - С. 278.
49
Ўша жойда.
116
этилган бошқа «Автоматлаштирилган баллистик айнанлаштириш
тизими (АБИС)» қурилмаларига қараганда янада такомиллашти-
рилган.
«Автоматлаштирилган
баллистик
айнанлаштириш
тизими
(АБИС)
-
Арсенал» қурилмаларини такомиллаштириш бўйича Папилон инно-
вацияларининг таъсири ушбу «Арсенал» қурилмасини сифатий ва
эксплуатацион хусусиятларини сифатини орттиришга ҳамда Эксперт-
криминалистика хизматлари фаолиятини кенг жорий этишга
йўналтирилган.
«Автоматлаштирилган
баллистик
айнанлаштириш
тизими
(АБИС)
-
Арсенал» қурилмасини Эксперт-криминалистика хизматларининг
фаолиятида қўллаш ўқотар қуроллар ишлатилиши билан боғлиқ
жиноятларни тергов қилиш ва очиш, отилган ўқ ва гильзалар тадқи-
қотларини янгича сифат даражасига ўтказиш, базасида юз минглаб
объектлари бўлган электрон ўқ-гильзатекалар яратиш имкониятини
беради. Хулоса қилиб айтганда «Автоматлаштирилган баллистик
айнанлаштириш тизими (АБИС)» тизимининг баллистик тадқиқот-
ларни ўтказишдаги ўрни ва муҳим аҳамияти шундаки, ушбу тизим
компьютер техникаси ва технологиялари жуда ривожланиб бораётган
ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-кримина-
листика хизматларида «Экспертнинг автоматлаштирилган иш жойи»
(ЭАИЖ)ни яратишга имкон беради
50
.
Ҳозирга кунда кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамла-
катларда «Экспертнинг автоматлаштирилган иш жойи» (ЭАИЖ)
дастурларида, яъни: турли криминалистик объектлар тасвирларининг
таҳлил этиш ва уларга ишлов бериш вазифаларини ҳал этиш имко- нига
эга бўлган кўп функцияли дастурий комплекс; субъектив портрет- лар
тузиш ва қидирилаётган шахсларнинг маълумотлар базасини сақлаш
бўйича, тўлиқ ёки қисман аниқланган аломатлар бўйича маълумотлар
олиш имконини берадиган автоматлаштирилган дастур- лар; кимёвий
таркиби бўйича металларни аниқлаш имконини беради- ган
маълумотли-қидирув тизими; ўсимлик келиб чиқишига эга бўлган
наркотик моддаларнинг таркибини аниқлаш учун сифатий эмиссион-
спектрал таҳлилнинг методикаси; ўқотар қуроллар бўйича маълумот-
ли тизимлар; объектларни ўқ ва гильзатекаларга жойлаштириш ва улар
билан бевосита ишлашнинг автоматлаштирилган қайд этиш журнали;
50
Ўша жойда.
117
қоғознинг тури ва унинг физикавий-кимёвий таркиби бўйича
аниқлашнинг автоматлаштирилган методикаси; идентификация қилиш
мақсадида
фотосуратларни
таққослаш
имконини
берувчи
автоматлаштирилган тизимлар ва ҳоказолар ташкил этилган.
Юқорида таъкидланган автоматлаштирилган методика ва тизим-
лар эксперт-криминалистика хизматларининг фаолиятига татбиқ этиш
борасида фикр юритишга асос бўлиб, бундай методика ва тизимларни
жуда кўплаб мамлакатларда татбиқ этилишидир. Масалан, Россия
Федерациясининг Эксперт-криминалистик маркази ўзининг қуйи
бўлим ва бўлинмаларини ана шундай методика ва тизимлар билан
таъминлаш ишларини бошлаб юборган
1
.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции
развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.
2.
Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий
биометрической
идентификации
личности
в
противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).