www.sci-p.uz
III SON. 2025
186
ХОДИМЛАР ОЛДИДАГИ МАЖБУРИЯТ ҲИСОБИНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
и.ф.д., проф
.
Ҳотамов Комил
International School of Financial Technology and Science
ORCID: 0009-0003-2486-5770
Эргашев Сарвар
Тошкент Кимё халқаро университети
ORCID: 0009-0001-4165-1227
Аннотация.
Ушбу мақолада ходимлар олдидаги мажбурият ҳисоби
назарий, услубий
ва ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилган. Ўрганишлар асосида ходимлар олдидаги мажбурият
ҳисобини такомиллаштириш таклиф этилган.
Калит сўзлар:
ходимлар олдидаги мажбурият, ходимлар олдидаги узоқ муддатли
мажбурият, ходимлар олдидаги қисқа муддатли мажбурият
.
МЕТОДОЛОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ УЧЕТА ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ПЕРЕД РАБОТНИКАМИ
д.э.н., проф
.
Хотамов Комил
International School of Financial Technology and Science
Эргашев Сарвар
Тошкентский международный университет Кимё
Аннотация.
В статье изучаются теоретические, методические и правовые
аспекты учета обязательств перед работниками. На основании проведенных
исследований предлагается усовершенствовать расчет обязательств перед
работниками
.
Ключевые
слова
:
обязательства
перед
работниками,
долгосрочная
обязательства перед работниками, краткосрочная обязательства перед работниками
.
METHODOLOGICAL FOUNDATIONS OF ACCOUNTING OF
OBLIGATIONS TO EMPLOYEES
DSc, prof.
Khotamov Komil
International School of Financial Technology and Science
Ergashev Sarvar
Kimyo International University in Tashkent
Abstract.
The article studies the theoretical, methodological and legal aspects of accounting
for employee obligations. Based on the conducted research, it is proposed to improve the
calculation of employee obligations.
Keywords:
obligations to employees, long-term obligations to employees, short-term
obligations to employees.
UOʻK:
331.211.7
186-192
www.sci-p.uz
III SON. 2025
187
Кириш.
Ходимлар билан ҳисоблашишларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобини юритиш ўзига
хос масала бўлсада, республикамизда бу масалани тартибга солувчи бухгалтерия
ҳисобига оид алоҳида услубий ҳужжат мавжуд эмас. Яъни, фақатгина Ўзбекистон
Репсубликаси меҳнат кодекси, фуқаролик кодекси ёки бошқа меърий
-
ҳужжатларда
меҳнатни ташкил этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ёки ходимга бошқа масалалар юзасида
бўладиган муносабатлар ёритилган бўлса, солиқ кодексида ходим билан ҳисоб
-
китобларда солиққа тортиш муносабатлари келтирилган.
Демак, бу масалада, яъни, ходимлар билан ҳисоблашишлар ҳисобини юритиш
масаласида миллий қонунчилик етарли услубий асос вазифасини бажармайди. Бироқ,
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида айнан ходимлар билан ҳисоблашишлар
масаласи иккита стандартда ўз ифодасини топган. Уларнинг бири ходимларнинг
даромадларига бағишланган бўлиб, ходимлар билан ҳисоблашишлар харажат ва
мажбуриятни тан олишга қаратилган бўлса, иккинчиси, ходимларнинг меҳнат
натижаларига, яъни, пенсия муносабатларига бағишланган.
Адабиётлар шарҳи.
Ходимлар олдидаги мажбурият нафақат иш ҳақи доирасида балки хизмат сафари
даврида хўжалик юритувчи субъект томонидан қопланадиган мажбурият сифатида ҳам
вужудга келиши мумкин. Худди шундай ходимлардан олдиндан тўлов ҳам фақат иш
ҳақи доирасида эмас, бошқа аванслар кўринишида ҳам бўлиши мумкин.
Бу борада муаллифлар томонидан турли ўрганишлар ўтказилган ва хулосалар
шакллантирилган. Жумладан, В.В. Кипецкая х
одимни хизмат сафарига жўнатишда унга
хизмат сафари билан боғлиқ турар жойни ижарага олиш
,
кундалик харажатлар, иш
берувчининг рухсати билан ходим томонидан амалга оширилган бошқа
харажатларнинг қопланиши кафолатланиши кераклигини таъкидлайди. Шу билан
бирга хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби ва миқдори
жамоа
шартномаси
ёки ташкилотнинг ички
норматив ҳужжатлари
билан белгиланишини
келтириб ўтади (
Кипецкая, 2019
).
Ушбу манбадан кўришимиз мумкинки, хизмат сафарлари давридаги айрим
харажатлар таркиби келтирилган ҳолда, харажатларни қоплаш тартиби ва миқдори
ташкилот
томонидан мустақил белгиланиши мумкинлиги айтилган. Демак, ушбу
муаллиф фикрича, унинг миқдори ҳар бир ташкилот томонидан мустақил белгиланади.
Бироқ масаланинг бошқа томони, яъни, ушуб харажатларнинг миқдорига қандайдир
солиқ солиш мақсадида ёки бухгалтерия ҳисобида харажат сифатида тан олиш
мақсадида ёндашиш муаллиф ишланмасида эътибордан четда қолдирилган.
Бошқа бир манбаада Маслова
(2012)
х
одим хизмат сафарида бўлган давр учун,
шунингдек
,
йўлда бўлган кунлар учун, шу жумладан мажбурий тўхташ пайтидаги ўртача
иш ҳақи юборувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда барча иш кунлари учун
сақланади.
Хизмат сафарига
юборилган ходимга турар
-
жой бинолар
ини ижарага олиш
харажатлари
,
хизмат сафари жойига ва қайтишга қўшимча йўл харажатлари
,
кундалик
ва бошқа харажатлар
(масалан, иш берувчининг рухсати билан амалга оширилган алоқа
хизматлари ёки почта учун тўловлар) киритилиши таъкидлаб ўтган (Маслова, 2012)
.
Мазкур манбадан ҳам кўринадики, бунда юқоридаги муаллифлиникидан бошқа
қўшимча харажатлар ҳам тўланиши мумкинлиги эътироф этилиб, хизмат сафари
давомида ўртача иш ҳақи сақланиши эсга олинган. Аммо, бунда ҳам қопланиши
кафолатланган харажатларнинг миқдори, тўлаш манбаи ва солиққа тортиш масаласи
очиқ қолган.
Алексеева
(2015)
ўзининг мақоласида
Россия Федерацияси Меҳнат кодексига
таянган ҳолда хизмат сафарига юборишда
иш жойини (лавозимини) сақлаб қолиш,
ўртача иш ҳақини сақлаш, хизмат
сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаш
www.sci-p.uz
III SON. 2025
188
кабиларни кафолатланадиган харажатларга киритади. Иш берувчининг иш жойига
қўйилган ходимга қоплайдиган кўпгина харажатлари унинг даромади сифатида
қаралмаслиги хусусида тўхталиб ўтади. Яъни, муаллиф, кундалик харажатлар
,
ҳақиқий
ва ҳужжатлаштирилган харажатларни даромад сифатида кўрилмаслигига ишора
қилади (
Алексеева, 2015
).
Муаллиф хизмат сафари билан боғлиқ манзилга
бориш
ва қайтиб келиш учун
,
аэропорт ёки вокзалга жўнаш, борадиган ва ўтказиш жойларида саёҳат қилиш учун
,
багажни ташиш учун
,
аэропорт хизматлари учун тўловлар
,
турар жойни ижарага олиш
учун
,
алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаш
,
хизмат чет эл паспортини берганлик ва
рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар, визалар берганлик (қабул қилганлик) учун
йиғимларни тўлаш
,
нақд пул ёки банк чекини нақд хорижий валютага алмаштириш
каби харажатлар борлигини ҳам келтириб ўтади.
Алексееванинг
(2015)
ишидан кўриниб турибдики, юқоридагилардан бир мунча
кенгроқ харажатлар таркиби келтирилган ва фикримизча, аслида ҳам харажатлар мана
шундай кенг ва етарли бўлиши керак. Шу билан бирга муаллиф, багажни ташиш, борган
жойдаги саёҳат қилиш билан боғлиқ харажатларни таъкидлаб ўтгани, муносабат
билдиришга асос бўладиган масаладир.
Солдатова
(2014)
, ўзининг ишида бизнес ва саёҳат учун хизмат сафари дея икки
тоифага ажратгандай муносабат билдиради. Ходим
расмий топшириқ
асосида
хизмат
сафарида бўлганида топшириқни бажарганлиги тўғрисида ҳисобот тўлдиради ва иш
берувчи ташкилот манфаатларини кўзлаб хизмат сафарининг ишлаб чиқариш
зарурлигини асослайди. Муассасаларда молиявий йил бошланишидан олдин хизмат
сафарлари билан боғлиқ барча харажатлар суммалари тасдиқланиши керак, зарурат
туғилганда эса харажатлар йил давомида қайта кўриб чиқилиши.
Мақолада ҳисобдор
шахслар томонидан моддий бойликларни сотиб олишни ҳисобга олиш алгоритми,
саёҳат ва бизнес харажатларига сарфланган суммаларни ҳисобдан чиқариш тартиби
келтирилган
(
Солдатова
, 2014).
Ушбу муаллифнинг ишида хизмат сафари гувоҳномаларини бекор қилиш
лозимлиги хусусида ҳам фикрлар мавжуд. Фикримизча, ушбу фикрларни ўрганиб,
амалиётдаги натижасини таҳлил қилиш хулоса қилиш мақсадга мувофиқ.
19-
сонли “Ходимларнинг даромадлари” номли бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандартнинг мақсади ходимларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва улар бўйича
маълумотларни ёритиб бериш тартибини белгилашдан иборат (Стандарт, 2024). Ушбу
стандарт бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартини қўллайдиган корхоналар учун
мажбурият ва харажатни тан олиш тартибини белгилайди. Стандартга кўра, ходим ҳақ
эвазига хизмат кўрсатганда унинг олдида мажбурият тан олинади. Бир вақтнинг ўзида
корхона томонидан иқтисодий наф ходим учун сарфланганда харажат тан олинади.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақолада ходим олдидаги мажбуриятлар ва дебиторлик қарзлари
таркибидаги ходимга берилган авансларни ўрганишда кузатиш, индукция, дедукция,
таққослама таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тадқиқотда маълумотларидан фойдаланилган “Hududiy elektr tarmoqlari”
акциядорлик жамияти маълумотларидан кўришимиз мумкинки, ходимлар олдидаги
мажбурият қисқа муддатли мажбурият таркибида келтирилган бўлиб, бунда
дебиторлик мажбуриятлари таркибида ходимларга берилган аванслар ҳам мавжуд (1
-
жадвал).
www.sci-p.uz
III SON. 2025
189
1-
жадвал
“Hududiy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамиятида ходимлар
олдидаги қисқа муддатли мажбуриятлар (минг сўм)
Кўрсаткичлар
2019
2020
2021
2022
2023
Ходимларга берилган аванслар
8 676
5 675
19 751
56 032
316 083
Иш ҳақи бўйича қарздорлик
955 506 1 255 682 2 467 186
4 086 853
893 300
Аванс иш ҳақига нисбати, %
0,91
0,45
0,80
1,37
35,38
Манба:
“Hududiy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамияти маълумотлари асосида муаллиф
томонидан шакллантирилган.
Ушбу жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, “Hududiy elektr tarmoqlari”
акциядорлик жамиятида ходимлар олдидаги қисқа муддатли мажбуриятлар 2019
-2023
йилларда турлича кўрсаткичга эга. Албатта, бу меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлар
сони билан бевосита боғлиқ.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарздорлик, 2019
-
2022 йилларда 955 миллион сўмдан
4 миллиар сўмгача ўсиб борган бўлса, негадир, 2023 йилда 893 миллионни ташкил этган.
Ходимларга берилган аванслар, 2020 йилда 2019 йилга нисбатан камроқни ташкил
этган бўлса, 2021
-
2022 ва олдинги йилларга нисбатан 2023 йилда кескин ошиб, 316
миллионни ташкил этган. Умуман олганда корхона ходимлари билан, 2019
-2022
йилларда, асосан, бир ойда бир маротаба ойлик иш ҳақи бўйича ҳисоблашилган деб
тушуниш мумкин. Чунки, фақатгина 2023 йилга келиб ойлик маошга нисбатан 35 фоиз
атрофида аванс берилган. Аммо, бу аванслар ҳам иш ҳақи бўйича ёхуд хизмат сафари
бўйича берилган бўлиши ҳам мумкин.
Умуман олганда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида ходимга хизмат
сафари бўйича берилган аванс ва иш ҳақи бўйича берилган авансни бир счётда, балансда
бир сатрда акс эттирилиши кўрсаткичнинг иқтисодий мазмуни ифодаланиши
жиҳатидан нотўғри. Яъни, 21
-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига кўра,
4200-
счёт таркиби универсал бўлиб, нафақат меҳнатга ҳақ тўлаш. Балки ҳар қандай
бошқа мақсадда ходимга берилган бўнаклар, шу счётнинг таркибида ҳисобга олинади.
Яъни, Ташкилотнинг ходимларга иш ҳақи, операцион ва маъмурий
-
хўжалик
харажатлари учун ҳисобдорлик, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар
бўйича жорий ҳисоб
-
китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш амалга
оширилади (Стандарт, 2025а):
Юқоридагиларда кўриш мумкинки, “Hududiy elektr tarmoqlari”
акциядорлик
жамияти томонидан берилган аванс нима мақсадда эканлигини билиб бўлмайди. Фақат,
ўрганишлар асосида ички маълумотларидан билиш мумкин, бу аванс иш ҳақига оидми
ёки ташкилотнинг буйруғи асосида бошқа мақсадда берилганми?
Чунки стандартга кўра, 4210 «Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар» ҳисобварағида
ташкилот ходимларига иш ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари
юзасидан ҳисоб
-
китоблар ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги иш ҳақи
ҳисобига берилиши ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга
оширилади. Бундан ташқари, мазкур ҳисобварақда иш ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар
ҳисобга олинади ҳамда улар ой охирида 4210 «Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар»
ҳисобварағининг кредитидан 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар
билан ҳисоб
-
китоблар»
ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
4220 «Хизмат сафарларига берилган бўнаклар» ҳисобварағида ташкилотнинг
ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади.
Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар
қиймати, кунлик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини
www.sci-p.uz
III SON. 2025
190
ҳисоблаш асосида берилади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл
валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади, валюта бўнак берилган кунда Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга ўтказилади ва сўмда ҳисобга
олинади.
4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» ҳисобварағида
умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозларни нақд
пулга, шунингдек, корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда сотиб олиш учун
берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар
-
моддий захираларни баҳолаш ва кирим
қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
Демак, 4230 счётда юритилган ҳисоб, аслида ходимга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Чунки, бу счётдаги актив аслида –
товар
-
моддий захира ёки бошқа актив ҳисобланиб,
ходимга умуман алоқаси йўқ.
4290 «Ходимга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағида 4210 —
4230-
ҳисобварақларда акс эттирилмаган ташкилот ходимларига берилган бошқа бўнаклар
ҳисобга олинади.
Шу боис, бизнинг фикримизча, 4200
-
счётда фақат иш ҳақига оид аванс ҳисобини
қолдирган ҳолда, иш ҳақида ташқари авансларни бошқа счётга ҳисобга олиш мақсадга
мувофиқ.
Бошқа бир акциядорлик жамияти, яъни, G’alla
-
Alteg акциядорлик жамияти
ҳисоботида ходимлар билан ҳисоб
-
китоблар ҳисобини кўрадиган бўлсак, бу корхонада
ходимларга деярли аванс берилмаган, ёки ҳисобот якунлангунча ходимларга тўлиқ иш
ҳақи тўлаб берилган. Чунки, ҳисобот маълумотлари ходимларга берилган аванс сатрида
сумма йўқлигини кўрсатмоқда (2
-
жадвал).
2-
жадвал
“G’alla
-
Alteg” акциядорлик жамиятида ходимлар олдидаги қисқа
муддатли мажбуриятлар (минг сўм)
Кўрсаткичлар
2019
2020
2021
2022
2023
Ходимларга берилган аванслар
0
76944
0
0
0
Иш ҳақи бўйича қарздорлик
781 820
2 052 176
3 644 329
4 369 899
910 625
Аванснинг иш ҳақига нисбати, %
0,00
3,75
0,00
0,00
0,00
Манба:
“G’alla
-
Alteg” акциядорлик жамияти маълумотлари асосида муаллиф томонидан
шакллантирилган.
Фикримизча, мазкур ташкилотда ҳисобот даврининг охирида ходимларга
берилган аванс маълумотлари келтирилмаган. Акс ҳолда ҳеч бўлмаганда, иш ҳақи ёки
хизмат сафарига оид кичкина сумма бўлса ҳам рақам бўлиши керак эди.
19-
сонли бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига кўра, ташкилот
ишланмаган вақт учун тўланадиган ҳақ шаклидаги ходимлар олдидаги қисқа муддатли
мажбуриятлар
бўйича кутилаётган сарфларни қуйидаги ҳолларда тан олиши лозим
(Стандарт, 2024):
-
ходимлар келгусида тўланадиган ишланмаган вақт учун компенсацияларга
уларнинг ҳуқуқини оширадиган хизмат кўрсатганида, ишланмаган вақт учун
жамғарилиб тўланадиган ҳақ ҳолатида.
-
тўланадиган ишламаган вақт содир бўлганида, жамғарилмайдиган ишланмаган
вақт учун тўланадиган ҳақ ҳолатида.
Ташкилот турли сабабларга кўра, жумладан меҳнат таътиллари, касаллик ва қисқа
муддатдаги меҳнатга лаёқатсизлик бўйича таътил, декрет таътили, суд маслаҳатчиси
www.sci-p.uz
III SON. 2025
191
вазифасини ўташ ёки ҳарбий хизматни ўташ таътили туфайли ходимларга ишланмаган
вақт учун ҳақ тўлайди.
Ходимлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларга узоқ муддат ишлаганлиги
учун таътиллар учун тўловлар, масалан узоқ муддатли хизмат учун қўшимча таътил ёки
ижодий таътил, юбилейга бериладиган мукофотлар ёки бошқа узоқ муддатли хизмат
учун ҳақлар, меҳнат лаёқатини йўқотганлиги учун узоқ муддатли нафақаларни
киритиш мумкин.
Бундан ташқари ходимлар олдидаги бошқа мажбуриятлар ҳам борки, уларни ҳам
муддатига, пайдо бўлиш ва сўндириш даврига кўра, юқоридаги икки гуруҳдан бирига
киритиш мумкин. Мисол учун, пенсия тўловлари, пенсияга чиқиш бўйича бир марталик
тўловлар, меҳнат фаолиятидан кейинги ҳаёт суғуртаси ва меҳнат фаолиятидан кейинги
тиббий хизматлар учун тўловлар.
Ходимлар олдидаги мажбуриятлар ходимларга ёки уларнинг қарамоғидагиларга
ёки бенефициарларга тақдим этиладиган ҳамда бевосита ходимларга, уларнинг турмуш
ўртоқларига, фарзандларига ёки бошқа қарамоғидагиларига ёки бошқаларга, масалан
суғурта компанияларига
тўланадиган тўловлар (ёки шартли товарлар ёки хизматлар
билан таъминлаш) орқали ҳисоб
-
китоб қилиниши мумкин бўлган ходимлар олдидаги
мажбуриятларни ўз ичига олади.
Ўрганишлардан кўрдикки, ходимлар билан ҳисоблашишлар ҳисобига қаратилган
бўлсада, 19
-
сонли бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартини номлашдан бошлаб,
ундаги айрим тушунчаларга берилган таърифлар ҳам стандартнинг ва ҳисоб
юритишнинг моҳиятига мос келмайди. Чунки, стандартга кўра, корхона ходимларнинг
даромадлари ҳисобини юритишни эмас, ходимлар олдидаги мажбуриятларни тан олиш,
баҳолаш ва ҳисобини юритиш керак.
Шундай экан, бизнинг фикримизча, “ходимлар олдидаги мажбурият
-
бу ходимлар
кўрсатган хизмати эвазига ёки бошқа сабабларга кўра ташкилот томонидан тақдим
этиладиган товонларнинг барча шаклларидир” дея таъриф берилиши мақсадга
мувофиқ.
Бир вақтнинг ўзида ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари эмас, ходимлар
олдидаги қисқа муддатли мажбуриятлар
-
бу йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн
икки ойдан олдин тўлиқ ҳисоб
-
китоб қилиниши кутилаётган ходимлар олдидаги
мажбуриятлардир.
Ходимлар олдидаги мажбуриятлар
1-
гуруҳ
Ходимлар олдидаги қисқа муддатли
мажбуриятлар
2-
гуруҳ
Ходимлар олдидаги узоқ муддатли
мажбуриятлар
Ходимлар олдидаги меҳнат фаолиятидан кейинги мажбуриятлар
-
бу
меҳнат фаолияти якунлангандан сўнг ходимларга тўланадиган
тўловлар
Ходимлар олдидаги қисқа
муддатли
мажбуриятлар
-
бу йиллик ҳисобот даври
охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин тўлиқ
ҳисоб
-
китоб
қилиниши
кутилаётган
ходимлар олдидаги мажбуриятлардир
Ходимлар
олдидаги
узоқ
муддатли
мажбуриятлар
-
бу йиллик ҳисобот даври
охиридан сўнг ўн икки ойдан сўнг тўлиқ ҳисоб
-
китоб
қилиниши
кутилаётган
ходимлар
олдидаги мажбуриятлардир.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
192
Ходимлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар
-
бу йиллик ҳисобот даври
охиридан сўнг ўн икки ойдан сўнг тўлиқ ҳисоб
-
китоб қилиниши кутилаётган ходимлар
олдидаги мажбуриятлардир.
Ходимлар олдидаги меҳнат фаолиятидан кейинги мажбуриятлар муддатига кўра,
узоқ ёки қисқа муддатли бўлиши мумкин (1
-
расм).
Ходимлар меҳнат фаолиятидан кейинги мажбуриятлар
-
бу меҳнат фаолияти
якунлангандан сўнг ходимларга тўланадиган мажбуриятлардир.
Хулоса ва таклифлар.
Бизнинг фикримизча, “ходимлар олдидаги мажбурият
-
бу ходимлар кўрсатган
хизмати эвазига ёки бошқа сабабларга кўра ташкилот томонидан тақдим этиладиган
товонларнинг барча шаклларидир” дея таъриф берилиши мақсадга мувофиқ. Ходимлар
олдидаги мажбуриятларни муддатига кўра, "Ходимлар олдидаги қисқа муддатли
мажбуриятлар” ҳамда "Ходимлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар” бўлиш
орқали ҳисобини юритиш мақсадга мувофиқ.
Ходимларга берилган бўнаклар счётида иш ҳақи бўйича ҳамда умумхўжалик
эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозларни нақд пулга, шунингдек,
корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда сотиб олиш учун берилган бўнаклар
акс эттирилади. Товар
-
моддий захираларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли
тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади. Бизнинг фикримизча, 4200
-
счётда
фақат иш ҳақига оид аванс ҳисобини қолдирган ҳолда, иш ҳақида ташқари авансларни
бошқа счётга ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.
Биз томонимиздан берилган таклифларнинг жорий қилиниши ходимлар билан
ҳисоблашишларга оид ҳужжатларнинг мазмунан ва моҳиятан тўлиқ бўлишига хизмат
қилиб, ходимлар билан ҳисоблашишларга оид ҳисоб ахборотини тўлиқ ва ишончли
бўлишини таъминлайди.
Литература/Reference:
Кипецкая В.В (2019).
Бухгалтерский учет командировочных расходов
.
Международный научный журнал «ВЕСТНИК НАУКИ» № 9 (18) Т.4.
19-
сонли “Ходимларнинг даромадлари” номли бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандарт, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 61
-
сон
буйруғига 9
-
илова
https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ish-haqi-uz/
(Кирилган сана: 20.01.2024)
https://www.fd.ru/articles/162259-fond-oplaty-truda-ponyatie-struktura
(Кирилган
сана: 23.01.2024)
Алексеева
Г.И (2015).
Служебная командировка: бухгалтерский учет гарантий,
предусмотренных трудовым законодательством. Все для бухгалтера
. 2 (282).
Маслова Т.С (2012).
Бухгалтерский учет командировочных расходов в казенных и
бюджетных учреждениях
.
БУхгалтерский учет в бюджетных и некоммерческих
организациях
. 14 (302).
Солдатова Л
.
И
(2014).
Совершенствование документооборота при оформлении
командировки
.
Интернет
-
журнал «НАУКОВЕДЕНИЕ»
http://naukovedenie.ru
Выпуск 6 (25),
ноябрь –
декабрь.
publishing@naukovedenie.ru
