КОРХОНА ҚИЙМАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР

Annotasiya

Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб  уларнинг корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган. Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш, инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
664-671
0

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Уралов , А. (2025). КОРХОНА ҚИЙМАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР. Ilgʻor Iqtisodiyot Va Pedagogik Texnologiyalar, 2(3), 664–671. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/124080
0
Iqtibos
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб  уларнинг корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган. Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш, инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

664


КОРХОНА ҚИЙМАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ

ОМИЛЛАР

и.ф.н., доц

.

Уралов Акбарали

Муҳаммад ал

-

Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялар университети

ORCID: 0009-0009-5889-3618

a.uralov@gubkin.uz

Аннотация

.

Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига

таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб уларнинг корхона

қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган.

Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш,

инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий

ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.

Калит сўзлар:

корхона қиймати, корхона қийматини бошқариш тизими, тизим

самарадорлиги, ишлаб чиқариш, инвестиция, инновация, молиявий ресурслар, моддий

ресурслар, кадрларни бошқариш, макроиқтисодий ва микроиқтисодий омиллар.


ФАКТОРЫ, ОПРЕДЕЛЯЮЩИЕ ЭФФЕКТИВНОСТЬ СИСТЕМЫ УПРАВЛЕНИЯ

СТОИМОСТЬЮ ПРЕДПРИЯТИЯ

к.э.н., доц

.

Уралов Акбарали

Ташкентский университет информационных технологий

имени Мухаммада аль

-

Хорезми

Аннотация

.

В статье рассмотрены внутренние и внешние факторы, влияющие на

эффективность системы управления стоимостью предприятия, подробно раскрыты роль и

значение данных факторов в процессе управления стоимостью предприятия. Обоснованы
важняя роль в системе управления стоимостью предприятия эффективность управления

производственными, инвестиционными и инновационными процессами на предприятии,
управления имеющимися на предприятии финансовыми и материальными, а также

человеческими ресурсами.

Ключевые слова:

стоимость предприятия,

система управления стоимостью

предприятия, эффективность системы, производство,

инвестиция, инновация, финансовые

ресурсы, материальные ресурсы, управление кадрами макроэкономические и

микроэкономические факторы.

UOʻK:

316.614.6

664-671


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

665

FACTORS DETERMINING THE EFFECTIVENESS OF THE ENTERPRISE VALUE

MANAGEMENT SYSTEM

PhD, assoc. prof.

Uralov Akbarali

Tashkent University of Information Technologies

named after Muhammad Al-Khwarizmi

Abstract.

The article examines internal and external factors that influence the efficiency of

the enterprise value management system, and details the role and significance of these factors in
the enterprise value management process. The important role of the efficiency of managing

production, investment and innovation processes at the enterprise, managing the financial and

material resources available at the enterprise, as well as human resources, in the enterprise value

management system is substantiated.

Keywords:

enterprise value, enterprise value management system, system efficiency,

production, investment, innovation, financial resources, material resources, personnel

management, macroeconomic and microeconomic factors.

Кириш.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларнинг йўналишларидан бири

мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш, таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш –

мамлакат иқтисодиётини хомашё йўналишидан рақобатбардош пировард

маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиётга ўтиш, мамлакатнинг
иқтисодий мустақиллигини таъминлашдир. Янги Ўзбекистон Республикасини

ривожлантириш стратегиясида нодавлат секторининг иқтисодиётдаги улушини 85

фоизга етказиш, устав фондида давлат мулки бўлган 2,3 мингта корхона сонини 6

баробарга қисқартириш кўзда тутилган

(

Фармон, 2023

).

Мамлакатимиз ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган янгиланган режага мувофиқ,

жорий йилда нефт

-

газ, кимё, энергетика, транспорт ва банк саноатининг 18 та йирик

корхонаси акциялари пакетларини халқаро бозорда очиқ кимошди савдолари орқали,

2024-2025-

йилларда бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш акцияларини оммавий

жойлаштириш режалаштирилган

(Қарор, 2024). Бундан ташқари, Ўзбекистон

Республикаси ҳукумати томонидан давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга

тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни савдога чиқариш

(Фармон,

2024),

нуфузли халқаро профессионал маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда давлат

иштирокидаги 29 та йирик корхона акциялари пакетларини очиқ кимошди савдосига

қўйиш, шунингдек, халқаро ва ички фонд бозорларида давлат иштирокидаги 12 та

йирик корхона акциялари пакетларини бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) оммавий
жойлаштиришни оʻтказиш режалаштирилган

(

Қарор, 2024

).

Ривожланган бозор иқтисодиётига жадал ўтиш, иқтисодиётни янада

эркинлаштириш, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар акцияларининг катта

қисмини фонд биржалари орқали сотиш, давлат мулкини кенг хусусийлаштириш ва

корхоналар мулкдорлари синфининг вужудга келиши, фонд бозорининг шаклланиши,

суғурта ва тижорат кредитлаш тизимининг такомиллаштирилиши корхоналар
фаолияти самарадорлигини баҳолашда илгари қўлланилган бошқарув моделлари ва

мезонларини янгилашни тақозо этмоқда. Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки,

корхоналар ўз фаолияти самарадорлигини корхонанинг бозор қиймати нуқтаи

назаридан баҳолашга босқичма

-

босқич ўтишлари мақсадга мувофиқ бўлиб, яъни

корхона фаолияти самаврадорлигини баҳолашнинг асосий мезони сифатида унинг

бозор қийматининг ошиши деб эътироф этилади.

Қийматни ўстириш тамойилларига асосланган компанияни бошқариш ёндашуви

қиймат яратишнинг асосий манбаларига таъсир ўтказиш мақсадида стратегик ва


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

666

операцион қарорларларни амалга ошириш борасида ҳатти

-

ҳаракатларни жамлаш

бўйича комплекс жараён ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, қийматни ўстириш

йўналтирилган бошқарув молиявий, ташкилий, номоддий ва маркетинг активларини

инобатга олган моддий ва номоддий қийматни яратиш омилларини ҳисобга олишни ўз

ичига олади.

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, компаниянинг

узоқ муддатли ва барқарор фаровонлигини таъминлайдиган самарали мақсад унинг

мулкдорлари учун яратилган компания қийматини максимал даражада оширишдир. Ишлаб

чиқариш ва сотиш ҳажмининг ўсишини таъминлаш, ялпи тушумни ошириш,
режалаштирилган соф фойда миқдорини олиш, мижозлар эҳтиёжларини қондириш,

компаниянинг миссиясини амалга ошириш, ходимлар ўртасида корпоратив маданиятни

ривожлантириш каби бошқа муаммоларни ҳал қилиш ушбу асосий мақсадга эришиш

-

компания қийматини ошириш воситасидир. Бинобарин, бизнесни бошқариш узоқ муддатда
ушбу қийматни максимал даражада ошириш мақсадида компания қийматини бошқаришдир

ва бизнесни бошқариш тизимининг асосини бизнес қийматини бошқариш тизими ташкил

этади.

Шундай қилиб, компания раҳбариятининг вазифаси ўз бизнесининг қиймат

салоҳиятини ривожлантиришдан иборат бўлиб, биринчи навбатда унинг фойда олиш

қобилияти, пул оқимлари ва мос келадиган пул оқимидан иборат. Қиймат

салоҳиятининг ошиши инвесторлар эътиборидан четда қолмайди, бу муқаррар

равишда компания қийматининг ошишига ва акциядорларнинг капиталлаштирилган

даромадининг ошишига олиб келади.

Адабиётлар шарҳи.

Компанияларни қийматини бошқариш тизимида корхона қийматини ўстириш,

муаммолари хорижий ҳамда маҳаллий олимлар томонидан изчил равишда ўрганилган.
Кўплаб тадқиқотларда корхоналарнинг бозор, фундаментал, адолатли ҳамда бош

турдаги қийматларини ўстириш пировард натижада давлат, маҳаллий бошқарув

органлари, мулкдорлар учун муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилган.

Корхоналар қийматини бошқариш фундаментал концепцияларидан бири

Дамодаран

(2002)

тадқиқотларида ёритиб берилган. қийматни ошириш асосан

дисконтланган пул оқимларининг кўпайтириш ҳисобига ошириш мумин деб қаралади.

Муаллифнинг фикрича дисконтланган пул оқимларини ошириш тўрт хил услубда

корхона қиймати қўшимча миқдорни яратиш имконини беради:

-

корхоналар тасаруфида мавжуд бўлга активлари томонидан яратиладиган пул

оқимларини ошириш ҳисобига, бу ҳолатда корхоналар асосий ва айланма капиталига

қўшимча инвестиция жалю қилиш эмас балки мавжуд активлар айланиш даражасини
ошириш кўзда тутилади;

-

корхона тасарруфида қолган соф фойда реинвестиция қилиш ёки инвестиция

қилинган капиталдан (инвестиция сифатини ошириш) олинадиган натижани ошириш;

-

корхона қийматини ўсиш суръатларини баланд ҳолатда маълум бир муддатга

ушлаб туриш ҳисобига эришиш;

-

корхона томонидан жалб қилинган капитал қийматини камайтириш ҳисобига,

бунга инвестицияланган капитал операцион рискини камайтириш ёки жалб

қилинаётган ресурсларнинг молиявий шартларини яхшилаш ҳисобига эришиш таклиф

этилади.

Муаллиф фикрича, дисконтланган пул оқимларига асосланган корхоналар

қиймати оширишга таъсир ўтказиш мавжуд пул оқимларига, пул оқимларини ошириб

боришга, пул оқимларни баланд ҳолатда ушлаб туришга ва дисконт ставкасига таъсир

ўтказиш орқали эришилади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

667

Ушбу муаллифлар гуруҳи

(Коупленд ва бошқ., 2005)

агарда дисконтланган пул

оқимлари орқали аниқланган корхона соф активларининг қиймати корхона

акционерлик капитали қийматидан юқори бўлса корхона менежменти томонидан

корхонанинг молиявий стратегиясини аниқлаш бўйича таҳлил ўтказиш мақсадга

мувофиқ деб ҳисоблайдилар. Уранинг фикрича корхонада молиявий қийматни
аниқалаш ва бошқариш бўйича тадқиқотлар дастлабки нуқтаси бўлиб корхона жорий

бозор қийматини аниқлашдан бошланмоғи лозим.

Корхона қийматини бошқаришнинг яна бир йўналиши Уолш

(2014)

томнидан

белгилаб берилган. Муаллиф фикрича корхона қийматини бошқаришда корхона
фаолиятида асосий ҳисобланган учта кўрсаткич ҳисобланган фойда миқдори, айланма

активлар миқдори ва корхона қиймати ўртасида ўзаро мутаносиблик бўлмоғи керак.

Корхона менежерлари ўз фаолиятларида манн шу учта кўрсаткичлар ўртасидаги

мутаносибликни аниқлай олшлари лозим йўқса учликдан бирортаси томонга оқирлик
маркази ўзгарган шароитда корхона фаолиятида жиддий оқибатларга олиб келиши

мумкин деб муаллиф ҳисоблайди. Бу адабиётда корхона менежерларига корҳона

қийматини ўстиришда олдиндан корхона фаолиятининг бошқа томонларини

тавсифловчи кўрсаткичлар (айлоанма активлар ва фойда ўсиш даражаси) Билан ўзаро
мутаносиб бўлган қийматнинг максимал ўсиш даражасини аниқлаб олиш тавсия

этилади.

Маҳаллий олимларимиздан

Эшов

(2020)

ўз тадқиқотларида фундаментал

қийматни аниқлаш, ошириш ва самарали бошқариш ҳамда

молиявий

барқарорлик,

инвестицион

фаоллик

ва

қийматни

максималлаштиришни

таъминловчи

корхона

фундаментал

қийматини

бошқаришнинг

концептуал

усули такомиллаштириш бўйича

изланишлар олиб борган.

Мамлакатимиз олималаридан Хонкелдиева

(2018)

корпоратив тузилмаларда

бошқарув қарорларининг рақобатбардошлик даражаси, ресурслар сиғими, иқтисодий
самарадорлиги ва корхонани молиялаштириш коэффициенти кўрсаткичларини ўзаро

мувофиқлаштиришга асосланган бошқарувнинг сифат даражасини комплекс баҳолаш

алгоритмини таклиф этиб акциядорлик компанияларига инвестицияларни жалб қилиш

механизмини такомиллаштириш, салоҳиятли инвесторлар ишончини орттириш орқали
уларнинг капиталлашув даражасини ўстириш омилларини ўрганган.

Муаллиф Уралов

(2021)

мақоласида жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган

IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ

этилиб, жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари
тажрибаларини ўрганиш асосида миллий компаниялар учун IPO жараёнларига

тайёрагрлик

жараёнида

бошқариш

жараёнларини

такомиллаштириш,

IPO

жараёнларида корхоналар адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали
IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.

Хорижлик олим Ленсолд

(2005)

ўз ишида [] ҳар қандай бошқарув жараёнининг

пировард мақсади бизнес қийматини ошириш эканлигини таъкидлайди. Кўриниб

турибдики, замонавий шароитда компаниянинг қиймати унинг мижозлар базасининг

қиймати ёки унинг мижозларининг ҳаётий қадриятлари қиймати билан узвий

боғлиқдир.

Корхона қийматини бошқариш тизимида корхоналар қийматини ўстириш

масалаларига бағишланган кўплаб тадқиқотлар, илмий изланишлар олиб борилганига

қарамай корхона қийматини бошқариш жараёнлари самарадорлигини таъминловчи

омиллар етарлича ўрганилмаган.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур мақолани тайёрлаш жараёнларида олиб борилган тадқиқотлар мобайнида

тизимли

ёндашув,

иқтисодий

-

статистик,

таққослаш,

омилли

ва

таркибий

таҳлил,


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

668

статистик

гуруҳлаш,

илмий

абстракциялаш,

таҳлил

ва

синтезлаш усулларидан

фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Хўжалик юритувчи субъектлар қийматини бошқариш тизимининг самарадорлиги

ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланади ва турли қуйи тизимларнинг ўзаро

таъсири билан белгиланади. Компания фаолиятининг самарадорлиги ва натижада

компания қийматини бошқариш тизимининг самарадорлиги кўплаб омилларга,

жумладан корхона қийматига таъсир этувчи ички омиллар таъсир даражасига боғлиқ

(1-

расм). Таъкидлаб ўтиш жоизки, келтириб ўтиладиган корхона қийматини бошқариш

тизими самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш иш

бажариш корхоналари учун ёки корхоналарни ташкилий

-

хуқуқий мақоми ҳапр хил

бўлган корхоналар учун бир хил эмас. Корхона қийматини бошқариш тизими
самарадорлигига таъсир этувчи омиллар корхона фаолият юритаётган соҳа, ҳудуд

ҳамда корхона бизнеси хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлши мумкин.

1-

расм. Корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлиги ички омиллари

Корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига ишлаб чиқариш

жараёнини бошқариш самарадорлиги

-

корхона ишлаб чиқариш тузилмасининг

минимал харажатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш учун ресурслардан

максимал даражада фойдаланиш қобилияти бўлиб у ишлаб чиқаришнинг барча
босқичларини оптималлаштиришни, жумладан, режалаштиришдан тортиб то назорат

қилишгача, шу жумладан инсон ресурслари ва ишлаб чиқариш жараёнларини самарали

бошқаришни ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлиги, хусусан,

ишлаб чиқариш воситаларининг иш ҳажмига, улардан фойдаланиш қувватига, ишлаб
чиқариш дастурининг ритмига ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ.

Юқоридаги барча кўрсаткичлар талаб ҳажми ва маҳсулот бозорининг ушбу кундаги

ривожланиш тенденцияларига боғлиқ бўлади.

Корхона

қийматини

бошқариш тизими

самардорлиги

Ишлаб чиқаришни

бошқариш

самарадорлиги

Сифатни

бошқариш

самарадорлиги

Инвестицияларни

бошқариш

самарадорлиги

Ресурсларни

бошқариш

самарадорлиги

Ташкилий

маданият

самарадорлиги

Кадрларни

бошқариш

самарадорлиги

Инновацияларни

бошқариш

самарадорлиги

Молиявий

бошқариш

самарадорлиги


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

669

Сифатни бошқариш

-

бу маҳсулот, хизматлар ёки бажариладиган ишларнинг

белгиланган талаблар ва истеъмолчилар талабларига жавоб беришини таъминлаш,

шунингдек, ушбу хусусиятларни доимий равишда яхшилашга қаратилган бошқарув

фаолияти. У ишлаб чиқариш ёки хизмат ко'рсатишнинг барча босқичларида

режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш ва сифатни яхшилашни ўз ичига олади.
Сифатни бошқариш самарадорлигининг корхона қийматини бошқариш тизими

самарадорлигини таъсинлашда аҳамияти муҳим, чунки сифат бошқариш тизими

маҳсулот, хизмат ёки ишлар сифатини таъминлаб, уларни сотиш ҳажмини ошириш

билан корхонада юқори даражада ялпи тушум таъминлаб, соф пул оқимини ошириб
корхона қийматини ўсишига бевосита таъсир ўтказади.

Молиявий бошқарув самарадорлиги

-

бу компаниянинг ўз мақсадларига эришиш

учун харажатларни оптималлаштириш асосида молиявий ресурсларидан максимал
даражада самарали фойдаланиш қобилиятидир. молиявий бошқарув рентабелликни
ошириш ва рискларни камайтириш учун молиявий жараёнлар, тизимлар ва ресурсларни
оптималлаштиришни ўз ичига олади. Хўжалик юритувчи субъектларни молиявий
бошқариш самарадорлиги ҳам кўп жиҳатдан маркетинг тадқиқотлари натижасида
ҳосил бўлган сотиш ҳажми, молиявий ресурслар қиймати, талаб этиладиган
фойдалилик даражаси ва бошқа кўплаб кўрсаткичларга асосланади. Талаб этиладиган
асосий фаолият рентабеллик кўрсаткичлари прогноз асосида режалаштирилган пул
оқимларининг барқарорлигига боғлиқ, активларнинг рентабеллиги активлардан
фойдаланиш интенсивлиги билан белгиланади, молиявий ресурсларни прогнозлаш
бозор талаби, нархлар, молиявий ресурслар қиймати миқдорига ва харажатлар ҳажмига
асосланади. Амалиётда молиявий бошқарув жараёнларида юқорида қайд этилган
кўрсаткичларда ижобий натижаларга эришиш корхона қийматининг ўсишини
таъминловчи маҳим ички омилдир.

Корхоналарда инвестицияларини бошқариш самарадорлиги корхона қийматини

бошқариш тизими самарадорлигини тавсифловчи муҳим кўрсаткич бўлиб,

инвестицияларнинг белгиланган мақсадларга қай даражада мос келишини ва

кутилаётган иқтисодий самарани баҳолашга, компания қийматининг ўсишини
таъминлашга

имкон

беради.

Инвестицияларни

бошқариш

самарадорлиги

инвестицияларни қайтариш муддатига, соф жорий қиймат ҳажмига, инвестициялар

рентабеллиги даражасига, яъни прогноз қийматлари маркетинг тадқиқотлари

натижасида аниқланадиган хусусиятларга боғлиқ. Тадқиқот давомида олинган
маълумотлар инвестициялар турлари бўйича талабнинг прогноз ҳажмларини, нарх

(қиймати) даражасини, инвестиция лойиҳаси доирасида товарлар ва хизматларни

илгари суриш харажатларини, ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ молиявий
ресурсларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш имконини беради.

Инновацияларни бошқариш самарадорлиги

-

бу компанияда инновацияларни

жорий этиш жараёнининг самарадорлигининг ўзига хос хусусияти бўлиб, у

инновациялар орқали белгиланган мақсадларга эришиш даражаси ва самара бериш

қобилияти билан баҳоланади. Инновациялар самарадорлиги инновациялар

фаолиятнинг турли жиҳатларини, масалан, ишлаб чиқариш, бошқарув, маҳсулот сифати
ёки ижтимоий шароитларни солиштириш мумкин бўлган ёки пастроқ харажатлар

билан қанчалик муваффақиятли яхшилашини кўрсатади. Инновацияларни бошқариш

самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, рақобатбардошликни ошириш ва

компания қийматининг ўсишида намоён бўлади. Бинобарин, тез ўзагрувчан муҳитда
инновацияларни

жорий

этмасдан,

уларни

бошқариш

самарадорлигини

таъминламасдан корхона қийматини ошириш мумкин эмас.

Ходимларни бошқариш самарадорлиги

-

бу ходимларни танлаш, жалб қилиш,

ўқитиш, жой

-

жойига қўйиш, ривожлантириш ва рағбатлантириш, шунингдек компания


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

670

жамоасида ижобий ички муҳитни яратиш ва сақлаш бўйича фаолият самарадорлигини
тавсифловчи кўрсаткич ҳисобланади. У бир қатор кўрсаткичлар, жумладан меҳнат

унумдорлиги, ходимлар қўнимсизлиги, ходимларнинг қониқиш даражаси ва ташкилот

мақсадларига эришишга таъсир қилувчи бошқа омиллар орқали баҳоланади.

Ходимларни бошқариш жараёнида мувозанатли меҳнат жамоасини шакллантириш
юқори даражада меҳнат унумдорлигига эришиш, даромад, соф фойда миқдорининг

ошишига олиб келиб пировард натижада корхона қийматини ўсишига

олиб келади.

Корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ҳамда

ходимларни бошқариш жараёнига билвосита боғлиқ бўлган яна бир муҳим
самарадорлик кўрсаткичи –

корхонада шакллантирилган ташкилий маданият

самарадорлиги ҳисобланади. Корхона менежменти томонидан корхонада йиллар

давомида мазкур корхонага хос бўлган иш юритишнинг ва менежмент билан ходимлар,

ўзаро ходимлар, ҳамда жамоа билан мижозлар ўртасида, кўп ҳолларда қоғозда акс
эттирилмаган, тартиб қоидаларини белгилаб берувчи самарали ташкилий маданият

шакллантирилганлигини корхона қийматини ўсиб боришини таъминловчи омил деб
қараш мумкин.

.

Корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигини белгилаб берувчи ички

омиллардан яна бири корхона ихтиёрида мавжуд бўлган моддий ресурсларга оқилона

ёндашган ҳолда уларни оптимал ва самарали бошқариш бўлиб бу маҳсулот ёки хизмат

бирлигига мос келадиган моддий харажатларни камайтриш, корхона якуний молиявий

кўрсаткичларини яхшилаш билан биргаликда корхона қийматини ўсишига замин
яратади.

Мазкур мақола доирасида корхона қийматини бошқариш самарадорлигига таъсир

этувчи ташқи омилларга бирмунча тўхталиб ўтсак. Ушбу омилларни макроиқтисодий
ва микроиқтисодий омилларга тавсифлаш мақсадга мувофиқ.

Макроиқтисодий омилларга мамлакатда шаклланган умумий иқтисодий вазият,

инфляция ва миллий валютанинг барқарорлик даражаси, мамлакатда ушбу кунда қабул
қилинган қайта молиялаштириш фоиз ставкалари, валюта курсларининг барқарор
даражада бўлиши ва ҳукумат томонидан қабул килинган корхона бизнеси соҳасига оид
қарорларнинг ўзгаришсиз сақланиб туриши киради.

Микроиқтисодий омиллар бўлиб корхона бизнес юритаётган иқтисодиёт

соҳасининг ривожланиш даражаси, корхона фаолият юритаётган ҳудуднинг иқтисодий

-

ижтимоий ривожланиш даражаси, иқтисодиёт соҳасида соғлом рақобат муҳити
яратилганлиги, ресурслар ва технологиялардан фойдаланишда ҳамма учун бир хил
барақарор имконият мавжудлиги, соҳада корхоналар фаолиятини тартибга солувчи
барқарор қонуний

-

меъёрий муҳит шакллантирилганлиги ҳисобланади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида қайд этилган корхона қийматини бошқариш

тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг таъсир

даражасини миқдорий кўрсаткичини аниқлаш бирмунча мураккаб жараён ҳисобланади.

Бизнинг фикримизча, тадқиқотлар давомида айрим омиллар таъсир этиш даражасини

эконометрик усуллар ёрдамида айрим омиллар таъсир даражасини бош усуллардар
фойдаланилган ҳолда баҳолаш ўринли бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

Мазкур мақолада компанияларни қийматини бошқариш тизимида корхона

қийматини ўстириш борасида хорижий ҳамда маҳаллий олимлар томонидан олиб

борилган илмий изланишлар ўрганилиб корхона қийматини бошқариш тизими

самарадорлигига таъсир этувчи омиллар тавсифланиб уларнинг корхонани бошқариш,

корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб
берилди. Корхона қиймати бошқариш тизими самарадорлиги ички ва ташқи омиллар


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

671

таъсирида шаклланиб унда корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш,
инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий

ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари

корхона қийматини самарали бошқариш корхона фаолият юритаётган макроиқтиосдий

ҳамда микроиқтисодий омиллар таъсир даражасига ҳам боғлиқ.

Фикримизча, корхона менежменти томонидан корхона қийматини бошқариш

тизимига таъсир этувчи омилларни батафсил ўрганилиши, корхонани бошқариш

жараёнида мазкур омилларни инобатга олиниши, таъсир этиш даражаси баҳоланиши

ҳамда уларнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида чора

-

тадбирлар

қўлланилиши корхона қийматини ошириш имконини беради.

Адабиётлар/Литература

/References:

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь ПФ

-

158 сон ““Ўзбекистон

-

2030” стратегияси тўғрисида” Фармони

.

Қарор

(2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март ПҚ

-109-

сон

“”Ўзбекистон

-

2030”

стратегиясида

белгиланган

асосий

йўналишлар

бўйича

ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора

-

тадбирлари тўғрисида”

қарори

.

Фармон (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 апрель ПФ

-70-

сон “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” Фармони

.

Қарор

(2025) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрель ПҚ

-145-

сон “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш
тўғрисида” Қарори

.

Damodaran A. (2002) Investment Valiuation. New York: John Wiley&Sons, Inc.

Коупленд Т., Коллер Т., Муррин Ж.

(2005)

Стоимость компаний: оценка и управление.

М.: Олимп

-

бизнес, –

576 с.

Уолш Киран.

(2014)

Ключевые показатели менеджмента. –

М.: Дело. –

357с.

Эшов

М.П.

(2020)

Корхонанинг

фундаментал

қийматини

бошқариш

методологиясини такомиллаштириш. Иқтисодиѐт фанлари доктори (DSc)

диссертацияси автореферати. –

Т.

-

66 б.

Хонкелдиева

Г.Ш.

(2018)

Иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

корпорацияларни бошқаришнинг илмий

-

методологик асослари. Иқтисодиѐт фанлари

доктори (DSc) диссертацияси автореферати. –

Т.:

-

71 б.

Uralov A.B. (2021) Issue of enterprise

s value and its increase before IPO. Improvement

measures in the Republic of Uzbekistan/ Frontline Marketing, Management and Economics

Journal 1(8): 15-26, December. DOI: https://doi.org/10.37547/marketing-fmmej-01-08-03 ISSN-

2752-700X.

Ленсколд Дж.

(2005)

Рентабельность инвестиций в Маркетинг. СПб.: Питер. –

272 с.

Bibliografik manbalar

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь ПФ-158 сон ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида” Фармони.

Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март ПҚ-109-сон “”Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида” қарори.

Фармон (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 апрель ПФ-70-сон “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” Фармони.

Қарор (2025) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрель ПҚ-145-сон “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида” Қарори.

Damodaran A. (2002) Investment Valiuation. New York: John Wiley&Sons, Inc.

Коупленд Т., Коллер Т., Муррин Ж. (2005) Стоимость компаний: оценка и управление. М.: Олимп-бизнес, – 576 с.

Уолш Киран. (2014) Ключевые показатели менеджмента. – М.: Дело. – 357с.

Эшов М.П. (2020) Корхонанинг фундаментал қийматини бошқариш методологиясини такомиллаштириш. Иқтисодиѐт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. – Т. - 66 б.

Хонкелдиева Г.Ш. (2018) Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни бошқаришнинг илмий-методологик асослари. Иқтисодиѐт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. – Т.: - 71 б.

Uralov A.B. (2021) Issue of enterprise’s value and its increase before IPO. Improvement measures in the Republic of Uzbekistan/ Frontline Marketing, Management and Economics Journal 1(8): 15-26, December. DOI: https://doi.org/10.37547/marketing-fmmej-01-08-03 ISSN- 2752-700X.

Ленсколд Дж. (2005) Рентабельность инвестиций в Маркетинг. СПб.: Питер. – 272 с.