Текст научной работы на тему «Методика использования подвижных игр в формировании двигательных навыков и умений у дошкольников»

CC BY f
87-93
12
11
Поделиться
Нуриддинова, М. (2020). Текст научной работы на тему «Методика использования подвижных игр в формировании двигательных навыков и умений у дошкольников». in Library, 20(4), 87–93. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/14025
Муяссар Нуриддинова, Узбекский государственный университет физической культуры и спорта

Независимый научный сотрудник кафедры «Национальные виды спорта, теории игр и результативности», эксперт в области народного образования

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещаются методические рекомендации по организации проведения подвижных игр с детьми дошкольного возраста в процессе занятий физического воспитания.


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

Нуриддинова Муяссар Муҳиддиновна,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт 

университети “Миллий спорт турлари, ўйинлари 

назарияси ва услубияти” кафедраси мустақил 

изланувчиси, Халқ таълими аълочиси 

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА

ҲАРАКАТ КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШДА ҲАРАКАТЛИ

ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ

УДК:796:338.28:078 (1-4)

НУРИДДИНОВА М.М. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ҲАРАКАТ КЎНИКМА

ВА МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ

Мақолада  мактабгача  ёшдаги  болаларда  ҳаракатли  ўйинларни  ўтказиш  методикаси  ҳамда 

жисмоний тарбия машғулотида қўлланиладиган ҳаракатли ўйинлар мазмуни ёритилган. 

Таянч  сўз  ва  тушунчалар:  мактабгача  ёш  даври,  боланинг  жисмоний  ривожланиши, 

ҳаракатланиш тартиби, кўникма ва малакалар, ҳаракатли ўйин.

НУРИДДИНОВА М.М. МЕТОДИКА ФОРМИРОВАНИЯ ДВИГАТЕЛЬНЫХ УМЕНИЙ

И НАВЫКОВ У ДЕТЕЙ ДОШКОЛЬНОГО ВОЗРАСТА С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ

ПОДВИЖНЫХ ИГР

В статье освещаются методические рекомендации по организации проведения подвижных 

игр с детьми дошкольного возраста в процессе занятий физического воспитания. 

Ключевые слова: период дошкольного возраста, физическое развитие ребенка, двигатель-

ный режим, умения и навыки, подвижные игры.

NURIDDINOVA M.M. METHODS OF USING MOTIONAL GAMES FOR PRESCHOOLERS IN

ORDER TO DEVELOP MOVEMENT ABILITIES AND SKILLS

The mobility games the methodology of conducting mobility games among pre-school children 

and the content of the mobility games implementation in the physical trainings are highlighted in 

this article.

Key words and concepts: Preschool age, physical development of the child, motor mode, practice 

and skills, motional games.

87

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

Кириш.

Мактабгача  тарбия  таълим  тизимининг 

бирламчи  ва  энг  муҳим  бўғини  ҳисобланади. 

Соғлом  генофондни,  етук  кадрларни  тар-

биялаш,  аввало,  шу  тизимдан  бошланади. 

Бироқ  шу  пайтгача  бу  тизим  ривожланиш-

дан  ортда  қолган  эди.  Охирги  20  йил  даво-

мида  давлат  тасарруфидаги  мактабгача  таъ-

лим  муассасалари  сони  45  фоизга  камайган. 

Оқибатда  мактабгача  ёшдаги  болаларнинг 

33  фоизини  боғчалар  билан  қамраб  олинган, 

холос.  Бу  кўрсаткич  Данияда  99  фоиз,  Япо-

нияда  97  фоиз,  Жанубий  Кореяда  95  фоизни 

ташкил  этади.  Мактабгача  таълим  муассаса-

ларида болаларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, 

нутқий,  математик,  физико-психологик,  жис-

моний  ва  ижодий  ривожлантириш  бўйича 

таълим дастурлари жорий этилмаган. Умуман, 

боғчалар “Ота-она ишда бўлган вақтда болага 

қараб турадиган муассаса”га айланиб қолган

1

.

Ўзбекистон  Республикаси  бола  қамрови 

бугунги  кун  ҳолатига  39  фоиздан  ошганлиги, 

5-7  ёшдаги  болаларни  мактабгача  тайёрлаш 

ишлари  сифатли  кечаётганлиги  ҳам,  мамла-

катимизда  мактабгача  таълим  ривожланиб 

бораётганлигидан  дарак  беради.  Республи-

када  бугун  7140  дан  ортиқ  давлат  ва  нодав-

лат мактабгача таълим муассасалари фаолият 

юритиб,  уларда  2  699  499  нафар  мактабгача 

ёшдаги болалар тарбияланмоқда

2

.

Маълумки,  боланинг  ривожланиши  ва 

ўсиши  узлуксиз  давом  этадиган  жараён-

дир.  Бу  даврда  унинг  шахс  сифатида  шаклла-

ниши,  илк  бор  атрофни  ҳодиса  ва  буюмлар 

орқали  англаб,  ундан  ўзича  маъно  топишга 

интилиши,  қизиқиш  ва  ҳиссиётлари  ривож-

ланишини  кузатамиз.  Болалар  жисмоний 

тарбиясини  тўғри  ташкил  этиш,  кичкинтой-

нинг  илк  ёшдан  соғлиғини  мустаҳкамлаш 

ва  ҳар  томонлама  уйғун  ривожлантириш 

давр  талаби  ҳисобланади.  Боланинг  жисмо-

1

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзи-

ёев  раислигида  2017  йили  19  декабрь  куни  мактабгача 

таълим  тизимида  амалга  оширилаётган  ислоҳотларни 

таҳлил  қилиш  ва  истиқболдаги  вазифаларни  белгилаб 

олишга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маъ-

руза. – http://kun.uz/uz/93807807 

2

  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2019  йил 

8  майдаги  “Ўзбекистон  Республикаси  мактабгача  таъ-

лим  тизимини  2030  йилларгача  ривожлантириш  кон-

цепциясини  тасдиқлаш  тўғрисида»ги  ПҚ-4312-сонли 

қарорининг 1-3 иловалари. Lex.uz/docs/4327235

ний  ривожланиши  қонуниятлари  ва  унинг 

илк  ҳаракатларига  имкон  яратиш,  таълим-

тарбиявий  жараённинг  мазмуни  ва  методла-

рини ишлаб чиқишга илмий ёндашиш, жисмо-

ний  ҳаракатланишнинг  зарур  кўникмаларини 

тарбиялаш;  турли  машғулотларда  ва  ўйин 

фаолиятида  мустақил  фикрлашга,  жисмоний 

тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини тар-

биялашга  оид  муҳим  масалаларни  ҳал  этади. 

Ҳaётнинг  ҳар  бир  дaври,  ривожланиш  хусу-

сиятлари  ва  эҳтиёжларига  кўра  ўзига  хос 

босқичларга  эга.  Боланинг  ўсиб,  улғайишида 

жисмоний  фаоллик,  асосий  ҳаракатлар  тар-

тиби  муҳим  ҳисобланиб,  айнан  шу  жараён-

лар тўғри, ҳаракатли ўйинлар орқали тизимли 

равишда  ташкиллаштирилса,  бола  шахсининг 

уйғун ҳолда ривожланишига хизмат қилади. 

Мавзунинг

долзарблиги.

Мавжуд 

илмий  тадқиқотлар  ҳамда  ўқув-методик 

қўлланмаларни  кузатиб,  шуни  гувоҳи  бўлиш 

мумкинки,  Мактабгача  ёшдаги  болаларда 

жисмоний  кўникма  ва  малакаларни  ривож-

лантиришда  ҳаракатли  ўйинлардан  фойда-

ланиш  методикаси  мамлакатимизда  алоҳида 

тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.

Ҳaётнинг ҳар бир дaври, ривожланиш хусу-

сиятлари  ва  эҳтиёжларига  кўра,  ўзига  хос 

босқичларга  эга.  Боланинг  ўсиб,  улғайишида 

жисмоний  фаоллик,  асосий  ҳаракатлар  тар-

тиби  муҳим  ҳисобланиб,  айнан  шу  жараён-

лар тўғри, ҳаракатли ўйинлар орқали тизимли 

равишда  ташкил  этилиб,  татбиқ  этилса  бола 

шахсини нафақат жисмоний тараққий этишига 

балки ҳар томонлама уйғун ривожлантиришга 

хизмат қилади.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.

Республикамизда ҳаракатли ўйинлар бора-

сида  қатор  илмий  ишлар  амалга  оширилган. 

Жумладан,  Т.С.Усмонхўжаев,  Ф.А.Керимов, 

Х.А.Мейлиев,  О.А.Сафаров,  Ш.А.Пулатов, 

А.А.Пулатов,  А.А.Расулев,  Д.Ж.Шарипова, 

Г.Ж.Туленова,  М.И.Машарипова,  Ғ.А.Салимов, 

С.С.Тажибоев,  Р.А.Йўлдошева  тадқиқотларида 

мактаб  ёшидаги  болаларни  ҳаракатли 

ўйинлар  орқали  тарбиялаш  муаммосининг 

турли жиҳатларига эътибор қаратилган бўлиб, 

ушбу  илмий  адабиётларнинг  таҳлилий  ўрни 

тадқиқот ишида беқиёсдир. Шунингдек, хори-

жий  мутахассислардан  Д.В.Менджерицкая, 

М.А.Вавилова,  Н.Т.Лебедева,  А.В.Кенеман, 

Д.В.Хухлаева,  М.Ф.  Литвинова,  В.Г.Фролов, 

88

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

Г.П.  Юрко,  Л.И.Пензуллаева,  A.А.Aкиевa, 

Г.O.Oсокина,  Я.A.Aндреев,  Б.Б.  Чумаков, 

А.К.Бондаренко,  А.И.Матусик,  G.L.Landret; 

S.L.Crogh

1

  каби  олимлар  ҳам  бу  соҳанинг 

кенг  ёйилиши  ва  ривожланишига  ўз  таъси-

рини  кўрсатган.  Мавжуд  илмий  тадқиқотлар 

ҳамда  ўқув-методик  қўлланмаларни  куза-

тиб,  шуни  гувоҳи  бўлиш  мумкинки,  Мактаб-

гача  ёшдаги  болаларда  жисмоний  кўникма 

ва  малакаларни  ривожлантиришда  ҳаракатли 

ўйинлардан  фойдаланиш  алоҳида  тадқиқот 

объекти сифатида ўрганилмаган.

Тадқиқот

объекти

ва

предмети.

Тадқиқотнинг  объекти  сифатида  Тошкент 

шаҳар  Олмазор  туманидаги  551-сонли  мак-

табгача  таълим  ташкилотининг  3  ёшдан  7 

ёшгача  бўлган  тарбияланувчилари  ҳар  бир 

гуруҳ  кесимида  24  нафардан,  жами  96  нафар 

иштирокчиларнинг  жисмоний  ривожланган-

лик кўрсаткичлари (меъёрий машқлар) танлаб 

олинди. 

Мақсад ва вазифалари.

  Тадқиқотнинг 

мақсади  мактабгача  ёшдаги  болаларда  жис-

моний  кўникма  ва  малакаларни  ривожлан-

тиришда  ҳаракатли  ўйинларни  қўллаш  мето-

дикасини  ишлаб  чиқишдан  иборат.

Ушбу 

мақсадга  кўра  қуйидаги  вазифалар  танлаб 

олинди:

●  мактабгача  ёшдаги  болаларни  ёш 

кесимида 

жисмоний 

ривожланганлик 

кўрсаткичларини  аниқлаш  ва  жисмоний 

ҳаракатларни бажариш кўникма ва малакала-

рини ошириш бўйича тажриба ўтказиш; 

1

 Усмонхўжаев Т.С. Миллий ва ҳаракатли ўйинлар. - Т.: 

2015.; Усмонхўжаев Т.С. Мактабгача таълим муассасала-

рида жисмоний тарбия. - Т.: 2006; Литвинова М.Ф. Рус-

ские народные подвижные игры. - М.: 1985; Фролов В.Г. 

Юрко  Г.П.  Физкультурные  занятие  на  воздухе  с  детьми 

дошкольного  возраста.  -  М.:  1983;  Усмонхўжаев  Т.С., 

Хўжаев Ф.Ф. Ҳаракатли ўйинлар. - Т.: 1992; Усмонхўжаев 

Т.С. 500 ҳаракатли ўйинлар. - Т.: 2016; Усмонхўжаев Т.С. 

Мелиев  Х.А.  Жисмоний  тарбия.  -  Т.:  2003;  Менджериц-

кая  Д.В.  Воспитателю  о  детской  игре.  -  М.:  1984;  Гла-

зырина  Л.Д.  Физическая  культура  -  дошкольникам.  - 

М.:1999; Лэндрет Г.Л. Игровая терапия: искусство отно-

шений.  -  М.:1998;  Пензуллаева  Л.И.  5-6  ёшли  болалар 

учун жисмоний тарбия, машғулотлари. - Т.: 1992; Кари-

мов  М.К.  Болалар  боғчасида  жисмоний  тарбия.  -  Т.: 

2004;  Йўлдошева  Р.  Ўзбек  халқ  ўйинларининг  тарбия-

вий аҳамияти. - Т.: 1992; Азизова Р. Спорт ва ҳаракатли 

ўйинларни ўқитиш методикаси. - Т.: 2010; Раҳимқулов К. 

Миллий ҳаракатли ўйинлар. - Т.: 2012; Керимов Ф.А. Якка 

кураш  элементларига  эга  бўлган  ҳаракатли  ўйинлар.  - 

Crogh S.L. Educating young children. USA 1996.

●  мактабгача  ёшдаги  болаларда  жисмо-

ний ҳаракатларни бажариш кўникма ва мала-

каларини  ривожлантиришда  қўлланиладиган 

ҳаракатли  ўйинлар  методикасини  ишлаб 

чиқиш; 

●  мактабгача  ёшдаги  болаларда  жис-

моний  ҳаракатларни  бажариш  кўникма  ва 

малакаларини  ривожлантиришда  ҳаракатли 

ўйинлар методикасини амалиётга татбиқ этиш 

юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг

илмий

янгилиги

қуйидагилардан иборат:

–  мактабгача  ёшдаги  болаларни  ёш 

кесимида жисмоний ривожланганлик даража-

лари  (антропометрия,  динометрия,  спироме-

трия, фаол ҳаракатланиш) аниқланди;

–  мактабгача  ёшдаги  болаларни  жисмо-

ний  ривожлантириш  ва  ҳаракатларни  бажа-

риш  кўникма  ва  малакаларини  ошириш 

бўйича дастур ишлаб чиқилди;

–  мактабгача 

ёшдаги 

болаларда 

ҳаракатларни  бажариш  кўникма  ва  малака-

ларини  шакллантиришда  фойдаланилади-

ган ҳаракатли ўйинларни қўллаш бўйича ўқув 

қўлланма яратилди; 

–  мактабгача  ёшдаги  болаларда  жис-

моний  ҳаракатларни  бажариш  кўникма  ва 

малакаларини  ривожлантиришда  ҳаракатли 

ўйинлар методикасини амалиётга татбиқ этиш 

юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқотда қўлланилган усуллар

: адаби-

ётлар таҳлили, педагогик кузатув, антропоме-

трия, математик-статистик методлар.

Тадқиқотни олиб борилиши.

Тадқиқот натижалари ва қиёсий

таҳлили.

Мактабга  тайёрлов  назорат  ва 

тажриба  гуруҳлар  кўрсатган  натижалари-

нинг  педагогик  тажриба  давомида  ўсиши 

назорат  гуруҳида  тажриба  гуруҳидаги 

мос  кўрсаткичларни  ўсишидан  пастлиги 

аниқланди.  Уларга  кўра,  ушбу  мактабга  тай-

ёрлов  назорат  гуруҳида  ўсиш  (10,51%)  сина-

лувчиларнинг  вазнида  ва  (12,37%)  синалув-

чиларни  10  метр  масофага  югуриш  машқни 

бажаришда, энг кам ўсиш (4,85%) турган жой-

ида узунликка сакрашга тааллуқли бўлиб, таж-

риба  гуруҳи  бўйича  ўртача  ўсиш  7,49%  ни 

ташкил қилган.

Тажриба  гуруҳи  синалувчилари  эса  энг 

катта  (20,71%)  (электрон)  сакрағичда  сакраш 

89

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

ва  (7,56%)  150  грамм  қумли  халтачани 

улоқтириш  машқларини  бажаришда,  16,66 

(7,67%)  синалувчиларни  10  метр  масофага 

югуриш  вақтида  кўрсаткичлари  16,44  (8,17%), 

гуруҳ бўйича ўртача 14,3% ўсишга эришилган 

(1-жадвал, 2-диаграмма).

6-7 ёшли мактабга тайёрлов синалувчилар 

гуруҳларининг тажриба гуруҳи натижаларини 

назорат гуруҳига нисбатан устунлиги тажриба 

ва  назорат  гуруҳларидаги  кўрсаткичларнинг 

ўртача  арифметик  қийматларини  педагогик 

тажриба  давомида  ўзгаришини  белгиланган 

эркинлик  даражаси  асосида  Стьюдент  кри-

тик  қийматлари  асосида  статистик  ишончли-

лигини  аниқлашда  ҳам  кузатилди.  Жумла-

дан,  назорат  гуруҳида  синалувчилар  бўйлари 

(t

ст

=2,57),  вазнлар  (t

ст

=2,63)  ва  150  грамм 

қумли  халтачани  улоқтириш  (t

ст

=2,55)  нати-

жалари  педагогик  тажриба  давомида  (р<0,05 

аҳамиятлилик  даражасида)  статистик  ишон-

чли  ўзгарганлиги  аниқланди.  Қолган  учта 

кўрсаткичлар  бўйича  (t

ст

  қийматлари  1,72  ва 

1,85  оралиғида  ўзгаради)  педагогик  тажриба 

давомидаги  ўзгаришлар  статистик  ишонч-

сиз  (р>0,05)  эканлиги  кузатилди.  Шунинг 

билан  бирга,  тажриба  гуруҳи  синалувчилари 

барча  кўрсаткичлар  бўйича  кўрсатган  нати-

жалари  ўртача  арифметик  қийматлари  педа-

гогик  тажриба  давомида  статистик  ишон-

чли: уларни статистик ишончлилиги энг пасти 

(р<0,05  ва  t

ст

=2,65)  синалувчиларни  тур-

ган  жойида  узунликка  сакраш  машқда;  ундан 

1-жадвал. Мактабга тайёрлов гуруҳ (6-7) ёш назорат (анъанавий дастур бўйича) ва тажриба

(такомиллаштирилган «Болажон» дастури бўйича) гуруҳларида педагогик тадқиқот давомида ўзгаришлар

динамикаси (n=24)

Тест-машқлар

гуруҳ

Тажриба боши:

Тажриба охири:

Ўсиш, 

%

t

Р

σ

V, %

σ

V, %

1.

 Синалувчиларнинг тана 

узунлиги (см)

НГ

114,58

9,61

8,39

121,67

9,18

7,54

6,18

2,57

<0,05

ТГ

114,92

780

6,79

123,33

7,52

6,10

7,32

3,81

<0,001

2.

Синалувчиларнинг 

вазни (кг)

НГ

20,86

2,83

13,56

23,05

2,94

12,77

10,51

2,63

<0,05

ТГ

21,83

3,07

14,06

24,53

3,09

12,61

12,37

3,04

<0,01

3.

10 м масофага югуриш 

(сония)

НГ

2,55

0,39

15,46

2,34

0,39

16,54

8,17

1,85

>0,05

ТГ

2,48

0,37

14,85

2,08

0,30

14,16

16,44

4,20

<0,001

4.

Турган жойида узунликка 

сакраш (см) 

НГ

101,42

10,06

9,92

106,33

9,70

9,12

4,85

1,72

>0,05

ТГ

107,75

12,39

11,50

117,92

14,11

11,97

7,49

2,65

<0,05

5.

150 грамм қумли 

халтачани улоқтириш (м)

НГ

4,89

0,50

10,15

5,27

0,52

9,44

7,67

2,55

<0,05

ТГ

5,23

0,82

15,66

6,20

0,79

12,76

18,66

4,20

<0,001

6.

Арқонда сакраш

НГ

14,33

2,15

14,97

15,42

1,93

12,51

7,56

1,84

>0,05

ТГ

14,08

2,31

16,43

17,00

2,70

15,86

20,71

4,02

<0,001

1-диаграмма. 6-7 ёшли мактабга тайёрлов тажриба ва назорат гуруҳлари синалувчилари танланган машқлар

бўйича кўрсатган натижалари учун ҳисобланган Стьюдент критик мезони қийматлари.

90

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

яхшироғи (р<0,01; t

ст

=3,04) синалувчиларнинг 

вазнида  ва  қолганларида  жуда  ишончли  (t

ст

қийматлари 3,81 ва 4,20 оралиғида тебраниб; 

р<0,001) ўзгаришлар кузатилган.

Мактабгача  ёшдаги  тажриба  гуруҳлари 

болаларининг ёш кесимида жисмоний ривож-

ланганлик  кўрсаткичи  (антропометрия)  ва 

танланган  тестлар  бўйича  кўрсатган  натижа-

лари  ўртача  арифметик  қийматлари  педаго-

гик  тажриба  давомида  статистик  ишончли 

ўзгарганлиги  биз  ишлаб  чиққан  ҳамда  таж-

риба  гуруҳида  қўлланган  Такомиллаштирил-

ган  «Болажон»  дастурини  назорат  гуруҳида 

қўлланган  анъанавий  дастурга  нисбатан 

юқори  самарадорлигини  кўрсатди.  Тўртинчи 

бобнинг  4.3-бўлимида  мактабгача  ёшдаги 

катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари болала-

рининг функционал кўрсаткичларини педаго-

гик тажриба давомида ўзгариши берилган.

Хулоса

.  Мактабгача  таълим  муассасала-

рида  тарбиячи  (йўриқчи)  ўйинга  раҳбарлик 

қилиш  чоғида  болаларга  ўйин  мазмуни, 

шарти  ва  қоидаларини  яхши  тушунтириши 

ва  ролларни  тўғри  тақсимлай  олиши  зарур. 

Болаларни ҳаракатли ўйинларни ўйнашга тай-

ёрлашда  уларнинг  соғлигини  мустаҳкамлаш, 

ҳаракат  малакаларини  ошириб,  ривожлан-

тириб  бориш  ҳам  назарда  тутилади.  Ўйинни 

ташкил  этишда  барча  шарт-шароитларни 

ҳисобга олиш ва ўйинга мос жиҳозларни тан-

лаш,  иштирокчилар  сонига  тенг  тақсимлаш 

ҳамда  ўйин  жараёнини  кузатиш  ва  якунида 

тўғри йўналтириши ҳам жуда муҳим. 

Жисмоний 

тарбия 

машғулотида 

қўлланиладиган  ҳаракатли  ўйинлар  асо-

сан,  берилган  асосий  ҳаракат  турини 

мустаҳкамлашга 

қаратилади. 

Масалан, 

отиш  ва  ирғитиш  ҳаракатларини  ўргатиш 

натижасида  йирик  ва  майда  моторикага 

йўналтирилган ҳаракатли ўйин берилса, нати-

жада  болада  машқ  бажариш  баробарида 

юриш,  югуриш,  сакраш,  улоқтириш,  илиб 

олиш,  ирғитиш  малакалари  секин-аста  шак-

лланиб,  ҳаракатли  ўйин  эса  улар  эгалла-

ган  кўникмаларини  мустаҳкамлашда  ёрдам 

беради.

Педагогик  тажриба  давомида  мактабгача 

ёшдаги  кичик  (3-4  ёшли),  ўрта  (4-5  ёшли), 

катта  (5-6  ёшли)  ва  мактабга  тайёрлов  (6-7 

ёшли)  гуруҳлар  тажриба  гуруҳлар  синалувчи 

болаларининг ёш кесимида жисмоний ривож-

ланганлик  кўрсаткичи  (антропометрия)  ва 

тезкор-куч  сифатларини  ўрганиш  учун  тан-

ланган  тестлар  бўйича  кўрсатган  натижа-

лари  ўртача  арифметик  қийматлари  педаго-

гик  тажриба  давомида  мос  ёшлардаги  назо-

рат  гуруҳлари  натижаларига  нисбатан  юқори 

(3-4 ёшли болаларда НГда 6,35%, ТГда 13,35%; 

4-5  ёшлиларда  НГда  6,74%,  ТГда  14,92%; 

5-6  ёшлиларда  НГда  7,22%,  ТГда  14,30%;  6-7 

ёшлиларда НГда 6,96% ва ТГда 13,17%) ва ста-

тистик  ишончли  ўсганлиги  биз  ишлаб  чиққан 

ҳамда  тажриба  гуруҳида  қўлланган  Такомил-

лаштирилган  «Болажон»  дастурини  назорат 

гуруҳида  қўлланган  анъанавий  дастурга  нис-

батан юқори самарадорлигини кўрсатди. 

Хулоса 

қилиб 

айтганда, 

ҳаракатли 

ўйинлардан  ўз  ўрнида  гуруҳларга  ажратиб, 

тарбияланувчининг  ёши  ва  жисмоний  имко-

ниятини  инобатга  олиб,  машғулот  шакли  ва 

мақсадига  кўра,  ташқи  мавсумий  омилларга 

ҳамда  ҳудудий  шароитлардан  фойдаланган 

ҳолда  ташкиллаштириш  мактабгача  ёшдаги 

болаларни  ҳар  томонлама  ривожлантиришда 

муҳим аҳамият касб этади.

Амалий тавсиялар.

Йирик  моторикани  ривожлантиришга 

йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар ва уни таш-

кил этиш тартиби

1. “

Қувлашмачоқ” ўйини.

Ўйиннинг мақсади:

  болаларни  чаққон 

ҳаракат  қилишга  ва  тезлик  билан  югуришга 

ўргатиш.

Керакли жиҳоз ва шароитлар:

хавфсиз, 

текис майдонча. 

Ўйиннинг бориши

:  ўйинчилар  жуфт-жуфт 

бўлиб  қаторга  сафланадилар,  қатор  олдида 

икки  уч  метр  нарида  тутувчи  қилиб  сайлан-

ган  бола  олдинга  қараб  туради.  Тарбиячи 

ишорасидан  кейин  болалар  бири  чап  томон-

дан,  иккинчиси  ўнг  томондан  югурадилар. 

Улар  қатор  олдига  югуриб  чиқадилар  ва  қўл 

ушлашиб  тутувчининг  олдига  туриб  олишга 

ҳаракат қилади. Тутувчи болалар қўл ушлашиб 

олишдан аввал улардан бирини тутиб олишга 

ҳаракат  қилади.  Шериксиз  қолган  бола 

тутувчи бўлади. Агар тутувчи бола ҳеч кимни 

тута  олмаса  яна  бир  марта  ҳаракат  қилади. 

Ўйин  шу  тариқа  давом  этади.  Ўйин  барча 

болалар югуриб чиққандан сўнг тугайди. Шун-

дан кейин янги тутувчи сайланади.

91

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

2

.“Тўсиқдан сакра” ўйини.

Ўйиннинг мақсади:

 болаларни тезлик билан 

сакрашга ва масофани чамалашга ўргатиш.

Керакли жиҳоз ва шароитлар:

сакраш учун 

ажратилган хавфсиз жой.

Ўйиннинг

бориши

: 

иштирокчилар 

ўйинбоши  кўрсатмасига  асосан  мусиқа  садо-

лари  остида  сакрашни  машқ  қиладилар, 

тарбиячи  болаларни  турган  жойида  икки 

оёқлаб  сакрай  олишларини  кузатади.  Сўнг 

“вақт  келди”  деб  ишора  беради.  Иштирок-

чилар  белгиланган  масофадан  тўсиқлардан 

сакраб ўтишлари лозим бўлади. Ўйинни яхши 

сакрай  олган  болалар  якунлаган  бўлади, 

сакрай олмаган болалар билан якка тартибда 

шуғуллантирилади. 

Майда  моторикани  ривожлантиришга 

йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар ва уни таш-

кил этиш тартиби

1

.

“Учинчиси ортиқча” ўйини.

Ўйиннинг мақсади:

  болаларни  ҳамжиҳат 

бўлиб ўйнашга ва тез фикрлашга ўргатиш.

Керакли жиҳоз ва шароитлар:

 майдонча ва 

буюмлар, расмлар солинган қути.

Ўйиннинг бориши:

  болалар  учун  алоҳида 

қутилар  тайёрланади.  Тарбиячи  томонидан 

қутиларни  бир  вақтда  очишга  ишора  бери-

лади.  Болалар  жуфтликда  ушбу  қутиларни 

очиб кўриб, ундаги бир-бирига мувофиқ кела-

диган буюмларни ушлаб кўрадилар, буюмлар 

орасидан ортиқчасини ажратиш керак бўлади. 

Сўнг  тарбиячи  болалардан  қайси  буюм  нима 

учун ортиқчалигини сўрайди. Ўйин шу тариқа 

давом якунланади.

2

.

“Кимда?” ўйини

Ўйиннинг мақсади: б

олаларни  хотирасини 

ривожлантириш.

Керакли жиҳоз ва шароитлар:

  турли 

ҳажмдаги ўйинчоқлар, ўйинчи кўзини боғлаш 

учун рўмол.

Ўйиннинг бориши

:  майдон  ўртасида  ерга 

бир  қанча  предметлар,  ўйинчоқлар  қўйилган 

бўлиб,  доира  бўлиб  туриб  олган  болалар 

диққат  билан  предметларни  кўриб  олади-

лар ва 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 кетди деб санайдилар 

«Кетди»  сўзи  кимга  тақалса  шу  қатнашувчи 

кўзини юмиб туради. Болалардан бири келиб 

битта  буюмни  ўзи  билан  олиб  кетади  ва 

орқасига  яширади.  Кўзи  юмилган  бола  ана 

шу  йўқолган  предметнинг  номини  ва  қайси 

болада эканлигини топиши керак. Ўйин якун-

лангунча  болалар  бир-бирлари  билан  жой 

алмашадилар.

Сенсомоторикани 

ривожлантиришга 

йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар ва уни таш-

кил этиш тартиби

1.

Рангли доиралар” ўйини.

Ўйин мақсади:

  болаларни  ҳамжиҳат 

бўлиб  ўйнашга,  рангларни  ажратишга  ва  тез 

ҳаракатланишга ўргатиш.

Керакли жиҳоз ва шароитлар:

  ўйин  май-

донча ва рангли қоғоздан кесилган доиралар 

ва рангли бўрлар.

Ўйиннинг бориши: ў

йинда  болалар  доира 

бўлиб  турадилар.  Тарбиячи  болаларга  улар-

нинг  хоҳишига  кўра  турли  рангдаги  доира-

ларни  тарқатиб  чиқади.  Барча  иштирокчи-

лар  тайёр  бўлса  тарбиячи  “Қизил  доиралар 

тўплансин”  деб  ишора  беради.  Қўлида  қизил 

доиралар бор болалар бир жойга яъни қизил 

рангда  чизилган  кенг  доира  ичида  қўл  ушла-

шиб туриб оладилар. Ўйин бошқарувчи қайси 

рангдаги  доираларни  чақирса,  шу  рангдаги 

доирачалар  кенг  давра  бўлиб  белгиланган 

жойларига  туриб  оладилар.  Ўйин  шу  тариқа 

якунланади. 

2.

Номини эслаб қол” ўйини.

Ўйин мақсади:

  болалардаги  хотира  диққат 

ва  эслаб  қолиш  қобилиятларини  ривожлан-

тириш,  ҳамда  табиат  ҳақидаги  билимларини 

мустаҳкамлаш.

Керакли жиҳоз ва шароитлар

:  ўйин  май-

дончаси.

Ўйиннинг

бориши:

болалар 

кичик 

гуруҳларга  бўлиниб  турадилар.  Ўйинбоши 

ҳар-бир  гуруҳга  уларнинг  хоҳишига  қараб 

битта  мавзу  танлайди,  масалан,  “Табиат”, 

“Мевалар”,  “Сабзавотлар”  каби.  Гуруҳ  ишти-

рокчилари  яна  биттадан  ўзига  шу  гуруҳга 

мос  нарсаларни  танлайди  ва  ҳамманинг 

олдида эълон қилади. Масалан, “Сабзавотлар” 

гуруҳидан  лавлаги,  картошка  ва  бошқалар 

танланади.  Гуруҳлар  аралаштириб  юбори-

лади  ва  ҳар  бир  гуруҳдан  биттадан  ўйинчи 

чиқиб,  бир  иштирокчини  танлаб  қайси 

гуруҳданлигини  айтади.  Ўйин  12-16  нафар 

боладан  иборат  гуруҳ  учун  қулай  бўлиб,  шу 

тартибда якунланади. 

92

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2020, 8 (93)

Адабиётлар рўйхати:

1. Усмонхўжаев  Т.С.  ва  бош.  Миллий  ва  ҳаракатли  ўйинлар.  Т.:  “Иқтисод-молия” 

2015.

2. Усмонхўжаев Т.С. Спорт ва ҳаракатли ўйинлар. Т.: Чўлпон НМИУ. 2018.

3. Керимов  Ф.А.  Спортда  илмий  тадқиқотлар.  -  Т.:  Илмий  техника  ахбороти-Пресс 

нашриёти, 2018.

93

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

Библиографические ссылки

Усмонхужаев Т.С. ва бош. Миллим ва х,аракатли уйинлар. Т.: "Ик,тисод-молия" 2015.

Усмонхужаев Т.С. Спорт ва х,аракатли уйинлар. Т.: Чулпон НМИУ. 2018.

Керимов Ф.А. Спортда илмий тадк,ик,отлар. - Т.: Илмий техника ахбороти-Пресс нашриёти, 2018.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов