Занятия на свежем воздухе в дошкольных образовательных учреждениях (сравнительное сравнение Узбекистана, Латвии и Норвегии)

8
5
Поделиться
Саидмаматов, О., & Нуриддинова, М. (2019). Занятия на свежем воздухе в дошкольных образовательных учреждениях (сравнительное сравнение Узбекистана, Латвии и Норвегии). in Library, 19(4), 62–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/14024
Орифжан Саидмаматов, Ургенчский государственный университет

преподаватель кафедры «Теория и методика физического воспитания», кандидат технических наук Латвийской академии спортивного образования

Муяссар Нуриддинова, Узбекский государственный университет физической культуры и спорта

«Национальные виды спорта, игры» университета. Кафедра теории и успеха является самостоятельной. Научный сотрудник отдела общественного образования

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приводятся сравнительные исследовательские данные по проводимым на открытом  воздухе  мероприятиям  в  дошкольных  образовательных  учреждениях  (ДОУ):  Узбекистана - 19-е ДОУ Зангиотинского района, Латвии - ДОУ «Абелзиедс», Норвегии - ДОУ «Блатоппен».


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

Саидмаматов Орифжон Аминбой ўғли

, 

Урганч давлат университети, «Жисмоний тарбия 

назарияси ва методикаси» кафедраси ўқитувчиси, 

Латвия спорт таълими Академияси PhDси; 

Нуриддинова Муяссар Муҳиддиновна

, 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт 

университети «Миллий спорт турлари, ўйинлари 

назарияси ва услубияти» кафедраси мустақил 

изланувчиси, Халқ таълими аълочиси 

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ОЧИҚ ҲАВОДА БАЖАРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТЛАР

(ЎЗБЕКИСТОН, ЛАТВИЯ ВА НОРВЕГИЯ

МИСОЛИДА ҚИЁСИЙ СОЛИШТИРМА)

УДК:796:338.28:078 (

1

-4)

САИДМАМАТОВ О.А., НУРИДДИНОВА М.М. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ОЧИҚ ҲАВОДА БАЖАРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТЛАР

(

ЎЗБЕКИСТОН, ЛАТВИЯ ВА НОРВЕГИЯ МИСОЛИДА ҚИЁСИЙ СОЛИШТИРМА

)

Мақолада Ўзбекистондаги 19-сонли давлат мактабгача таълим муассаси, Латвиядаги «Абел-

зиедс» ва Норвегиядаги «Блатоппен» таълим муассасаларида очиқ ҳаводаги тадбирларни таш-

кил қилиш тажрибалари ҳақидаги қиёсий маълумотлар келтирилган.

Таянч сўз ва тушунчалар: МТМ, фаолият, саёҳат, табиат, жисмоний фаолият.

САИДМАМАТОВ О.А., НУРИДДИНОВА М.М. ДВИГАТЕЛЬНАЯ АКТИВНОСТЬ В

РЕЖИМЕ ДНЯ НА ОТКРЫТОМ ВОЗДУХЕ В ДОШКОЛЬНОМ ОБРАЗОВАТЕЛЬНОМ

УЧРЕЖДЕНИИ

(

НА ПРИМЕРЕ СРАВНИТЕЛЬНОГО АНАЛИЗА УЗБЕКИСТАНА,

ЛАТВИИ И НОРВЕГИИ

)

В статье приводятся сравнительные исследовательские данные по проводимым на откры-

том воздухе мероприятиям в дошкольных образовательных учреждениях (ДОУ): Узбекистана 

- 19-е ДОУ Зангиотинского района, Латвии - ДОУ «Абелзиедс», Норвегии - ДОУ «Блатоппен».

Ключевые слова и понятия: ДОУ, активность, экскурсия, природа, физическая деятельность.

SAIDMAMATOV О.А., NURIDDINOVA M.M. ACTIVITIES AT OPEN AIR IN THE

KINDERGARTENS

(

COMPARATIVE ESTIMATIONS ON THE EXAMPLES OF UzBEKISTAN,

LATVIA AND NORwAY

)

In this article, comparative research data are given on the events held in the open air in preschool 

educational  institution  No.  19  belonging  to  the  Department  of  Preschool  Education  in  Zangiota 

district  in  Uzbekistan,  in  Abelzieds  preschool  educational  institution  in  Latvia  and  in  Blatoppen 

preschool educational institution in Norway.

Keywords: educational institution, activity, excursion, nature, physical activity.

62

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

Кириш.

Жисмоний  фаолиятсиз  болаларнинг  жис-

моний  сифатлари  ва  ҳиссий  хусусиятлари 

ривожланиши мумкин эмас. Табиат қўйнидаги 

жисмоний фаолият умуман олганда боланинг 

ривожланишига  жуда  яхши  таъсир  қилади. 

Атроф-муҳит  боланинг  умумий  ривожлани-

шига ижобий таъсир кўрсатиш воситаси сифа-

тида хизмат қилади

1

.

Боланинг  очиқ  ҳавода  бажарадиган  маш-

ғулотлари  унинг  мия  ривожланишига  ҳисса 

қўшади, концентрацион муаммоларни камай-

тиради  ва  боланинг  янги  маълумотларни 

ўрганиши  ва  англаши  осонроқ  бўлиши  таъ-

кидланган.  Шунингдек,  ҳар  куни  тоза  ҳавода 

камида икки соат вақт сарфлайдиган болалар 

уйда дам олаётганларга нисбатан анча қувноқ 

бўладилар. Табиатни яхши кўрадиган болала-

лар  соғлом  (тоза  ҳаво  иммунитет  тизимини 

мустаҳкамлайди),  мослашувчан  бўладилар  ва 

улар  ўзларини  шахс  сифатида  англашлари 

осонроқ бўлади. 

Тоза  ҳаво  стрессни  йўқотади  ва  иммуни-

тетни оширади. Психотерапевтнинг таъкидла-

шича:  «Буюк  Британияда  64%  болаларгина 

ҳафтада  бир  маротаба  очиқ  ҳавода  ўйнашар 

экан.  Ўтган  йилда  болаларнинг  21  фоизи 

шаҳардан  ташқарига  чиқмаган  ва  улар  фақат 

вақтларини  шаҳарда,  кўнгилочар  марказла-

рида ва савдо марказларида ўтказишган»

2

.

Очиқ  ҳавода  ҳаракат  қилиш  орқали  бола-

ларнинг  атроф-муҳит  ҳақида  билими  ошади, 

болалар учун ҳаёт - ҳаракат ва ҳиссиётларни 

рағбатлантиришдир.  Болалар  ўз-ўзига  ишо-

ниш орқали атроф-муҳит ҳақидаги маълумот-

ларни  оладилар,  боланинг  ривожланишига 

ҳисса  қўшадиган  омиллар  орқали,  масалан, 

тоғга чиқиш, нарсаларни ушлаб туриш, муво-

занатни  сақлаш,  объектни  эгаллаш,  нарса-

ларни қидириб топиш, отиш, сузиш ва югуриш 

каби тажриба ва ахборотларни олишади.

Тадқиқотнинг долзарблиги.

Мактабгача  ёшдаги  болалар  ўз  кунлари-

нинг  катта  қисмини  болалар  боғчаларида 

ўтказадилар,  шунинг  учун  бу  вақт  қанчалик 

фойдали  эканлиги  муҳим  аҳамиятга  эга  ва  у 

1

  Cосcо  N.G.  Enviromental  intervenshions  for  healthy 

development of young children in the outdoors. 2017. 

P. 17-21.

2 

Sloca  A.  Lauokas  pie  omits  vai  cetras  sienas  dzivokli.  - 

Latviya. 2010.

қандай  қилиб  боланинг  тўлиқ  ривожлани-

шини таъминлаши мумкин? 

Юқоридагиларга  асосан,  мактабгача  таъ-

лим  муассасаларининг  фаолиятини  ташкил 

этиш тенденциялари ҳақида кўпроқ маълумот 

олиш учун қуйидаги тадқиқот мақсади белги-

ланди:  Ўзбекистон,  Латвия  ва  Норвегиядаги 

мактабгача  таълим  муассасаларида  очиқ 

ҳавода  ўтказиладиган  тадбирларни  ташкил 

қилиш тажрибасини ўрганиш ва солиштириш.

Тадқиқот мақсади.

Мактабгача таълим муассасалари ўз фаоли-

ятларини  ташкил  этиш,  айниқса  гуруҳдан 

ташқарида  ўтказилган  фаолиятлар  бўйича 

кўпроқ  маълумот  олиш  учун  қуйидаги 

тадқиқот  ўтказилди:  Ўзбекистон,  Латвия  ва 

Норвегияда  мактабгача  таълим  муассасала-

рида  очиқ  ҳаводаги  бажариладиган  тадбир-

ларни  ташкил  қилиш  тажрибасини  кўриб 

чиқиш ва солиштириш. 

Тадқиқотнинг мақсадига эришиш учун

қуйидаги вазифалар белгиланди

:

1.  Ўзбекистондаги  мактабгача  таълимнинг 

кундалик  фаолияти  жадвалини  кўриб  чиқиш 

ва  фаолиятни  ташкил  этиш  тенденцияларини 

аниқлаш.

2.  Латвиядаги мактабгача таълимнинг кун-

далик  фаолияти  жадвалини  кўриб  чиқиш  ва 

фаолиятни  ташкил  этиш  тенденцияларини 

аниқлаш.

3.  Норвегиядаги  мактабгача  таълимнинг 

кундалик фаолият жадвалини кўриб чиқиш ва 

фаолиятни  ташкил  этиш  тенденцияларини 

аниқлаш.

4.  Ўзбекистон,  Латвия  ва  Норвегия  боғча 

болаларнинг  очиқ  ҳавода  бажариладиган 

фаолиятларини ташкил қилиш бўйича қиёсий 

таҳлилни ўтказиш. 

Тадқиқот объектлари.

Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти 

Зангиота тумани Мактабгача таълим бўлимига 

қарашли  19-сонли  Давлат  мактабгача  таълим 

муассасасида  Ўзбекистон  Республикаси  Мак-

табгача  таълим  вазирлиги  томонидан  жорий 

қилинган  ҳужжатлар  асосида  қисқа  муддатда 

тадқиқот иши олиб борилди

3

.

Латвияда рўйхатдан ўтган барча мактабгача 

таълим  муассасаларининг  67  фоизи  Рига 

шаҳрида рўйхатга олинган ва сўнгги йилларда 

33

 Муассасада 2018 йил 2-чорак ҳолатига 12 гуруҳ, 225 

нафардан ортиқ болалар қамраб олинган.

63

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

рўйхатдан ўтган мактабгача таълим муассаса-

ларининг  70  фоизи  кичик  бизнес  субъектла-

рига  қарашли.  Ҳар  йили  Латвияда  хусусий 

мактабгача  таълим  муассасалари  сони  ортиб 

бормоқда.  Шу  сабабдан,  бизлар  Латвия  (Зел-

табеле) ва Норвегия (Блатоппен) давлатлари-

даги иккита хусусий боғчаларни олдик.

Зелтабеле Ригадаги махсус мактабгача таъ-

лим  муассасаси  бўлиб,  у  Даугава  дарёси 

бўйида  жойлашган.  Бу  мактабгача  таълим 

муассасасида  1,5  ёшдан  5  ёшгача  бўлган  35 

нафар  бола  тадқиқотда  қатнашган.  Болалар 

ёши  ва  ривожланишига  қараб  гуруҳларга 

бўлинади.  Кристиансунд,  Ғарбий  Норвегияда 

жойлашган шаҳар. Кристиансундда учта хусу-

сий  боғча  бор  бўлиб,  улардан  бири 

«Блатоппен»да 1,5 ёшдан 5 гача бўлган бола-

лар тарбияланади.

Қўлланган усуллар.

Юқоридаги  мақсадга  эришиш  ва  тегишли 

вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳужжат-

лардан фойдаланилди ва усуллар қўлланилди: 

–  Ўзбекистон,  Латвия  ва  Норвегия  норма-

тив ҳужжатлари, «19-сонли Давлат мактабгача 

таълим  муассасаси»  «Зелтабеле»  ва  «Блатоп-

пен» ички регламентлари; 

–  мактабгача таълим муассасалари ходим-

лари билан суҳбат (интервью);

–  педагогик (қисқа муддатли) кузатув.

Натижалар.

Тадқиқот мақсадига эришиш учун биринчи 

навбатда,  Ўзбекистон  мактабгача  таълим 

муассасаларида  кун  тартиби  ўрганилди. 

Респуб ликадаги  барча  боғчалар  Ўзбекистон 

Республикасининг  илк  ва  мактабгача  ёшдаги 

болалар  ривожланишига  қўйиладиган  давлат 

талаб лари ва «Илк қадам» мактабгача таълим 

муассасасининг  давлат  ўқув  дастурини  муас-

сасада таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиши 

лозим бўлади. Боғчаларда белгиланган вақтга 

кўра,  яъни  ҳар  бир  боғчанинг  ўз  Уставида 

кўрса тилганидек ва Низомда белгиланган вақ-

тига  кўра  фаолият  юритади,  қисқа  муддатли 

гуруҳлар  3-4  соат  (бепул),  тўлиқ  муддатли 

гуруҳлар 10-12 соатлик ва ҳафталик муассаса-

лар  ҳам  мавжуд.  Кун  тарбига  кўра  ҳар  бир 

боғчада  эрталабки  қабул  ва  бадантарбия 

машқлари ташқарида ўтка зилади (қишки мав-

сумдан ташқари). 

Кунига  икки  марта  болалар  сайрга  чиқа-

дилар,  ёмғирли  ва  қаттиқ  совуқда  бу  бир 

маротабага  тушиши  мумкин.  Сайрларнинг 

давомийлиги  1  соатдан  2  соатгачани  ташкил 

қилади. Ўзбекистон боғчаларидаги ривожлан-

тирувчи  муҳит  мазмуни  қуйидагича:  мактаб-

гача  таълим  муассасасининг  кўргазмали-

ривожлантирувчи  муҳити  мазмуни,  маданий-

тарихий  қадриятлар,  миллий  ва  минтақавий 

анъаналар,  табиат,  иқлимдан  келиб  чиқувчи 

хусусиятларга  мос  бўлиши,  муҳит  мазмуни 

бирламчи  дунёқараш  асосларини  шакл лан-

тириш,  боланинг  муваффақиятли  ижтимоий 

мослашувига ёрдам бериши лозим. 

Ўзбекистон  Республикасининг  илк  ва  мак-

табгача  ёшдаги  болалар  ривожланишига 

қўйиладиган  давлат  талабларида  қуйидаги 

йўналишларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган бола-

ларни мактабга ва ҳаётга тайёрлашга эътибор 

қаратилади: 

1.  «Жисмоний ривожланиш ва соғлом тур-

муш тарзининг шаклланиши». 

2.  «Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш». 

3.  «Нутқ,  мулоқот,  ўқиш  ва  ёзиш  малака-

лари», «Билиш жараёнининг ривожланиши». 

4.  «Ижодий ривожланиш». 

Таълим-тарбия жараёнида болаларни баҳо-

лаш  маън  этилган  бўлиб,  ижодий  дўстона 

му ҳит  яратиш  ва  бола  шахсини  ҳурмат 

қилишга  алоҳида  эътибор  қаратилади.  Бола-

ларнинг  юқоридаги  йўналишлар  бўйича 

ривож ланаётганлигини  белгилаб  ва  кузатиб 

бориш  мақсадида  ривожланиш  хариталари 

жорий  қилинган.  Ўзбекистон  боғчаларида 

ташқаридаги  фаолият,  яъни  экскурсиялар, 

саёҳатлар ҳар чоракда бир марта амалга оши-

рилиши мумкин, бунинг учун энг аввало бола 

ҳаёти  хавфсизлиги  бўйича  Низомга  риоя 

қилиш  ва  тегишли  органлардан  рухсатнома-

лар  олиш,  шунингдек,  кузатувчиларни  тайин-

лаш лозим. Муассаса ҳудудида болалар хавф-

сиз ўйнашлари, сайр қилишлари ва кўнгилочар 

тадбирларни уюштиришлари мумкин. 

Ўзбекистон  Республикаси  Мактабгача  таъ-

лим  вазирлиги  томонидан  амалиётга  тавсия 

этилган «Илк қадам» мактабгача таълим муас-

сасасининг  давлат  ўқув  дастури  асосида  таъ-

лим  муассасасининг  бир  кунлик  фаолияти 

режалаштирилади (1-жадвал).

Тадқиқот мақсадига эришиш учун иккинчи 

навбатда,  Латвия  мактабгача  таълим  муасса-

салари  ўрганилди.  Латвия  Республикаси 

Вазирлар  Маҳкамасининг  мактабгача  таълим 

64

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

муассасалари  фаолиятига  доир  бир  қатор 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилди.

«Зелтабеле» боғчаси менежери Агрита Гаи-

лума

1

  интервьюсида  таъкидлашича,  болани 

юқори  гуруҳга  кўчиришдан  олдин  «Зваигзне 

АБC»  2010

2

  ишчи  варағи  ёрдамида  тест 

ўтказилади.  Болаларни  кузатишади  ва  бола-

нинг қобилиятига қараб улар баҳоланади.

Ҳар  бир  гуруҳда  битта  ўқитувчи  ва  унинг 

ёрдамчиси  бўлади.  Тадқиқ  қилинган  мактаб-

гача  таълим  муассасаси  кунига  уч  марта 

овқатланишни таъминлайди. Нонуштадан сўнг 

болалар  таълим  ва  ижодий  фаолият  билан 

шуғулланадилар. Тушлик олдидан тоза ҳавода 

юриш  учун  тахминан  бир  соат  ажратилади. 

Тушликдан сўнг, соат 13

30

 дан 15

00

 гача бола-

лар  дам  олади.  Болалар  махсус  жиҳозланган 

хонада  ётишади.  Қоронғи  мавсум  давомида 

болалар  фақат  тушликдан  олдин  юришади, 

лекин кундузги ёруғлик мавсуми давомида бу 

тушликдан кейин ҳам амалга оширилади. Таъ-

лим  ва  спорт  фаолияти  ҳар  бир  боғчада 

алоҳида дастур асосида ташкил этилади. Таъ-

лим  ва  ижодий  фаолиятлар  учун  одатий  бир 

соат  ва  ярим  соат  ажратилади  (10

00

  дан 

11

30 

гача).  Ичкарида  ўйналадиган  ўйинлар  ва 

тадбирлар соат 16

00

 дан бошлаб ўтказилади.

1

 Gailuma A. Аudiointerview of Zeltabelle. Riga.:2016.

2

 «Zvaigzne АБC»work note for children.Nida.:2010.

Кўп ҳолларда, барча тадбирлар мактабгача 

таълим муассасаларида 11

30

 дан 12

20

 гача таш-

киллаштирилади.

Болалар  боғча  ҳудуди  ташқарисида  бўлса, 

уларга ҳеч қандай махсус тадбирлар ўтказил-

майди, болалар ўйин майдончасида ўзи иста-

ган  ўйинларни  ўйнашади.  Боғча  томонидан 

Даугава дарёси бўйида юриш жараёни ташкил 

этилади.  Мактабгача  тарбия  масалалари 

бўйича  менежернинг  маълумотларига  кўра, 

болалар  бир  йилда  бир  ёки  икки  марта  фер-

мер  хўжалигига  ташриф  буюриб,  фермер 

хўжаликлари ва атроф-муҳит ҳақида маълумот 

олишади.  Мактабгача  таълим  муассасаси 

ҳудудидан  ташқаридаги  саёҳатлар  йилига  6-7 

маротаба ўтказилади (Гаилума, 2016). Мактаб-

гача  таълим  муассасаси  кўп  вақтни  Латвия 

анъаналарига ва  урф-одатларига қаратади  ва 

юқорида  айтиб  ўтилган  саёҳатлар  хам  шу 

мақсадларга асосланган ҳолатда ўтказилади.

Ижодий  ва  маърифий  фаолият  мазмуни 

мавзу  бўйича  ташкил  этилади.  Мисол  учун, 

баҳор (март) даврида болалар қушлар ҳақида 

билиш  учун  ижодий  ишлар  қилинади,  маса-

лан,  қуш  уяларини  қуриш  кабилар.  Болалар 

йилига  3-4  марта  театрга  боришади.  Жума 

кунлари  юриш  кунлари  деб  таърифланади. 

Юриш  ҳар  жума  куни  амалга  оширилмайди, 

аммо  очиқ  ҳавода  улар  турли  хил  уй  ишла-

рида иштирок этадилар. Мисол учун, мактаб-

гача  таълим  муассасаси  ҳудудидаги  иссиқ-

1-жадвал. Ўзбекистон боғчаларидаги бир кунлик фаолият.

Кун тартиби

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

1.

Болаларни қабул қилиш, мустақил фаолият, 

ўйинлар, эрталабки бадантарбия

7.00 – 8.20

7.00 – 8.25

7.00 – 8.30

7.00 – 8.30

2.

Нонуштага тайёргарлик, нонушта

8.20- 8.50

8.25 – 8.50

8.30 -8.50

8.30 – 8.50

3.

Мустақил фаолият, ўйинлар

8.50 – 9.00

8.50 – 9.00

8.50 – 9.00

8.50 – 9.00

4.

Ўйинли таълим фаолияти

9.00-9.40

9.00-9.50

9.00- 10.00

9.00 – 10.50

5.

Дидактик ўйинлар, мустақил фаолият

9.40-10.00

9.50 – 10.00 10.00 - 10.35

10.50 –11.20

6.

Сайрга тайёргарлик, сайр

10.00 –12.00 10.00 –12.10 10.35 –12.25

11.20 –12.35

7.

Сайрдан қайтиш, ўйинлар

12.00 –12.20 12.10 –12.30 12.25 –12.40

12.35 –12.45

8.

Тушликка тайёргарлик, тушлик

12.20 -12.50

12.30-13.00

12.40-13.10

12.45-13.10

9.

Ухлашга тайёргарлик, кундузги уйқу

12.50-15.00

13.00-15.00

13.10-15.10

13.10-15.10

10. Уйқусиз вақт

Эркин фаолият

13.00 – 15.10

11. Тетиклаштирувчи гимнастика, ҳаво ва сув 

муолажалари

15.00-15.10

15.00-15.10

15.00-15.10

15.00-15.10

12. Иккинчи тушликка тайёргарлик, иккинчи тушлик

15.15-15.30

15.15-15.30

15.20-15.30

15.20-15.30

13. Қўшимча таълим, бадиий адабиёт ўқиш, мустақил 

ўйин фаолияти

15.30-16.30

15.30-16.30

15.30-16.30

15.30-16.30

14. Сайр, мустақил ўйин фаолияти

16.30-17.45

16.30-17.45

16.30-17.45

16.30-17.45

15. Болаларнинг уйга кетиши

17.45-18.00

17.45-18.00

17.45-18.00

17.45-18.00

65

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

хонада ишлашади ва шу йўл билан улар полиз 

ўсимликларини  пишиб  етишиш  жараёни 

билан  яқиндан  танишишади.  Боғчада  уй 

ҳайвонлари бурчаги бор ва болалар ҳар куни 

уларни парваришлашади, шу йўл билан уларда 

уй ҳайвонларига нисбатан меҳр уйғотилади. 

1

Очиқ  саёҳатлар  Латвия  Вазирлар  Маҳка-

масининг  890-сонли  қарори  билан  белгилаб 

қўйилган  гигиена  талабларига  асосан,  ҳаво 

ҳарорати -10 даражадан паст бўлса уч ёшдан 

кичик  болалар  учун  тоза  ҳавода  ҳеч  қандай 

фаолиятлар ўтказилмаслиги керак. 

Норвегия  боғчаларида  ичкарида  бажари-

ладиган фаолиятлар кўпроқ расм чизиш билан 

боғлиқ,  аммо  мусиқий  фаолиятлар  камроқ 

(2-жадвал).

Ташқарида  бажариладиган  фаолиятлардан 

энг кўп учрайдигани қумда ва ўйин майдонида 

ўйнаш.  Учинчиси  ва  энг  қизиқарлиси  – 

саёҳатлар. Болалар табиий материаллар билан 

ўйнашга кам вақт сарфлайдилар.

Тарбиячилар  шунга  аминки,  очиқ  ҳавода 

юриш  болаларнинг  илк  ёшидан  уларнинг 

ривожланишига  ижобий  таъсир  кўрсатади. 

Ташқаридаги  фаолиятлар  болаларнинг  сезги 

қобилиятларини ривожлантиради ва шу билан 

бирга  улар  жуда  кўп  таассуротлар  олишади. 

Бошқа  ҳеч  қандай  муҳит  болаларнинг  мото-

1

 Callestad J.N., Odegard E.E. Preschoolchildren prosess of 

Norway. Byorgen.: 2013.

рик  кўникмаларини  ривожлантиришга  тоза 

ҳавода  қилинадиган  фаолиятлардек  ижобий 

тасир  кўрсата  олмайди.  Болаларга  мос  кела-

диган  темпни  топиш  ва  кўплаб  тадбирларни 

ўтказиш  мактабгача  таълим  муассасасининг 

жойлашган  жойидан  келиб  чиққан  ҳолда 

амалга оширилиши керак.

Норвегиядаги мактабгача таълим муассаси 

Кристиансунд  шаҳрининг  жанубий-ғарбий 

қисмида жойлашган. Мактабгача таълим муас-

саси  ҳудуди  кичик  ўрмон  дарахтзорига 

ўхшайди - тепаликлар, водийлар, дарахтлар ва 

буталар  каби  табиий  атроф-муҳитга  эга.  Бу 

жой,  тахминан,  икки  қисмга  бўлинади -  катта 

ва  кичкина  болалар  учун.  Бу  болаларга 

ғамхўрлик  қилишни  осонлаштиради,  бу  ерда 

катта ва кичик ёш болалар ҳар хил ўйинларга 

жалб  қилинадилар.  Қишда  қор  ва  муз 

бўлганда,  болалар  тепаликлардан  сирпанчиқ 

учиш  учун  фойдаланадилар.  Болаларга  югу-

риш,  сакраш  ва  дарахтларга  тирмашишга 

имконият  берилади.  Катта  болалар  1,5  м 

баландликдаги  тошларнинг  ёнида  ўйнашни 

жуда  яхши  кўрадилар  ва  уларга  ўқитувчи 

назорати  остида  улардан  сакраш  ва  тирма-

шишга рухсат берилади. Қачонки, қор бўлмаса, 

болалар  қум  қутилари,  челаклар,  белкурак-

лардан фойдаланишади. Агар ёмғир ёғадиган 

бўлса,  болаларга  ёмғир  тугагандан  кейин 

бемалол ёмғир сувлари билан ўйнашга имкон 

2-жадвал. Норвегиядаги очиқ ва ёпиқ жойларда ўтказиладиган тадбирлар

1

.

Фаолиятлар

Танланган кузатишлар

(н = 671)

Жами кузатишлар

(н = 798)

Ичкаридаги тадбирлар

Ижодий ишлаш

13.9

13.0

Ўйнаш

12.7

13.0

Роль ўйнаш

10.9

11.0

Қурилиш

10.4

10.8

Китоблар ўқиш

9.2

9.8

Мусиқа 

4.6

4.5

Ичкаридаги бошқа тадбирлар

9.7

9.0

Ташқаридаги тадбирлар

Қумда ўйнаш

6.1

6.3

Болалар майдончаси ускуналаридан фойдаланиш

5.7

5.4

Экскурсиялар / саёҳатлар

4.8

4.6

Очиқ ҳавода роль ўйнаш

4.0

3.9

Табиий материаллар билан ўйнаш

3.3

3.6

Велосипедда учиш

1.6

1.8

Ташқарида бажариладиган бошқа фаолиятлар

1.5

3.1

66

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

берилади ва уларнинг кийим бошлари ифлос 

бўлишига тўсқинлик қилинмайди.

Тажриба  натижасига  кўра,  болалар  вақти-

нинг  катта  қисмини  мактабгача  таълим  муас-

сасаларидан  ташқарида  ўтказадилар.  Турли 

хил  шароитларда  қизиқувчанлик  ўрганиш 

учун  асосий  рағбат  бўлади,  бизнинг  вазифа-

миз уни тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишдир. Шу 

сабабли,  боланинг  қизиқиши  ва  ривожлани-

шини таъминлашга ҳаракат қиламиз.

Норвегия  таълим  вазирлиги  томонидан 

ишлаб  чиқилган  миллий  ҳаракат  режаси 

2006  йил  1  мартда  кучга  кирган.  Бу  миллий 

ҳаракат  режаси  умумий  кўрсатмалар,  қоида-

лар,  вазифалар  ва  мазмунларни  ўз  ичига 

олади. Шунинг учун, давлат болаларнинг пар-

вариши ва ҳимояси учун масъул бўлган муас-

сасалар  ва  ташкилотларнинг  хавфсизлиги, 

ходимларнинг сони ва малакаси ҳамда сифати 

назорати  бўйича  ягона  талабларга  жавоб 

берилишини таъминлайди.

Болалар  икки  тамойил  асосида  гуруҳларга 

бўлинади: ёшга ва жисмоний ҳолатига кўра.

«Блатоппен»  мактабгача  тарбия  маскани 

ҳам  маданиятга  йўналтирилган  мактабгача 

таълим  муассасасидир.  Бу  дегани,  болалар 

шаҳарнинг  маданий  ҳаётида  иштирок  эти-

шади, улар ҳақида кўпроқ маълумот олишади, 

улар  яшаётган  атроф-муҳитни  ўрганишади  ва 

урф-одатларни  ўрганган  ҳолда  ўсиб-улғайи-

шади. «Санъат, маданият ва эстетиканинг уму-

мий  таъсири  болаларга  кўп  қиррали  ҳислар, 

саргузашт,  эксперимент,  ижодий  фаолият, 

фикрлаш  ва  мулоқот  қилиш  имконини 

беради» (Миллий тадбирлар режаси, 2006).

Мактабгача таълим дастури таълим фаоли-

яти (эртакларни ўқиш, қўшиқларни куйлаш) ва 

очиқ  жойлардаги  фаолиятларни  ўз  ичига 

олади.  «Атлантис»,  «Драгет»  ва  «Блатоппен» 

мактабгача таълим муассасалари бир автобус-

дан  фойдаланади.  Автобусда  ўқитувчилар  ва 

ўқувчилар  шаҳар  ташқарисига  йилига  икки 

марта  саёҳат  қилишади.  Фермер  хўжалик-

ларига  экскурсиялар  фақат  ота-оналар  билан 

бирга  катта  ёшдаги  болалар  учун  тавсия  эти-

лади. Катта ёшли болалар мактабгача таълим 

муассасаси ҳудудидан ташқарида соат 9

30

 дан 

13

00 

гача  юришади  (сайр  қилишади).  Сайр 

пайтида гулханда овқатлар тайёрланади.

Мактабгача  таълим  муассасалари  вакил-

лари билан суҳбатлар асосида (Латвия ва Нор-

вегияда)  ва  кунлик  жадвални  таҳлил  қилиш 

орқали  боғчаларнинг  кунлик  дастурининг 

қиёсий  жадвали  ишлаб  чиқилди  (3-жадвал). 

Жадвалда  учала  давлат  мактабгача  таълим 

муассасаларида бир кунлик фаолиятнинг маз-

муни ҳақида қиёсий маълумот берилган.

Жадвалда  кўрсатилишича,  мактабгача  таъ-

лим муассасаларининг иш вақти турлича. Лат-

вия  мактабгача  таълим  муассасалари  соат 

7

00 

дан  19

00

  гача  очиқ  бўлса,  Норвегияда  эса 

иш соат 6

45

 да бошланади ва 16

30

 гача, баъзи 

мактабгача  таълим  муассасаларида  17

30

  гача 

давом  этади.  Ўзбекистондаги  аксарият  боғ-

чаларда  бу  кўрсаткич  Латвияникига  яқинроқ, 

12 соатлик тартиб бўйича ишлайди.

Муҳокама.

Мактабгача  таълим  муассасалари  томони-

дан ташкиллаштирилган тадбирлар ўхшашдир, 

ҳар  учала  ҳолатда  ҳам  ижодий  ва  таълимий 

фаолиятлар  бор,  аммо  маълум  фаолиятлар 

даврийлигида ва махсус фаолиятларни ташкил 

қилишда  фарқлар  мавжуд.  Солиштирма 

тадқиқотда  қатнашган  болалар  боғчаларида 

овқатланиш  жараёни  ташкил  қилинган,  аммо 

ўрганишлар жараёнида Норвегия боғчаларида 

овқатлар  ташқарида  пиширилишига  гувоҳ 

бўлдик.  Шу  билан  бирга,  Норвегия  боғча-

ларида  Латвия  боғчаларидан  фарқли  ўлароқ, 

нонушта  ва  тушликдан  ташқари  соат  14

00

  да 

мева  вақти  ҳам  бор.  Ўзбекистонда  эса 

но нушта, тушлик ва иккинчи тушлик берилади, 

овқатлар муассасада пиширилиши ёки бугунги 

кунда  қўлланилаётган  аутсорсинг  тизимига 

кўра  тайёр  олиб  келиниши  мумкин.  Ҳар 

иккала ҳолатда ҳам санитар меъёрларга амал 

қилинади.

Норвегияда  мактабгача  таълим  дастури-

нинг  кун  тартиби  ҳаво  шароитларидан  қатъи 

назар,  очиқ  ҳавога  имкон  қадар  кўпроқ  вақт 

сарфлайди.  Норвегияда  болалар  ҳафтада  бир 

марта,  баъзида  ҳафтада  бир  неча  марта  сайр 

қилишади,  бу  сайрлардан  асосий  мақсад 

табиат га мослашишдан иборат.

67

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

3-жадв

ал. Мактабгача таълим муассаларидаги бир кунлик фаолиятни т

аққослаш.

Фаолият

Зелтāбеле (Латвия)

Вақт

Блатоппен (Норвегия)

Вақт

19-ДМТМ

(Ўзбекистон

 )

Вақт

БолаларниНГ

 келиши

Гуруҳ

 ўқитувчиси

болаларни

 кутиб

 олади

8

00

 дан

 (расмий

очилиш

 вақти

7

00

дан

 бошлаб)

Болаларни

 бир

 ёрдамчи

кутиб

 олади.

 Бошқа

ходимлар

 тахминан

7

15

ларда

 етиб

 келишади.

6.

45

дан

Болаларни

 қабул

 қилиш,

мустақил

 фаолият,

 ўйинлар,

эрталабки

 бадантарбия

7.

00

 –

 8.

30

Нонушта

Нонушта

9

30

-10

00

Нонушта

8

30

- 9

00

Нонушта

8

30

 –

 8

50

Ижодий

 ишлар,

 ўқув

машғулотлар

Ижодий

 ишлар,

 ўқув

машғулотлар

10

00

-11

30

Мавзулар

 билан

 ишлаш,

эртаклар

 ўқиш,

 қўшиқ

айтиш

9

00

-10

00

Ўйинли

 таълим

 фаолияти

9

00

 –

 10

50

Ташқаридаги

 фаолият

Тоза

 ҳавода

 юриш

 - 

ўйин

 вақти,

 иш,

 кузатиш,

ҳаракатни

 ривожлантириш

11

30

-12

30

Кичик

 гуруҳлар

 учун

Катта

 гуруҳлар

 учун

11

30

-12

00

Сайрга

 тайёргарлик,

 сайр

10

50

 –12

35

Тушлик

Тушлик

12

30

-13

00

Тушлик

 (катта

гуруҳлар

 ташқарида

овқатланишлари

мумкин)

12

00

-12

30

Тушликка

 тайёргарлик,

тушлик

12

45

-13

10

Дам

 олиш

Дам

 олиш

15

00

 гача

Катталар

 ташқарида

ухлашлари

 ёки

 ухламай

ўйнашлари

 ҳам

 мумкин

14

00

гача

Ухлашга

 тайёргарлик,

кундузги

 уйқу

 ёки

 (бола

хоҳишига

 кўра)

 уйқусиз

 вақт

13

10

-15

10

Чой

 вақти

Чой

 вақти

15

30

Мева

 вақти

14

00

Иккинчи

 тушликка

тайёргарлик,

 иккинчи

тушлик

15

20

-15

30

Ижодий

 ишлар,

 ўқув

машғулотлари

Чизиш,

 ишчи

 варақларни

тўлдириш

16

00

 дан

 бошлаб

-

-

Қўшимча

 таълим,

 бадиий

адабиёт

 ўқиш,

 мустақил

ўйин

 фаолияти

15

30-

16

30

Ташкаридаги

 фаолият

Ёруғ

 кунларда

 (март

ўртасидан

 октябрЬ

 ойининг

ўрталарига

 қадар)

-

Болалар

 майдончасидаги

ўйинлар

14

00

 дан

бошлаб

Сайр,

 мустақил

 ўйин

фаолияти

16

30

-17

45

Уйга

 кетиш

Уйга

 кетиш

18

00

 гача

(очиқ

 бўлади

19

00

 гача)

Уйга

 кетиш

16

30

Уйга

 кетиш

17

45

-18

00

68

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

Тадқиқот  давомида  шу  нарса  маълум  бўл-

дики, Латвия давлатидаги боғчалардаги ўқув-

чилар  (100%  тажрибада  қатнашган  болалар 

томонидан)  табиат  қўйнида  вақт  сарфлашни 

афзал  кўришини  айтдилар.  Норвегия  болала-

рини  45%игина  табиат  қўйнида  саёҳат 

қилишни  афзал  кўришларини  айтишди. 

Ўзбекистон  боғчаларида  ҳам  болалар  ташқа-

ридаги фаолиятларни севадилар, натижаларга 

кўра  50  фоиздан  ортиқ  болалар  ташқарида 

бўлишни хоҳлайдилар.

Хулоса.

1.  Ўзбекистон  Республикасида  мактабгача 

таълим тизими Мактабгача таълим вазирлиги 

томонидан назорат қилинади ва бошқарилади. 

Мактабгача  таълим  муассасаларида  кун  тар-

тиби  асосида  барча  фаолиятлар  педагогик 

изчиллик билан ўтказилади. Эрталабки бадан-

тарбия очиқ ҳавода ташкиллаштирилади, бун-

дан ташқари илиқ вақтларда доимий равишда 

сайрлар  муддати  узайтирилади.  Шу  билан 

бирга  ёзги  мавсумга  алоҳида  тайёргарлик 

кўрилиб,  жумладан,  таълим-тарбия  ишлари 

мазмуни  акс  этган  чора-тадбирлар  режаси 

тузилади, гигиеник ва техник жиҳатдан ташқи 

болалар  майдончалари  таъмирланиб  жиҳоз-

ланади. 

2.  Мактабгача  таълим  муассасалари,  шу 

жумладан хусусий муассасалар фаолияти мил-

лий қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, Бир-

лашган  Миллатлар  Ташкилотининг  бола 

ҳуқуқлари  тўғрисидаги  конвенцияси  билан 

тар тибга  солинади.  Латвияда,  Норвегияда 

бўлгани  каби,  мактабгача  таълим  дастурлари 

муайян  тадбирларга  урғу  бериши  мумкин, 

мисол  учун,  маданий  тадбирлар,  соғлиқни 

сақлашни қўллаб-қувватлаш ва шунга ўхшаган 

тадбирлар.

3.  Латвия мактабгача таълим муассасасида 

болалар  кунига  бир  соат  давомида  очиқ 

ҳавода  юришади,  агар  ҳаво  очиқ  бўлса,  туш-

дан кейин яна бир соат. Аксинча, Норвегияда 

болалар  куннинг  кўп  қисмини,  деярли  4-5 

соатини ташқарида ўтказадилар.

4.  Латвияда мактабгача таълим жараёнида 

уйқу барча болалар учун мўлжалланган бўлиб, 

Норвегияда эса фақат кичик ёшдагилар учун-

дир.  Ўзбекистонда  уйқу  барча  гуруҳларга 

тегишли, бироқ уйқуси йўқ болалар мустақил 

ижод  билан  шуғулланишларига  тўсқинлик 

қилин  майди. 

5.  Латвия мактабгача таълим муассасасида, 

болалар  боғчаси  ҳудудидан  ташқарида  бўл-

са-да,  улар  учун  махсус  тадбирлар  ўтказил-

майди,  болалар  фақат  ўйин  майдончасида 

ўйнашади. Норвегия боғчаларида эса болалар 

эркин  ҳолатда  бўлишади,  фақат  уларнинг 

хавфсизлигини  сақлаш  мақсадида  назорат 

қилинади.  Латвия  ва  Норвегияда  мактабгача 

таълим  муассасаси  ҳар  йили  икки  маротаба 

фермер хўжалигига атроф-муҳит ва ҳайвонлар 

билан  танишиш  учун  ташриф  буюришади. 

Ўзбекистонда эса бу жараён режа билан маъ-

лум бир объектларгагина ташкиллаштирилади.

6.  Латвиянинг  мактабгача  таълим  дасту-

рига кўра, миллий анъаналар ва урф-одатларга 

боғлиқ  кўп  тадбирлар  ўтказилиши  белгилан-

ган.

7.  Овқатланиш  билан  боғлиқ  кичик  фарқ-

лар мавжуд. Латвиянинг МТМлари уч маҳал - 

нонушта,  тушлик  ва  чой.  Норвегия  МТМлари 

нонушта ва тушлик билан таъминлайди ва чой 

ўрнига  «мева  вақти»  мавжуд.  Энг  катта  фарқ 

шундаки,  Норвегияда  овқатлар  одатда  очиқ 

жойларда,  жумладан,  очиқ  оловда  пишири-

лиши  билан  фарқланади.  Ўзбекистонда  эса 

болалар кун давомида 3-4 маҳал иссиқ таом-

лар  билан  ҳар  кунги  таомномага  асосан 

овқатлантирилади. 

Амалий тавсиялар:

1.  Мактабгача таълим муассасаларида очиқ 

ҳавода бажариладиган таълимий, кўнгилочар, 

спортга  йўналтирилган  фаолиятларни  мавзу-

вий жиҳатдан изчил боғлаб олиб бориш.

2.  Ҳар  бир  болага  индивидул  жиҳатдан 

ёндашиб,  якка  ва  гуруҳий  топшириқларни 

бериб бориш ва натижаларини кузатиш.

3.  Очиқ  ҳавода  бажариладиган  миллий  ва 

ҳаракатли ўйинларни танлаб олиш ва методик 

жиҳатдан тўғри ташкиллаштириш.

4.  Болаларни  табиат  қуйнидаги  табиий 

тажрибалар билан мунтазам шуғуллантириш. 

5.  Кичкинтойлар  орасида  спорт  ўйинлари 

ва эстафеталарни ташкиллаштириш. 

69

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


background image

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

2019, 6(79)

Адабиётлар рўйхати:

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Махкамасининг 2017  йил  19  июлдаги «Мак-

1. 

табгача  таълим  муассасаларининг  фаолиятини  такомиллаштириш  тўғрисида»ги  528-

сон қарори.

Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига 

2. 

қўйиладиган давлат талаблари. – Т., 2018. 

«Илк қадам» мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури. - Т., 2018.

3. 

Cосcо N.G. Enviromental intervenshions for healthy development of young children 

4. 

in the outdoors. 2017.P17-21

Sloca A. Lauokas pie omits vai cetras sienas dzivokli. Kaunas: 2010.

5. 

Gailuma A. Аudiointerview of Zeltabelle. Riga: 2016.

6. 

«Zvaigzne АБC»work note for children. Nida: 2010. 

7. 

Callestad J.N., Odegard E.E. Preschoolchildren prosess of Norway. Byorgen: 2013. 

8. 

70

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тутрисида»ги 528-сон к,арори.

Узбекистан Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига к,уйиладиган давлат талаблари. - Т„ 2018.

«Илк к,адам» мактабгача таълим муассасасининг давлат ук,ув дастури. - Т., 2018.

Cocco N.G. Enviromental intervenshions for healthy development of young children in the outdoors. 2017.P17-21

Sloca A. Lauokas pie omits vai cetras sienas dzivokli. Kaunas: 2010.

Gailuma A. Audiointerview of Zeltabelle. Riga: 2016.

«Zvaigzne ABC»work note for children. Nida: 2010.

Callestad J.N., Odegard E.E. Preschoolchildren prosess of Norway. Byorgen: 2013.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана