“Янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, маънавий ўзгаришлар” мавзуидаги
Республика илмий-амалий анжумани 28 сентябрь 2021 йил
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
227
References:
1.
From the New Uzbekistan newspaper.
2.
From the newspaper Ma'rifat.
3.
https://www.uzavtoyul.uz/cy/post/yoshlar-manaviyatini-yuksaltirish-ularning-
bosh-vaqtini-mazmunli-tashkil-etish-boyicha-muhim-vazifalar-belgilab-berildi.htm
4.
https://yuz.uz/news/5-muhim-tashabbus-yoshlarga-qanot
РАҚАМЛИ СИЁСИЙ ИШТИРОК – ЁШЛАР СИЁСИЙ
ИШТИРОКИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ШАКЛИ
Бархаётжон Бўриевич Абдуллаев,
Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти
Сиёсий фанларга оид адабиётларда сиёсий иштирокнинг (political
participation)
анъанавий
(conventional
participation)
ва
ноанъанавий
(unconventional participation) турлари ажратилади.[6] Анъанавий сиёсий
иштирок - жамиятда ўрнатилган вакиллик ҳокимияти орқали сиёсатда иштирок
этишни назарда тутса, ноанъанавий сиёсий иштирок жамиятда устувор бўлган
маданият, сиёсий институтларга қарши ўлароқ, ўрнатилган тартиб ва
таомилларга таҳдид солади. Сайловларда иштирок этиш, сиёсатчиларга
мурожаат қилиш анъанавий сиёсий иштирок намунаси бўлса, жамоат
жойларида иш ташлаш намойишини ўтказиш, расмий мансабдор шахслар
идоралари олдида турли чақириқ ва шиорларни намойиш қилиш ноанъанавий
сиёсий иштирокка мисол бўла олади.
Мамлакатимизда фуқароларнинг анъанавий (conventional participation)
сиёсий иштирокининг меъёрий-ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Конституцияси,
Сайлов кодекси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги қонунда белгилаб қўйилган. Ушбу мақолада мамлакатимизда
фуқаролар, айниқса, ёш фуқаролар сиёсий иштирокининг замонавий шакли
рақамли сиёсий иштирок масалаларини таҳлил қилишни мақсад қилиб
олганмиз. Ёшлар[2] қатлами салмоқли ўринга эга бўлган жамиятимизда,
уларнинг жамият ва давлат ишларида сиёсий иштироки масаласи бугун ҳар
кунгидан долзарб. Шу нуқтаи назардан, мустақил ҳаётга қадам босган, сиёсий
иштирокнинг
дастлабки
тажрибасини
орттираётган
ушбу
ижтимоий-
демографик гуруҳ сиёсий иштирокининг замонавий ва истиқболли шакли
бўлган рақамли сиёсий иштирок тушунчасини таърифлаш ва тарғиб қилиш
мақоламизнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, Республикамиз
Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистон стратегияси -
3-шуъба: Ёшлар сиёсий фаоллигини оширишнинг асосий йўналишлари
228
фуқароларнинг
мамлакат
ижтимоий-сиёсий
ҳаётидаги
иштирокини
кенгайтириш,
уларнинг
орзу-интилишларини
руёбга
чиқариш,
илғор
ташаббусларини амалга ошириш, ҳаётий муаммоларини ҳал этиш, турмуш
даражасини юксалтириш, мустақил равишда ўз моддий фаровонлигини
ошириши учун етарли ва зарур шароитларни яратиш деганидир.”[5]
Ўзбекистон Конституциясининг 2-моддасидаёқ “Давлат халқ иродасини
ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва
мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.”[1] деб
белгилаб қўйилган. Ушбу модда давлат ишларида фуқаролар иштирокининг
умумий тамойилини ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг
масъулияти белгилаб беради.
Жамият
сиёсий
ҳаётида
иштирок
этувчиларнинг
замонавий
классификацияларидан бири польшалик жамиятшунос ва сиёсий фан вакили
Е.Вятр томонидан шахснинг ҳокимиятга интилиши ва ундан ўзини олиб
қочиши тамойили асосида жамият сиёсий ҳаётида иштирок этиш, сиёсий ҳаёт
ва унинг механизмига қизиқиш, сиёсий ҳаёт тўғрисида ахборотга эгалик нуқтаи
назаридан ишлаб чиқилган. Унга кўра,
фаоллар
– сиёсатга катта қизиқиш
билдириб бу соҳа билан профессионал шуғулланувчилар, жамоатчилик асосида
фаолият кўрсатувчи кишилар,
кузатувчилар
–
сиёсий ахборотга катта эҳтиёж
сезадиган сиёсатга қизиқувчилар, асосан ижтимоий тоифаси нуқтаи назаридан
зиёли қатлам вакиллари,
компетент танқидчилар
– ҳокимият томонидан
ўтказилаётган сиёсатга салбий муносабатда бўлган, сиёсатга катта қизиқиш
билдираётган кишилар,
пассив фуқаролар
– сиёсатга нейтрал муносабатда
бўлган, унда иштирок этмайдиган, ҳокимият идоралари фаолиятидан норози
бўлгандагина фаоллик кўрсатадиган кишилар,
сиёсатдан йироқ бўлган
фуқаролар –
пассив фуқаролардан фарқли равишда сиёсатга салбий
муносабатда бўлган, унга нисбатан бутунлай бефарқ кимсалар, улар камдан кам
ҳолатда сиёсий иштирокнинг бирор-бир даражаси билан шуғулланади. Рақамли
глобаллашув жараёнида рақамли технологияларнинг жамият ҳаётининг барча
жабҳаларига, шу жумладан сиёсий борлиққа ҳам кириб келиши сиёсий
иштирок тушунчаси ва назариясини янада кенгайтириш эҳтиёжини келтириб
чиқармоқда.
Рақамли сиёсий иштирок атамаси замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан (AКТ) фойдаланиш орқали рақамли жамиятнинг сиёсий
ҳаётида фаол иштирок этишни англатади, шунингдек сиёсий иштирокнинг
онлайн ва офлайн турларини ажратиш имконини беради.
Фуқаролар учун жамият ва давлат ишларини бошқаришда яъни сиёсатда
иштирокининг бевосита ва билвосита шакллари тўғрисида асосий қонуннинг
“Янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, маънавий ўзгаришлар” мавзуидаги
Республика илмий-амалий анжумани 28 сентябрь 2021 йил
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
229
сиёсий ҳуқуқларга бағишланган VIII бобида батафсил сўз юритилади[қаранг:1].
Ўз ўрнида рақамлаштириш жараёни фуқаролар сиёсий иштироки учун ҳам янги
имкониятларни яратиб бермоқда.
Фуқароларнинг билвосита сиёсий иштирок шакли ҳисобланган сайлов
жараёнида масофадан электрон овоз бериш усули 2005 йилда Эстонияда
маҳаллий сайловларда биринчи маротаба қўлланилган ва легитимлиги тан
олинган. Сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 1059 292 фуқародан 502504 таси сайловда
иштирок этган бўлса, шундан 9681 та интернет орқали масофадан электрон
овоз бериш усулидан фойдаланган[9]. Бу сайловда иштирок этган
фуқароларнинг 1,92 % ни ташкил этган. Парламентар республика бўлган
Эстонияда 2019 йил март ойида бўлиб ўтган сўнгги парламент сайловларида
887420 та сайловчидан 565045 таси овоз беришда иштирок этган бўлса, шундан
247232 таси, яъни сайловда иштирок этганларнинг 43,75% масофадан электрон
овоз бериш усулидан фойдаланган[9]. Ўзбекистон сайлов қонунчилигида ҳам
ушбу йўналишдаги бир қатор ўзгаришларни кузатишимиз мумкин, жумладан,
2018 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов
жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961-сон қарори қабул қилинган[4], 2019
йил 25 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов
кодексида[3] “сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати” тушунчаси, Интернет
жаҳон ахборот тармоғи орқали сайлов ташвиқоти олиб бориш усуллари акс
этган. 2021 йил 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси
Президенти сайлови жараёнида ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини
ошириш ва уларда дахлдорлик ҳиссини уйғотиш борасида тизимли ишларни
олиб бориш мақсадида яратилган https://yoshsaylovchi.uz платформасининг
ишга туширилиши бу борадаги яна бир қадам бўлди.
Бевосита сиёсий иштирок шакллари ҳисобланган давлат органлари ва
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида, уларга мурожаат қилиш орқали
жамият сиёсий ҳаётида иштирок этишда ҳам онлайн сиёсий иштирок соҳасида
бир қатор имкониятлар яратилган. Ўзбекистонда рўйхатга олинган 716 турдаги
давлат хизматларидан 274 таси ягона интерактив давлат хизматлари портали
(ЯИДХП) орқали кўрсатилаётган бўлса, давлат хизматлари марказлари (ДХМ)
орқали мурожаатлари 2020 йил давомида 6,5 млн.ни, ЯИДХПдаги
мурожаатлар 3,5 млн.ни ташкил этганлиги[7] билан асослаш мумкин. Виртуал
қабулхона орқали фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига
мурожаатлар сони, 20.09.2021 йил ҳолатига 5663186 тага етгани[8], Давлат
хизматларидан фойдаланувчиларнинг 51,3% ни 18-34 ёш оралиғида бўлган
3-шуъба: Ёшлар сиёсий фаоллигини оширишнинг асосий йўналишлари
230
фуқаролардан иборат эканлиги ёшлар рақамли сиёсий иштироки жараёнининг
миқиёсларидан далолат беради.
Хулоса қилиб айтганда, рақамли сиёсий иштирок фуқаролар сиёсий
иштирокининг барча шаклларини янги босқичга кўтариб, бу жараёнда
ёшларнинг АКТдан фойдаланиш имкониятлари кенглиги нуқтаи назаридан
улар истиқболли сиёсий иштирок шакли ҳисобланади. Мазкур хулоса асосида,
айтиш мумкинки, миллий қонунчилигимизда рақамли сиёсий иштирокнинг
барча шаклларини янада мустаҳкамлаб бериш ёшлар сиёсий фаоллигини
ошириш учун катта имкониятлар яратади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/35869?twolang=true(мурожаат
санаси: 20.09.2021)
2. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги
қонуннинг 3-моддасида “Ёшлар (ёш фуқаролар) — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз
ёшдан ошмаган шахслар” деб белгилаб қўйилган. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3026246
(мурожаат санаси: 20.09.2021)
3. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/4386848 (мурожаат санаси:
16.02.2021)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3961-сон Қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси. https://lex.uz/docs/3931984 (мурожаат санаси: 20.09.2021)
5. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Т.: Ўзбекистон. 2021. 82-б.
6.
http://nicbar.ru/politology/study/kurs-protestnoe-politicheskoe-povedenie/99-
lektsiya-1-politicheskoe-uchastie (мурожаат санаси: 20.09.2021)
7. Ягона интерактив давлат хизматлари портали расмий веб сайти.
https://my.gov.uz/uz/site/statistic-graph (мурожаат санаси: 16.02.2021)
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал
қабулхонаси
https://pm.gov.uz/uz/#/appeal_app_root
(мурожаат
санаси:
20.09.2021)
9. Официальный сайт Республиканской избирательной комиссии Эстонии.
https://www.valimised.ee/ru/arkhiv-proshedshikh-vyborov/mestnye-vybory/mestnye-
vybory,
https://rk2019.valimised.ee/ru/voting-result/voting-result-main.html
(мурожаат санаси: 16.02.2021)