Реформа среднесрочного планирования расходов в регионах (на примере Турции)

CC BY f
19-22
2

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Муминов, Н. (2018). Реформа среднесрочного планирования расходов в регионах (на примере Турции). in Library, 18(2), 19–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19538
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В Республике Узбекистан осуществляется переход на среднесрочное планирование расходов. Конечно, в настоящее время этот процесс может быть экспериментальным. Но переход к нему неизбежен. Надеемся, что изучение и анализ опыта Турции в этом плане и позитивное его использование в нашей практике дадут результаты.

Похожие статьи


background image

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ

19

МУМИНОВ Н.Г.,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети “Иқтисодиёт назарияси”

кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди,

доцент

МИНТАҚАЛАРДА ЎРТА МУДДАТЛИ ХАРАЖАТЛАРНИ

РЕЖАЛАШТИРИШНИ ИСЛОҲ ЭТИШ (ТУРКИЯ МИСОЛИДА)

Ўрта муддатли харажатларни режалаштиришга ўтиш Ўзбекистон Республика

-

сида ҳам амалга оширилиш арафасидадир. Албатта, ушбу жараён ҳозирги вақтда

тажриба даражасида бўлиши мумкин. Лекин унга ўтиш муқаррардир. Бу бора

-

да Туркия тажрибасини ўрганиб таҳлил этиш ва ундан ўз амалиётимизда ижобий

фойдаланиш ўз натижаларини беради, деган умиддамиз.

Ўрта муддатли харажатларни режалаштириш – ҳукумат сиёсатининг устувор

вазифаларига давлат ресурслари ажратилишини таъминловчи бюджетни тузиш

-

ни режалаштиришнинг очиқ (шаффоф) жараёнидир.

Ўрта муддатли харажатларни режалаштириш қуйидаги уч асосий тамойиллар

-

га асосланади:

1. Макроиқтисодий таркиб ва сиёсат мақсадларига биноан давлат ха

-

ражатлари учун ажратилган ресурсларнинг “юқоридан пастга” тамойилида

баҳоланиши.

2. Сиёсатнинг жорий ва келажакдаги чора-тадбирларига харажатларнинг

“пастдан юқорига” тамойилида баҳоланиши.

3. Давлат ресурсларини ушбу харажатларнинг умумий ҳажми билан

боғлайдиган ва таққослайдиган механизмнинг жорий қилиниши.

“Юқоридан пастга” тамойили бўйича ресурсларнинг ассигнацияси асосий

ҳисобланиб, унинг доирасида солиқ-бюджет мақсадли кўрсаткичлари ҳамда да

-

ромадлар ва харажатлар бўйича баҳоловчи кўрсаткичлар ҳукумат ва таркибий

ислоҳотларнинг устувор вазифалари асосида аниқланади.

Ўрта муддатли харажатлар дастурини тузишнинг асосий сабаблари

қуйидагилардир:

● бюджетлар бир йилга тузилади. Аммо пухта тайёрланган бюджет, бюджет

йили тугагандан кейин ҳам, у билан боғлиқ иқтисодий фаолиятни эътиборга ола

-

ди;

● бошқа даврлардан тўлиқ ажратилган (изоляция) шароитида тайёрланган

бюджет кутилган натижаларга эришишга деярли имкон бермайди;

● шу сабабдан, бюджет режалаштириш жараёни билан биргаликда таҳлил

қилиниши зарурдир ва бюджетни тузиш самарали, натижали ва стратегик

қарорлар қабул қилинадиган бюджет жараёнини режалаштириш билан боғлиқ

бўлиши зарур.

Харажатларни

ўрта

муддатли

режалаштириш

мақсадлари

қуйидагилардан иборат:

● ишончли макроиқтисодий моделлаштириш ва баҳолаш;

● макроиқтисодий ва солиқ-бюджет кўрсаткичларини ишончли ва кели

-

шилган ресурслар таркиби ҳисобига янада барқарорлаштириш;


background image

МИНТАҚАЛАР РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

20

● бюджетни режалаштириш ва ҳукумат сиёсати чоралари ҳамда харажат

-

лар соҳасидаги турли муассасаларнинг устувор вазифалари ўртасидаги узвий

боғлиқлик ўрнатиш;

● ушбу сиёсатни амалга ошириш учун олиб борилаётган ресурслар сиёса

-

тини олдиндан кўра билиш ҳамда ушбу сиёсатга биноан амалга оширилаётган да

-

стурлар кетма-кетлигини таъминлаш;

● ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий дастурларини ҳисобга олган ҳолда ха

-

ражатларга устуворлик бериш ва харажатларни функциялараро ва ички функци

-

онал ажратилишини устуворликлардан келиб чиқиб белгилаш;

● бюджетнинг юқори кўрсаткичларини аниқлаш орқали бюджетдаги

ўзгаришларни олдиндан кўра билиш даражасини ошириш;

● тармоқ вазирликларига ўз маблағларини бошқаришда бюджет чеклов

-

лари ва олиб борилаётган сиёсат ва амалга оширилаётган дастурлар доирасида

кўпроқ эркинлик бериш орқали давлат ресурсларида янада самарали фойдала

-

ниш.

Бюджетни ўрта муддатли даврга тузиш босқичлари қуйидагилардан

иборатдир:

● иқтисодий ва молиявий ҳолатни баҳолаш;

● макроиқтисодий сиёсат асосларини аниқлаш;

● солиқ-бюджет сиёсати асосларини аниқлаш;

● харажатлар соҳасида устувор вазифаларни аниқлаш;

● устувор харажатлар учун асос яратиш;

● бюджетга устувор харажатлар моддасини киритиш;

● бюджет тузишни якунлаш ва уни парламентга тақдим этиш.

Туркияда бюджетни ўрта муддатли даврга тузиш босқичлари

қуйидагилардан иборат бўлган

1

:

● 5018-сон қонун кучга киргунга қадар макроиқтисодий асос сифатида те

-

гишли қарорлар қабул қилинган эди;

● 2003 йилда 5018-сон қонун қабул қилингандан сўнг ўрта муддатли хара

-

жатларни режалаштириш қонунчиликка киритилди;

● 2006 йилдан бошлаб бюджетлар бир неча йилга тузила бошланди;

● 2009-2011 йиллар ўрта муддатли бюджетни режалаштиришни амалга

оширишнинг тўртинчи даври ҳисобланади.

Туркияда бюджетни ўрта муддатли режалаштиришни жорий этиш учун

амалга оширилган ишлар қуйидагиларни ташкил этди:

● Туркия ва Нидерландия молия вазирликлари билан биргаликда амалга

оширилган MATRA лойиҳаси;

● Туркия молия вазирлиги Бюджет ва солиқ назорати Бош бошқармаси экс

-

пертлари ва бюджет тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи бошқа вазирликлар

ходимлари иштирокида ўқув семинарларида “голланд модели” фаол муҳокама

қилинди;

● 2005 йил январида бир неча йилга бюджет тузиш амалиёти билан тани

-

шиш мақсадида Нидерландияга ўқув-танишув саёҳати амалга оширилди;

● Нидерландия, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Африка, Гер

-

мания ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди;

1

https://www.pempal.org/sites/pempal/files/attachments/mtef-turkey_rus.pdf


background image

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ

21

● Жаҳон банки экспертлари иштирокида ўтказилган кенгашда бир неча

йилга бюджет тузиш тизимини жорий этиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар

муҳокама қилинди;

● Нидерландия молия вазирлиги билан ҳамкорликда 2005 йил 4 майда

халқаро конференция ташкил этилди. Ушбу конференцияда ҳукуматнинг марка

-

зий аппаратида юқори лавозимларни эгаллаб турган масъул ходимлар иштирок

этишди;

● бир неча йилга бюджет тузиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди;

● бюджет тузиш бўйича услубий қўлланма қайта кўриб чиқилди;

● бюджетни бошқариш бўйича ахборот тизими унинг бир неча йилга тузи

-

лишини эътиборга олиб қайта кўриб чиқилди;

● давлат органларига бир неча йилга бюджет тузишни ўргатиш бўйича

ўқишлар шаклида хизматлар кўрсатилди;

● Бюджет тўғрисидаги Қонун, бюджетга илова ва бюджет меморанду

-

ми бюджетнинг бир неча йилга тузилишини эътиборга олган ҳолда қайта кўриб

чиқилди.

Туркияда бюджетни ўрта муддатли режалаштириш тизимини амал

қилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Вазирлар Кенгашининг ўрта муддатли дастурининг қабул қилиниши

(май ойи охирида),

I. Асосий мақсад.

II. Макроиқтисодий сиёсат ва мақсадли кўрсаткичлар.

A. Макроиқтисодий сиёсат чоралари.

B. Дастур амал қилиш даврида мақсад ва кўрсаткичлари.

III. Дастур муддатларини аниқлаш асослари.

IV. Турли тармоқларда сиёсат олиб бориш чора-тадбирлари.

2. Режалаштириш бўйича Олий кенгаш томонидан ўрта муддатли дастур-

нинг қабул қилиниши (15 июнь).

I. Марказий ҳукумат бюджети асосланадиган асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар ва сиёсат чоралари.

II. Марказий ҳукумат бюджетидаги сонлар.

III. Марказий ҳукумат бюджетини молиялаштириш.

IV. Маблағ ажратувчи ва бюджет тайёрлаш жараёнини амалга оширувчи му

-

ассасалар фаолияти билан боғлиқ масалалар.

3. Бюджет буюртмаси ва унга илова қилиб бюджетни тайёрлаш бўйича дирек

-

тива ҳамда инвестицион циркуляр ва инвестицион дастурни тайёрлаш бўйича

директивани чоп этиш (июнь охири).

4. Ажратмалар ва таклифларни муҳокама қилиш (июль охири).

5. Баҳолашни режалаштириш бўйича Олий кенгаш томонидан макроиқтисодий

кўрсаткичларни якуний аниқлаш (октябрнинг биринчи ҳафтаси).

6. Парламентга марказий ҳукумат бюджети лойиҳасини тақдим қилиш (17

октябрь).

7. Парламентда марказий ҳукумат бюжети лойиҳасини муҳокама қилиш.

Бюджетни ўрта муддатли режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш

жараёнида қуйидаги муаммоларга дуч келинди:

● Туркияни ривожланаётган мамлакат эканлиги ҳисобга олинса, унинг

макроиқтисодий кўрсаткичлари тез-тез ўзгариб туради;


background image

МИНТАҚАЛАР РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

22

● Бир неча ўрта муддатли ҳужжатлар мавжуд.

● Ўрта муддатли режалаштириш нуқтаи назаридан давлат бошқаруви ор

-

ганларида инфратузилма етарли ривожланмаган.

● Тармоқ вазирликларига бюджетни тайёрлаш учун жуда қисқа муддат бе

-

рилади.

● Ажратмалар бўйича юқори чегараларнинг ижроси мажбурий эмас.

Харажатларни ўрта муддатли режалаштиришнинг жорий этилишига

қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

● сиёсий қўллаб-қувватлаш ва қатъиятлик;

● реал макроиқтисодий баҳолаш;

● сиёсий курсдан четлашиш қийматини ҳисоб-китоб қилиш;

● ҳисоботларни тақдим этиш ва натижаларни чоп этиш;

● харажатларни самарали назорат қилиш;

● ахборот тизимидан самарали фойдаланиш.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Туркияда ўрта муддатли харажатларни режа

-

лаштириш жараёнини такомиллаштириш учун қуйидаги ишларни амалга оши

-

риш мақсадга мувофиқдир: бир неча йилга бюджет тузиш жараёнининг ҳуқуқий

асосини такомиллаштириш зарур; бюджет маблағлари олувчи муассасаларнинг

бир неча йилга бюджет тузиш жараёнига турли шаклларда жалб этилишини таъ

-

минлаш керак; бюджет ажратмаларининг узвийлиги ва мантқийлигини таъмин

-

лаш зарур ва бошқалар.

Адабиётлар рўйхати:

1. Туркия Республикасининг 2003 йил 10 декабрдаги “Давлат молиясини

бошқариш ва назорат қилиш тўғрисида”ги 5018-сонли қонуни.

2. https://www.pempal.org/sites/pempal/files/attachments/mtef-turkey_rus.pdf

Ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш жараёнида тузиладиган

ҳужжатлар

Библиографические ссылки

Туркия Республикасининг 2003 йил 10 декабрдаги “Давлат молиясини бошқариш ва назорат қилиш тўғрисида”ги 5018-сонли қонуни.

https://www.pempal.org/sites/pempal/files/attachments/mtef-turkey_rus.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов