Клинические признаки лигулеза рыб

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
24-25
4

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урокова, Р. (2024). Клинические признаки лигулеза рыб. in Library, 22(4), 24–25. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30668
Рукия Урокова, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Научно-исследовательский ветеринарный институт, лаборатория болезней птицы, кроликов, рыб и пчел младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлена ​​информация о клинических признаках лигулеза рыб.


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

24

#04 (173) 2022

P.M. Урақова,

ВИТИ лаборатория мудири, кичик илмий ходим,

Г.С. Самеева,

Самарканд вилояти ҳайвонлар касалликлари

ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат

маркази лаборатория мудири

БАЛИҚЛАР ЛИГУЛЁЗИНИНГ КЛИНИК
БЕЛГИЛАРИ

Аннотация

В данной статье описаны клинические признаки, се-

зонная динамика, патологические изменения, а также
результаты лабораторных исследований в рыбоводных
прудах некоторых районов Самаркандской области.

Summary

This article describes the clinical signs, seasonal dynamics,

pathological changes, as well as the results of laboratory studies
in fish ponds in some areas of the Samarkand region.

Калит сўзлар:

балиц, касаллик, лигулёз, цистода, кўзгатувчи, Ligulidae, плероцеркоид, балицчилик, сув ҳавза.

Мавзунинг долзарблиги.

Балиқ касалликларини

олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларини ишлаб
чиқиш бугунги кунда долзарб масала ҳисобланади.

Шу сабабдан балиқчилик хўжаликларида лигулёз

касаллигини клиник белгиларини ўрганиш асо- сий
мақсад қилиб қўйилди. Лигулидозлар деярли барча
балиқчилик хўжаликларида кенг тарқалган бўлиб, кўпроқ
табиий сув хавзалари: дарёлар, сув омборлари, кўллар ва
ҳовузларда учрайди Одатда балиқларнинг ремнецлар
билан оммавий зарарлани- ши сув ҳавзаларида рўй беради
ва бу эса ўз навба- тида балиқларнинг кўплаб қирилиб
кетишига сабаб бўлади. Лигулёз - бу балиқларнинг
цестодоз ясси чувалчанглар типи Cestoda синфига
Ligulidae оиласи- га мансуб Ligula intestinalis инвазион
личинкаси - плероцеркоид бўлиб, асосан карп турдаги
балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилади, ички
органлар- нинг атрофияси, пуштсизлик, айрим пайтларда
эса қорин деворининг ёрилиши ва балиқларнинг нобуд
бўлишига олиб келади. Қўзғатувчининг жинсий вояга
етган шакли турли балиқхўр паррандаларнинг ича-
кларида паразитлик қилади. Личинкалар йирик тасма-
симон шаклда бўлиб, узунлиги 3-120 см ва эни 0.5-1.7 см.
Личинкалар танасининг ташқи томони бўғимларга
бўлинганлиги сезилмайди, аммо ички метамерия аниқ
билинади. Танасининг олд қисми юмалоқлашга бўлиб,
бўйинчаси аниқ эмас. Касалланган балиқлар қорни

шишган, озиқланишдан тўхтайди, кучли ориқлаб кетади,
соғлом балиқларга нисбатан 20-50% га оғирлиги камаяди.
Ремнецлар балиқлар қорин бўшлиғида жойлашиб, ўлчами
катталашиб, ички органлар (айниқса жигар, сузгич
пуфаги ва жинсий безлар) ни қаттиқ сиқиб қўяди ва
уларнинг функци- ясини бузади. Бу эса ўз навбатида,
жинсий безлар- нинг атрофиясига олиб келади, оқибатда
паразитар кастрацияга сабаб бўлади. Паразитларнинг
механик таъсиридан ташқари, балиқ организмига
ўзларининг модда алмашинуви маҳсулотларини ажратиб,
инток- сикацияга сабаб бўлади. Алоҳида органлар фаоли-
ятини ва умумий моддалар алмашинувини бузади.
Касалланган балиқлар ноодатий ҳаракатлар қила
бошлайди. Шунинг учун ҳам баликдар лигулёзи баъ- зан
“балиқлар қутуриши” деб ҳам аталади. Лигулёз
касаллигига ташхис клиник белгилари ва балиқларни
ёриб кўрганда, уларнинг қорин бўшлиғида плероцер-
коидларни топиш орқали қўйилади.

Тадкиқот материаллари ва услублари.

Пастдарғом, Каттақўрғон, Пайариқ, Окдарё ту-

манлари балиқчилик хўжаликларида тадқиқотлар олиб
бордик. Унга кўра ушбу туманларга карашли балиқчилик
хўжалик эгалари билан биргаликда балиқ сув ҳавзалари
эпизоотик ҳолатини ўрганиб, балиқлар

УДК: 639.331.7

1-расм.

2-расм.

3-расм.

4-расм.


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

#04 (173) 2022

25

орасида касаллик учраш-учрамаслиги тўғрисидаги
анамнез маълумотларни олдик. Пайариқ тумани- даги
“Жиянбек” балиқчилик фермер хўжалигида балиқларда
касалланиш яъни балиқларнинг кам хара- катлиги, кўпрок
соҳилларда сузиб қолиши, қамишлар кўп жойларда туриб
қолиши, балиқларнинг қорин бўшлиқларида шиш пайдо
бўлиб, ўлим холатлари ку- затилаётганлиги аниқланди.

Ушбу анамнез маълумотларга кўра ҳамда балиқ

касалликларинннг мавсумий динамикасига асосла- ниб,
бирламчи паразитар лигулёз деб гумон қилинди.
Балиқчилик сув ҳавзасидан 5 дона касалланган ок амур ва
карп турдаги (оғирлиги 650-700 г бўлган) балиқлар
танлаб олинди.

Олинган балиқ намуналарини ВИТИнинг парран- да,

қуён, балиқ ва асалари касалликларини ўрганиш
лабораториясида текширилди. Олинган намуналарни
текшириш давомида фиксациялаш учун тоза стерил
тахта, скалпел, қайчи, қисқич ва кювета ишлатилди.
Авваламбор балиқлар териси шиллиқ қисми спирт билан
тозаланди.

Балиқлар

ташқи

тарафдан

шикаст-

ланмаганлиги, терининг бутунлиги бузилмаган, ҳиди,
ранги ўзига хос, фақат жабрасида оқариш ҳолати ва қорин
қисмида шиш ҳолатлари борлиги кузатилди. Балиқларни
скалпел пичоқ билан қорин бўшлиғи паст- ки қисмидан
патологоанатомик ёриб кўрганимизда қорин бўшлиғида
йирик тасмасимон шаклдаги, узун- лиги 3-120 см ва эни
0.5-1.7 см ўлчамдаги паразитлар ажратиб олинди.

Ушбу

паразитлар

гумон

қилган

лигулёз

қўзғатувчилар эканлиги аниқланди. лигулёз тасма-
чалари ажратиб олинди олдиндан тайёрлаб қўйилган
барбагалла эритмасига экспонант сифатида олиб
қўйилди.

Тадқиқот натижалари.

Тадқиқотлар давомида

Самарканд вилояти туманларидаги балиқчилик сув
ҳавзаларидаги эпизоотик ҳолат ўрганилди. Балиқчилар
билан суҳбат ўтказганимизда, ба- лиқларнинг кам
харакатлиги, кўпрок соҳилларда сузиб қолиши, қамишлар
кўп жойларга туриб қолиши, қорин бўшлиқларида шиш
пайдо бўлиб, ўлим ҳолатлари ку- затилаётганлиги
аниқланди. Биз тадқиқот олиб бор- ган ҳавзага 23 кг
(карп, сазан, ок амур, дўнгпешона) 4 хил турдаги чавақлар
ташланган, ҳозирги кунда ўлим камроқ, асосан карп
турдаги балиқларда куза- тилган. Ҳавзада лойқа ҳамда
қамишлар, балиқхўр қушлар кўплиги, ҳавзага чиқинди
сувлар тушиш на- тижасида балиқларда касалланиш ва
ўлим ҳолатлари тадқиқотлар натижасида маълум бўлди.
Яъни,

балиқларга

кислород

етишмовчилиги,

балиқларнинг сув устида тескари сузиш, қирғоқларга
қамишлар ордг сига тўпланиб қолиши, қорин қисми
шишиб кетиши, баъзида қорин деворининг ёрилиб кетиш
холатлари кузатилди. Балиқларнинг лигулёз касаллигига
таш- хис қўйишда ва клиник белгиларини ўрганишда
мавсумий

динамикасига,

эпизоотологик

маъ-

лумотларига,

клиник

белгиларига,

паталого-

анатомик

ўзгаришлар

ҳамда лаборатория тек-
ширув

тадқиқотлари

асосида амалга оширил-
ди.

Бундан

ташқари,

балиқлар

лигулёзини

олдини

олиш

ва

профилактик чора-тадбир
кўриш мақсадида лигула
плероцеркоидларини
ташувчи май- да қисқичбақачаларни йўқотиш, ёз
мавсумида ҳавзани қуритиш, ҳамма нам ерлар, чуқурлар,
ҳавза туби юза- сининингТ гектарига 30 центнер
сўндирилмаган оҳак ва мис купороси 0,1% эритмаси
солиниб, дезинфекция қилиниши лозим. Балиқ овловчи
қушлар сув юзасига чиқиб турган дағал ўсимликларга
қўнмаслиги учун улар ўриб олиниши, баҳор ойи охирлари
куз ойининг бошланишида ҳафтада 2 марта 5% ли ош тузи
эритмаси билан 5-8 дақиқагача ванна усулини қўллаш
каби тавсиялар берилди.

Хулоса:

Балиқларнинг лигулёз билан зарарлани-

шида мавсумий динамика ҳамда биотик ва абиотик
омиллар катта аҳамиятга эга бўлиб, балиқларнинг 100%
гача

ўлим

ҳолатлари

кузатилиб,

балиқчилик

хўжаликларига катта иқтисодий зарар келтириши
аниқланди.

Балиқлар лигулёзи билан зарарланишининг олдини

олишда балиқчилик сув ҳавзаларида ветерина- рия-
санитари тадбирлари, дезинфекция ишларини ўз вақтида
ўтказиб турилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги
аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Даминов А.С., Ш.Н.Насимов, В.А.Герасимчик,

С.Б.Эшбуриев, Ф.И.Қурбонов. “Балик касалликлари”
Тошкент, “Наврўз” нашриёти, 2020, -219 6.

2.

Канаев А.И. Применение лечебных препаратов в

борьбе с краснухой карпов М., 1962 г.

3.

Османов С.О. Паразиты рыб Узбекистана. -

Ташкент: Фан, 1971.-532 с.

4.

Османов С.О. Вопросы паразитологии Аральского

моря. - Ташкент: Фан, 1976. - 200 с.

5.

Сафарова Ф.Э., Д.А. Азимов, Ф.Д. Акрамова, Э.Б.

Шакарбоев, Б.А.Қаҳрамонов. Балиқлар касалликлари.
Тошкент, 2019.

2-расм. Балик^арнинг ли-

гулёзини кўзгатувчилари

Ligula untestinalis

(оргинал)

Библиографические ссылки

Даминов А.С., Ш.Н.Насимов, В.А.Герасимчик, С.Б.Эшбуриев, Ф.И.Қурбонов. “Балик касалликлари” Тошкент, “Наврўз” нашриёти, 2020, -219 6.

Канаев А.И. Применение лечебных препаратов в борьбе с краснухой карпов М., 1962 г.

Османов С.О. Паразиты рыб Узбекистана. - Ташкент: Фан, 1971.-532 с.

Османов С.О. Вопросы паразитологии Аральского моря. - Ташкент: Фан, 1976. - 200 с.

Сафарова Ф.Э., Д.А. Азимов, Ф.Д. Акрамова, Э.Б. Шакарбоев, Б.А.Қаҳрамонов. Балиқлар касалликлари. Тошкент, 2019.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов