Клинические признаки и патологоанатомические изменения болезни Бирадзо.

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
16-17
3

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урокова, Р. (2024). Клинические признаки и патологоанатомические изменения болезни Бирадзо. in Library, 18(3), 16–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30670
Рукия Урокова, Ветеринарный научно-исследовательский институт
Научно-исследовательский ветеринарный институт, лаборатория болезней птицы, кроликов, рыб и пчел младший научный сотрудник
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены сведения о клинических признаках и патологоанатомических изменениях болезни бирадзота.

Похожие статьи


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

16

#09(130) 2018

УДК 619:616.006.447-097.3:636.22.2:578

И.Х. Салимов,

лаборатория мудири,

Д.И.Салимова,

кичик илмий ходим,

Р.М.Урақова,

катта илмий ходим, изланувчи, Ветеринария

илмий-тадқиқот институти

БРАДЗОТ КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИК

БЕЛГИЛАРИ ВА ПАТОЛОГОАНАТОМИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Аннотация

В статье приведены данные течении и проявлении

экспериментального брадзота овец. Изучены клинические
признаки болезни, а также патологоанатомические
изменения внутренних органов павших от брадзота овец.
Реизолирован возбудитель болезни от павших животных и
доказано, что смерть наступили от заражения животных
возбудителем брадзота.

Summary

The article presents the flow and spinning of the experimental

sheep’s bradzot. Studies clinical signs of the disease, as well as
pathological anatomical changes in the internal organs ofpawn
sheep from Bradzote. The causative angent of the disease has
been disolated from the fallen animals and it is proved that death
came from the infection of animals with the causative agent of
Bradzote.

Калит сўзлар:

брадзот, қўй, қўзгатувчи, анаэроб, спора, Cl.oedematiens, Китт-Тароцци озука муҳипш.

Мавзунинг

долзарблиги.

Кейинги

йилларда

инфекцион касалликлар орасида брадзот касалли- ги
муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу касалликдан
келадиган иқтисодий зарар касал қўйларни аксари- ят
ҳолларда даволаб бўлмаслиги, уларни қисқа вақт ичида
ўлиши,

мажбурий

сўйилган

қўйларнинг

гўшти

истеъмолга яроқсизлиги сабабли уларни ёқиб юбо- ришга
ёқилғи сарфланиши ва ушбу касалликка қарши
ўтказиладиган олдини олиш тадбирларига кетган ха-
ражатларни ўз ичига олади. Брадзот касаллигини даволаб
бўлмайди. Шунинг учуй касалликка қарши са- марали
чора-тадбирлар яратишда, аввало, унинг эпи- зоотик
ҳолатини ўрганиш, тўғри ташхис қўйиш дол- зарб
вазифалардан этиб белгиланиши талаб қилинади.
Юқоридагиларни амалга оширишда брадзот касал-
лигининг клиник белгилари ва патологоанатомик
ўзгаришларини ўрганиш талаб этилади.

Тадқиқот объекта ва услублари.

Брадзот касал-

лигининг клиник белгилари ва патологоанатомик
ўзгаришларини ўрганиш учун лаборатория шарои- тида 3
бош қўйларда экспериментал тажриба амалга оширилди.
Бунинг учун ўртача семизликдаги 3 бош қоракўл зотли
қўйлар олинди ва улар бир хил шаро- итда сақланиб, бир
хил озуқа билан озиқлантирилди. Улар тажрибадан олдин
текширувдан ўтказилди ва клиник соғлом эканлигига
ишонч ҳосил қилинди. Брадзот касаллиги қўзғатувчиси
Cl.oedematiens нинг Китг-Тароцци озуқа муҳигида ўсган
бир кунлик куль- тураси билан қўйларнинг орқа оёғи
жунсиз жойига мушаклари орасига 2 мл миқдорда
юборилиб

зарар-

лантирилди.

Қўйлар

учун

зарарлангириш миқдори ЛД

100

тажрибаларда олдиндан

аниқлаб олинган. Брадзот касаллиги қўзғатувчиси билан
зарарлантирилган қўйлар доимий клиник кўрикдан
ўтказилди. Бунда уларнинг умумий аҳволи, ташқи
таъсирларга эътибо- ри, жун қопламининг ҳолати,
кўринадиган шиллиқ пардалар кўриниши, тана ҳарорати,
нафас олиш тезли- ги, пулси, иштаҳаси кабилар инобатга

олинди. Зарар- лантириш оқибатида нобуд бўлган
қўйларда патологоанатомик ўзгаришлар текширилди.
Бунда ўлган қўй жун қопламининг ҳолати, табиий
тешиклардан оққан суюқликларнинг бор-йўқлиги ва
уларнинг консистен- цияси, тери ва тери ости
ўзгаришлари,

мушаклардаги

ўзгаришлар,

лимфа

тугунларининг ҳолати, қорин ва кўкрак қафасидаги
аъзоларнинг холати кабиларга эъ- тибор қаратилди.

Патологоанатомик текширшплар сўнгида уларни

юқтириш оқибатида ўлганлигини

исботлаш

максадида

бактериологик текширишлар

учун

патологик намуна- лар

олинди.

Олинган намуналардан

асептика

коидаларига риоя

қилинган ҳолда буюм

ойначаларига босма

суртмалар

тайёрланиб, Грам усулида

бўялиб.

иммерсион систе- мада

микроскопия қилинди.

Бунинг

учун материал- нинг юзаси

қиздирилган

скалпел билан

куйдирилиб, ўша жойга

Пастер пипеткаси

санчилиб.

стерил ҳолда суюқлик

олинди ва ёниб

турган

спиртовка устида Китг-Тароцци

озуқа

муҳитининг ту бига

экилди. Озуқа муҳитлари

ўстириш учун

37.5-38.0 С га

термостатга қўйилди. Озуқа

муҳигда

касаллнк кўзғату

вчисининг бор-йўқлиги озуқа

мухитининг

тиниклиги

ўзгаришига, муҳит юзасида ҳаво

пуфакчалар пайдо

бўлиши ҳамда улардан суртмалар

тайёрланнб. Грам у

сулида бўялиб, микроскопия қилиб

аникланди Шу у

сулда ушбу на- муналарда касаллик

кўзғату вчилари

бор-йўклиги аниқланди. Ажратилган

касаллик кўзғату

вчилари мах- сус озуқа муҳитларига

экилиб саклаб

турилди. Уларнинг култураль -

морфологик

ва биологик

хусусиятла- рини ўрганишда асосан

Китт-

Таронци

озуқа муҳити. глюкозали қонли агар,

желатина,

сахароза,

сут ва ден- гиз чўчқачаларидан

фойдаланилди.

Кўзғату вчинпнг культураль-морфологик

хусусиятларини

ўрганишда унинг озуқа муҳитларида

ўлшти. шу

битан

бирга желатина, сахароза, сутга

таъсири хамда

токсин

ҳосил қилиши, газ ажратиши

ва уларнинг

шаклига, жойла-

шишига, осилгантомчида уларнинг харакатчанлигига,


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

хивчинлари бор-йўкдигига, Грам усули бўйича қандай
бўялишига, спора ҳосил қилиши ва шаклига эътибор
қаратилди. Ушбу қўзғатувчиларнинг биологик хусу-
сиятларини ўрганишда асосан денгиз чўчқачаларидан
фойдаланилди.

Олинган натижалар.

Брадзот касаллиги қўзға-

тувчиси Cl.oedematiens нинг Китт-Тароцци озуқа
муҳитида ўсган бир кунлик культурней билан зарар-
лантирилган қўйлар тажрибанинг иккинчи кунидан
касалликнинг илк клиник белгилари намоён бўлди.
Қўйлар доимий клиник кузатувда бўлиб, улар ҳар 6 со-
атда клиник кўрсатгичлари текширилиб турилди. Клиник
текширишлар давомида уларнинг тана ҳарорати, юрак
уриши, пулси ва нафас олиш тезлиги текширил- ди.
Касалланган қўйларда касалликнинг клиник белгилари
диярли бир хил кечиши кузатилди. Брадзот билан
касалланган қўйларда тана харорати 40,6°С дан 41,°C гача
кескин кўтарилиши аниқланди. Уларнинг нафас олиши
дақиқасига 70-90 марта, юрак уриши эса 100-110 мартани
ташкил қилди. Касал қўйларнинг маъюс, ҳолсиз туриши,
ташқи му хит таъсирларига бефарклиги, кўз шиллиқ
пардаси қизарганлиги, оғиз ва бурун бўшлиғидан қонли
кўпиксимон суюқлик оқиши аниқланди. Уларда иштаҳа
кескин пасайиб, кавш қайтармай қўйиши ва қўйларда
иштахани бутунлай йўколиши, атония ҳолатлари
кузатилди. Қўйларнинг қўзғатувчи юборилган жойида
шиш пайдо бўлиб, шишнинг атрофлари қизарган, иссиқ ва
оғриқли эканлиги аниқланди. Уларда оқсаш аломатлари
кузатилди. Қўйлар ўта таъсирчан, безовта бўлиб, сакраб-
сакраб ҳаракатланиши ва ундан кейин ҳолсизланиб ётиб
қолиши маълум бўлди. Қўйларда қонли ич кетиш билан
қориннинг дам бўлиши кузатилиб, жағ ораси, бўйин ва
тўшда шиш бўлиши намоён бўлди.

Улган қўйлар патологоанатомик текширилган- да жун

қоплами жуда осон юлиниб кетиши, тери тўқ қизил,
кўкиш рангдалиги ва мурда тез шишиши аникланди.
Қўзғатувчи юборилган оёғи шишиб, тери остидан қонли
суюқлик сизиб чикқанлиги кузатилди. Қорин бўшлиғи
ёриб кўрилганда унда сарғиш суюқлик мавжудлиги кўзга
ташланди. Қорин пар- дасида нуқтали қон қуюлишлар
кузатилди. Катта қорин, тўр қорин ва қат корин озуқага
тўла бўлиб, ширдон ва ичакларда озуқа қолдиқлари
кўринмайди. Қорин деворлари кўкимтир рангда. Ингичка
ичакларда қон куюлишлар мавжуд. Талоқ бироз катта-
лашган ва юмшаган. Жигар тўлақонли, катталашган ва
унда некротик ўчоқлар мавжуд бўлиб, тагидан секин
кўтарилганда

жигарнинг

юзаси

ёрилиб

кетиши

аниқланди. Ут халта катталашган ва қуюқ ўт суюқлигига
тўла. Буйракларда майда қон қуюлишлар кузатилиб,
бироз бўшашган. Диафрагмада майда нуқтали қон
куюлишлар мавжуд.

Кўкрак қафасида ҳам сарғиш суюқлик борлиги

кузатилди. Юрак мушаклари бўшашган ва қонталаш.
Перикард ва эндокардда нуқтали қон қуюлишлар борлиги
аниқланди. Плеврада нуқтали қон қуюлишлар кўзга
ташланди. Трахея ва ўпканинг бронхлари қонли кўпикка

тўла.

Ушбу патологоанатомик ёриб кўрилган қўйлардан

бактериологик текширишлар учун олинган намуна- лар
Китт-Тароцци озуқа мухитларига экмалар экилиб
текширилди. Озуқа мухитлари 37,5-38,0°С да термо-
статда ўстирилди. Озуқа муҳити юзасида ҳаво пу-
факчалар пайдо бўлиб, уларнинг тиниклиги ўзгариб,
лойқаланди. Ушбу озуқа муҳитларидан суртмалар
тайёрланди ва Грам усулида бўялиб микроскопия
қилинди. Сурттмалар микроскопда кўрилганда, чет- лари
қирқилган ёки ярим айлана шаклидаги Грам мусбат
таёқчалар борлиги, улар узун ипсимон шакл- да бўлган
занжирчалар хосил қилиши аниқланди. Ушбу микроб
оддий озуқа муҳитларида (ГПШ, ГПА) ўсмаслиги, фақат
анаэроб шароитда, вазелин ёғи ости- да ўсиши маълум
бўлди. Микробларнинг таёқчалари ҳаракатсиз бўлиб,
Грам бўйича мусбат бўялиши, улар спора ҳосил қилиши
исботланди. Жигарли озуқа муҳидларда газ пуфакчалари
ҳосил қилган ҳолда яхши кўпайиб, 24 соатдан кейин
микроблар осонгина пар- чаланиб кетадиган чўкма
кўринишида чўкиб, озуқа муҳит ранги тиниқлаштириши
тадқиқотларда кўзга ташланди. Микроб лаборатория
ҳайвонларидан қуён ва денгиз чўчқачаларига патогенлиги
аниқланди. Денгиз чўчқачаларининг тери остита кам
дозада (0,1-0,5) юборилганда ҳам уларда характерли
патологоанатомик ўзгаришлар пайдо бўлди. Улган денгиз
чўчқачалари ёриб кўрилганда қўзғатувчи юборилган
жойда тери ости тўқималари қизғиш рангда бўлиб, ҳаво
пуфакчалари мавжуд суюклик кузатилди.

Ажратилган касаллик қўзғатувчисининг Китт-

Тароцци озуқа муҳитида ўсган бир кунлик культу - раси
билан билан лаборатория ҳайвонлари (денгиз чўчқачаси)
зарарлантирилди ва ундан қайта ажратилган бацилла
қўйларнинг

брадзот

касаллиги қўзғатувчиси

Cl.

Oedematiens

эканлиги исботланди.

Хулоса.

Шундай қилиб, қўйларнинг эксперимен- тал

брадзот касаллигида клиник белгилари ва пато-
логоанатомик ўзгаришлари ўрганилди. Шу билан бирга
лабораторияда бактериологик текширишлар натижасида
ўлган қўйлар брадзот касаллигидан нобуд бўлганлиги
исботланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ипатенко Н.Г. Брадзот. Эпизоотология. - М.,1974.

-

С. 352-355.

2.

Коляков Я.Е. Возбудители брадзота и брадзотопо-

добных заболеваний овец. Ветеринарная микробиология.
-

Москва. 1965, - С. 218-219.

3.

Полыковский М.Д. Брадзот овец. В кн. Ветеринар-

ная лабораторная практика. - Москва, 1963,-С. 305-307.

4.

Цыганкова С.И. Химические показатели полива-

лентной гидроокисьалюминевой вакцина против брад-

зота, инфекционной энтеротоксемии, злокачественного

отека овец и дизентерии ягнят. Тр. ГНКИ ветеринарных

препаратов. - Москва, 1968. - С. 240-245.

#09(130) 2018

^ч^мооледмятель. ветеринар

шштитутв

Библиографические ссылки

Ипатенко Н.Г. Брадзот. Эпизоотология. - М.,1974. - С. 352-355.

Коляков Я.Е. Возбудители брадзота и брадзотопо- добных заболеваний овец. Ветеринарная микробиология. - Москва. 1965, - С. 218-219.

Полыковский М.Д. Брадзот овец. В кн. Ветеринар-ная лабораторная практика. - Москва, 1963,-С. 305-307.

Цыганкова С.И. Химические показатели полива-лентной гидроокисьалюминевой вакцина против брад-зота, инфекционной энтеротоксемии, злокачественного отека овец и дизентерии ягнят. Тр. ГНКИ ветеринарных препаратов. - Москва, 1968. - С. 240-245.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов