Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
37
28-iyun 2024-yil.
ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ВИРУСИГА ҲАЙВОН ТУРЛАРИНИНГ МОЙИЛЛИГИ,
ЗАМОНАВИЙ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ
Т.Газнакулов, в.ф.н., катта илмий ходим
Ветеринария илмий тадқиқот институти
Аннотацияя
. Ушбу мақолада қутуриш касаллиги вирусига ҳайвон турларининг
мойиллиги, замонавий диагностикаси ва қарши кураш чора тадбирлари бўйича маълумотлар
баён қилинган.
Калит сўзлар.
Ҳайвонлар, қутуриш, вирус, диагностика, патологик намуна, бош мия,
луминицент, микроскопия, биосинов, оқ сичқонлар.
Мавзунинг долзарблиги.
Чорвачиликни ривожлантириш халқимизни сифатли озиқ-
овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ҳайвонлар орасида учраб турадиган ўта хавфли
инфексион касалликлар тўсқинлик қилиб келмоқда. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг
юқумли
касалликлари
орасида
қутуриш
касаллиги
тиббиёт
ва
ветеринария
мутахассисларининг доимо долзарб муаммоси бўлиб келмоқда.
Касалликка барча иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамлар мойил. Ёввойи гўштхўр
ҳайвонлар, кемирувчилар касаллик вирусининг табиатдаги барқарорлигини таъминлайди.
Шунинг учун ҳам қутуриш касаллигини бутунлай йўқотиш катта муаммо ҳисобланади.
Қутуриш касаллиги билан барча турдаги қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳамда ҳайвонот
оламидаги йиртқич ва гўштхўр ҳайвонлар, шунингдек одамлар касалланади. Касалланган
ҳайвонлар ва одамлар фожиали оқибатлар натижасида вафот этадилар.
Қутуриш касаллиги қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар
йўқ. Лекин илмий манбаларга қараганда, шарқ табиблари бу касалликни инсон ва ҳайвонларда
эрамиздан 3000 йил аввал учратишган. Узоқ ўтмишга эга бўлган қутуриш касаллигига қарши
кураш чоралари ҳамда даволаш усулларини яратиш борасида кўп изланишлар олиб борилган
ва бу йўналишдаги изланишлар давом эттирилмоқда. Аммо шу изланишлар натижасида
яратилган дори-дармонлар фақат касалликнинг олдини олишда хизмат қилаяпти.
Шундай қилиб, инсон ва ҳайвонлар кутуриш касаллиги билан касалланишининг
олдини олиш ва касалликни даволаш долзарблигича қолмоқда.
Касалланган ҳайвонларни даволаш ва касалликнинг олдини олиш учун аввало унинг
эпизоотологик жараёнларини мукаммал билиш зарур. Чунки қутуриш касаллигининг «дала»
вируси қаерда, қайси ҳайвонларда бўлишини билмасдан, бу вирус табиатда айланиб юриши
ҳақида тасаввурга эга бўлмасдан туриб, қўлланилган қарши кураш чора-тадбирлари яхши
натижа бермайди.
Кейинги
йилларда
шу
соҳа
илмий
ходимларининг
кў
п йиллик кузатишларига кўра, қутуриш касаллигининг асосий манбаси бу, табиатдаги ёввойи
ҳайвонлар (тулки, бўри, шоғол ва ёввойи мушуклар) эканлиги исботланди. Дарҳақиқат, ёввойи
ҳайвонлар касаллик вируси (қўзғатувчиси) ни бир-бирига юқтириб, табиий манба сифатида
доимо фаоллаштириб туради.
Улар кейинчалик бу вирусни қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига ва итларга юқтирадилар.
Эпизоотологик жараён занжири шу зайлда давом этаверади. Бундай шароитда биринчи манба
фаоллигини пасайтирмасдан туриб касалликка қарши курашиш қийин. Чунки касалликнинг
кўпайиш жараёнида, биринчидан, об-ҳаво, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, иқлими нам бўлган
ҳудудлар (дарё ва кўллар, сув омборлари) табиий ўчоқ хизматини ўтайди. Натижада касаллик
у кузатилмаган ҳудудда ҳам, унга яқин бўлган аҳоли яшаш жойларидаги хужалик ҳайвонлари
ва итлар орасида ҳам тарқалади.
Иккинчидан, табиатда ёввойи ҳайвонот турлари орасидаги ўзаро рақобат туфайли
ғолиб турлар сонининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши ҳам касалликнинг кўпайишига олиб
келади. Масалан, ҳозирги пайтда бўрилар сони камайганлиги туфайли тулки ва шоғоллар
кўпаймоқда. Шу боис текширилган патологик материалларнинг кўпчилик нусхалари тулки ва
Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
38
28-iyun 2024-yil.
шоғолдир. Табиатда биринчи манба фаоллигининг ошиши, ўз навбатида, касалликнинг
иккинчи манба уй ҳайвонлари орасида кўпайишига сабаб бўлади.
Учинчидан, кейинги 20-25 йил ичида республикамизда қўриқ ерларни ўзлаштириш
кенг кўламда олиб борилиши тиббиёт ва ветеринария нуқтаи назаридан ҳам қатор салбий
оқибатларни келтириб чиқарди. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: тог ёнбағирларига яқин
ҳамда тоғ олди ва чўл ҳудудларида бўлган ерларнинг ўзлаштирилиши туфайли аҳоли бу
ҳудудларда ҳам ўтроқлашди, ферма бинолари тоғ ёнбағирларига курилди. Натижада катта
зонада яшаб юрган ёввойи ҳайвонлар бир зонага тупланди. Бу табиий манбанинг фаоллигини
янада орттиради ва ўзаро яқин хужаликлар ва фермаларда касаллик пайдо бўлишига,
тарқалишига ва кўпайишига олиб келади.
Тўртинчидан, биологик хусусиятларини назарга олсак, қутуриш касаллиги вируси
табиий манбаларда асосий хужайини бўлган ҳайвонларнинг турига боғлиқ холда
циркуляцияланиб туради. Баъзи турдаги ҳайвонлар эпизоотик жараённи туташтирувчи
хизматини ўтайди. Чунки ўша ҳайвон организмида вирус адаптацияланади. Вируснинг асосий
хужайини ҳисобланган бундай ҳайвонлар сирасига ёввойи ҳайвонлар (бури, тулки, шогол)
киради. Баъзи турдаги ҳайвонлар эса вирус учун асосий булмаган хужайин саналиб, эпизоотик
занжирга қўшилмайди. Лекин уларнинг организмида вирус сақланиши мумкин. Бундай
ҳайвонларга куп турдаги кемирувчилар киради.
Табиий манбаларнинг узлуксиз фаоллашиб туриши ҳайвон турларининг шу вирусга
нисбатан сезгирлик даражасига ҳам боглиқ. Кўп йиллик илмий текширишларимизда қутуриш
касаллигининг вирусига сезгирлик даражаси ҳар хил турдаги ҳайвонларда турлича эканлиги
аниқланди. Чунончи, бу қуйидагича фарқланади:
Ўта сезгир ҳайвонлар: тулки, шоғол, дала каламуши, оддий дала сичқонлари,
юмронкозик ва лаборатория оқ сичқонлари. Сезгир ҳайвонлар: уй мушуги, қуён, кўршапалак,
кемирувчиларнинг баъзи турлари.
Ўртача сезгирлар: инсонлар, итлар, қўйлар, эчкилар, йирик шоҳли ҳайвонлар, эшак ва
отлар.
Касаллик қўзғатувчиси Рабдовирус оиласига мансуб РНК сақловчи нейротроп
фильтрланувчи вирус касал ҳайвон организми бош миясида энг кўп миқдорда ҳамда орқа мия,
сўлак безлари, сўлак таркибида кўп бўлади. Ҳайвонлар фақат қутурган ҳайвон тишлаган
вақтидаги жароҳат орқали зарарланади, вирус сўлак орқали соғломҳайвонга ўтиб, касаллик
қўзғатади. Ҳамма тишланган ҳайвонлар ҳам касалланмаслиги аниқланган. Бу сўлак орқали
организмга тушган вируснинг вирулентлигига, титрга, вируснинг кириш жойига, яъни бош
мияга яқинлигига, жароҳатнинг характерига, ҳайвоннинг тури, резистентлиги ва ёшига
боғлиқ.
Тадқиқот материаллари ва услублари. Самарқанд вилоятининг кўп йиллар давомида
(2010-2022 йй) вилоятдаги 14 та туман ва 2 та шаҳар давлат ветеринария бўлимларида
амалдаги "ТОCТ 26075-2013" стардартига биноан одам ва ҳайвонларга тан жароҳати етказган
асосан итлар (96%) бошқа турдаги ҳайвонлар, ҳайвон эгаси ёки ит тутиш бригадаси тамонидан
зудлик билан худудий ветеринария бўлимларига олиб келиниши шарт ва 10 кунлик назоратга
олинади. Бази ҳолларда ветеринария рухсати билан тан жароҳати етказган ҳайвон эгаси уйида
(алоҳида изолиятсия қилинган жойда, эгасининг рухсати асосида) сақлашга рухсат этилади.
10 кунлик назорат даврида ёки тишлаган вақтида жахл устида уриб ўлдириб қўйилган, бўғилиб
ўлиб қолган ва бошқа сабаблар туфайли ўлиб қолган ҳайвонлар, катта ҳайвонларнинг
бошлари,кичик ҳайвонлар мушук, кемирувчилар (каламуш, юмронқозиқ, сичқон, хомяк ва б)
бутунлигича гавдаси билан биргаликда амалдаги "ТОCТ 26075-2013" стардартига биноан
ҳудудий ветеринария пунктининг ветеринария врачи томонидан имзоланиб, мухрланган
йўлланма билан вилоят лабораториясининг Вирусология бўлимига ветеринария мутахассиси
томонидан келтирилади.
Одам ва ҳайвонларга асосан итлар орқали тан жарохат етказади. Уй ҳайвонлари ёрик
шохли моллар, от, эшак, қўй-эчки ва бошқаларни дайди, қаровсиз қутурган итлар тишлаганда
Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
39
28-iyun 2024-yil.
маълум вақт ўтиб қутуриш белгилари намоён бўлади. Оғзидан сўлак оқади, мол озуқа
емагандан кейин тилини кўради, ветврачга мурожат қилади, қилов қилади, дори ичиради, мол
билан алоқада бўлади, охир оқибат мол оғзидан сўлаги оқиб озуқа емасдан ёки ютолмасдан
пастки жағ параличи туфайли ўлади.
Тадқиқот натижалари
. Қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвонлардан дастлаб
намуналар лабораторияда амалдаги "ТОCТ 26075-2013" стардартида белгиланган усулларда
текширилди. Бунда бош мия ёрилиб катта ярим шарлар қобиғи кичик мия биргаликда очилиб
калла махсус печга (крематория) ташланади ва ёқилади. Миядан люминистент, ёруғлик
микроскопи учун суртма ва биосинов учун пробиркага 10% ли суспензия тайёрланиб
қўйилади, иккинчи пробиркага миянинг ҳар хил жойидан олинган бўлакчалар 50% ли
глицеринда 3-6 ой сақланади (якуний диагноз қўйилгунга қадар).
Ёруғлик микроскопда текшириш учун буюм ойначасига тайёрланган суртманинг
спирт-ефирда 4-8 соат давомида фиксация қилинади. Ундан олиб, махсус усулларда бўяб,
ёруғлик микроскоп остида кўрилади. Микроскопияда Бабеш-Негри таначалари аниқланганда
- қутуриш касаллиги тасдиқланади. Люминесцент микроскоп учун суртмани 4-8 соат ацетонда
фиксация қилиб, ДАФИ томизилиб, йўриқномаси асосида люминисцент микроскопда
қаралганда яшил бинафша нурлар таъсирида қутуриш вирусининг антигени бўлган
препаратлар ҳар хил катталикдаги ва шаклдаги яшил фонда оқ-сарғиш рангдаги гранулалар
кузатилади.
Уларнинг катталиги зўрға кўринадиган даражада 15-20 микронгача бўлиши мумкин.
Гранулалар юмалоқ, овал ва бошқа шаклда бо лиши мумкин. Ёруғлик ва люменистсент
микроскопда текшириш муддати 1 кун. Биологик намуна (биосинов) микроскопда текшириш
вақтида уларда Бабеш-Негри таначаларитопилмаса ёки тирик бўлмаган гранулалар
кузатилмаса, у вақтда оқ сичқонларга (4-6 бош) биосинов қўйилади. Сичқон миясига 0,03 гр
суспензия жўнатилади ва 30 кун давомида кузатилади. Тажрибадаги оқ сичқонлар махсус
катакларга ёки аквариумга жойлаштирилади. Тажриба куни, вақти, юқтирилган сичқонлар
сони ёзилади. 14-20 (базан кўпроқ) кун ўтгач, юқтирилган сичқонлар қутуришнинг фалажлик
шакли ривожлана бошлайди, бир-бирини тишлаб-ғажиб, еб ташлаши мумкин. Ўлган ва
касалланган сичқонларнинг бош мия бўшлиғи очилиб, мияси олинади, суртма тайёрланиб,
микроскопда текширилади (1-жадвал).
1-жадвал
Қутуриш касаллигининг лаборатория ташхис усуллари
Микроскопик
Серологик
Биосинов
Миянинг ҳар хил
жойларидан (катта ярим
шарлар, мияча, аммоний
шохчаларидан) суртма
тайёрланиб, бўялади.
(Муромцев усули бўйича)
Реакция иммунофлюренция
Оқ сичқонларни
зарарлантириш 10% ли
суспензия билан
Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари
хавфсизлиги давлат маркази вирусология лабораториясида текширилган 29 та патматериалдан
2017 йилда бирорта ҳам ижобий натижа қайд этилмади. Йиллар кесимида олсак 2010 йилда 66
та патматералдан 3 та, 2018 йилда 47 та патматералдаан 1 та, ижобий натижа олинган. Кейинги
йилларда ижобий натижалар сони камайиб бориши вилоятда қутуриш касаллигига қарши
эмлаш ишлари, қарши курашиш чора-тадбирлари яхши йўлга қўйилганлги ва ўз вақтида
бажарилаётганлигини кўрсатади(2-жадвал).
Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida
|
TO‘PLAM – 1/24
40
28-iyun 2024-yil.
2-жадвал
Вирусология лабораториясига 2010-2017 йилларда келтирилган патнамуналардан
аниқланган қутуриш касаллиги тўғрисида маълумот
Йиллар
201
0
201
1
201
2
201
3
201
4
201
5
201
6
201
7
201
8
201
9
202
0
202
1
202
2
Лаборатори
яга
жўнатилган
пат намуна
66
65
56
47
40
32
45
29
59
61
17
20
42
Олинган
ижобий
натижа
3
3
3
1
1
1
1
-
1
1
-
-
-
Хулоса.
Қутуриш касаллигига текшириш учун лабораторияга келтирилган патологик
намуналарнинг анализи ва қўйилган ташхиси ўтган давр ичида йилдан-йилга камайиб
бормоқда. Бунинг сабаби зооантропоноз касалликларига, айниқса одамлар учун ўта хавфли
бўлган қутириш касаллигига, қарши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996
йил 32-сонли қарори, 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарори муҳим аҳамият касб этади.
Бу маъсулиятли иш фақат ветеринария ва тиббиёт ходимлари томонидангина эмас,
балки барча корхона ва ташкилотларнинг, хўжаликларнинг раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла
қўмиталари ҳамда ички ишлар органларининг узвий ҳамкорлигида, яқин ёрдамида фаол
амалга оширилса-гина, кўрилган чора-тадбирлар самараси ортади ва қутуриш касаллиги
кескин камаяди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Аминжонов, Ш., & Газнакулов, Т. (2023). Препараты для профилактики и лечения
ценуроза каракульских овец.
in Library
,
4
(4), 336-340.
2.
Аминжонов, Ш. М., & Газнакулов, Т. К. (2023). Научно-исследовательский институт
ветеринарии, Тайляк, Узбекистан В статье приведены данные по профилактике ценуроза
каракульских овец для создания способов получения биосовместимых, безвредных и
экологически безопасных антигельминтных средств растительного происхождения.
Ключевые слова. ценуроз, антигельминтики, патенты, вакцины, растения, препараты.
ББК 1
А28
, 23.
3.
Аминжонов, Ш. М., & Газнакулов, Т. К. (2023). ПРОФИЛАКТИКА ЦЕНУРОЗА
КАРАКУЛЬСКИХ ОВЕЦ. In
Advances in Science and Technology
(pp. 23-26).
4.
Ботирова, З., Балиев, Ш., Газнакулов, Т., & Сулайманова, Н. (2024). Важные
мероприятия в пчеловодстве.
in Library
,
1
(1), 34-36.
5.
Газнакулов, Т. К., & Аминжонов, Ш. М. (2024). ЗООАНТРОПАНОЗ ИНВАЗИОН
КАСАЛЛИКЛАРИДАН ЦЕНУРОЗНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОСТИКАСИ ВА ҚАРШИ
КУРАШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В
МИРЕ
,
44
(3), 30-34.
6.
Газнакулов, Т. К., Орипов, А. О., Сафаров, А. А., Хушназаров, А. Х., Давлатов, Р. Б.,
Абдухакимов, Ш., & Мавланов, С. (2023). ХС Салимов, МК Бутаев, ЗЭ Рузиев,–
Биохавфсизлик.
7.
Газнакулов, Т., & Хушназаров, А. (2023). Литературный обзор по истории развития
эпизоотологии и изучения бешенства.
in Library
,
1
(2), 7-9.
8.
Газнакулов, Т. К., Орипов, А. О., Сафаров, А. А., Хушназаров, А. Х., Давлатов, Р. Б., &
Абдухакимов, Ш. & Мавланов, С.(2023).
ХС Салимов, МК Бутаев, ЗЭ Рузиев,–Биохавфсизлик
.